7.2. Узелдаги бекатлар орасида ишни тақсимлаш
Фойдаланиш ишларининг тавсифига кўра узеллар транзит, маҳаллий ва транзит-маҳаллий турларга бўлинади. Транзит узеллар бир неча линиялар бирикадиган ёки кесишадиган жойларда барпо этилади. Уларнинг асосий вазифаси-транзит вагон оқимларини қайта ишлаш ва уларни бир линиядан бошқасига ўтказишдир.
Бу ерда поезд бригадалари ва локомотивлари алмашланади. Маҳаллий узелларга катта ҳажмдаги юк ортиш-тушириш ишларини ва улар билан боғлиқ бўлган тижорат ва техникавий амалларни бажариш хосдир. Бундай узеллар, одатда, темир йўлнинг якуний пунктида, катта ҳажмдаги юк оқимларининг пайдо бўлиш ёки тугалланиш пунктларида жойлаштирилади. Транзит вагон оқимлари умуман бўлмайди ёки жуда кичик ҳажмда бўлади. Транзит-маҳаллий узелларда турли ҳажмларда ҳам транзит, ҳам маҳаллий ишлар бажарилади.
Темир йўл узели таркибига бир-икки саралаш, бир-икки йўловчи ва бир неча юк бекатлари киради. Узелга кирувчи барча бекатлар ўзининг маъмурий мустақиллигини сақлаган ҳолда, бир-бири ҳамжиҳат фаолият кўрсатади.
Ҳар бир бекат ишининг технологик жараёни унинг узелдаги бошқа бекатлар билан ўзаро алоқаси, уларнинг узелдаги жойлашуви, ихтисоси, узел ичида вагонларни узатишни ташкил этиш ва бошқалардан келиб чиқувчи хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда тузилади. Бундан ташқари, умуман темир йўл узели ишининг технологик жараёни ишлаб чиқилади. У узел миқёсида ишни ташкил этишнинг қуйидаги умумий масалаларини ўз ичига олади: узелни бошқаришни ташкил этиш; узелда локомотивларга хизмат кўрсатишни, йўловчи таркибларини, шаҳаратроф ҳаракатини ташкил этишни ва бошқаларни ҳисобга олган ҳолда йўловчи ҳаракатини ташкил этиш.
Узелда бир неча саралаш, юк ва йўловчи бекатлар мавжудлигида уларни маълум амалларни бажариш учун ихтисослаш мақсадга мувофиқдир. Худди шунингдек, бош йўллар, бириктирувчи линиялар алоҳида турдаги поездларнинг (йўловчи, юк) ҳаракатланиши учун ёки ҳаракат йўналиши (жуфт, тоқ) бўйича ихтисослаштирилади. Узелда бекатларни ихтисослаш вагонларнинг кўп маротаба қайта ишланишини бартараф этади, уларнинг айланмасини тезлаштиради, техникавий воситалардан фойдаланишни яхшилаш, ҳодимларни жой-жойига самарали қўйиш имконини беради. Бекатларни ихтисослашда одатда транзит поездларни узел орқали ўтказиш тартиби белгиланади, ҳамда бекатлар орасида саралаш ва юк ишлари ва йўловчи ташиш ишларига хизмат кўрсатиш ишлари ўзаро тақсимланади.
Узелда саралаш ишларининг тақсимоти вагонларни қайта ишлашни тезлаштириш, бу ишларни техникавий жиҳатдан яхшироқ жиҳозланган бекатларда мужассамлаштириш; вагонларни кўплаб қайтадан ишлашни, ҳамда ҳаракат йўналишини ўзгартирувчи оқимларнинг ҳажмини иложи борича камайтириш; маълум манзилларнинг вагон оқимларини тўпланиш учун вақтни камайтириш мақсадида иложи борича бир бекатда мужассамлаштириш ва бошқаларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Транзит вагон оқимларини қайта ишлашнинг техникавий жиҳатдан жиҳозланган бекатда жамланганда, узелнинг бошқа саралаш бекатларидан маҳаллий вагон оқимларини қайта ишлаш учун фойдаланилади.
Узелнинг юк бекатлари орасида ишлар юкнинг тури ёки ташиш ишларининг йўналиши бўйича тақсимланади. Кўп сонли юк бекатлари мавжуд бўлган йирик узелларда бекатларни юк турларини бўйича туширишга ихтисослаш мақсадга мувофиқдир.
Юк бекатларини ихтисослаш нафақат юк ортиш-тушириш амалларини тўлароқ механизациялаш, балки бир манзилга мўлжалланган вагонлар гуруҳини йириклаштириш ва шу орқали узелдаги саралаш ишларининг ҳажмини камайтириш имконини беради. Юк бекатларини вагонларнинг қўшимча масофаларни босиб ўтишига ва саралаш бекатларида кўп маротаба қайта ишланишига йўл қўймаслик мақсадида оммавий юкларнинг тушириш учун келиш йўналишларини ҳисобга олган ҳолда автотранспортнинг ортиқча масофаларни босиб ўтишига йўл қўймаслик мақсадида бу юкларни олувчи асосий ташкилотларнинг жойлашувини ҳисобга олган ҳолда ихтисослаштирилади. Бекатларни ихтисослашда юклаш амалларини механизациялаш, вагонлар туриш вақти ва юкловчилар штатининг қисқартириши вагонлар ва автотранспортнинг бироз ортиқча масофалар босиб ўтишининг чиқимларига қарамай, катта иқтисодий самара бериши мумкин.
7.3. Узелда вагон оқимлари ва поездлар ҳаракатини ташкил этиш
Узелларда транзит вагон оқимларини ташкил этиш поездлар тузиш режаси билан белгиланади. қатор узелларда узел бекатлари ва унга бирикувчи участкаларда ортилган вагонлардан иборат катта миқдорда маҳаллий вагон оқимлари тўпланиб қолади. Бундай вагон оқимларини самарали ташкил этиш узеллар ишини бир меъёрда ташкил этиш, вагонларнинг қайта ишланишларини ва туриш вақтларини камайтиришда муҳим аҳамиятга эга. Узелларда маҳаллий вагон оқимларини ташкил этиш йўналишлар бўйича юк ортишни календар режалаштириш ва вагон оқимларини чиқиш саралаш бекатларига келишилган жадваллар бўйича келтиришга асосланади.
Узел иши технологик жараёнини маршрутлар ортиш учун бўш вагонларни узатишга тайёрловчи, зинасимон маршрутлар йиғилувчи ва тузувчи бекатлар белгилайдилар. Узелнинг бекатларида тузилувчи ҳар бир маршрут ва вагонлар гуруҳи учун таркибнинг оғирлик ва узунлик меъёрлари ва гуруҳларни узатувчи поезд таркибига киритиш тартиби белгиланади.
Узел бекатларига юк тушириш учун келаётган вагонлар бутун маршрут бўлиб бир бекат манзилига ёки поездлар тузиш режасига асосан тарқатилувчи поездлар таркибида келади. Юк туширувчи бекатлар ихтисослаштирилганда юк тушириш учун келаётган маршрутлар сони кескин ошади. Узелда юки туширилган ва темир йўлларга узатилиши керак бўлган вагонлар ҳам белгиланган бекатларда мужассамланади.
Узелда вагон оқимларини ташкил этишда бекатларнинг юк ортиш ва тушириш, поезд тузиш ва тарқатиш бўйича техникавий имкониятлари ҳисобга олинади. Узелнинг аниқ ишлашининг асоси поездлар ҳаракати графиги ҳисобланади. Узел ички поездлар ҳаракати графиги ва бекатлар ишининг кундалик режа-графиклари поездларни қабул қилиш, ўтказиш ва жўнатиш асосий амаллари бўйича ўзаро боғланадилар. Узел ички поездлар ҳаракати графиги узелга кирувчи барча йўналишлар, техникавий ва юк бекатлари ишини мувофиқлаштирувчи асосий техникавий ҳужжат ҳисобланади. Бундай график ҳар бир участка ва бириктирувчи линиялар учун узоқ йўналишдаги поездлар ҳаракатини ва узел ичидаги узатувчи поездлар ҳаракатини мувофиқлаштирган ҳолда тузилади. Бундай графикда, одатда, маълум йўналишлар ва манзиллар поездлари учун ихтисослашган жадваллар, ҳамда узел диспетчерлари томонидан фойдаланилувчи ихтисослашмаган, заҳира жадваллари кўзда тутилади.
Узел бўйича ҳаракатланувчи узатувчи поездларни, вагонларни йиғишда кўп туриб қолмаслиги учун оғирлиги ва узунлиги бўйича тўлиқ бўлмасдан тузиш мумкин. Вагонларни йиғишда узатувчи поездлар таркибининг камайиши, уларнинг туриш вақтини қисқартиради, лекин локомотивларнинг юриши масофасини кўпайтиради. Демак умумий фойдаланиш сарф ҳаражатларини камайтириш учун узатувчи поездлар учун қулай поездлар сонини ва уларга тўғри келадиган таркибни, аниқлаш зарур. Узатувчи поездларнинг сонини аниқлаганда фойдаланиш сарф ҳаражатлардан ташқари боғлайдиган линияларнинг ва узел бекатларининг ўтказиш қобилиятини эътиборга олинади.
Узатувчи поездларнинг самарали сонини аниқлаш учун масалани ечиш усули қуйидагича. Агар вагонларни йиғиш бўйича умумий ҳаракат га тенг бўлса, унда узатмаларнинг ҳаракати бўйича умумий ҳаракат га тенг бўлади.
бу ерда: С-тўпланиш параметри;
m-таркибдаги вагонлар сони;
Св-с-битта вагон-соатнинг нарҳи;
Су-битта узатма ҳаракатининг нарҳи.
қийматлар ўрнига қўйилганда узатувчи поезд таркибидаги вагонлар сонини қуйидагича топиш мумкин
вагон
Мисол: Берилган: nқ200 вагон, Сқ8 соат, Св-сқ1300 сўм, Суқ8000 сўм.
Унда: вагон.
узатувчи поездлар.
Катта узелларда узатувчи поездларга хизмат қилиш учун локомотивлар маълум бир районларга бириктирилади. Узелда узатувчи поездларга хизмат қилувчи локомотивлар парки, бу поездларнинг сони ва сафар давомийлигининг меъёри бўйича топилади
бу ерда: -алоҳида манзиллар бўйича узатувчи поездлар сони;
-маълум манзилдаги битта поездга локомотивнинг хизмат қилиш давомийлик меъёри.
Узатувчи поездлар сонини ва уларга хизмат қилувчи фойдаланадиган локомотив паркини топиш билан боғлиқ бўлган ҳисоблар режали вагонлар оқими асосида узелнинг поездлар ҳаракати графигини тузишдан олдин бажарилади.
Узел ишини тезкор бошқаришни бевосита МТУ га бўйсинувчи узел диспетчери олиб боради. Узел ишининг тезкор режаси, темир йўлнинг бошқа бўлинмаларидагидек, кун ва сменага тузилади.
Назорат саволлари
Темир йўл узели деб нимага айтилади?
Узелдаги қурилмаларнинг ўзаро жойлашуви нималарни таъминлаши керак?
Узелдаги қурилмаларнинг ўзаро жойлашувига қараб, уларнинг қайси турлари бор?
Узел турларининг афзалликлари ва камчиликлари нимада?
Узелдаги бекатлар орасида ишлар қандай тақсимланади?
Узелда вагонлар оқими ва поездлар ҳаракати қандай ташкил этилади?
Узелдаги узатувчи поездларнинг таркибидаги вагонлар сони қандай топилади?
Узатувчи поездлар сони қандай топилади?
Узатувчи поездларга хизмат қиладиган локомотивлар сони қандай топилади?
Do'stlaringiz bilan baham: |