Ызбекистон Республикаси Олий ва ырта махсус таълим вазирлиги, Ырта махсус касб-щунар таълими маркази томонидан касб-щунар коллежлари учун тавсия этилган ушбу ы=ув =ылланма темир йыл транспортида фойдаланиш ишларини ташкил этиш ва бош=ариш масалаларига


-расм. Жўнатувчи маршрутнинг ҳаракатланиш схемаси



Download 13,23 Mb.
bet20/31
Sana25.02.2022
Hajmi13,23 Mb.
#279766
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   31
Bog'liq
2 5350493832985186327

4.3-расм. Жўнатувчи маршрутнинг ҳаракатланиш схемаси.


Юк ортиш-тушириш жойларининг сиғими ҳар бир юк жўнатувчига бутун таркибни юклаш имконини бермаганда бир неча жўнатувчининг бир ёки бир неча бекатдан ёки икки қўшни участкадан ортган юкларини бирлаштириб, маршрутлар тузилиши мумкин. Бу тарзда тузилган маршрутлар зинасимон деб номланади.


Юклаш жойларидан поездлар тузиш режасининг самарадорлиги унинг қуйидаги кўрсаткичлари бўйича аниқланади:
-маршрутларда юклаш ҳажмининг темир йўл (Минтақавий темир йўл узели) умумий юклаш ҳажмидаги улуши;
-бир юк тушириш бекатига (ёки участкасига) тўғри келувчи жўнатувчи ва зинасимон маршрутларда юклаш ҳажмининг улуши;
-маршрутларнинг ўртача қатнаш масофаси;
-жўнатувчи маршрутлаш туфайли саралаш ва участка бекатларида вагонларни қайта ишлашнинг камайиши миқдори;
-маршрутларни тузиш режаси бўйича вагон-соатларнинг умумий тежами.

4.7. Техникавий бекатларда вагон оқимларининг ташкили


Саралаш ва участка бекатлари поездлар тузиш режасининг мақсади жўнатувчи маршрутлар билан қамраб олинмаган, тезюрар ва тезкор поездлар таркибига киритилмаган вагонлардан поездларни энг самарали ташкил этишдир.


Самарали ташкил этиш тушунчаси қуйидагиларни англатади:
-юкларни манзилига тезда етказиш;
-вагонларни қайта ишлашни саралаш ва участка бекатлари орасида мақсадга мувофиқ тарзда ўзаро тақсимлаш;
-вагонларни қайта ишлашда энг кам ҳаражатларга эришиш.
Аввал бир гуруҳли поездлар тузиш режаси кўриб чиқилади, кейин эса кўп гуруҳли ихтисослашни қўллаб режани яхшилаш имконияти аниқланади.
Поездлар тузиш режасида бекатнинг поезд тузиши керак бўлган манзиллари белгиланади. Поездлар тузиш режасининг мензили деб, поезднинг таркиби тарқатиладиган охирги бекатга айтилади.
Кўп гуруҳли поездлар учун поездлар тузиш режасининг манзили деб, вагонлар гуруҳи тарқатилмай ҳаракатланадиган охирги бекатга айтилади.
Техникавий бекатга бирикувчи ҳар бир йўналиш бўйича поездлар тузиш режасининг бир неча манзили ажратилиши мумкин. Масалан, Чуқурсой бекати ғарбий йўналишда Ховос, Жиззах, Самарқанд, Навоий бекатларига, яъни тўрт манзилга поездлар тузиши мумкин. Бу ҳол поездлар тузишни ташкил этишга катта таъсир кўрсатади. Агар ғарбий йўналишда фақат бир манзил белгиланган бўлганда эди, бу йўналишдаги барча Чуқурсой бекатида қайта ишланишга келган вагонлар, тузилаётган поезд таркибига киритилиши мумкин бўлар эди. Лекин манзиллар сони тўртта бўлгани учун, тузилаётган поезд таркибига (масалан, Навоий бекатига) фақат бир манзилнинг вагонлари киритилиши мумкин. Демак, Чуқурсой бекатида Навоий бекатига жўнатиладиган поезд таркибига етарли миқдорда вагон тўпланиши учун келаётган бир неча поездлар таркибларини қайта ишлаш керак. Бу ҳолда, биринчи поезд таркибида келган вагонлар энг сўнгги тўпланиш жараёнини тугалловчи вагонлар гуруҳи қайта ишлашга келмагунча келган поездларнинг вагонларини кутиб туради.
Демак, алоҳида бекат учун поездлар тузиш режаси манзилларининг сони кўпроқ белгиланган бўлса, бир вақтнинг ўзида шунча кўп вагон тугалловчи гуруҳларни кутиб туради. Бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, бекатда манзиллар сонининг кўпайиши вагонларнинг қайта ишлаш жараёнида туриш вақтининг ошишига олиб келади.
Фараз қилайлик, Чуқурсой бекати ғарбий йўналишда фақат бир манзилга-Ховос бекатига поезд тузади. У ҳолда Ховос бекатида ундан кейинги бекатларга борадиган барча вагонлар қайта ишловдан ўтади ва уларнинг жўнатишни кутиш вақти кўпаяди. Агар Чуқурсой бекатида Жиззах, Самарқанд ва Навоий бекатларига поезд тузилганда эди, Ушбу манзиллар вагонлари кетаётган таркиблар Ховос бекатида энг кам-қайта ишловсиз транзит поезднинг туриши вақтичалик турган бўлар эди. Худди шундай ҳолат кейинги бекатларда (Жиззах ва Навоий) ҳам кузатилади. Ундан кўриниб турибдики, манзиллар сонининг кўпайиши, поезд тузиш бекатида вагон-соатлар сарфини кўпайтириб, йўл-йўлакай техникавий бекатларда унинг тежамига олиб келиши мумкин.
Поездлар тузиш режаси бўйича ҳисобларнинг вазифаси шундан иборатки, поездлар тузиш манзилини белгилаётганда поездлар тузиш бекатида ҳам, йўл-йўлакай бекатларда ҳам энг кам умумий вагон-соатлар сарфига эришиш керак.
Поездлар тузиш режасининг шу шартни қаноатлантирувчи варианти оптимал ҳисобланади.
Поездлар тузиш режаси ишлаб чиқиш масалаларининг моҳиятини тушуниш учун вагонларнинг тўпланиш жараёнидаги туриш вақти нималардан иборат бўлишини ва поездларнинг бекатлардан қайта ишловсиз ўтишида қайта ишланиб ўтишига нисбатан вагон-соатлар тежами қандай миқдорда ҳосил бўлишини кўриб чиқишимиз лозим.

4.8. Вагонларнинг тўпланиш жараёни ҳақида тушунча


Тузилаётган поезд тўлиқ таркибининг ҳосил бўлиш жараёни тўпланиш деб аталади. Таркибнинг тўпланиш жараёни сўнгги тугалловчи вагонлар гуруҳи келганида тугайди. Вагонларнинг тугалловчи вагонлар келишини кутиш вақти тўпланишда туриш вақти, вагонларнинг поездга тўпланиш вақти эса, таркибнинг тўпланиш даври деб аталади.


Таркибнинг тўпланиш жараёни вагонларнинг биринчи гуруҳи келишидан бошланади ва у гуруҳ сўнгги тугалловчи гуруҳ келгунга қадар тўпланиш жараёнида туради. Тугалловчи гуруҳ учун туриш вақти бўлмайди, чунки у келиши билан тўпланиш жараёни тамом бўлади. Агар тарқатиш учун келаётган поездларнинг келиш вақти ва поездлар тузиш режаси манзиллари бўйича вагонлар сони маълум бўлса, ҳар бир тузилаётган таркибнинг тўпланиши учун вагон-соатларни ҳисоблаб топиш мумкин. Лекин вагонларнинг қайта ишлашга келиши нотекислиги ва бошқа сабабларга кўра, поездларнинг тарқатишга келиш вақтлари ва унинг таркибидаги вагонларнинг манзиллар бўйича сони олдиндан ноаниқдир ва ҳар куни ўзгариб туради.
Шу сабабли, поездлар тузиш режасини ишлаб чиқиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда тўпланиш жараёни қонуниятларини аниқлаш керак. Мисол тариқасида поездлар тузиш режасининг бир манзили бўйича ҳисобларни кўриб чиқамиз. Фараз қилайлик, А бекати Б бекатига ҳар куни таркибида 48 тадан вагон бўлган 4 та поезд тузади. Бу манзилнинг умумий вагон оқимлари 48Х4қ192 вагонга тенг. А бекатига қайта ишлашга келаётган поездларда Б бекати учун 8 тадан вагон бор. Демак, бир таркибнинг тўпланиши учун 48:8қ6 поездни тарқатиш керак. Поездларнинг бир маромда келиши ва жўнатилиши шароитларида таркибларни ҳар 24:4қ6 соатда тузиш керак. Бу давр мобайнида 6 та поезд келишини ҳисобга олсак, улар орасидаги вақт интервали 1 соатга (60 мин) тенгдир.
4.4-расмда юқорида баён этилган шароитлар учун таркибларнинг вагонлар қолдиғисиз тўпланиш жараёни чизмаси келтирилган. Унда биринчи поезд билан келган 8 та вагон 5 интервал, иккинчи поезд билан келгани 4 интервал ва ҳ.к. туради.

4.4-расм. Таркибнинг тўпланиш графиги.


Сўнгги гуруҳ вагонлари тўпланиш жараёнида турмайди. Бир таркибнинг тўпланиши учун вагонларнинг умумий туриш вақти қуйидагига тенгдир:





Б бекатига жўнатилаётган барча поездларнинг бир кундаги тўпланиш вагон-соатлари.


120х4қ480 вагон-соат.


Бундан ушбу манзил вагонининг ўртача туриш вақти.


480:192қ2,5 соат бўлади.

Энди вагон оқимлари миқдори ўзгарса, қандай бўлишини кўриб чиқамиз. Фараз қилайлик, бир кунда 4 поезд (192 вагон) эмас, балки 8 поезд (384 вагон) тузилади. Келаётган поезддаги гуруҳдаги вагонлар сони ўзгаришсиз қолади (8 вагон). У ҳолда, келаётган гуруҳлар орасидаги вақт интервали 0,5 соатгача камаяди, яъни 30 минут бўлади. Демак, бир таркиб тўпланиши учун вагонларнинг туриш вақти





0,5 соатгача камаяди. Лекин барча таркибларнинг тўпланиши вагон-соатлари ўзгаришсиз қолади


60х8қ480 вагон-соат.


Бир вагоннинг тўпланиш жараёнида ўртача туриш вақти камаяди ва


480:384қ1,25 соатга


тенг бўлади.


Энди фараз қилайликки, худди шундай вагон оқимларида (192 вагон), келаётган таркибларда Б бекати учун 8 тадан эмас, балки 16 тадан вагон бор, лекин таркиблар ҳар 1 соатда эмас, ҳар 2 соатда келади. У ҳолда бир таркибнинг тўпланиши учун вагон-соатлар



Ҳамма поездлар учун эса


96 х 4 қ 384 вагон-соат.
Тўпланиш жараёнида бир вагоннинг ўртача туриш вақти
384 : 192қ 2 соат бўлади.
Бундан кўриниб турибдики, ушбу шароитларда вагонларнинг тўпланиш жараёнида ўртача туриш вақти камаяди.
Демак, поездлар тузиш режаси манзилининг вагон оқимлари кўпайганда, гуруҳлардаги вагонлар сони ортганда, тўпланиш жараёнида вагонларнинг ўртача туриш вақти камаяди.

4.9. Вагонларни техникавий бекатлардан қайта ишловсиз транзит поездларда ўтказишнинг фойдасини ҳисоблаш


Агар илгари бекатда қайта ишланган вагон эндиликда бекатдан қайта ишловсиз ўтса, вагон-соатларнинг тежамига эришилади. Ушбу тежамнинг миқдорини тўғри ҳисоблаш мақсадида бекатда вагонларни қайта ишлаш қандай чиқимлардан иборат ва уларнинг қайси қисмини қисқартириш мумкинлигини кўриб чиқамиз.


Бекатда қайта ишланувчи вагонларнинг туриш вақти технологик амаллар (келиш, тарқатиш, тузиш, жўнатиш) вақти tамал ва вагонларнинг тўпланиши вақти tтўп дан иборат, яъни



Агар вагон қайта ишланмайдиган транзит поезд таркибида бўлса, у ҳолда вагоннинг бекатда туриш вақти транзит поезд билан ишлаш вақти tтр га тенг бўлади.


Вақт тежами tқ.и. ва tтр орасидаги фарққа тенг бўладими? –деган савол туғилади. Бунга жавобни 4.5-расмни таҳлил қилиб топиш мумкин. Ушбу расмда тузиш режасининг икки варианти келтирилган: биринчиси (а) да-барча вагонлар Б бекатида қайта ишланади ва иккинчиси (б) да –вагонларнинг бир қисми (nм) Б бекатидан қайта ишловсиз транзит поездлар таркибида ўтади. Б бекатида таркибларнинг тўпланиши учун сарфланадиган вагон-соатларнинг тежамига эришилиши мумкинлигини кўриб чиқамиз. Амалда бундай бўлмас экан. Аввалги бандлардан маълумки, тўпланиш учун сарфлар вагон оқимларининг ўзгаришига боғлиқ эмас, уларнинг миқдори эса, манзиллар сони билан аниқланади. Иккинчи вариантда Б бекатида қайта ишланувчи nв вагон оқимлари nв-nм миқдоригача камайди, лекин манзиллар сони ўзгаришсиз қолди. Демак, тўпланиш учун вагон-соатлар сарфи ўзгаришсиз қолди. Маршрутланадиган nм вагон оқимларининг ҳар бир вагони тежаган вагон-соатлар Б бекатида қайта ишланувчи nв -nм вагонлар томонидан сарфланади, чунки улар аввалгидан кўпроқ давр мобайнида тўпланиш жараёнида турадилар.
А Б В

nв


а)
nм
б) nв-nм

4.5-расм. Поездларни манзиллар бўйича тузиш схемаси


Юқорида баён қилинганлардан хулоса қиламизки, қайта ишланувчи вагоннинг транзит поездларида ўтказилишидан ҳосил бўлувчи вагон-соатларнинг тежами тўпланишни ҳисобга олмаганда, амалларни бажариш вақтининг қисқартирилишига боғлиқдир.


4.10. Поездлар тузиш режасини ҳисоблаш усуллари


Поездлар тузиш режасини ҳисоблашнинг барча усуллари икки гуруҳга бўлинади:


-абсолют ҳисоблаш;
-аналитик таққослаш.
1944 йил проф. Петров А.П. томонидан тавсия этилган абсолют ҳисоблаш усулининг моҳияти мумкин бўлган вариантлар бўйича ҳисоблаш ва натижаларни таққослаш ёрдамида энг яхши вариантни топишдан иборатдир. Ҳисоблаш вариантларининг кўплиги туфайли ҳисоблаш икки босқичда олиб бориш мақсадга мувофиқдир. Бу мақсадларда темир йўллар тармоғининг ҳисобли йўналишида сони олтитадан ортмаган таянч саралаш бекатлари ажратиб олинади. Ҳисобларнинг биринчи босқичида фақат таянч бекатлар инобатга олинади, иккинчи босқичда эса-таянч бекатлар билан чекланган участкалар бўйича ҳисоблар олиб борилади. Бир вақтнинг ўзида ҳисобларда иштирок этувчи бекатлар сонининг камайиши вариантлар сонининг кескин камайишига олиб келади. Шу билан бирга, махсус жадвалларнинг қўлланилиши ҳисоб ишларини соддалаштириш ва хатоликлар эҳтимолини камайтириш имконини беради.
Абсолют ҳисоблаш усулининг афзалликлари, ундаги ҳисобларнинг соддалиги, аниқлиги ва ишончлилигидир.
Аналитик таққослаш усулининг асосчиси проф. Васильев И.И. бўлиб, кейинчалик бу усул Умумроссия темир йўл транспорти илмий-тадқиқот институти, Москва Давлат темир йўл транспорти муҳандислари университети, Санкт-Петербург Давлат темир йўл транспорти муҳандислари университети олимлари томонидан такомиллаштирилгандир. Ушбу усулнинг моҳиятини вагон оқимларининг тармоқларини маълум тартибда кўриб чиқиб, уларни тўпланиш учун вагон-соатлар сарфини ва йўл-йўлакай бекатлардан қайта ишловсиз ўтишидан ҳосил бўладиган тежамлар билан таққослаш асосида бириктириб, поездлар тузиш режасининг оптимал вариантига киритилувчи ўткинчи поездлар манзилига киритишдан иборатдир.
Ушбу манзилларга киритилган вагон оқимлари кейинги ҳисобларда иштирок этмайди ва қолган вагон оқимлари тармоқларидан аввалгидек таққослашлар орқали оптимал манзиллар ажратилиб, кейинги ҳисоблардан чиқарилади. Ҳисоблар шу тартибда то вагон-соатларнинг сарфи, уларнинг тежамидан ортиқ бўлган вагон оқимлари тармоқлари қолгунча давом эттирилади.
Бу усул бекатларнинг истаган сони учун қўлланилиши мумкин бўлиб, анча мураккабдир.
Ҳозирги даврда поездлар тузиш режаси ЭҲМ ёрдамида қуйидаги усуллар бўйича ҳисобланади:
-оптимал вариантни кетма-кет топиш усули;
-вариантларнинг йўналтирилган танлови усули;
-бириктирилган аналитик таққослашлар усули;
-тузиш режасини кетма-кет яхшилаш усули.

4.11. Бир гуруҳли поездлар тузиш режасининг ҳисоби


Бир гуруҳли поездлар тузиш режасининг ҳисоби шунга асосланганки, унда тузиш режасининг шундай манзилларини ажратиб олиш керакки, унда таркибларнинг тўпланиши ва вагонларнинг қайта ишланиши учун сарфланадиган умумий вагон-соатлари энг кам миқдорда бўлиши керак.


Бундай масалани ҳал этиш мураккабдир, чунки поездлар тузиш режасининг бундай вариантини кўплаб вариантлар ичидан танлаб олиш керак. Масалан, йўналишдаги поезд тузувчи бекатлар сони бешта бўлганда, вариантлар сони 103 та, 6 та бекат бўлганда –3720 га тенгдир. Кўриниб турибдики, бекатлар сони олтитадан ортганда вариантлар сони жуда катта миқдорда бўлади.
Шу сабабли, вариантлар сонини кескин камайтириш мақсадида, аввал айтиб ўтганимиздек, ҳисоблар икки босқичда олиб борилади. Аввал асосий саралаш бекатлари орасида бир гуруҳли поездлар тузиш режаси ҳисобланади, сўнгра эса-қўшни саралаш бекатлари орасида.
Вагон оқимлари тармоғини бир гуруҳли ўткинчи поездларнинг алоҳида манзилига ажратиш фақат вагонларнинг йўл-йўлакай техникавий бекатлардан қайта ишловсиз ўтишидан ҳосил бўлган умумий вагон-соатлар тежами таркибнинг тўпланиши учун сарфланган вагон-соатлардан катта ёки тенг бўлгандагина амалга оширилиши мумкин. Бу шарт зарурий шарт деб аталади.
Буни мисол ёрдамида кўриб чиқамиз.
Фараз қилайлик, А-Г йўналишида тўртта техникавий бекат А, Б, В, Г бўлиб, вагон оқимларининг уч тармоғи бор: nАГ қ160, nАВқ240, nАБқ100 вагон (расм 3.8).

А Б В Г
tэкқ4,5 tэкқ4,0



160

240

100



4.6-расм. А-Г йўналишида вагон оқимларининг зинасимон графиги

nАГ вагон оқимлари тармоғи учун вагон-соатларнинг тежами


160 (4,5қ4,0)қ1360 вагон-соат


Бир манзилга таркибнинг тўпланиши учун, масалан, 1000 вагон-соат сарфланади. У ҳолда nАГ вагон оқимлари тармоғининг умумий тежами
1360-1000қ360 вагон-соат бўлади.
nАВ вагон оқимлари тармоғи учун тежам
2404,5қ1080 вагон-соатга тенг.
Умумий тежам эса
1080-1000қ80 вагон-соат
иккита тармоқни алоҳида манзилларга ажратишдан ҳосил бўлган умумий тежам
360қ80қ440 вагон-соат.
Лекин фақат зарурий шартнинг бажарилиши билан вагон оқимлари тармоқларининг поездлар тузиш режасининг алоҳида манзилларига ажратишнинг оптимал вариантини бермайди. Икки тармоқни бир манзилга бириктирилса, янада каттароқ тежамга эришиши мумкин экан.
Бириктирилган nАГқ nАВ тармоғининг Б бекатини қайта ишловсиз ўтишидан ҳосил бўлган тежам (160қ240)4,5қ1800 вагон-соатга. Таркибнинг тўпланиши учун вагон-соатлар сарфини ҳисобга олсак, умумий тежам
1800-1000қ800 вагон-соат,
яъни аввалги ҳолатдан кўпроқдир.
Демак, узоқроқ тармоқни поездлар тузиш режасининг алоҳида манзилига (яқинроқ тармоқ билан бириктириш ўрнига) ажратиш фақат яқинроқ тармоқнинг ҳаракати тугайдиган бекатни қайта ишловсиз ўтишидан ҳосил бўлган тежам, тўпланиш учун сарфлардан ортиқ бўлгандагина мақсадга мувофиқдир. Бу шарт етарли шарт деб аталади.
Агар бирор тармоқнинг ҳар бир техникавий бекатни қайта ишловсиз ўтишидан ҳосил бўлган тежам, тўпланиш учун вагон-соатлар сарфидан катта бўлса, бу тармоқ умумий етарли шарт талабларига жавоб беради, деб ҳисобланади. Бундай тармоқлар ҳар доим алоҳида манзилларга ажратилади.

4.12. Кўп гуруҳли поездлар тузиш.


Вагон оқимларининг нисбатан кичик тармоқларини поездлар тузиш режасининг алоҳида манзилига ажратиш тўпланиш учун ортиқча сарфларга олиб келади. Шу вақтнинг ўзида, бошқа тармоқлар билан бириктирилиши катта ҳажмда саралаш ишларини амалга оширишга мўлжалланмаган участка бекатларининг бандлигини ҳаддан зиёд ошириб юборади. У ҳолда кўп гуруҳли поездлар тузиш мақсадга мувофиқдир. Бундай поездларда бир таркибда узоқ ва яқинроқ тармоқларнинг ёки бир хил узоқликдаги турли йўналишлардаги бирликда узел бекатигача ҳаракатланадиган тармоқларнинг вагонлари жамланади.


Кўп гуруҳли поездлар тузишда ҳар бир тармоқни мустақил манзилларга ажратишга нисбатан вагонларнинг тўпланиш жараёнида туриш вақти камаяди. Шу билан бирга, ҳар бир тармоқ вагонларини алоҳида гуруҳларга ажратиш поездни жўнатиш бекатида тузиш вақтини кам миқдорда узайтирган ҳолда, гуруҳларни қайта бириктириш бекатида ишларни анча енгиллаштиради. Чунки узоқроққа жўнатилувчи вагонлар қайтадан сараланиб тузилмайди, балки бу гуруҳ бутунича жўнатилаётган поезд таркибига киритилади ва у бошқа поездлар билан келган гуруҳлар билан ёки шу бекатда тузилган вагонлар гуруҳи билан тўлдирилади. Шундай қилиб, кўп гуруҳли поездлар вагонлар тўпланиши учун вагон-соатлар сарфини камайтириб, бекатлараро саралаш ишларининг самарали тақсимотини сақлаб қолишга имкон беради.
Кўп гуруҳли поездларни, асосан, саралаш қурилмалари ривожланган бекатларда тузиш мақсадга мувофиқдир. Кўп гуруҳли поездларни тузиш уларни тузишга бўлган қўшимча чиқимлар бир гуруҳли поездлар қайта ишлов бекатида эришадиган тежамдан кичик бўлгандагина самаралидир.
Кўп гуруҳли поездларни тузиш поездларнинг оғирлик меъёрлари ўзгарадиган шароитларда ҳам мақсадга мувофиқ. Бунинг учун таркибнинг асосий қисми оғирлик меъёри ўзгартирилувчи бекатда қайта ишланувчи вагонлар гуруҳи билан тўлдирилади.
4.7. ва 4.8 расмларда А ва Б бекатларида Г ва Д бекатларига жўнатилувчи вагон гуруҳларидан иборат икки гуруҳли поездлар тузиш схемаси келтирилган. Гуруҳлар В бекатида қайта бириктирилади.
A Г Д


В Г Г Д К/1
Д
Г Д

Б

4.7-расм. Икки гуруҳли поездлар тузиш схемаси




А Г Д Г


В


Г Д
Д
Б
4.8-расм. Гуруҳларни алмашлаш схемаси

Бир гуруҳли поездлар тузиш учун етарли миқдорда вагон оқимларига эга бўлмаган бирикувчи ва кесишувчи йўналишларда гуруҳлари ўзгармас ва аниқ жадвал бўйича ҳаракатланувчи кўп гуруҳли поездлар тузиш самара бериши мумкин. Юклаш жойларидан бундай поездларни тузиш аниқ самаралидир, чунки календар режалаш орқали тегишли манзиллар бўйича маълум сондаги вагонлар тузишни бошқариш мумкин.


Маршрутлар ҳаракатланишининг баъзи йўналишларида поездлар оғирлигининг турли меъёрларидан фойдаланилади ва шу сабабли йўл-йўлакай вагонларни узиш ёки бириктириш амаллари бажарилади.
Поездларнинг оғирлик меъёрлари камайтириладиган ҳолатларда, агарда оғирлик меъёри ўзгартириладиган бекат манзилига вагонлар бор бўлса, маршрут икки гуруҳдан тузилади: асосий гуруҳ-камайтирилган оғирлик меъёрига мос бўлган вагонлар гуруҳи ва қўшимча гуруҳ. қўшимча гуруҳ вагонлари бўлмаган ҳолда, маршрут бир гуруҳли поезд сифатида жўнатилади ва оғирлик меъёри камайтириладиган бекатда узиб қолинган вагонлардан қўшимча маршрутлар тузилади.
Поездларнинг оғирлик меъёрлари кўпайтириладиган ҳолатларда маршрут худди шу манзилга белгиланган вагонлар билан тўлдирилади. Агар бундай вагонлар йўқ бўлса, у ҳолда йўл-йўлакай бекатлар манзилига белгиланган вагонлар билан тўлдирилади.
Баъзи ҳолларда, техник-иқтисодий ҳисоблар ижобий натижа борганда, маршрутлар таркиби ўзгаришсиз ўтказилади.

4.13. Участка, терма ва чиқарувчи поездларни белгилаш


Маршрут ва ўткинчи поездлар билан қамраб олинмаган вагон оқимларидан участка, терма, чиқарувчи поездлар, темир йўл узелларида эса узатувчи поездлар ҳам тузилади.


Маҳаллий вагон оқимларини ташкил этиш маҳаллий ишлар ҳудудида кўриб чиқилади. Участка поездлари вагон оқимлари кунига 2,5 таркиб тўпланиши мумкин бўлган ҳолларда белгиланади. Участка вагон оқимларининг ҳажми камроқ бўлганда уни қуйидаги уч вариант ташкил этилади:

  1. участка манзилини белгилаш ва у билан бирга участка оқимининг барча вагонларини жўнатиш; у ҳолда участкада терма поездлар сони минимал бўлади;

  2. участка манзилини белгилаш ва участка оқимининг бир қисми билан терма поездларнинг оғирлик меъёрини тўлдириш;

  3. участка вагон оқимларини терма поездлар таркибида жўнатиш иқтисодий жиҳатдан самарадор вариант техникавий-иқтисодий ҳисоблар ёрдамида аниқланади.

4.14. Бўш вагон оқимларини ташкил этиш


Бўш вагонлардан поездлар бевосита юк тушириш бекатларида ёки юк тушириш пунктларидан терма, чиқарувчи ёки узатувчи поездлар билан саралаш ва участка бекатларига келтириб, у ерда тузилади.


Бўш вагонлардан маршрутлар асосан, бир турли вагонлардан тузилади. Баъзи ҳолларда маршрутлар маълум бир турли юк ташиш учун тайёрланган вагонлардан тузилиши мумкин. Масалан, бўш ёпиқ вагонлардан дон маҳсулотларини ташиш учун тайёрланган ёки чорва молларини ташиш учун мослаштирилган маршрутлар, цистерналардан нефт маҳсулотларини ташувчи маршрутлар ва ҳ.к.
Агар турлари бўйича бўш вагонлар сони кам бўлса, у ҳолда поезд таркибида бу вагонлар турлари бўйича гуруҳларга бўлиб жойлаштирилади. Агар бўш вагонлар умуман кам миқдорда бўлса, улар аралаш поезд таркибида юкланган вагонлар билан биргаликда жўнатилади.
Бўш вагонлардан маршрутлар тузиш ҳисоблар ёрдамида танланади. Бу ҳисобларда тўпланиш учун чиқимлар йўл-йўлакай саралаш ва участка бекатларидан қайта ишловсиз ўтишидан ҳосил бўлган тежамлар, ҳамда манзил бекатида таркибларни қайтадан тузишсиз юклаш жойларига узатиш мумкинлиги самарадорлиги билан таққосланади.
Ҳисоблар тартиби бўш вагон оқимлари ўзгариш характерига ҳам боғлиқ.
Камаювчи вагон оқимларида маршрутларни ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги асосан бўш вагонларнинг манзил бекатида эришиладиган минимал тежамга боғлиқдир. Кўпаювчи ва ҳаракат мобайнида ўзгарувчи оқимларда, бундан ташқари, бўш вагонлардан маршрутлар тузишнинг вагон оқимлари ўсувчи йўл-йўлакай саралаш ва участка бекатларига кўчиришнинг мақсадга мувофиқлиги текширилади.
Аралаш таркибли кўп гуруҳли поездлар тузишнинг самарадорлиги уларни поездларни алоҳида юкланган ва бўш вагонлардан тузиш билан таққослаб аниқланади.

4.15. Поездлар тузиш режасини расмийлаштириш


Бекатлар ишини поездлар тузиш режасига мувофиқ ташкил этишда бекатнинг белгиланган бандлик даражаси унинг техникавий ривожига мослиги муҳим аҳамиятга эга.


Маълум даражада бекатларнинг техникавий ривожи ҳисобларда инобатга олинади: саралаш қурилмалари яхши ривожланган бекатларга катта ҳажмда қайта ишлаш юкланади; релсни ишлаб чиқишда саралаш йўлларининг сони бўйича чеклашлар ҳисобга олинади. Аммо бекатнинг тўлиқ бандлиги барча ҳисоблар бажарилгандан сўнг ва умумтармоқ, ҳамда маҳаллий йўналишдаги манзилларни ҳисобга олган ҳолда оптимал вариантни белгилангандан сўнг аниқланади. Шу сабабли поездлар тузиш режасини ишлаб чиқишнинг якуний босқичида ҳар бир бекат бўйича қуйидагилар текширилади:
-саралаш тепалиги қурилмалари ва узайтирилган йўллар ривожи режалаштирилган ҳажмда поездларни тарқатиш бўйича ишларни бажара олиши;
-режада белгиланган манзиллар бўйича поездларни тузиш учун саралаш паркларидаги йўлларнинг етарли эканлиги.
Агар режанинг амалдаги имкониятларга мос эмаслиги аниқланса ва бу ҳол ташкилий-техникавий тадбирлар орқали бартараф этила олинмаса, режага ўзгартиришлар киритилиши ва ишларнинг бир қисми бошқа бекатларга ўтказилиши лозим.
Поездлар тузиш режасини ишлаб чиқиш бўйича ишларнинг сифати унинг кўрсаткичлари бўйича аниқланади.
Техникавий бекатларда поездлар тузиш режасининг асосий кўрсаткичларига қуйидагилар киради:
-поездлар тури бўйича манзиллар сони;
-техникавий бекатлардан қайта ишловсиз ва қайта ишланиб ўтказиладиган транзит вагонлар сони ва қайта ишлаш коэффициенти;
-қайта ишлаш вагон-соатлари, тўпланиш вагон-соатлари ва вагоннинг тўпланиш жараёнида ўртача туриш вақти;
-ўткинчи ва участка поездларининг ўртача ҳаракатланиш масофаси ва вагоннинг қайта ишловсиз ҳаракатланиш ўртача масофаси.
Барча кўрсаткичлар бекатнинг поездлар тузиш режаси паспортига ёзиб қўйилади. Ушбу паспорт қуйидаги бўлимлардан иборат:
Поездлар тузиш режасини бажариш учун техникавий воситалар.
Поездлар тузиш режасининг асосий кўрсаткичлари.
Бекат тузувчи поездларнинг манзиллари, саралаш йўллари билан таъминланганлиги ва вагон оқимлари таҳлили.
Бекатдан транзит тарзда ўтказилувчи вагон оқимлари, уларнинг жўнатилиш ва манзил бекатлари.
Бекат ишининг амалдаги кўрсаткичлари.
Поездлар тузиш режаси темир йўллараро манзиллар учун асосий саралаш бекатлри бўйича алоҳида китобча шаклида чоп этилади ва ўзида қуйидаги маълумотларни жамлайди:
-асосий саралаш бекатларининг алфавитли рўйхати;
-бу бекатлар учун поездлар тузиш режаси;
-темир йўллараро поездлар тузиш режаси;
-тез бузулувчан юкларни маршрутларда ташиш учун рефрижератор поездлар рўйхати.
Бекатлар учун поездлар тузиш режаси қуйидагиларни ўз ичига олган:
-бекатда тузилувчи поездлар рўйхати;
-поездларнинг ва таркибдаги вагонларнинг манзиллари;
-поездларда вагонларни жамлаш тартиби, поезд турлари;
-Чуқурсой бекати учун поездлар тузиш режасини намунаси 4.2-жадвалда келтирилган.

4.2-жадвал





Поезднинг манзил бекати

Вагонлар гуруҳининг манзили

Поезд тури

Чуқурсой-Охонгарон


Чуқурсой-Жиззах


Чуқурсой-Ховос



Охонгарон ва бошқалар, бўш цемент ташувчиларни қўшиб


Пахтаорол –Жиззах участкасига
Ховос ва бошқалар, қўқонгача



Чиқарувчи


Терма
Ўткинчи

Темир йўллараро тузиш режаси тузувчи бекатлар номи ва поездларнинг манзили, ҳар бир бирикиш пунктида қўшни темир йўлларга топширилувчи вагонлар гуруҳининг манзили ва поездлар тури, каби маълумотларни ўз ичига олган.


Темир йўлнинг ички поездлар тузиш режаси темир йўл раҳбарияти томонидан тасдиқланади ва алоҳида китобча шаклида чоп этилади.
У қуйидаги бўлимлардан иборат:
Умумий кўрсаткичлар.
Темир йўлнинг ўзида тузилган поездларни жўнатувчи ҳар бир бекати бўйича тузиш режаси.
Темир йўлнинг қабул қилиш ва топшириш пунктлари бўйича темир йўллараро тузиш режаси.
Жўнатувчи ва зинасимон маршрутлар тузиш режаси.

4.16. Поездлар тузиш режасига тезкор ўзгартишлар


киритиш

Темир йўлларда юк ташиш ишлари турли сабабларга кўра нотекисдир. Вагон оқимларининг нотекислиги ва уларнинг таркибининг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда маълум давр ўтгандан сўнг амалдаги поездлар тузиш режасига тезкор ўзгартишлар киритилади.


Поездлар тузиш режасига ўзгартишлар киритишга асос бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
-поездлар тузиш режаси бажарилишининг таҳлили;
-вагон оқимларининг кўпайиши ёки камайиши;
-давлатлараро ташиш ишлари учун чегара пунктларининг ўзгариши.
Тезкор ўзгартишлар киритишга асос-об-ҳаво шароитларининг таъсири ва фавқулодда ҳолатлардир.
Поездлар тузиш режасига ва вагон оқимларини йўналтириш тартибига ўзгартишлар қуйидагича киритилади: давлатлараро йўналишлар учун ҳамдўстлик давлатлари темир йўл транспорти бўйича кенгаш дирекцияси томонидан тақдим қилинади ва унинг раҳбари томонидан тасдиқланади; давлат ичидаги йўналишлар учун-темир йўл транспорти маъмурияти томонидан тақдим қилинади ва унинг раҳбари томонидан тасдиқланади. Бекатларда маневр ишлари мижозлар билан тузилган шартномага мувофиқ бекат муҳандиси ва бошлиғи томонидан ташкил қилинади ва тезкор тартибда унга ўзгартишлар маневр диспетчери ва бекат навбатчиси томонидан киритилади.

Поездлар тузиш режаси китобчаси


Д


Телеграмма

АЩМ






Ызгартишлар быйича ани=ликлар




4.9-расм. Саралаш бекатида поездлар тузиш режасига ўзгартишлар киритиш схемаси


АҲМ-ахборот-ҳисоблаш маркази.

Саралаш бекатида поездлар тузиш режасига ўзгартишлар ташиш ишлари бошқармаси (Д) телеграммалари асосида киритилади (4.9-расм).


Ушбу телеграммаларда темир йўллараро ва темир йўлнинг ички йўналишларида поездлар киритиш, уларни бекор қилиш ёки таркибларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида маълумотлар акс эттирилади.

4.17. Поездлар тузиш режасининг бажарилишини таъминлаш


Поездлар тузиш режаси бажарилишини таъминлаш учун қуйидагилар зарур:


бекатларнинг техник контораларини зарур кўрсатмалар ва ҳужжатлар билан таъминлаш (тармоқ белгиси карталари, бекатларнинг тармоқ белгиси билан бирга алфавитли рўйхати, поездлар тузиш режаси китобчалари ва ҳ.к.);
тегишли хизматчилар томонидан поездлар тузиш режасининг ўрганилиши;
асосий саралаш бекатларида поездлар тузиш режасининг бажарилиши ва унинг кўрсаткичларининг таҳлили;
саралаш йўллари ихтисослаштирилишига ўзгартишлар киритиш;
гуруҳлари алмаштирилувчи ва тезкор юкли поездлар билан ишлаш тартибини белгилаш;
режани бажаришнинг диспетчерлик бошқаруви тизимини тартибга солиш;
бекатда вагонлар туриш вақтини ҳисобга олишни текшириш.
Поездлар тузиш режаси қандай сифатли ишлаб чиқилганига қарамай, унинг бажарилишини мунтазам назорат этилмаса у ижобий самара бермайди.
Поездлар тузиш режасининг бузилиши деб вагон оқимларини амалдаги тузиш режасига мос бўлмаган ва темир йўлларга иқтисодий зарар етказадиган ҳолда ташкил этишга айтилади.
Поездлар тузиш режасининг бузилишларига қуйидагилар киради:
-ўткинчи поездлар учун-поездлар ҳаракати айланма бўлган бир ёки бир неча вагонларни таркибга киритиш;
-тарқатишга келувчи поездлар учун-поездлар тузиш режасида кўзда тутилмаган, орқага қайтувчи вагонларни таркибга киритиш;
-узоқроқ манзилли уч ва ундан ортиқ, амалдаги поездлар тузиш режасига мувофиқ қайта ишловсиз ўтиши керак бўлган вагонларни шу бекатда қайта ишланувчи поездлар таркибига киритиш;
-кўп гуруҳли поездлар таркибига кирувчи вагонлар гуруҳларини уларни тузиш ва таркибда жойлаштиришнинг белгиланган тартибига амал қилмаслик;
-жўнатувчи маршрут таркибига маршрут манзилига мос бўлмаган вагонларни киритиш;
-жўнатувчи маршрутлар ва техникавий бекатларда тузилган поездларни йўл-йўлакай тўлдиришнинг белгиланган тартибига риоя қилмаслик;
-бўш вагонлардан маршрутлар тузишнинг белгиланган тартибига риоя қилмаслик;
-поездлар ва жўнатувчи маршрутларни манзил бекатига етиб бормасдан тарқатиш;
-тарқатилиши лозим бўлган поездларни бекатдан ўтказиб юбориш;
-поезд таркибига ташиш ҳужжатлари бўлмаган юкланган вагонларни киритиш.
Поездлар тузиш режаси бузилишларининг амалдаги назорат тизими қуйидагиларга имкон беради:
-бузилишларни аниқлаш;
-вагон оқимларини ташкил этиш тизимида ушбу бузилишларга рухсат этиш;
-ушбу бузилишларни бартараф этиш ёки бартараф этмаслик;
-поездлар тузиш режаси бузилишларининг умумий статистикасини олиб бориш.
Ҳозирги даврда поездлар тузиш режаси бажарилиши назоратнинг такомиллаштирилган тизимини қўллаш мақсадга мувофиқдир (4.10-расм).
Поездлар тузиш режаси бажарилиши назоратининг такомиллаштирилган тизими қуйидагиларни бажариш имконини бериш керак:


Download 13,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish