Ызбекистон давлат жисмоний тарбия институти



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/44
Sana22.02.2022
Hajmi0,67 Mb.
#110730
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   44
Bog'liq
engil atletika va uni uqitish metodikasi

Спорт формасини сақлаш 
Юқори спорт натижасига эришиш-систематик тренировка, мусобақаларда мунтазам 
қатнашиш ва гигиеник режимга қатъий риоя қилиш натижасидир. Айни керак пайтда энг 
юқори натижа кўрсата олиш, айни мусобақа куни енгил атлетикачи спорт формасида 
бўлишининг катта ахамияти бор. Спорт формасида бўлиш дегани-тайёрлик даражасининг 
шундай холати тушунилади, унда спортчи тренировка жараёнида хосил қилган куч ва 
имкониятларини тўла намойиш қила оладиган бўлади. Бу биринчи навбатда марказий нерв 
системасининг холатига боғлиқ бўлади. 
Марказий нерв системаси тонусининг юқори бўлиши, иш қобилиятининг яхши бўлиши 
енгил атлетикачи ўз кучини, тезкорлигини, чидамлилигини, техникасини, иродавий ва бошқа 
фазилатларини самаралироқ кўрсата олишига имкон беради. 
Маълумки, спорт тайёргарлиги таъсирида енгил атлетикачи организмининг орган ва 
системаларида юз берган ўзгаришлар ва улар иш қобилиятининг ортганлиги етарли даражада 
мустахкам, икки хафта тренировка қилмай қўйган тақдирда хам камаймайдиган бўлади. 
Лекин марказий нерв системасининг иш қобилияти жуда тез ўзгаради. 
Иш қобилиятининг ўзгариши аввало бош мия қобиғидаги харакат маркази нерв 
тўқималарининг таъсирланиш даражаси камайгани ёки кучайганига боғлиқ бўлади. 
Таъсирчанлик айниқса мусобақа яқин қолган кунларда кучаяди. Унинг мусобақа кунида 
оптимал юқори даражага етиши жуда мухимдир. Таъсирчанлик юқори бўлса, нерв 
марказлари қўзғатувчиларга тезроқ жавоб қайтаради, бошқа орган ва системаларга, уларда 
бўлаётган процессларга кучлироқ таъсир қилади.
Мусобақадаги шароит, рақобат, бўлажак старт тўғрисидаги фикр, ғалаба қилиш 
мумкин эканлиги ва хоказолар таъсирида хосил бўлган эмоционал рухланиш натижасида 
спортчининг кучига куч қўшилиши хам ана шундан. Табиийки, мусобақадан кейинги 
кунларда таъсирчанлик одатдаги даражага қайтиши, унинг мусобақа кунидаги энг юқори 
нуқтасига нисбатан тўлқинсимон ўзгаришига олиб келади. 
Бундай тўлқиннинг юқори нуқтаси спорт формаси қандай эканини кўрсатади (албатта, 
техника, тактика, жисмоний ва иродавий тайёрлик турғун бўлса). Бундай тўлқинсимонлик 
спортчи бир неча ой давомида кўп мусобақаларда спорт формасида бўлишига имкон беради. 
Бу фурсатда тобора юқори спорт натижаларига эриша бориш эса спорт ва функционал 
тайёрлик даражаси яхшиланиши натижаси бўлади. Нерв системасининг умуман 
мустахкамланиши оптимал юқори даражада таъсирчанликни хам таъминлайди.
Мусобақадан олдинги кунларда таъсирчанлик хаддан ташқари юқори бўлса, спорт 
формаси керакли даражада бўлмай қолади (бу айниқса мусобақа арафасида бўлиши мумкин). 
Бундай холларда нерв тўқималари, холдан тойиш эхтимолига қарши, тормозланиш холатига 
(И.П.Павлов таъбирича “мухофаза тормозланиш” холатига) ўтиши мумкин. Бунда 
спортчининг иш қобилияти кескин камайиб кетади. 
Одатда таъсирчанликни ошириш учун хеч қандай чора кўриш керак бўлмайди. 
Таъсирчанлик барвақт ортиб кетиб, “мухофоза тормозланиши” пайдо бўлиши олди олинса 
бас. Бунинг учун олдинги кунларда тренировкани давом эттириш, дам олишни 1-2 кунга 


39 
тушириш, бу кунларда сайр қилиш, боғларда секин югуриш, умумий ривожлантирувчи 
машқлар қилиш, мусобақалардан бир кун олдин разминка қилиш керак. Бундан ташқари, 
спортчи фикрини бўлажак мусобақадан чалғитадиган бошқа иш билан банд бўлиш хам 
таъсирчанлик барвақт ортиб кетишига йўл қўймайди. 
Ўта 
тренировка (марказий нерв системасининг чарчаши) сабаби тез-тез 
такрорланадиган масъулиятли мусобақаларда қатнашишдангина эмаслигини унутмаслик 
керак. Бир ёқлама тренировка қилиш, танланган енгил атлетика турини юқори жадалликда 
такрорлайвериш, уни кам жадал машқлар ва умумий жисмоний тайёргарлик воситалари 
билан алмаштириб турмаслик натижасида хам шундай бўлиши мумкин. 
Хафталик циклда зўр бериш билан дам олишни галма-гал алмаштириб туришда 
қуйидагиларга риоя қилиш зарур: кечасидаги уйқу, тайёргарлик даврдаги кундалик 
тренировкадаги куч келишдан кейин спортчи кучини тўлиқ тиклаши керак; мусобақалашув 
давридаги тренировка хафталик циклининг хар бирини спортчи кучи тўлиқ тиклангандагина 
бошлаш керак; мусобақада қатнашгандан кейин, бир хафта давомида танланган енгил 
атлетика тури хажмини хам, жадаллигини хам камайтириш, лекин тренировкада умумий 
жисмоний тайёргарлик воситаларидан қўшимча фойдаланиш керак. тренировка қилишдан 
хар ойнинг охирида 2-3 кун сурункасига профилактик фаол дам олиш фойдалидир. 

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish