Ызбекистон Республикаси Олий ва ырта махсус таълим вазирлиги, Ырта махсус касб-щунар таълими маркази томонидан касб-щунар коллежлари учун тавсия этилган ушбу ы=ув =ылланма темир йыл транспортида фойдаланиш ишларини ташкил этиш ва бош=ариш масалаларига



Download 13,23 Mb.
bet13/31
Sana25.02.2022
Hajmi13,23 Mb.
#279766
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   31
Bog'liq
2 5350493832985186327

Амаллар


Поезд келгунга қадар

Поезднинг бекатда бўлиши мобайнида

20 15 10 5

5 10 15 20 25

Терма поезд билан маневр ишлари режасини тузиш


































Иш жойи, механизмлар ва вагонларни тайёрлаш


































Бекат навбатчисининг поездни кутиб олиши ва бош кондукторнинг поезд таркиби ҳақида маълумоти
















2

















Вагонларни узиш, узатиш ва улаш бўйича маневрлар



















15













Уланган вагонларнинг техникавий кўриги



















10













Уланган вагонларга ҳужжатларни тайёрлаш


































Бош кондукторнинг идорага бориши ва ҳужжатларни қабул қилиб олиши

























5








Поезд локомотивини улаш ва автотормозларни текшириш

























10







Бош кондукторнинг поездга бориши ва жўнаш




























5




Таркибнинг умумий туриш вақти






















27










2.8-расм. Оралиқ бекатда терма поезд билан бажарилувчи амалларнинг намунавий графиги


Юк ортиш ва тушириш бўйича амаллар юк ишлари жамланганда янада самаралироқ ташкил этилиши мумкин. Вагон ва юкларни қайта ишлаш ҳажми қанчалик кўп бўлса, механизмларни қўллаш, бекатда маневр воситаларини сақлаш, туну-кун ишни ташкил этиш учун имкониятлар катта бўлади. Темир йўл транспорти учун юк ишларини иложи борича кўпроқ бекатларда жамлаш мақсадга мувофиқдир. Мижозлар учун эса, тенг шароитларда юк ортиш-тушириш жойлари уларнинг омборларига яқин бўлиши маъқулдир. Лекин, автомобил йўлларининг ва автотранспортнинг етарли даражада мавжудлигида юк ишларининг жамланишда юк амалларининг янада кўпроқ механизацияланиши мижозлар учун ҳам фойдали бўлиши мумкин.


Ҳозирги вақтда юк ишлари таянч бекатлар деб номланувчи бекатларда жамланмоқда. Уларнинг сони ҳар бир участкада уч-бештадир. У ҳолда юклаш ишлари кам ҳажмда бўлган бекатлар ёпилмоқда, ёки улар разъездлар ёки қувиб ўтиш пунктларига айлантирилмоқда. Таянч оралиқ бекатларда юк хўжалиги ривожлантирилмоқда, юк ишларини механизациялаш воситалари билан жиҳозланмоқда. Бу бекатларга поезд тузиш бригадаси билан маневр локомотивлари бириктирилмоқда.
Таянч бекатлар мавжуд бўлганда участканинг маҳаллий ишига хизмат кўрсатиш схемаси ўзгаради. Терма поездлардан вагонларни узиб қолиш ва улаш амаллари фақат таянч бекатларда амалга оширилади. Бу ерда нафақат таянч бекатнинг вагонлари узиб қолинади, балки таянч бекатга бириктирилган юк амаллари учун очиқ бўлган қўшни оралиқ бекатларнинг вагонлари ҳам узиб қолинади. Таянч бекатнинг маневр локомотиви ёки участканинг маҳаллий ишини ташкил этиш учун ажратилган диспетчерлик локомотивлари бириктирилган оралиқ бекатларга вагонларни тарқатиб чиқади.


2.8. Участка бекатларининг тузилиши ва вазифалари

Участка ва терма поездларни тузиш ва тарқатишга, вагонларнинг техникавий ёки назорат кўрувини ўтказишга, юк ва багажни ортиш ва туширишга, йўловчиларни вагонларга чиқариш ва туширишга хизмат қилувчи бекатлари участка бекатлари деб номланади.


Участка бекатлари локомотивларнинг айланма пункти; локомотивларни таъмирлаш асосий депоси; бригадаларни алмашлаш пункти билан бўлиши мумкин.
Асосий йўлларнинг сонига кўра участка бекатлари бир йўлли ёки икки йўлли бекатлари ҳисобланади. Паркларининг ўзаро жойлашувига кўра участка бекатларининг бўйлама, кўндаланг ва ярим бўйлама турлари мавжуд (2.9-расм).
Участка бекатларида йўловчи ва юкларни ташиш бўйича барча амаллар бажарилади: транзит поездлар билан ишлаш, таркибларни тарқатиш ва тузиш, локомотивлар ва поезд бригадаларини алмашлаш, йўловчи чипталарини сотиш, йўловчиларни вагонлар чиқариш ва тушириш, юк ва багажни ортиш ва тушириш.
Участка бекатларида транзит поездлар билан ишлаш-таркибларнинг техникавий ва тижорат кўруви, локомотивлар ва бригадаларни алмашлаш, вагонларни таркибдан ажратмай таъмирлаш асосий амаллар ҳисобланади. Вагон оқимларини қайта ишлаш кам миқдорда бажарилади ва асосан маҳаллий поездлар-участка, терма ва чиқарувчи поездларни тарқатиш ва тузиш билан чекланилади. Санаб ўтилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги қурилмалар мавжуд:
йўл тармоғи-қабул қилиш-жўнатиш, саралаш, юк ортиш-тушириш, депо йўллари ва бошқалар;
саралаш қурилмалари-тепачалар, тортиш йўллари;
вагон хўжалиги-техникавий хизмат кўрсатиш пунктлари, автотормозларни назорат қилиш пунктлари, вагонларни таъмирлаш қурилмалари;
локомотив хўжалиги-локомотивларни таъмирлаш ва жиҳозлаш пунктлари, энергия таъминоти қурилмалари;
юклаш қурилмалари-очиқ ва ёпиқ платформалар, сочилувчи юклар, контейнерлар учун майдончалар, омборлар, вагон тарозиси, габарит дарвозаси ва бошқалар; бу қурилмалар юк саройида жойлашади;
Йўловчи қурилмалари-йўловчилар биноси, платформалар ва ўтиш жойлари, багаж хоналари ва бошқа ёрдамчи қурилмалар;
СМБ (сигналлаштириш, марказлаштириш, блокировка) ва алоқа қурилмалари; булардан ташқари бекатларда ёритиш, ёнғинга қарши қурилмалар, ҳамда хизмат-техникавий бинолар, бекат навбатчиси хонаси, техникавий контора, стрелка постлари ва бошқалар мавжуд.
Участка бекатлари қабул қилиш-жўнатиш ва саралаш парклари билан жиҳозланади. Иш ҳажми катта бекатларда транзит поездларни қабул қилиш ва жўнатиш учун алоҳида йўллар ажратилади.
қабул қилиш-жўнатиш паркида маневр локомотивларининг паркнинг бир томонидан иккинчисига ўтиши, поезд локомотивларини депога ёки деподан ўтказиш учун юриш йўллари, ҳамда кўп гуруҳли поездлар билан ишлаш учун тортиш йўлларига қулай чиқиш имкониятига эга бўлган йўллар ажратилади.
Бекат ишининг аниқ ва хавфсизлигини таъминлашнинг асосий шарти йўлларни ихтисослашдир, яъни йўлларни маълум амалларни бажариш учун бириктиришдир.
Саралаш йўллари поездлар тузиш режасига мувофиқ ихтисослаштирилади. Унда поездлар тузилувчи манзиллар сони ва қуввати, юк ишларининг ҳажми ҳисобга олинади. Ҳар бир манзил учун биттадан йўл ажратилади, вагон оқимлари катта манзиллар учун саралаш йўлларининг сони етарли миқдорда бўлганда иккитадан йўл ажратилади.
Саралаш паркида юклаш объектларига юкини тушириш учун узатилувчи маҳаллий вагонлар учун ҳам йўллар ажратилади. Ушбу паркда таъмирга муҳтож носоз вагонлар учун ҳам алоҳида йўл кўзда тутилиши мумкин.
Вагонларни қайта ишлашни жадаллаштириш мақсадида участка бекатларида тортиш йўллари саралаш парки томон нишаб қилиб қурилади. Тортиш йўллари қабул қилиш-жўнатиш ва саралаш паркига чиқиш имкониятига эга бўлиб, поезд ҳаракатидан чегараланган бўлиши керак.
Участка бекатларида кундалик қайта ишланувчи вагонлар сони 300 ва ундан кўп бўлса, кам қувватли саралаш тепаликлари, тепачалар ёки махсус профилли тортиш йўллари билан жиҳозланади. Саралаш парки бўғизининг иложи борича қисқароқ бўлишини таъминлаш мақсадида улар 1/6 ва ундан тикроқ маркали симметрик стрелкали ўтказгичлар билан жиҳозланади. Саралаш парки бўғизининг қисқариши тепалик баландлигининг ва тормоз воситалари зарурий қувватига бўлган талабнинг камайишига, бекатнинг қайта ишлаш қобилиятининг ошишига олиб келади. Бир йўлли линиядаги кўндаланг турдаги участка бекатининг намунавий схемаси 2.9-расмда келтирилган.
2
.9-расм. Бир бош йўлли кўндаланг турдаги участка станцияси



Download 13,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish