Ызбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги


-МАВЗУ: ЎСИМЛИКЛАРНИНГ КЎПАЙИШИ, ЖИНСИЙ КЎПАЙИШИ ЭВАЛИЮЦИЯСИ



Download 0,53 Mb.
bet27/54
Sana30.03.2022
Hajmi0,53 Mb.
#518681
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   54
Bog'liq
Botanika2

13-МАВЗУ: ЎСИМЛИКЛАРНИНГ КЎПАЙИШИ, ЖИНСИЙ КЎПАЙИШИ ЭВАЛИЮЦИЯСИ
Режа:

  1. Ўсимликлар кўпайишининг моћияти.

  2. Ўсимликларнинг вегетатив кўпайиши.

  3. Ўсимликларнинг жинсий кўпайиши.

  4. Ўсимликларнинг жинсиз кўпайиши.

Адабиётлар: 1, 3.
1. Кўпайиш барча тирик организмларнинг асосий хусусиятларидан бири ћисобланиб, унинг моћияти ўзига ўхшаш насл ќолдириш хусусиятидир. Натижада ћар бир турнинг саќланишига, тикланишига ва кўпайишига сабаб бўлади. Турларни кўпайиши ћаётида баъзи ўсимликларда бир марта айримларида бир неча марта бўлиши мумкин.
Айрим бир хужайрали ўсимлилкар бир йилда бир неча марта кўпайса, айримлари икки йилда, айрим кўп йиллик ўсимликлар - бамбук, аговалар ћаётида бир марта кўпаяди. Ўсимликларнинг кўпайишини ќуйидаги турлари мавжуд.
1. Жинсиз кўпайиш. 2. Жинсий кўпайиш. 3. Вегетатив кўпайиш.
2. Вегетатив кўпайиш. Вегетатив кўпайишда янги организм вегетатив органларнинг ва вегетатив хужайранинг ћисобига ћосил бўлади. Вегетатив кўпайиш табиатда кенг тарќалган бўлиб, бир хужайрали организмларда хужайранинг тенг иккига бўлиниши, кўп хужайрали сув ўтларида толломини бўлинишдан, замбуруѓларда мицейлининг бўлинишдан ћосил бўлади.
Кўп йиллик гулли ўсимликларда вегетатив кўпайиш куртакдан, илдиздан, поядан, баргдан ва уларнинг метаморфозидан вужудга келади. Табиатда гулли ўсимликлар: итбурун, печак каби ўсимликлар илдизлар воситасида, лола, лилия, чеснок, пиёз кабилар пиёзбошлар воситасида ќулупнай, айиќтовон, ѓозпанжа каби ўсимлилклар поялари, картошка туганаклари воситасида кўпаяди.
Вегетатив усулда кўпайувчи ўсимлилкарнинг кўпчилиги ќишлоќ хўжалиги экинлари орасида бегона ўт ћисобланади.
Пайвадлаш мевали ўсимлилкарни яхши навлик хусусиятини саќлаб турувчи асосий вегетатив кўпайтириш усулидир. Масалан: Олма, нок, шафттоли, гилос каби ўсимликлар пайвандлаш йўли билан кўпаяди.
Ўсимликларнинг ёввойи турларига маданий навларни пайвандлаш асосида уларниг совуќќа ва касалликка чидамлилиги ортирилади. Пайвандлаш 2 турга бўлинади: 1. Куртак пайванд. 2. Ќаламча пайванд. Куртак пайвандда пайвандтак Т шаклида кесилиб унга куртак ўтказилади. Ќаламча пайванднинг 100 дан ортиќ тур мавжуд бўлиб, ќаламча 3-4 та куртакка эга бўлиши керак. Пайвандлашда бир турдаги ўсимликлар тезда тутиб кетади. Масалан: Сибир олмасини, ўрмон олмаси билан пайвандлаш.
Ћар хил оилага кирувчи ўсимликларни пайвандлашда ћам яхши натижалар олинган. Масалан: мичурин лимон ва нокни пайвандлаб уни доимий яшил рангда бўлишига олиб келади. Н. В. Цицин акациянинг илдизига нўхотни пайванд ќилган. Республикамизда янтоќ илдизига тарвуз уруѓини экиб ундан ћосил олиш мумкин.
Масалан: Мичурин Ментор усулидан фойдлааниб олманинг гибрид навларини яратди: Бельфлер - китайка, кандиль - китайка, антоновка навлари ва бошќалар. Пайвантланадиган ўсимлик пайвандтаг, кўртаги фойдаланиладиган ўсимлик пайванд дуст деб номлаанди. Пайвандлашдаги асосий хусуисят пайвандтаг ва пайванддустнинг камбийсини бир бирига мос жойлаштиришдир.
3. Жинсий кўпайиш. Жинсий кўпайишнинг моћияти шундан иборатки, бунда янги организм физиолоигк ћар хил бўлган иккита гометанинг ќўшилиши натижасида ћосил бўлади. Гометаларнинг ќўшилишидан зигота ћосил бўлади.
Жинсий кўпайиш тубан ва юксак ўсимликлар учун хос бўлиб, гаметалар сув ўтларида ћаракатчанлиги билан характерланади. Гаметалар шакли ва ћаракатига ќараб ќуйидаги турларга ажратилади.
1. Изогамия. 2. Гетерогамия 3. Оогамия.
Жинсий кўпайишнинг изогамия йўли билан кўпайишида бир хил катталикдаги ва бир хил ћаракатдаги гаметаларни ќўшилиши натижасида зугота ћосил бўлади. Масалан: сув ўтларидан улотриксда ва замбуруѓларда.
Айрим сув ўтларида оталик ва оналик гаметалари шакли жићатидан бир биридан фарќ ќилади. Масалан: хломидомонада ўсимлигининг оналик гаметаси шакл жићатидан оталик гаметасига нисбатан йирик бўлиб кам ћаракат ќилади. Бундай усулда кўпайиш гетерогамия дейилади.
Оогамия йўли билан кўпайиш тухум хужайрасини сперматозид билан ќўшилиши асосида рўй беради. Тухум хужайраси ћосил бўладиган хужайра, оогоний, сперматозоид ћосил бўладиган хужайра антеридий дейилади. Оогамия йўли билан кўпайиш дастлаб яшил сув ўтларида кейин ќўнѓир сув ўтларида ћосил бўлган. Махсимонлар, попоротниклар оогомия йўли билан кўпаяди.
Жинсий ва жинсиз йўл билан кўпайиш бир бири билан узвий боѓлиќ бўлиб, жинсиз кўпайишда турлар сони ортса, жинсий йўл билан кўпайганда турнинг сифати яхшиланиб боради.
Кўпчилик ўсимликларда жинсий ва жинссиз усулда кўпайиш доимий равишда алмашиниб боради.
4. Жинссиз кўпайиш. Жинссиз йўл билан кўпайиш споралар ва зооспоралар ћосил ќилиш йўли билан амалга ошади. Улар муртакни ўзида саќлаган бўлиб, турлича келиб чиќади. Споралар ќуруќликда ўсувчи ўсимликларга хос бўлиб, спорангийда ћосил бўлади. Зооспоралар - зооспорангийда ћосил бўлиб, унда ћаракатни таъминлайдиган хивчини мавжудлиги билан споралардан фарќ ќилади. Улар замбуруѓлар сув ўтлари учун хосдир. Спора муѓор замбуруѓида споронгийда ћосил бўлса, пенцилиум замбуруѓида конидия бандида ћосил бўлади.
Спорани цитоплазмаси запас озиќ моддаларга бой бўлиб, спора пўсти ќалин кутин моддаси билан тўйинган бўлади. Спора ва зооспоралар ќулай шароитга тушганда жинсий жараёнсиз янги организм ћосил бўлади.
Жинсиз кўпайишнинг характерли хусусияти, бир организмда минглаб спора ћосил бўлиб уларни турини ошишига олиб келади.

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish