Ызбекистон Республикаси Олий ва ырта махсус таълим вазирлиги, Ырта махсус касб-щунар таълими маркази томонидан касб-щунар коллежлари учун тавсия этилган ушбу ы=ув =ылланма темир йыл транспортида фойдаланиш ишларини ташкил этиш ва бош=ариш масалаларига


Тезюрар ва йўловчи поездлар композицияси



Download 13,23 Mb.
bet24/31
Sana25.02.2022
Hajmi13,23 Mb.
#279766
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   31
Bog'liq
2 5350493832985186327

Тезюрар ва йўловчи поездлар композицияси

Вагон тури

Тезюрар

Йўловчи

Вагонлар сони

Вагондаги жойлар сони

Вагон оғирлиги

Умумий ўринлар сони

Умумий оғирлик

Вагонлар сони

Вагондаги жойлар сони

Вагон оғирлиги

Умумий ўринлар сони

Умумий оғирлик

Багажли

1

-

60

-

60

1

-

60

-

60

Почтали

-

-

-

-

-

1

-

60

-

60

қаттиқ, очиқ плацкарт бўлмаган

-

-

-

-

-

3

87

59

261

177

қаттиқ очиқ плацкарт

4

58

57

232

228

4

58

57

232

228

қаттиқ купейли

2

38

56

68/8

112

1

38

56

34/4

56

Юмшоқ

2

32

59,5

64

119

1

32

59,5

32

59,5

Вагон-ресторан

1

-

60

-

60

-

-

-

-

-

қаттиқ купейли

4

38

56

148/4

224

1

38

56

34/4

56

қаттиқ купейли буфети билан

-

-

-

-

-

1

26

56

24/2

56

қаттиқ очиқ плацкарт

3

57

57

174

171

2

58

57

116

114

қаттиқ очиқ плацкарт бўлмаган

-

-

-

-

-

4

87

59

348

236

Умумий

16/17

-

-

686/12

974қ1000

17/19

-

-

1081/10

1082,5қ
1000

д) янги темир йўл линияларининг қурилиши ва темир йўл техник жиҳозларининг кучайтирилиши;
е) бошқа турлардаги транспортни ривожлантириш;
ж) туризмни ва халқаро йўналишларни ривожлантириш.
Режалаштиришда ташкил этиладиган оммавий йўловчилар ташиш билан боғлиқ (спорт мусобақалари, фестивал, кўргазмалар ва бошқа) тадбирлар ҳисобга олинади. Йўловчилар оқимининг қувватини ва ҳаракат йўналишини аниқлаш учун ёрдамчи манбаъ бўлиб ўтган йиллардаги асосий вокзаллар бўйича йўловчилар оқими ҳақида тезкор ва статистик маълумотлар ҳисобланади. Йўловчилар оқимини режалаштириш учун қўшимча маълумотлар қўлланилади, яъни поездларнинг сиғимидан фойдаланиш бўйича поездлар бригадаси ёки махсус ташкил этилган бригада ҳисоботи.
Тўғри режалаштириш учун йирик шаҳарлар ва аҳоли пунктлари ўртасидаги ҳақиқий йўловчилар оқимини ўрганиш зарур.
Тузилган режали йўловчилар оқими расмийлаштирилади ёки жадвал кўринишида ҳар бир бекат бўйича келган ва кетган йўловчилар кўрсатилади ёки катакли жадвал деб номланадиган кўринишда бўлиб бекатлар орасидаги йўловчилар оқими ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади. (8.2-жадвал). Бу жадваллардаги маълумотлардан ҳаракатлар сонини аниқлаш учун ва ташишни ташкил этиш бўйича кўпгина бошқа саволларни ечиш учун фойдаланилади. Катак жадваллар бўйича йўловчилар оқимининг диаграммаси тузилади (8.1-расм). Йўловчилар оқимининг сони жуфт ва тоқ йўналишларда бир хил бўлгани учун диаграммани битта ҳаракат йўналишига тузиш билан кифояланиш мумкин. Йўловчилар оқимининг диаграммалари ёки катакли жадваллари йўловчилар ҳаракати сонини ҳисоблаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Шаҳаратрофи йўловчилар оқимини режалаштириш асосан ўша факторлар бўйича аниқланади, яъни узоқ ва маҳаллий йўналишлардаги йўловчилар оқими сингари, биринчи ўринда аҳаолининг маданий эҳтиёжларини ошириш ва иқтисодий фаровонлигини яхшилаш. Улар билан биргаликда ва яна шаҳаратрофи йўловчилар оқимининг сонига таъсир кўрсатувчи бошқа факторлар бор:
Шунинг учун шаҳаратрофи ҳаракатини режалаштиришда қўшимча яна шаҳаратрофи ташишда қуйидаги хусусиятлар ҳисобга олинади:
а) шаҳаратрофи йўловчиларининг қисқа масофага бориши ва уларнинг ялпилиги;
б) битта йўловчига йил давомида тўғри келадиган сафарлар сонининг кўплиги;
в) шаҳаратрофи йўнавлишидаги йўловчиларни катта узелларга тўплаш, муҳим маъмурий ва саноат марказларида хизмат қилиш учун;
г) ташишларнинг қисқа масофадалиги;
д) бош бекатдан узоқлашган сари, участкадаги шаҳаратрофи йўловчиларининг кескин камайиши;

8.2-жадвал





га
дан

Манзиллари

А

Б

В

Г

Д

Ҳаммаси

А………
Б……….
В……….
Г……….

-
-
-
-

400
-
-
-

600
300
-
-

500
400
200
-

3500
700
300
600

5000
1400
500
600

Ҳаммаси……….

-

400

900

1100

5100

7500

А


6 000

5 000


4 000


3000


2000



1000
А 450 км Б 350 км В 300 км Г 400 км Д
8.1-расм. Йўловчилар оқимининг диаграммаси
е) шаҳаратрофи йўловчилар оқимининг мавсум, ой, кун ва суткадаги соатлар бўйича кўпгина нотекислиги (байрам ва дам олиш кунларида кескин ўзгариши);
ж) шаҳаратрофи йўловчиларнинг бевосита шаҳаратрофи участкаларида ҳосил бўлиши.

8.5. Узоқ ва маҳаллий йўловчилар ҳаракатини ташкил этиш


8.5.1. Йўловчи поездларнинг сонини ва манзилини аниқлаш

Йўловчи поездлар сонини тўғри аниқлаш темир йўлнинг техник жиҳозларидан, ҳамда ҳаракат таркибидан самарали фойдаланиш имконини беради. Ҳаракатлар сонини топиш учун: йўловчилар оқимининг қуввати, йўловчи поездларнинг оғирлик меъёри ва уларнинг сиғими, поезд таркибидаги жойдан фойдаланиш даражаси, поездларни турли категорияларга бўлиш зарурияти дастлабки маълумотлар ҳисобланади.


Йил давомида ўзгармайдиган қувватли режали йўловчилар оқимига хизмат кўрсатиш учун тезюрар поездлар тайинланади.
Йўловчилар оқими қишга нисбатан ёз даврида кўпроқ бўлгани учун йўловчи поездларнинг ҳаракат сони, уларнинг турлари бўйича алоҳида ёз даври учун ва алоҳида қиш даври учун топилади.
Узоқ ва маҳаллий йўловчи поездларининг ҳаракат сони умумий кўринишда қуйидаги формула бўйича топилади:





бу ерда: Амах-кўрилаётган пунктлар орасидаги энг кўп ойнинг ўртача кунлик йўловчилар оқими;
а-поезд таркибининг сиғими.
Тезюрар ва йўловчи поездлар ҳаракатининг сони қуйидаги шарт бўйича топилади:





бу ерда: тю-тезюрар поездларга тўғри келадиган йўловчилар оқимининг хиссаси;
атю, ай-тезюрар ва йўловчи поездларнинг сиғими.

Агар кунлик йўловчилар оқими поездлар сиғимига тўғри келмаса, унда поездлар сони уларнинг турлари бўйича кунора ҳаракатланадиган поездлар тайинланиб ўзгартирилади.


Мисол: Агар кунига А бекатидан Б бекатига 5700 та йўловчилар жўнаса, поезднинг ўртача сиғими 620 йўловчига тенг бўлса, унда йўловчилар оқимини ташиш учун





зарур бўлади (ҳар бир йўналиш бўйича). Ҳозирги ҳолда 9 жуфт поезд тайинлаш мумкин, фақат баъзиларининг сиғими қўшимча вагон улаш ёки кўп жойли вагонлар қўйиш билан оширилади. Поездлар ҳаракат графигини ва жадвалини қуришда бундай ҳисоблар камлик қилади. Йўловчилар оқимининг миқдорига қараб поездлар сонини турларига ва манзилларига бўлиб аниқлаш зарур.

8.5.2. Узоқ ва маҳаллий йўловчи поездларнинг ҳаракат графигини ва жадвалини тузиш


Йўловчи поездларнинг ҳаракат графигини ва жадвалини тузишда, темир йўл ўтказиш қобилиятидан, ҳаракат таркибидан самарали фойдаланишни ва ташиш таннархини камайтиришни таъминлаш учун йўловчи ва юк ҳаракатларини ўзаро мувофиқлаштириш зарур. Узоқ ва маҳаллий йўловчи поездларининг янги ҳаракат жадвалини тузишда дастлабки вариант сифатида ўтган вақт давомидаги жадвал олинади. Аввалги жадвалнинг камчиликларини бартараф этиш ва йўловчиларнинг таклифларини қаноатлантириш учун тегишли ўзгартиришлар киритилади.


Узоқ ва маҳаллий йўловчи поездларининг ҳаракат жадвали йўловчилар ҳаракатининг бир қатор хусусиятларини ҳисобга олиши ва қуйидагиларни таъминлаб бериши зарур: а) поездларнинг юқори ҳаракат тезлигини, йўловчиларга аъло сифатли хизмат қилишни, ҳаракат таркибидан, ўтказиш қобилиятидан самарали фойдаланишни ва фойдаланиш ҳаражатларини камайтиришни. Шунинг учун йўловчи поездларнинг жадвалини тўғри тузишда, асосан уларни графикда қувиб ўтмасдан жойлаштиришни ва иложи борича қувиб ўтишдаги тўхташларни қисқартиришни назарда тутиши зарур.
Узоқ ва маҳаллий поездларни графикда жойлашда шаҳаратрофи поездларини жойлаштириши билан боғлаш зарур; б) таркибларнинг ва локомотивларнинг тез айланишини, ҳаракат тезликларининг юқорилиги, таркиблар ва локомотивлар поездларнинг охирги ҳаракат бекатларида маъқул боғланишида, кейинги жўнаш рейсига тайёрлаш учун зарур бўлган туришларни технологиядаги зарур меъёрларга етказиш ҳисобига; в) юк ва йўловчи ҳаракатларини маъқул боғлашни, юк поездларининг қувиб ўтишда ва кесишишда кўп туриб қолишларини йўқотади, сутканинг айрим вақтларида йўловчи поездлар сонининг кўплиги саралаш ва участка бекатларининг иш мақомини бузилишига олиб келади. Юк ва йўловчи ҳаракатининг боғланиши магистралнинг ўтказиш қобилиятидан фойдаланишнинг юқори даражалигини таъминлаб бериш учун йўловчи ҳаракати катта бўлган линияларда йўловчи поездларини пачка ёки пакетда ўтказиш керак.
Темир йўл узелларида йўловчи поездлар ҳаракатининг жадвали баъзи алоҳида линиялар билан мувофиқлаштирилиши керак. У ўтиш пунктларида бошқа турдаги йўловчи транспорти жадвали билан боғланган бўлиши керак.
Жадвал поездларнинг бош бекатдан кетиш вақти ва уларнинг охирги пунктларига келишини кўпроқ қулай бўлишини назарда тутиши керак. Йирик аҳоли пунктларида йўловчилар узоқдан маҳаллий поездларга ва аксинча кўчиб ўтиришларига кам вақт сарфлашлари учун поездларнинг қулай келиши ва кетишларини ҳисобга олиши ва катта бекатлар бўйича узоқ ва маҳаллий поездлар жадвалини мувофиқлаштириш зарур.
Йўловчи поездлар ҳаракат жадвали ҳар бир йўналиш ва бутун бир темир йўл бўйича батафсил ҳаракат графигини тузишгача йўловчи поездларнинг ҳаракат графиги схематик кўринишда тайёрланади. Бу графиклар бўйича қуйидагилар аниқланади: йўловчи ҳаракатининг кўрсаткичлари; кўчиб ўтириш пунктларида ва тўғри йўналишларнинг вагонларини улаш пунктларида поездлар мувофиқлаштирилиши; жадвални таркиблар айланиш графиклари билан боғланиши; баъзи бекатларнинг поездлар билан бандлик даражаси ва бошқалар.
Схематик графиклар таҳлил қилингандан ва уларга тузатишлар киритилгандан сўнг, батафсил поездлар ҳаракати графиги тузилади. Унда ҳар бир поезднинг ҳаракат жадвалига аниқлик киритилади. Баъзида умумий график тузиш шартлари бўйича жадвалга тузатишлар киритишга рухсат берилади. Тузилган йўловчи поездлар ҳаракатининг жадвали йўловчилар хабардор бўлиши учун ва темир йўл транспортининг ишчилари хизматларида фойдаланишлари учун эълон қилинади.

8.5.3. Йўловчилар ташишнинг асосий кўрсаткичлари


Темир йўл транспортининг техник воситаларидан фойдаланиш сифатининг таҳлили (локомотивлар, вагонлар, участканинг ўтказиш қобилияти) ва бажарилган ишларнинг ҳажмини аниқлаш учун йўловчилар ҳаракатининг кўрсаткичлари зарур. Уларни икки асосий гуруҳларга бўлиш мумкин-сон ва сифат.


Йўловчилар ташиш бўйича ишларнинг ҳажмини характерловчи асосий сон кўрсакичларига қуйидагилар киради:
а) йўловчилар ташиш ҳажми, ташилган йўловчилар сони билан топилади


йўловчи/йил


темир йўл бўйича ташилган йўловчилар сони жўнатилган Аж, келган Ак ва транзит бўлиб ўтган Атр йўловчилар йиғиндисига тенг


йўловчи

Темир йўл бўйича жўнатилган йўловчилар сони чипта кассаларидаги сотилган чипталар сонидан, ҳисобот маълумотлар бўйича эътиборга олинади


б) йўловчи айланмаси бажарилган йўловчи-километрлар билан характерланади ва қуйидаги формула бўйича аниқланади



Бу ва бошқа кўрсаткичлар умумий ва алоҳида йўналишлар турлари бўйича режалаштирилади ва ҳисобга олинади.


в) бир йўловчининг ўртача сафар узунлиги, ҳар категориядаги йўловчини ташиладиган масофаси бўйича характераланади



г) йўловчилар ҳаракатининг зичлиги берилган линиядан (перегондан, участкадан) маълум бир вақт оралиғида (кун, ой ёки йил) давомида ўтадиган йўловчилар сони




йўловчи

Йўловчилар ташишда темир йўл ишининг сифат томонларини характерлайдиган сифат кўрсаткичларига қуйидагилар киради:


а) таркиб айланмаси (йўловчи вагон)-таркибнинг рўйхатга олинган бекатидан рейсга кетиш пайтидан, шу бекатдан кейинги рейсга кетиш пайтигача, амаллар циклини бажариш учун сарфланадиган вақт. Бу вақт-таркибнинг йўналишлар бўйича ҳаракат йўлида бўлган вақтидан, рўйхатга олинган ва айланиш бекатларида турган вақтларидан йиғилади.



ёки






бу ерда: -йўналишнинг умумий узунлиги, км;
-йўловчи поездларнинг йўналишлар бўйича ўртача маршрут ҳаракат тезлиги.

Агар маршрут тезлиги йўналишлар бўйича бир хил бўлса, унда





Таркиб айланмаси суткада ифодаланади, унда





Таркиб айланмаси 8.2–расмда кўрсатилган


р ўйхат


г а олган
бекат


айланиш
б екати
tI tай tII tас



8.2-расм. Йўловчи таркиб айланмасининг графиги

Турлари бўйича поездларга хизмат қилувчи зарур таркиб сонини аниқлаш қуйидаги формула бўйича топилади.







бу ерда: й-берилган категория бўйича поездлар ҳаракатининг сони.
б) вагонларнинг (таркибнинг) ўртача кундалик босиб ўтган масофаси-сутка давомида йўловчи парк вагоннинг босиб ўтган ўртача масофаси километрларда қуйидаги формула бўйича аниқлаш мумкин



Бу формула бўйича ўртача кундалик босиб ўтилган масофа йўловчи поезд таркибидаги бирор бир вагонлар учун аниқлаш мумкин.


Бекатда (МТУ, темир йўлда) рўйхатдан ўтказилган барча вагонлар учун ёки тармоқ бўйича ҳаракатланадиган йўловчи поездларининг барча вагонлари учун бу кўрсаткич қуйидаги формула бўйича аниқланади





бу ерда: -бекатда (МТУ, темир йўлда, тармоқда) рўйхатдан ўтказилган барча йўловчи вагонларининг босиб ўтган йўли вагон-км;
-кўрилаётган қисмдаги йўловчи вагонларнинг ишчи парки.
Шаҳаратрофи йўналишида ўртача кунлик босиб ўтилган масофа қуйидагича





бу ерда: -шаҳаратрофи поездининг тўлиқ рейси;
-шаҳаратрофи таркибининг кунлик айланиши.
в) вагоннинг ўртача зичлиги битта вагонга ёки вагон ўқига тўғри келадиган йўловчиларнинг ўртача сони. Бу кўрсаткич йўловчи-километрларни вагон-километрларга бўлинмасидан топилади





г) йўловчи поездининг ўртача брутто оғирлиги қуйидаги формула бўйича топилади





бу ерда: -жами йўловчи поездларнинг тонна-километр бруттоси;
-жами йўловчи поездларнинг кунлик босиб ўтган масофаси.
д) маршрут тезлиги-йўловчи поездлар ҳаракатининг ўртача тезлигидир. Бунга бутун юриш йўли давомида барча бекатларда туриш вақти ҳисобга олинган. У кўпроқ сутка давомидаги километрларда ўлчанади, баъзи бир қатор ҳисоблар учун километр-соатда. Маршрут тезлиги қуйидаги формула бўйича топилади





бу ерда: -поездларнинг тўхташи ҳисобга олинмайди, фақат тезланиш ва секинланиш вақтлари ҳисобга олинган линиядаги поезд-соатлар;
-йўналишдаги барча ажратиш пунктларида ва бекатларда поездларнинг тўхташи учун сарфланган поезд-соат.
8.6. Шаҳаратрофи йўловчилар ҳаракатини ташкил этиш
8.6.1. Шаҳаратрофи ташишлари ҳақида умумий маълумотлар

Шаҳаратрофи ташиш ишлари қисқа масофаларда (150 км гача) бажарилади ва йирик шаҳарларга, саноат марказларига ва аҳоли пунктларига туташган участкаларда ташкил этилади. Бу шаҳарларнинг тезкор ривожланиши, шаҳаратрофи районларининг шиддатли қурилиши, шаҳаратрофида дам олиш жойлари ва спорт-соғломлаштириш муассасалари ташкил этилиши, меҳнаткашларнинг моддий фаровонлиги ва маданий даражасининг юксалишига боғлиқ. Катта шаҳарларга туташган кўпгина участкалар икки йўлли, автоблокировка билан жиҳозланиб, электрлаштирилган. Шаҳаратрофи линияларида шинам ҳаракат таркиблари-юқори ҳаракат тезлигини таъминлаб берувчи моторвагонли электро поездлар ва дизелпоездлар қатнайди.


Бошқа йўловчилар ташиш турларига нисбатан шаҳаратрофи ташишлари қуйидаги хусусиятларга эга:

  1. ташишнинг ялпилиги, бундай кўпчилик йўловчилар қисқа масофага-одатда бош бекатда 10 дан 50 км гача юришади;

  2. ҳаракатнинг суткадаги соатлар, кунлар, ҳафталар, ойлар ва мавсум бўйича нотекислиги. Кўпгина катта узеллар учун суткали нотекислик асосан дам олиш, байрам ва байрам олди кунларида 1,52,5 коэффициентлар билан ифодаланади;

  3. йўловчилар оқимининг шаҳарлардан узоқлашгани сари камайиши. Камайиш жойлари асосан катта аҳоли пунктларига тўғри келади ва шаҳаратрофи ҳаракатида зоналар чегараси бўлиб қолади;

  4. йўловчилар ўтириши ва тушиши учун тез-тез тўхташларнинг зарурлиги. Участканинг бош қисмида ҳар 2-3 км да, жуда йирик узеллардаги баъзи шаҳаратрофи участкалари учун 1-2 км. Узоқ зоналардаги тўхташлар орасидаги фарқли масофа 3-5 км ни ташкил этади;

  5. йўловчилар поездларни кутиш вақтларини қисқартириш учун ҳаракатнинг оралиғининг қисқалиги.

8.6.2. Шаҳаратрофи линияларида қулай зоналарнинг сонини аниқлаш


Йўловчилар оқимининг шаҳардан узоқлашиши билан камайиши, участкада жойлашган аҳоли пунктларида кескин камайиши, шаҳаратрофи участкасини бўлакларга бўлишга тўғри келади ва буни зоналар деб аталади. Бу йўловчиларга хизмат кўрсатишни яхшилашга имкон беради, ҳаракат таркибини ишлатиш самарасини оширади ва шаҳаратрофи йўловчиларини ташиш таннарҳини камайтиради. Умуман зонали бекатларни жойлашишнинг бошланғич вариантлари йўловчилар оқими кескин камайган пунктлар белгиланади ( -расм). Ҳар бир зона бекати ҳаракати тугатган поезд учун айланиш пункти бўлиб хизмат қилади. қулай зоналар сонини танлаш учун бир неча вариантлар бор, булар қуйидаги кўрсаткичлар билан таққосланади:


а) йўлда юриш ва поездни кутиш учун йўловчи-соат ҳаражатлари бўйича;
б) поездларнинг йўл юриш миқдори бўйича;
в) доимий қурилмалар (зона бекатлари) ва ҳаракат таркиби учун ҳаражатлар бўйича;
г) фойдаланиш учун сарфланган ҳаражатлар (штатга оид, амортизация учун) ва ҳакозолар бўйича.
Таққослаш натижаларига кўра участкани зоналарга бўлишнинг қулай варианти аниқланади.
Шаҳаратрофи йўловчилари талабларини қондириш ва кам транспорт ҳаракатларини ҳисобга олган ҳолда шаҳаратрофи участкалардаги қулай зоналар сонини профессор Васильев И.И. формуласига асосан ҳисоблаш мумкин



бу ерда: П-участкадаги умумий тўхташ пунктлар сони;


 -бир тўхташ пунктига тўхташ, секинлатиш ва тезланиш учун тўғри келадиган вақт;
Аў –тўхташ пунктидаги ўртача соатдаги йўловчилар оқими;
а-поезднинг ҳисобли сиғими.

8.6.3. Шаҳаратрофи поездлар сонини аниқлаш ва уларни суткадаги вақтлар бўйича тақсимлаш




Ҳаракатлар сони йўловчилар оқимининг қувватига ва поезднинг қабул қилинган сиғимига нисбатан аниқланади. Бу маълумотларга биноан шаҳаратрофи поездлар сони қуйидагича топилади:





бу ерда: Апр-суткадаги ўртача шаҳаратрофи йўловчилар оқими;
апр-шаҳаратрофи поездининг ҳисобли зичлиги.

Суткали йўловчилар оқимидан берилган ҳар бир соатдаги % да келган ва кетган йўловчиларни суткадаги соатлар бўйича тақсимланади. Аввал зоналар бўйича зарур поездлар сонини тахминий топиш, зоналар бўйича умумий поездлар сонини суткали йўловчилар оқимидан тегишли улушига кўпайтириш йўли билан бажарилади. Жадвалда кўрсатилганидек, бу ҳисоб яхлит бўлмаган поездлар сонида берилади. Шунинг учун ҳар бир соатдаги амалдаги поездлар сонини, поездлар сиғимидан тўлиқ фойдаланиш мақсадида бир неча зонага хизмат қилиш учун “секин юрувчини” тайинлашни ҳисобга олган ҳолда белгилаш зарур. Бунда ҳаракатнинг маълум бир оралиғи сақланиши зарур.


Мисол: Суткали йўловчилар оқимидан ойлик нотекисликни ҳисобга олиб, суткадаги соатлар бўйича зарур бўлган шаҳаратрофи поездлар сонини аниқлаш (8.3-расм).
А











А б в г
1-зона
2-зона
3-зона

8.3-расм. Шаҳаратрофи суткали йўловчилар оқимининг диаграммаси.


Участкада ЭР серияли электропоезд ҳаракатланади, барча зоналар учун унинг ўртача зичлиги 1100 йўловчи. Умумий суткали йўловчилар оқимидан суткадаги соатлар


8.2-жадвал



Download 13,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish