тарқатиш-тузиш
Поездни келиши бўйича ишлаш амаллари тугагандан сўнг, тепалик локомотиви таркибнинг орқа томонидан бирикади ва уни тепалик чўққиси томон суради ва тарқатиш жараёнини бошлайди (2.15-расм).
Уч-тўрт таркиб тепаликдан туширилгандан сўнг, саралаш парки йўлларида вагонларни зичлаш амаллари бажарилади.
Шундай қилиб, таркибни саралаш тепалиги орқали тарқатиш амаллари бир неча алоҳида амалларга бўлиниши мумкин:
Тепалик локомотивининг қабул қилиш паркига келиб, таркибга уланиши;
Таркибни тепалик чўққисигача суриш;
Таркибни тепаликдан тушириш;
Саралаш парки йўлларида вагонларни зичлаш.
2.15-расм. Таркибни саралаш бўйича тепалик операциялари бажарилиш технологиясининг схемаси: 1-тепалик локомотивининг таркибга уланиши; 2-таркибни уланиши; 3-таркибни тушириш; 4-вагонларни зичлаш.
Ушбу амаллар ҳар бир саралаш тепалиги учун тепаликнинг режаси, профили, қабул қилиш парки йўллари тармоғи ва бошқаларга кўра алоҳида меъёрланади.
қабул қилиш ва саралаш парклари кетма-кет жойлашганда, саралаш тепаликда бир маневр локомотиви ишлаганда таркибни туширишнинг умумий вақти қуйидаги формула бўйича топилади:
бу ерда: tу-тепалик локомотивининг қабул қилиш паркига келиб таркибга уланиш вақти;
tс-таркибни тепалик чўққисига суриш вақти;
tт-таркибни тепаликдан тушириш вақти;
tз-саралаш парк йўлларида вагонларни зичлаш вақти.
Тепалик локомотивининг қабул қиилш паркига келиб таркибга уланиш вақти
бу ерда: -уланиш яримрейсларнинг узунлиги, м;
у-ўртача уланиш тезлиги, км/с;
tх-тепалик локомотивининг ҳаракатни ўзгартириш вақти.
Таркибни тепалик чўққисига суриш вақти
бу ерда: -суриш яримрейсининг узунлиги, м;
с-ўртача суриш тезлиги, км/с.
Таркибни тепаликдан тушириш вақти
бу ерда: mт-таркибдаги вагонлар сони;
-вагоннинг ўртача узунлиги;
-таркибдаги узулмалар сони;
т-ўртача тушириш тезлиги.
Саралаш парк йўлларида вагонларни зичлаш вақти
қабул қилиш, саралаш ва жўнатиш парклари кетма-кет жойлашган саралаш бекатида тепаликда бир маневр локомотиви ишлаганда тепалик ишининг намунавий технологик графиги 2.16-расмда келтирилган.
Саралаш тепалигининг вагонларни бир зичлаш амаллари тугаганидан кейинги зичлаш амаллари тугагунча таркиблар гуруҳини тарқатиш бўйича амаллар билан банд бўлиш вақти тепаликнинг технологик даврийлиги ( ) деб аталади.
Тепаликнинг икки таркибни тарқатиш оралиғида локомотивнинг таркибга уланиши, таркибни тепалик чўққисигача суриш, уни тепаликдан тушириш, таркибни тузиш ва зичлаш амалларини ҳисобга олган ҳолда банд бўлиш вақти тепаликнинг технологик оралиғи деб аталади ва у тепаликнинг технологик даврийлигини бир даврийлик мобайнида тарқатилган таркиблар сонига (д) бўлиш орқали топилади:
Амаллар
|
Вақт, дақиқа
|
0 10 20 30 40 50 60 70 80 90 100 110
|
Уланиш
|
4
|
3
|
|
3
|
|
|
4
|
3
|
|
3
|
|
|
Суриш
|
4
|
|
4
|
4
|
|
|
4
|
|
4
|
4
|
|
|
Тушириш
|
8
|
|
8
|
|
8
|
|
|
8
|
8
|
|
8
|
|
Тузишни тугаллаш, зичлаш
|
|
|
|
|
|
12
|
|
|
|
|
12
|
|
2.16-расм. Бир локомотивда тепалик ишининг намунавий технологик графиги.
2.10. Саралаш тепалик ишининг кўрсаткичлари
Саралаш тепалик ишининг технологик жараёни сифатини баҳолаш учун қуйидаги кўрсаткичларни қўллаш тавсия этилади:
Саралаш тепалик ишининг технологик даврийлиги- .
2.16-расмда келтирилган тепалик ишининг намунавий технологик графиги бўйича 58 дақиқага тенг.
Тепаликнинг технологик оралиғи- .
2.16-расмда келтирилган график бўйича
Тепалик ишининг суръати-с-қабул қилинган иш технологияси бўйича бир соат давомида тепаликдан туширилган поездлар сони
2.16-расмда кўрсатилган технологик график бўйича
Тепаликнинг қайта ишлаш қобилияти nс-тепаликдан туширилган энг кўп вагонлар сони.
Соат давомида вагонлар
Агар таркибдаги вагонлар сони mтқ50 бўлса, унда
Сутка давомида
бу ерда: т-тепаликдан фойдаланишда ҳисобга олинадиган эҳтимолий танаффуслар коэффициенти;
tтт-тепалик ишида сутка давомидаги умумий технологик танаффуслар;
қ-қисман вагонларни қайта тушириш коэффициенти.
Тепалик механизмларидан фойдаланиш коэффициенти-тепаликдан таркибни тушириш вақтининг тепалик технологик оралиғи вақтига нисбатидир. 2.16-расмда келтирилган график учун
Тепалик локомотивларидан фойдаланиш коэффициенти-таркибни тушириш бўйича локомотивнинг фойдали иш ҳиссасидир:
бу ерда: ф.и.-тепаликда жами локомотивларнинг сутка давомидаги фойдали иш вақти;
т-тепаликда локомотивнинг сутка давомида умумий туриш вақти.
2.11. Саралаш бекатини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими (СББАТ)
СББАТ ҳозирда темир йўлларда жорий этилаётган темир йўл транспортини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими (ТТБАТ) нинг таркибий қисмидир.
Автоматлаштирилган бошқарув тизимлари (АБТ)нинг восита ва усуллари самарали ва юқори унумли технологияларга ўтиш учун кенг имкониятлар яратилмоқда.
СББАТ ёрдамида қуйидаги асосий вазифалар амалга оширилмоқда:
-поездлар келиши бўйича маълумотлар билан ишлаш ва таркибларни тарқатишга тайёрлаш;
-вагонларнинг саралаш йўлларида мавжудлиги ва жойлашишини тўхтовсиз ҳисобга олиш ва поездларни жўнатишга тайёрлаш;
-бекат ишини режалаштириш;
-поездларни тузиш бўйича ахборот ва топшириқлар бажарилиши сифатининг назорати;
-бекат ҳисоботини тузиш.
Алоқа каналлари орқали ЭҲМ га реал вақт масштабида саралаш учун келаётган поездларнинг телеграмма-натура варақалари (ТНВ), келаётган поездлар вагоналрининг, ҳамда жўнатиш паркига узатилаётган таркиблар вагоналрининг рақамлари, бошқа тезкор маълумотлар (вагонлар ҳақидаги маълумотларга ўзгартиришлар, поездларнинг келиши ва кетиши бўйича аниқ вақтлар, саралаш тепалигида таркибларни тарқатиш вақти, саралаш йўлларининг ихтисослигининг ўзгариши ҳақида маълумотлар ва бошқалар) келиб тушади.
Келаётган поездлар таркиблари ҳақидаги маълумотлар асосида ЭҲМ да уларни қабул қилиш ва тарқатиш, поезд тузиш ва бекат ишини режалаштириш ҳисобланади.
ЭҲМ ёрдамида қуйидаги технологик ҳужжатлар тузилади:
-саралаш варақалари;
-тўпланиш қайдномалари;
-тузилаётган поездларга натура варақаси;
-поезд локомотивлари машинистларига маълумотномалар;
-бекат ва саралаш тепалиги иши ҳақида тезкор ҳисоботлар.
Бундан ташқари бекат, МТУ ва бошқарма, ҳамда қўшни саралаш бекатлари ҳодимларининг ахборот таъминоти амалга оширилади.
АБТ нинг терминал қурилмалари (телетайп, дисплей) ёрдамида БТМ, юк контораси ва ДСП операторлари диалог тартибида ЭҲМ га поезд таркиби, поезд ва вагонлар билан бажарилган амалларнинг (келиши, сараланиши, тузишни тугаллаш, жўнатиш, таркибни ўзгартириш ва бошқалар) вақти ва жойи, ҳақида маълумотлар поезд ва вагонлар ҳақида ЭҲМ га илгари киритилган маълумотларга ўзгартиришлар киритилади.
СББАТ нинг бекат ЭҲМ га ташишни тезкор бошқаруви автоматлаштирилган тизими (ТТБАТ) нинг бошқарма ЭҲМ и билан ҳамкорликда ишлайди.
СББАТ шароитларида поезд ва маневр ишлари бўйича ЭҲМ га маълумотлар ўзига доимий ахборотларни (мъёрий-сўров маълумотлари) ва поездлар ва вагонлар билан бажарилган амаллар ҳақидаги тезкор хабарлар (ўзгарувчан ахборотлар)ни, ҳамда поездларнинг келиши ва кетишини режалаштириш бўйича хабарларни жам этган. СББАТ шароитларида бекатларда АБТ нинг ташкилий схемаси 2.17-расмда келтирилган.
ТНВ ЭҲМлараро бевосита узатилганда, таркиб вагонлари рақамини кўчирмаслик мумкин. Бириккан участкаларда юк ортиш-тушириш ишларини ва саралаш бекатида терма, участка, чиқарувчи ва узатувчи поездларга ТНВ ларни олишни ҳам автоматлаштириш зарурдир.
СББАТни янада такомиллаштириш қатор вазифаларни амалга оширишни ва биринчи навбатда оптималлаштириш (поездлар келишининг башорати, поездларни қабул қилиш ва саралаш тартибини режалаштириш, узоқроқ манзилларга поездлар тузиш ва бошқалар), темир йўл миқёсидаги АБТ поездлар ҳақидаги маълумотларни тайёрлаш ва узатишни автоматлаштириш масалаларини ҳал этишни талаб этади.
2.17-расм. Бекатда АБТ ни ташкил этиш схемаси.
1-бекат ахборот маркази;
2-вагонлар рақамини кўчириш;
3-ташқи хотира қурилмалари мажмуаси.
Келажакда ҳужжатларни вагонда юклар билан биргаликда ёки почта орқали жўнатилганда БТМ лар фаолиятига бўлган зарурат деярли тўхтатилади. СББАТ ни тўлиқ ҳажмда яратиш қуйидаги икки босқичдаги тизимни барпо этиш орқали амалга оширилади:
-қуйи босқичда технологик жараёнларни ташкилий бошқаришни автоматлаштириш;
-ижро жараёнларини бошқариш.
Бунга эса, таркибларни саралаш тепалиги орқали тарқатишнинг автоматлаштирилган тизими қўлланилгандагина эришиш мумкин.
2.12. Бекат технологик марказининг ишини ташкил этиш
Саралаш, йирик участка, юк, техникавий йўловчи бекатларида бекат технологик маркази (БТМ) фаолият кўрсатади. Поездларни саралаш-тузиш ишлари кам ҳажмда бўлган бекатларда поезд ва вагонларнинг ҳужжатлари билан ишловчи, ҳамда бекатнинг тезкор ҳодимларининг ахборот таъминоти бўйича ишларни бажарувчи ҳодимларнинг катта бўлмаган технологик гуруҳлари ташкил этилади. Йирик бекатлар БТМ ларида поездларнинг келиши бўйича ҳужжатлар билан ишловчи операторларнинг, ҳамда поездларни саралаш-тузиш жараёнлари билан ва уларни жўнатишга тайёрлаш билан банд бўлган операторларнинг алоҳида технологик гуруҳлари тузилади. Ушбу технологик гуруҳлар сараалш тепалиги ёнидаги бир бинога жойлаштирилади. Кўпчилик бекатларда бу бинода ахборот маркази, ҳамда БТМ нинг ҳисобот гуруҳи ҳам жойлаштирилади.
БТМ биноси ёнида маневр диспетчери (ДСЦ), саралаш тепалиги навбатчиси (ДСПГ) ва тепалик операторлари жойлаштирилади.
БТМ да қуйидаги асосий амаллар бажарилади:
-поездларнинг, вагонларнинг ва юкларнинг яқинлашиши ҳақидаги маълумотларни қабул қилиш ва қайта ишлаш;
-поездларни келиши ва жўнатилиши бўйича қайта ишлаш ва поезд ҳужжатларини расмийлаштириш;
-саралаш йўллари ва юк ортиш-тушириш пунктларида вагонларнинг мавжудлиги ва жойлашиши бўйича номерли ҳисобни узлуксиз олиб бориш;
-келаётган маҳаллий вагонларнинг ташиш ҳужжатларини юк конторасига узатиш ва у ердан юкланган вагонларнинг ташиш ҳужжатларини қабул қилиб олиш;
-сараланувчи таркибларга саралаш варақаларини тузиш;
-поезд тузиш режасининг, таркибларни тузиш бўйича техникавий фойдаланиш қоидалари талабларининг белгиланган оғирлик ва поезд узунлиги меъёрларининг бажарилишини назорат қилиш;
-вагонларнинг бекатдан ўз вақтида жўнатилишини назорат қилиш ва ташиш ҳужжатларининг бутлигини таъминлаш;
-бошқа бекатларга поездларнинг жўнатилиш ҳақида маълумотни жўнатиш ва юк олувчига юкнинг келганлиги ва вагонларни юк тушириш учун узатиш ҳақида хабар бериш;
-белгиланган шаклда ҳисоб ва ҳисоботни олиб бориш.
Тузилган поездларга ўз вақтида натура варақаларини тайёрлаш, ташиш ҳужжатларини тахтлаш мақсадида БТМ операторлари саралаш йўлларида вагоналрнинг мавжудлиги ва жойлашиши бўйича тинимсиз рақамли ҳисобни олиб борадилар.
Ҳар бир саралаш йўлида вагонларнинг тўпланиши мобайнида БТМ оператори (тўпловчи) уларнинг сони (массаси) бўйича якунларни ҳисоблайди ва диспетчерга хабар беради.
2.13. Бекат ишини тезкор режалаштириш
Бекатнинг поезд ва юк ишлари режага асосан ташкил этилади. Тезкор режалаштириш зарурияти темир йўлдаги иш шароитининг ва айрим юклаш суткаларида юк оқимларининг кўпайиши натижасида жўнатиш, поғонали маршрутлар ва йириклаштирилган вагонлар гуруҳини ташкил этишдаги, транспорт тармоқлари бўйича юклаш режасини ортиғи билан бажарилиши, юклашни ва вагонлар паркини тартибга солиш ва бошқа ўзгаришлар натижасида аниқланади. Бундай шартларни олдиндан унча катта бўлмаган вақт оралиғида (смена ёки сутка) давомида ҳисобга олиш, тузиш режасини, поездлар ҳаракати графигини ва ташиш режасини бажаришда техник воситаларни қандай ишлатишни аниқлашга имкон беради. Буларнинг барчаси тезкор режалаштиришнинг асосий вазифаси ҳисобланади.
Бекат ишларини режалаштиришда асос бўлиб смена режаси хизмат қилади, унга асосий маълумот бўлиб: минтақавий темир йўл узелининг суткали режа-топшириғи, поездларнинг келиши ҳақидаги маълумот; смена бошланиши вақтидаги бекатнинг ҳолати хизмат қилади. Смена режасини бекат бошлиғи ёки унинг муовини алоҳида ҳар смена учун тузади.
Смена режасини тузиш учун қуйидаги маълумотлар керак бўлади: бекатдаги қайта ишлашга келган поездлар ва жўнатишга тайёр поездларнинг борлиги, бекат йўлларининг бандлиги; юкланган ва бўш вагонларнинг борлиги, уларнинг тузиш режа йўналишлари бўйича тақсимланиши; маҳаллий вагонларнинг борлиги, уларнинг юк тушириш ва ортиш йўлларига берилиши; маневр локомотивларнинг борлиги ва ҳолати.
Саралаш бекатининг смена иш режасида: қабул қилиш, бузиш ва тузиш учун поездлар сони; сменада жўнатиладигавн поездлар номери, поезд оқимига бериладиган вагонлар топшириғи; саралаш платформада, контейнер майдонида, юк саройининг қайта юклаш йўлида ва бошқаларда ишлов бериш топшириғи, юк ортиш ва тушириш топшириғи; вагонларни ювиш ва айрим юкларни юклаш учун вагонларни жиҳозлаш топшириғи назарда тутилган.
Участка бекатининг смена иш режасида: сменанинг умумий топшириғи, поездларни қабул қилиш-жўнатиш, таркибларни тарқатиш ва тузиш юк ишлари ва махсус топшириқлар назарда тутилган.
Юк бекатлари смена иш режасига қабул қилиш, тарқатиш, тузиш, поездларни ва узатмаларни жўнатиш, жўнатувчи ва зинали маршрутларни ташкил этиш; алоҳида шаҳобча йўлларида ва алоҳида умумий фойдаланиш жойларида ортиш ва тушириш; қайта ортиш, саралаш ва бошқа амаллар бўйича топшириқлар киради.
Смена иш режасини амалга ошириш учун бекат диспетчерига, агар бундай лавозим бўлмаса бекат навбатчисига топширилади.
Минтақавий темир йўл узели томонидан бекатга юбориладиган суткали режа топшириқда: сутка давомида поездларни қабул қилиш ва жўнатиш, юкларни ортиш, тушириш қайта юклаш, туширишдан бўшаган вагонларни жўнатиш топшириғи, ҳамда вагонларни ювиш, махсус ташишлар учун вагонларни жиҳозлаш ва бошқа топшириқлар назарда тутилади. Суткали режада умумий топшириқлардан ташқари сутканинг биринчи ярмида бажариладиган ишлар кўрсатилади.
2.14. Бекат ишининг суткали режа-графиги
Бекат ишининг суткали режа графиги-бу поезд ва вагонларни бекат асосий қурилмалари ёрдамида қайта ишлаш технологик жараёнини график равишда тасвирлашдир.
График равишда тасвирлаш орқасида бекатнинг суткали иши давомида асосий жараёнларнинг ўзаро муносабатлари текшириш имконини беради, унинг айрим элементларининг нозик томонларини, локомотивлар ёки бошқа техник воситаларининг заруриятини аниқлаш мумкин.
Режа-график-бу бекатнинг қайта ишлаш ва ўтказиш қобилиятини асосий стрелка райони орқали келиш, транзит, жўнатиш паркларидан ҳамда қабул қилиш-жўнатиш, саралаш, тортиш йўлларини, локомотивлар керакли сонини аниқлашга ёрдам берадиган чизма ҳисобидир.
Режа-графикка поездларни келиши-кетиши белгиланади; қабул қилиш, транзит ва жўнатиш паркларининг бандлиги; саралаш-тузиш бўйича ишлари; саралаш паркида вагонларнинг йиғиндиси; юк саройига вагонларни бериш ва олиб чиқиш; юк тушириш ва ортиш пунктларида ва саралаш йўлларидаги сутканинг бошланиши ва охиридаги вагонларнинг қолдиғи кўрсатилади. Суткали режа-графиги бекатнинг технологик иши жараёни, техникавий-бошқарув далолатномаси, поездлар ҳаракати графиги ва поездлар тузиш режасига асосан тузилади. Поездлар оқимининг миқдорини ўзгаришида режа-графикнинг вариантлари тузилади.
Участка бекатининг режа-графиги 2.18-расмда келтирилган. Графикнинг тўридаги ён чизиқлар бекатнинг элемент ва қурилмалари-йўл, тепалик, юк объектлари, маневр локомотивларининг ишлари, тик чизиқлар эса сутканинг соат ва дақиқа вақтлари. Ҳар бир ён чизиқларда йўлларнинг поездлар ёки вагонлар билан бандлиги кўрсатилади. Режа-графикда маневр локомотивларнинг ишини ҳам кўрсатилади.
Суткали режа-график ҳаракат графиги ва поездлар тузиш режаси ўзгартирилганда, ҳамда бекатнинг техникавий-бошқарув далолатномаси ва бекат технологик ишлари жараёнига ўзгартиришлар киритилишида қайта тузилади.
Режа-графикка асосан бекатнинг қуйидаги кўрсаткичлар ҳисоби олинади: қайта ишланмайдиган транзит вагонларнинг туриш меъёри; қайта ишланадиган транзит вагонларнинг туриш меъёри; маҳаллий вагонларнинг туриш меъёри; бир юк операциясига тўғри келадиган маҳаллий вагоннинг туриш вақти, иккиламчи юк операциясининг коэффициенти, бекатнинг суткали вагон айланмаси; маневр локомотивларнинг ишлатиш коэффициентлари; поездларни тарқатиш вақтида тузилган поездлар фоизи; бекат айрим элементларининг ўтказиш ва қайта ишлаш қобилиятини; бир локомотивнинг соат мобайнида қайта ишлаган вагонлар сонини аниқлаш мумкин.
2.15. Бекат ишининг асосий кўрсаткичлари
Бекат ишининг кўрсаткичлари кундалик режа-график ёрдамида аниқланади. Кундалик режа-график бекатнинг транзит ва маҳаллий вагон оқимларини қайта ишлаш бўйича ишининг график тасвиридир. 2.18-расмда участка бекатининг кундалик режа-графигидан парча келтирилган.
Режа-графикда қуйидагилар кўрсатилади:
-поездларнинг келиш ва кетиш вақти;
-қабул ва жўнатиш парклари йўлларининг улар билан бандлиги;
-саралаш тепалиги ва тепалик локомотивларининг иши;
-саралаш парки йўлларида вагонларнинг тўпланиши;
-маневр локомотивларининг иши-поездлар тузишни тугаллаш ва уларни жўнатиш паркига узатиш;
-вагонларни юклаш пунктларига узатиш ва йиғиштириш;
-тортилган йўлларнинг, асосий стрелка ва бўғизларнинг бандлиги;
-саралаш парки йўлларида ва юклаш пунктларида вагонларнинг манзиллар бўйича кун бошидаги қолдиғи.
Бекат ишининг асосий кўрсаткичларига қуйидагилар киради:
-юк ортиш (вагонларда ва тоннада);
-юк тушириш (вагонларда ва тоннада);
-вагон айланмаси;
-бекатнинг ишчи парки;
-тузилган, жўнатилган поездлар ва вагонлар сони;
-юки туширилган бўш вагонларни топшириш;
-вагонларнинг туриш вақти; -вагонларни қайта ишлаш таннарҳи.
Тузилган, жўнатилган поездлар ва вагонларнинг сони фақат техникавий ва махсус юк бекатларида аниқланади. Тузилган поездлар сонини фақат умуман эмас, балки унинг турлари бўйича ҳам аниқланиши мумкин. Жўнатилган поездлар ва вагонларни ҳам йўналишлар бўйича ажратилиши мумкин.
Ш артли белгилар:
- қабул қилиш ва жўнатишда маршрутнинг бандлиги
- транзит поездга ишлов бериш
- саралашга келган поездга ишлов бериш
- таркибни саралаш ва тузиш
- таркибларни, вагонларни кўчириб қўйиш
- ўзида тузилган поездга ишлов бериш
- вагонларни йиғиш
-
- тушириш ва юклаш
2.18-расм. Участка бекат ишининг суткали режа-графиги
Юки туширилган бўш вагонларни топшириш кўрсаткичи бекатнинг вагон турлари бўйича юки туширилган нечта вагонни жўнатиши (топшириши) кераклигини аниқлайди.
Вагон айланмаси-бу вагон-амаллар йиғиндисидир. Саралаш ва участка бекатлари учун вагон-амаллар деб қабул қилинган ва жўнатилган вагонлар йиғиндисига айтилади, оралиқ бекатлар учун эса-ажратилган ва бириктирилган вагонлар сонидир. Бу кўрсаткич асосида, бошқа кўрсаткичлар, масалан, ишчи парк ҳисобланади, ҳамда бекат вагон оқимларига умумий тавсиф берилади.
Вагонлар ўртача туриш вақти ўртача солиштирма қиймат сифатида аниқланади:
бу ерда -туриш вагон-соатлари;
-умумий вагонлар сони.
Бекатларда одатда қайта ишланмайдиган транзит вагонларнинг туриш вақти tтр, қайта ишланувчи транзит вагонларнинг туриш вақти tпер, уларнинг ўртача солиштирма қиймати tтех, маҳаллий вагоннинг туриш вақти tм ва бир юклаш амалга тўғри келувчи маҳаллий вагоннинг туриш вақти tю ҳисобланади.
Транзит вагоннинг ўртача солиштирма туриш вақти
маҳаллий вагоннинг ўртача туриш вақти
бу ерда -юклаш амалларида иштирок этувчи вагонларнинг туриш вагон-соатлари;
-маҳаллий вагонлар сони.
Маҳаллий вагонларнинг маълум бир қисми билан фақат бир юклаш амали (ортиш ёки тушириш) бажарилса, қолган қисми билан иккиланган юклаш амаллари бажарилади. Шу сабабли, туриш вақти ушбу амаллар сонига боғлиқдир ва бир юклаш амалига тўғри келувчи маҳаллий вагонларнинг туриш вақти ҳисобланади:
бу ерда: -юклаш амалларининг сони.
Баъзи ҳолларда аввал бир маҳаллий вагонга тўғри келувчи туриш вақти tм, кейин эса бир юклаш амалига тўғри келувчи туриш вақти ҳисобланади:
бу ерда: Кn-иккиламчи юклаш амаллари коэффициенти
Ишчи парк бекатда кун мобайнида нечта вагон мавжудлигини кўрсатади
бу ерда: -бекатга режадаги ўртача келувчи қайта ишланувчи транзит, қайта ишланмайдиган транзит ва маҳаллий вагонлар сони;
-мос равишда қайта ишланувчи транзит, қайта ишланмайдиган транзит ва маҳаллий вагонларнинг ўртача туриш вақти меъёри, с.
Масала 1. А бекатига ҳар куни 32 транзит поезди ва 32 қайта ишланувчи поезд келади. Уларнинг таркиби ўртача 60 вагондан иборат. Бекатга бир кунда юк тушириш учун 150 вагон келади ва 50 вагон ортилади. Транзит вагоннинг ўртача туриш вақти қайта ишланувчи транзит вагоннинг ўртача туриш вақти маҳаллий вагоннинг бир юк амалларида туриш вақти иккиланган юк амалларида туриш вақти эса Бекатда мавжуд вагонларнинг турлари бўйича ва умумий сони (ишчи парк) аниқлансин.
Ечиш. қайта ишловсиз транзит вагонлар сони
қайта ишланувчи транзит вагонлар сони
маҳаллий вагонлар
Бекатда 150 вагон юки туширилиб, фақат 50 та вагон юклангани сабабли, қолган 100 вагон бекатдан бўш ҳолда жўнатилади.
А бекатида вагонларнинг ишчи парки:
Масала 2. қуйидаги дастлабки маълумотлар ёрдамида бекатдаги вагонлар ишчи парки топилсин: вагон; вагон; вагон;
Ечиш. Вагонларнинг ишчи паркини аниқлаш учун қайта ишланувчи транзит вагонларнинг туриш вақти ҳисобланиши керак:
ушбу ифодадан
бу қийматдан фойдаланган ҳолда,
қайта ишланувчи транзит ва маҳаллий вагонларнинг туриш вақти рақамли ёки рақамсиз усулларда, қайта ишловсиз транзит вагонларнинг туриш вақти эса, уларнинг бекатда амалда турган вақти бўйича ҳисобга олинади. Ҳисобнинг рақамли усули вагон айланмаси кунига 50 вагондан кам бўлган бекатларда қўланилади. Ҳар бир вагоннинг умумий туриш вақти бутун соатгача яхлитланади (30 дақиқагача бўлган вақт ташлаб юборилади, 30 дақиқадан ортиғи эса бутун соатга тенг қилиб қабул қилинади).
Рақамсиз усулда эса (вагон айланмаси кунига 50 вагондан ортиқ), вагонларнинг туриш вақти соат даврлари бўйича ҳисобга олинади. Унда махсус китобда соат даврлари бўйича келган ва жўнатилган вагонлар, ҳамда ҳар бир соат бўйича уларнинг қолдиғи кўрсатилади. Шу сабабли, бекатда кун мобайнида турган вагонларнинг шартли сони
бу ерда: О1-кун бошида вагонлар қолдиғи;
-келган вагонлар сони.
О2-кун охирида вагонлар сони;
-кун мобайнида жўнатилган вагонлар сони.
О2 нинг қийматини аввалги ифодага қўйиб, бекатда кун мобайнида мавжуд бўлган вагонлар сонини топамиз:
рақамли ҳисобда вагонларнинг бекатда туриш ўртача вақти
бу ерда: -кун мобайнидаги вагон-соатлар.
2.16. Бекат ишининг таҳлили
Бекат ишининг таҳлили камчиликларни аниқлаш, ишдаги қийин бўғинларни белгилаш, уларни бартараф этиш чораларини кўриш, илғор иш тажрибаларини қўллаш имкониятларини аниқлаш мақсадларида амалга ошириалди. Таҳлил учун ҳисоб ва ҳисоботнинг бирламчи ҳужжатларидан фойдаланилади.
Бекатда қуйидагилар таҳлил этилади:
-поезд ва юк ишлари режасининг бажарилиши;
-вагонлар, локомотивлар, техникавий қурилмалардан фойдаланиш;
-бекат, маневр диспетчерлари, бекат навбатчисининг ишнинг тезкор бошқаруви натижалари;
-бекатнинг алоҳида бўғинлари ва турли хизматлар ҳодимлари ишининг ҳамкорлиги.
Таҳлилнинг тезкор (смена ва кун), даврий (декада, ой), мақсадли турлари амалга оширилади.
Бекат ишининг тезкор таҳлили бекат бошлиғи ёки унинг муовини томонидан кунда икки маротаба ҳар бир смена тугагандан сўнг смена раҳбарларининг ҳисоботи мобайнида ўтказилади. Иш режаси ва технологик жараёнларнинг бузилиш ҳолатлари аниқланади, иш якунлари муҳокама этилади. Бекатнинг кундалик иши таҳлили мобайнида бекатда кундалик режанинг бажарилиши баҳоланади ва турли сменаларнинг иши таққосланади; юк ортишнинг умуман ва алоҳида жўнатувчилар бўйича, юк турлари ва йўналишлар (манзил темир йўллар) бўйича режанинг бажарилиши, юк тушириш режасининг умуман ва муҳим юк қабул қилувчилар бўйича бажарилиши кўриб чиқилади; тарқатилган ва тузилган поездлар сони, шу жумладан бўш маршрутлар сони, топшириқ билан таққосланади, поездларни қабул қилиш ва жўнатиш режаларининг бажарилиши ва поездлар тузиш режасига поездлар массаси ва узунлиги меъёрларига амал қилиш, ҳар бир манзилга тузилган ва жўнатилган поездлар сони, жўнатилган поезднинг ўртача массаси ва умуман бекат, смена бўйича вагонларнинг туриш меъёрларининг бажарилиши текширилади.
Даврий таҳлилни бекат муҳандиси (бош муҳандиси) амалга оширади ва унда хўжалик фаолиятининг барча жабҳалари бўйича сменали ва кундалик таҳлилларнинг натижалари умумлаштирилади ва бекат ишини яхшилаш мақсадида ташкилий-техникавий чораларни кўриш белгиланади.
Мақсадли таҳлил бекатнинг алоҳида участкасининг ишини чуқурроқ ўрганиш мақсадида, муҳим топшириқларни бажариш даврини якунлашда ва зарурат тақозоси билан бажарилади.
2.17. Бекат ишини жадаллаштириш
Саралаш бекати ишини жадаллаштиришнинг асосий йўналишларига қуйидагилар киради:
-саралаш тизимларининг, алоҳида саралаш ва бошқа бекат қурилмаларининг (саралаш тепалиги, тортиш йўллари, парк бўғизлари ва бошқалар) қувватини ошириш. Ҳисоблар шуни кўрсатадики, саралаш тизими, саралаш тепалиги қанчалик йирик бўлса бир вагонга тўғри келувчи қайта ишлаш қобилиятининг, ҳамда бекат қурилмаларини қуриш ва улардан фойдаланишга бўлган чиқимларнинг сарфи шунчалик кичик бўлади;
-батамом якунланган технологик жараёнларни қамраб олувчи машиналар тизимга ўтиш.
Замонавий автоматлаштирилган саралаш тепаликлари қуйидаги бошқарув тизимларини ўз ичига олади:
-ажратма тепаликдан тушиш тезлигини ростлаш автомат тизими;
-таркибларни тарқатишнинг тезлигини белгилашнинг автомат тизими тепалик локомотивларини телебошқариш билан биргаликда;
-ажратмаларнинг ихтисослашган йўлларга йўналтирилишининг назорат тизими.
Ушбу тизимларда кўплаб бир хилдаги дастлабки маълумотлардан фойдаланилади. Шу сабабли саралаш тепалигини автоматлаштиришнинг барча тизимларини бирлаштириш мақсадга мувофиқдир. Бунга эса, саралаш тепаликларида ЭҲМ кенг қўлланнилгандагина эришиш мумкин;
-технологик амалларни бажаришни тезлаштириш ва уларнинг параллеллик даражасини ошириш, кетма-кет бажарилувчи амаллар орасидаги узилишларни бартараф этиш. Бунга сигналларнинг жойини ўзгартириш, узун рельс занжирларини бўлакларга бўлиш, маневр локомотивлари машинистларининг сигналларни яхшироқ кўриши учун шароитлар яратиш ва шу каби тадбирларни амалга ошириш орқали эришилади;
-кам амалли технологияларни ривожлантириш: бекатлар йўл тармоғининг илғор схемаларига ўтиш (параллел схемадан кетма-кетга ўтиш), кўп гуруҳли поездлар тузиш учун махсус қурилма ва технологияларни жорий этиш, ахборотни қайта ишлаш учун ЭҲМ ни жорий этиш;
-саралаш тепаликларининг қайта ишлаш қобилиятларини ошириш ва қайта ишланувчи транзит вагонларнинг туриш вақтини камайтиришга йўналтирилган тадбирларни жорий этиш. Бунда, энг авввало, бекатдан ташқари қуйидаги омиллар ҳисобига қурилмаларнинг унумдорлигини ошириш кўзда тутилади: бекатга поездларни олиб келиш ва тайёр таркибларни жўнатиш шароитлари, турли юклар билан маневрларни бажаришнинг белгиланган қоидалари ва бошқалар.
Саралаш бекатларида технологик жараёнларни автоматлаштириш ва механизациялашни таъминловчи техникавий воситаларни такомиллаштириш, уларнинг ишончлилигини ошириш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.
Назорат саволлари
Ажратиш пунктларига нималар киради?
Бекатларнинг қандай турлари бор?
Бекатларнинг синфларга бўлиниши қандай?
Бекат ишининг бошқарув тизими қандай?
Бекат ишини ташкил қилишнинг асосий ҳужжатларига нималар киради?
Разъездларнинг ва қувиб ўтиш пунктларининг иш технологияси қандай?
Оралиқ бекатларининг иш технологияси қандай?
Оралиқ бекатларида терма поездлар билан қандай амаллар бажарилади?
Участка ва саралаш бекатларида қандай қурилмалар бор?
Саралаш тепалигини иши қандай ташкил қилинади?
Саралаш тепаликларида поездларни тарқатиш-тузиш технологияси қандай?
Бекат ишини тезкор режалаштириш қандай бажарилади?
Бекат ишларининг суткали режа-графигини тузишдан мақсад?
Бекат ишининг асосий кўрсаткичларига нималар киради?
Бекат ишининг таҳлили нима учун керак?
Do'stlaringiz bilan baham: |