Ызбекистон Республикаси Олий ва ырта махсус таълим вазирлиги, Ырта махсус касб-щунар таълими маркази томонидан касб-щунар коллежлари учун тавсия этилган ушбу ы=ув =ылланма темир йыл транспортида фойдаланиш ишларини ташкил этиш ва бош=ариш масалаларига


боб 8. Йўловчилар ҳаракатини ташкил этиш



Download 13,23 Mb.
bet23/31
Sana25.02.2022
Hajmi13,23 Mb.
#279766
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   31
Bog'liq
2 5350493832985186327

8 боб
8. Йўловчилар ҳаракатини ташкил этиш


8.1. Йўловчилар ташишнинг аҳамияти

Йўловчилар ташиш бўйича асосий вазифалари аҳолининг ҳаракатланишга бўлган эҳтиёжларини қондириш, йўловчиларга вокзалларда маданий хизмат қилишни ташкил этиш, улар учун поездларда зарурий бўлган қулайликларни яратишдир.


Бундай вазифаларни ечиш учун қуйидаги асосий тадбирларни амалга ошириш зарур:
йўловчиларнинг поездда юриш вақтини қисқартириш ва юриш тезликларини ошириш, поездларнинг техник зарурият учун тўхташларини қисқартириш, багаж ва почталарни тушириш ва юклаш, йўловчиларни ўтқазиш ва тушириш, кўчиб ўтиришсиз йўналишлар сонини ошириш, вагонларни улаш ва йўловчилар кўчиб ўтириш пунктларида турган поездларнинг вақтини келиш вақтларини мувофиқлаштириш ҳисобига қисқартириш;
йўловчиларга вокзалларда ва поездларда кўп миқдордаги қулайликларни яратиш (юриш ҳужжатларини сотиб олиш учун кам вақт сарфлаш, дам олишни таъминлаб берувчи жиҳозлар, тезкор маълумотлар олиш, тўшак жилдларини олишлик имкониятлари ва бошқалар);
ҳаракатланувчи таркибларни (локомотивларни ва вагонларни), бекат ва вокзал қурилмаларини самарали ишлатиш, таркиблар айланиш графикларини усталик билан тузиш, асосий ва айланиш пунктларида ишлов ва экипировка вақтларини қисқартириш, поездларнинг йўл давомида туришларини камайтириш, вокзал ишларида қулай жараёнларни тузиш натижасида эришилади;
йўловчи ва юк ҳаракатини мувофиқ равишда олиб бориш (асосан юк ташишлар кўп бўлган линияларда, йўловчи поездларининг графикда жойлашиши, юк поездларининг бир текис жойлашишини бузмаслиги керак);
йўловчиларни мақсадга мувофиқ ташиш учун турли хилдаги транспортларни уюштириш;
аралаш темир йўл, дарё, денгиз, автомобил ва ҳавода ташишларни ташкил этиш;
йўловчилар ташиш билан боғлиқ бўлган чиқимларини тежаш, уларнинг танннархини камайтириш ва ишчиларнинг меҳнат унумдорлигини ошириш.
Бунда биринчи ўринда поездларнинг ҳаракат хавфсизлигини ва йўловчиларнинг шахсий хавфсизлиги таъминланиши зарур.

8.2. Йўловчилар ташиш турлари ва йўловчи поездлар тоифалари


МДҲ темир йўлларида ташиладиган йўловчилар оқими уч тоифага бўлинади: тўғридан-тўғри, маҳаллий ва шаҳаратрофи йўналишларида.


Тўғридан-тўғри (узоқ масофа) йўналиши-бу камида икки темир йўл бўйича ва 700 км. дан ортиқ масофага йўловчилар ташиш;
150 дан 700 км гача масофага битта темир йўл доирасида ташишни ташкил этиш маҳаллий йўналишга киради;
150 км. гача масофада, йирик шаҳар, саноат марказларига туташган участкаларда йўловчилар ташишни ташкил этиш шаҳар атрофи йўналишига киради.
МДҲ темир йўлларида ташиладиган йўловчиларнинг 90 % шаҳар атрофи поездлари ҳиссасига тўғри келади. Аммо шаҳаратрофи йўловчилар ташиш унча узоқ масофада бўлгани сабабли, уларнинг солиштирма миқдори умумий йўловчилар айланиши ёки йўловчи-километрлар миқдорининг фақат 25 % га тўғри келади. Шаҳаратрофи линияларини электлаштириш йўловчилар ташиш миқдорининг ўсишига сезиларли таъсир этади. Бу шаҳаратрофи поездлар ҳаракати тезлигини ва айланишини оширади.
Йўловчи поездлари ҳаракатланиш масофасига нисбатан узоқ масофага, тўғридан-тўғри (700 км. дан ортиқ), маҳаллий (151-700 км) ва шаҳаратрофи (150 км гача) турларига бўлинади.
Йўловчи поездлар ҳаракат тезликлари бўйича қуйидаги тоифаларга бўлинади:
Тезюрар поездлар-оширилган техник тезлик ва йўналишда тўхташлар сонини минимумгача камайтириш ҳисобига юқори маршрут ҳаракат тезлигига эга бўлган поезд. Тезюрар поездлар асосан катта бекатларда тўхтайдилар. Бундай поездлар йирик марказий ва курорт шаҳарлари ўртасида қатнайди ва юқори қулайликларга эга бўлган вагонлардан тузилади.
Йўловчи поездлар-техник тезлиги паст ва тўхташлар сони кўп бўлгани учун маршрут тезлиги тезюрар поездларга нисбатан кам. Шаҳаратрофи ҳаракати бўлмаган участкаларда йўловчи поездлари учун нафақат катта бекатларда, балки оралиқ бекатларида тўхташлар ҳам тайинланади. Бу поезд таркибига почта ва багаж вагонлари қўшилади.
Почта-багажли вагонлар, почта ва багажлар ташиш учун тайинланиб, асосий йўналишларда ҳаракатланишади. Баъзи ҳолатларда бу поезд таркибига йўловчи ташиш учун мўлжалланган вагонлар ҳам қўшилади.
Шаҳаратрофи поездлари шаҳаратрофи линияларида қатнайди, нафақат ажратиш пунктларида, балки махсус қурилган йўловчи тўхташ пунктларида ҳам тўхтайдилар.
Юк-йўловчи поездлар, йўловчилар оқими кам бўлган кам ҳаракатли линияларда тайинланади.
Саёҳат поездлари саёҳатчиларни мамлакат ичкарисидаги маршрутлар бўйича ва халқаро йўналишларда ташиш учун тайинланади. Саёҳатчи поездлар учун уч этажли маъруза, кино ва спорт ўйинлари учун зали бор купели вагонлар, поезд таркиби бўйича овқатлар ташиш учун ошхона-вагонлар ажратилади. Муҳим марказларни ва даволаниш муассасали шаҳарларни боғловчи бош йўлларда “Ўзбекистон” сингари фирма поездлари қатнайди. Улар юқори қулайликларга эга бўлган вагонлардан тузилади.
Йўловчи поездлари мунтазамлиги доимий ва қўшимча зарурият бўйича ҳаракатланувчи турларга бўлинади.

8.3. Йўловчи поездлар таркиби


Йўловчи поездлари белгиланган оғирликка ва ўзгармас таркибга эга. Улар тоифаларига мувофиқ маълум турдаги вагонлардан тузилади. Йўловчи поездларда турли хилдаги вагонларнинг жойлашишига таркиб композицияси ёки тузиш схемаси дейилади. У чипта сотишни ташкил этиш учун ва йўл давомида поезд таркибидаги бўш жойлар ҳақидаги маълумотларни бериш учун асос бўлиб хизмат қилади. Таркиб композицияси хизмат жадвал китобчасида акс эттирилади ва уни ўзгартириш мумкин эмас.


Таркиб композициясини танлаганда, йўловчилар оқимининг қуввати ва характери, таркибга қўшиладиган вагонлар тури ва белгиланган оғирлик меъёри эътиборга олинади, асосий аҳамият йўловчилар учун яхши қулайликлар таъминлаб беришга қаратилади. МДҲ темир йўлларида йўловчилар ташишни ташкил этишдаги тажрибага асосланиб, йўловчилар оқими энг кўп ошган вақтга кўра тезкор поездга 12-15, тезюрарга 16-17, йўловчи (узоқ ва маҳаллий) 17-20 вагонлар улаш мақсадга мувофиқ. Йўловчи поездларни тузиш схемаси жадвалда келтирилган.
Кўп линияларда маҳаллий поездлар таркибига вилоятлараро юмшоқ креслоли вагонлар қўшилади.
Алоҳида поезд белгилаш учун йўловчилар оқими бўлган шаҳарлар ўртасида қатнайдиган йўловчи поездлар таркибига йўл давомида кўчиб ўтирмайдиган вагонлар уланади ва узилади.

8.4. Йўловчилар ташишни режалаштириш


Йўловчилар ташиш режаси (йўловчи-километр) темир йўл транспорти учун асосий топшириқ ҳисобланади. Йўловчилар ташишни режалаштириш негизида йўловчилар оқимини иқтисодий режалаштириш ётади, унинг асосида эса ҳаракатнинг йўналиши ва қуввати белгиланади.


Йўловчилар ташиш режасини тузиш юклар ташишга нисбатан бир мунча қийинроқ. Агар юк ташиш режаси ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш баланси асосида тузилса, йўловчилар ташиш режасини тузишда йўловчилар оқимининг катталиги ва уларнинг ҳаракат йўналиши ҳисобга олинади, қайсики у аҳолининг ҳаракатланиш шахсий эҳтиёжига кўп марта боғлиқ.
Йўловчилар оқимини режалаштиришда ҳисобга олинадиган асосий омиллар қуйидагилар:
а) йирик шаҳарларда, қишлоқ аҳолий пунктларида ва баъзи районларда аҳоли сонининг ўсиши ва зичлиги;
б) аҳолининг моддий ва маданий даражасининг доимий ўсиши;
в) баъзи туманлар ва бутун бир мамлакат бўйича халқ хўжалигининг ўсиши;
г) шаҳаратрофи районларининг, курортларнинг, дам олиш зоналарининг ва шаҳарларнинг ривожланиши;
Жадвал



Download 13,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish