Ызбекистон Республикаси Олий ва ырта махсус таълим вазирлиги, Ырта махсус касб-щунар таълими маркази томонидан касб-щунар коллежлари учун тавсия этилган ушбу ы=ув =ылланма темир йыл транспортида фойдаланиш ишларини ташкил этиш ва бош=ариш масалаларига



Download 13,23 Mb.
bet18/31
Sana25.02.2022
Hajmi13,23 Mb.
#279766
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   31
Bog'liq
2 5350493832985186327

3 боб
Маневр ишлари
3.1. Асосий тушунчалар

Темир йўл транспортида ҳаракатдаги вагонлар таркибнинг барча ҳаракатлари поезд ва маневр турларига бўлинади. Ҳаракатдаги таркибнинг перегонларда поезд таркибида ишлаётган локомотивлар ва тегишли белгилар билан жиҳозланган ҳолда ҳаракатланиши поезд ҳаракатланиши деб аталади. Ҳаракатдаги таркибнинг, вагонлар гуруҳи ёки алоҳида вагоннинг, ҳамда алоҳида локомотивнинг бекат йўллари бўйлаб поезд ва вагонлар билан ишлаш, юк ортиш ва тушириш ишларини таъминлаш ва бошқа амалларни бажариш мақсадида ҳаракатланиши маневр ҳаракатланиши деб аталади. Маневр ишларининг асосий қисмини юклаш жойларига вагонларни узатишни, йиғиштиришни, жойини ўзгартиришни, таркибларни тарқатишни ва янги поездларни тузишни, вагонларни таъмирлашга узатиш ва йиғиштиришни ва бошқа амалларни бажаришни таъминловчи ихтисослашган маневр локомотивлари бажаради. Маневр ишларини поезд локомотивлари ёрдамида ҳам бажариш мумкин (масалан, участкада терма поездлар таркибига вагонлар уланганда ёки узиб қолинганда).


Маневр ишларини бевосита тузиш бригадаси ва маневр локомотиви бригадаси бажаради. Тузиш бригадаси таркиби икки кишидан иборат: поезд тузувчи ва унинг ёрдамчиси. Маневр локомотиви бригадасига машинист ва унинг ёрдамчиси киради. Баъзи бекатларда МТУ бошлиғининг рухсати билан поезд тузувчиси ёрдамчисиз ишлаши мумкин. ДАТК раиси белгиланган тартибда, баъзи ҳолларда, маневр локомотиви машинистига ёрдамчисиз ишлашга рухсат этилади. Маневрларнинг тўғри бажарилишига поезд тузувчиси жавобгардир. Фақат унинг кўрсатмаларига мувофиқ маневр локомотиви бригадаси маневр ҳаракатларини амалга оширади. Бекат йўллари бўйлаб маневрларни бекатнинг техникавий-бошқарув далолатномасида кўрсатилган тартибда фақат бекат навбатчиси, маневр диспетчери, парк ёки йўллар навбатчиси бошқаради.
Маневр ҳаракатларининг аксарияти қисқа масофаларда (бир неча ўн ёки юз метр) ва нисбатан кичик тезликларда бажарилади. Поездларни тарқатиш ва тузиш бўйича маневр ишларига ҳаракат йўналишини кўп маротаба ўзгартириб ҳаракатланишлар хосдир. Маневрлар нафақат вагонлар гуруҳи (поездларни тарқатиш ва тузиш), балки алоҳида вагонлар билан ҳам (юклаш жойларига вагонларни узатиш ва йиғиштириш, оралиқ бекатларда маневр ишлари) бажарилади.

3.2. Маневр ишларининг турлари


Бекатга келувчи поездлар таркиб шу бекатда юк ортилувчи ёки туширилувчи вагонлар (маҳаллий вагонлар) ва шу бекатда тузилувчи бошқа поездлар таркибига киритилувчи вагонлардан иборатдир. Ушбу вагонларни манзилига мувофиқ равишда тўпланиш йўлларига тақсимлаш ишлари тарқатиш маневрларидир.


Темир йўллардан техникавий фойдаланиш қоидалари ва поездлар ҳаракати ва маневр ишлари бўйича йўриқномада поездлар таркибида вагонларни жойлаштириш тартиби белгиланган. Унга мувофиқ, разрядли (портловчи ва заҳарли моддалар), хавфли (суюлтирилган газ, тез ёнувчан моддалар, кислоталар) юкли вагонлар поездлар таркибига киритилганда улар одам ташувчи вагонлар, кузатувчиси бор вагонлардан, керак бўлганда бир-биридан ҳам чегараланиши керак.
Чегараловчи вагонларнинг энг кам миқдори поездлар ҳаракати ва маневр ишлари бўйича йўриқномада белгиланган. Чегараловчи сифатида бошқа юкли ва бўш вагонлардан фойдаланилади. Тузилган таркибда автобириктириш қурилмаларининг горизонтал ўқлар орасидаги фарқ 100 мм дан ортмаслиги лозим. Терма поездлар ва кўп гуруҳли поездлар таркибида вагонлар гуруҳи участкада ишлаш учун қулай тарзда жойлаштирилиши керак. Санаб ўтилган қоида ва бошқа қатор шартлар тузиш маневрлари бажарилишини тақозо этади.
Саралаш ва участка бекатларида тарқатиш жараёнини шундай ташкил этишга ҳаракат қилинадики, унда тўпланаётган поезд таркибидаги вагонлар уларни таркибга жойлаштириш талабларини қондиради ва улар билан қўшимча маневр ишлари бажарилмайди. Поездларни тарқатиш ва тузиш жараёнларини биргаликда олиб бориш кенг қўлланилмоқда. Ушбу жараёнларни бажаришдаги маневр ишлари поездларни тарқатиш-тузиш маневрлари деб аталади.
Таркибларни ёки вагонлар гуруҳини бир паркдан иккинчисига, парк ичида бир йўлдан иккинчисига ўтказиш бўйича ҳаракатлар ўтказиш маневрлари деб аталади. Алоҳида вагонлар ёки уларнинг гуруҳини узиш ва бириктириш бўйича маневрлар транзит поездларнинг массаси ўзгартирилганда, кўп гуруҳли поездларнинг гуруҳларини алмашганда, оралиқ бекатларда терма поездларга вагонларни улаш ёки узиб қолишда бажарилади. Узатиш маневрлари вагонларни юклаш жойларига узатишда ва йиғиштириш маневрлари эса юклаш амаллари тугагандан сўнг вагонларни йиғиштириш мақсадида бажарилади. Бошқа маневрларга саралаш йўлларида вагонларни зичлаш, тортиш; вагонларни тарозига узатиш, носоз вагонларни таъмирлаш учун вагон депосига узатиш ва бошқалар киради.
Бекатларда маневрларни бажариш учун махсус саралаш қурилмалари мавжуд бўлади. Улар-тортиш йўллари, саралаш тепаликлари ва тепачаларидир. Тортиш йўллари асосан берк йўллар бўлиб, саралаш ёки юк ортиш-тушириш йўлларига бирикади ва қабул қилиш ва жўнатиш йўллари билан боғланади. У горизонтал бўлиши ёки саралаш йўллари томон нишабликда жойлашган бўлиш мумкин, тортиш йўлларида маневрлар жойлаш, бир гуруҳли кетма-кет, кўп гуруҳли туртки усулларида ёки вагонларни бетўхтов саралаш усулида (махсус профили тортиш йўлларида) бажарилади.

3.3. Тортиш йўлида маневрларни бажариш технологияси


3.3.1. Маневрларнинг жойлаш усули

Жойлаш усулида маневрларда тортиш йўлига узатилган таркибни локомотив энг сўнгги вагонлар гуруҳи жойлашиши лозим бўлган йўлга узатилади (3.1-расм).


Ушбу вагонлар гуруҳи бу йўлда узиб қолдирилади ва локомотив таркибни кейинги вагонлар гуруҳини тегишли йўлга жойлаши учун яна тортиш йўлига чиқаради. Жойлаш усули вагонларни таркибга улаш ва узишда, уларни юклаш жойларига узатишда, ҳаракатланишида эҳтиёткорлик талаб этиладиган вагонлар билан маневр ишларини бажаришда қўлланилади. Поездларни тарқатиш ва тузиш маневрларида жойлаш усули қўлланилмайди, чунки бу усул билан маневр ишлари кўп вақт талаб қилади.

3.3.2. Маневрларнинг бир гуруҳли туртки усули


Бир гуруҳли туртки усулидаги маневрларда таркиб тортиш йўлига узатилгандан сўнг, охирги вагонлар гуруҳи таркибдан узилади (3.2-расм), кейин эса, маневр таркибни орқа томонга ҳаракатлантиради ва тормозланади.


Бир гуруҳли туртки усули, тортиш йўлида вагонларни саралашда унумли усул бўлмасада кенг тарқалган.
Таркибдан узилган вагонлар гуруҳи инерция бўйича ҳаракатини давом эттиради ва тегишли йўлнинг керакли жойида ўзи тўхтайди (агар туртки тезлиги тўғри белгиланган бўлса) ёки уни тормоз бошмоқлари ёрдамида тўхтатилади. Ҳар бир турткидан сўнг маневр таркиби кейинги турткиларни бажариш учун тортиш йўлига қайтиб чиқарилади. Бу усулда маневрларни бажариш жойлаш усулига нисбатан ишларни жадаллаштиришга ёрдам беради.

3.3.3. Маневрларнинг кетма-кет туртки усули


Кетма-кет туртки усули бўйича маневр ишлари қуйидаги тарзда бажарилади. Тарқатилиши лозим бўлган таркиб ёки вагонлар гуруҳи тортиш йўлига шундай узатиладики, унинг сўнгги вагони саралаш паркининг энг яқин ажратиш стрелкасидан 150-200 м масофада тўхтатилади. Шу ерда сўнгги вагонлар гуруҳи таркибидан узилади ва машинист таркибни саралаш парки томон 12-15 км/соат тезликкача ҳаракатлантиради ва тормозлайди. Натижада биринчи гуруҳ туртки билан саралаш паркининг тегишли йўлига йўлланади. Кейинги турткининг бошланишида таркиб вагонлари ўзаро сиқилган ҳолатда бўлади ва поезд тузувчисининг ёрдамчиси кейинги гуруҳни таркибдан узади. Машинист таркибни яна тезлаштиради ва навбатдаги турткини беради. Бундай турткилар локомотив ҳаракати йўналишини ўзгартирмасдан таркиб ажратиш стрелкасига етиб бормагунча давом эттирилади.


Кетма-кет туртки усулида маневрлар бажаришда таркибнинг ҳаракат тезлигининг ўзгариши 3.3-расмда кўрсатилган. Унда кетма-кет учта туртки ёрдамида уч вагон гуруҳлари турли йўлларга йўналтирилиши кўрсатилган.






Download 13,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish