Ызбекистон давлат жисмоний тарбия институти



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/44
Sana22.02.2022
Hajmi0,67 Mb.
#110730
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   44
Bog'liq
engil atletika va uni uqitish metodikasi

Такрорий разминка 
Мусобақада қатнашаётган енгил атлетикачилар кўпинча 20-60 минут танаффус билан 
икки, уч марта, баъзан эса ундан хам кўпроқ стартга чиқадилар. Бунда бир стартдан иккинчи 
стартгача иш қобилиятини ва, аввало, разминка натижасида кўтарилган тана хароратини 
сақлаб қолиш зарур. Иссиқликни сақлаб қолишга тренировка костюми ёрдам беради. Лекин 
шунга қарамай тана харорати аста-секин пасаяди.
Бу билан бирга марказий нерв системасининг қўзғалувчанлиги ва модда алмашиниш 
бир қанча пасаяди, бўлажак ишга мойиллик ёмонлашади. Шунинг учун хар қайси старт 
олдидан 10-15 минут давомида қўшимча разминка керак. Бу одатда секин югуриш 
(разминканинг биринчи қисмидагидек-5-8 минут) воситасида бадан қизитиш ва қиқа вақт 
ичида хеч қандай оғирлик туширмасдан бўлажак ишга мойиллик хосил қилишдан иборат 
бўлади. 
Мусобақада биринчи марта чиққандан кейин ишга киришиш даври қисқаради ва 
иккинчи ишга тайёр бўлишга тезроқ эришилади. 
Такрор стартлар ёки сакраш ва улоқтиришлардаги уринишлар ўртасидаги вақт қисқа (5-
10 минут) бўлса, мусобақани давом эттириш учун, иана харорати сақлаб қолинса бас. 
Бир қатор енгил атлетика турларида мусобақалар кўпинча бир неча соатлаб давом 
этади. Масалан, ХVIII Олимпия ўйинларида баландликка сакраш мусобақаси 5 соат, 
лангарчўп билан сакраш мусобақаси эса 9 соат давом этган эди. Унинг устига бундай 
пайтларда мусобақа охирида энг катта талаб қўйилади. Бундай вақтларда енгил 
атлетикачилар биринчи сакраш олдидан енгилроқ разминка қилишлари, кейин вазиятга 
қараб, танаффусларда сакраб кўриш ва разминка машқлари қилиш йўли билан аста-секин 
мусобақага кириша боришлари керак.
Квалификацион мусобақа олдидан разминка 
Асосий мусобақага қатнашиш хуқуқини олиш учун, кўпинча енгил атлетикачилар бир 
кун олдин ёки ўша куни эрталаб квалификация нормасини бажаришлари керак бўлади. 
Бундай пайтда разминканинг икки варианти бўлиши мумкин. Квалификация нормасини 
қийинчилик билан бажарувчи енгил атлетикачилар разминкани тўлиқ хажмда бажаришлари 
керак. Нормани енгил бажара оладиган енгил атлетикачилар разминка жадаллигини ва давом 
этиш вақтини анча камайтирадилар. Бундай разминка уларга мускул ва пайларни лат ейиш 
эхтимолидан сақлаш учун хизмат қилади. Бундай енгил разминка энергияни тежашга ёрдам 
беради, асосий мусобақалардан анча олдин спортчида ортиқча қўзғалувчанлик хосил 
қилмайди. Лекин разминка 20-30 минутдан кам бўлмаслиги керак. Енгил атлетикачи ўртача 
жадалликда машқлар қилиб, етарли даражада қизиқиши жуда мухим. Енгил разминкада хам 
тер чиқиши шарт. 
Агарда квалификацион мусобақалар асосий мусобақалардан бир кун олдин ўтказилса, 
унда разминка тўлиқ бажарилади. Бу холда энергияни сақлаш зарур бўлмай қолади. Аксинча, 
бундай мусобақа олдидан яхши разминка қилиш енгил атлетикачининг ортиқча 
хаяжонланишини камайтиради ва кейинги куни янада тузукроқ натижа кўрсатишига ёрдам 
беради. 


38 
Мусобақага қадар қолган охирги кунларда, уни ўйламаслик учун, диққатни четга 
тортиш керак бўлса, разминка ва мусобақа вақтида эса бутун диққат-эътибор яхши натижа 
кўрсатишга қаратилган бўлиши керак. Энг юқори натижага эришишга интилиш аниқ тактик 
режа билан боғлиқ бўлиши керак; айрим пайтда асосий эътибор техниканинг баъзи 
деталларига қаратилиши лозим. 
Спортчилар хеч вақтда ўз рақиблари паст натижа кўрсатишига ишонмасликлари керак. 
Аксинча мусобақадан анча олдин, рақиблари жуда юқори спорт натижаси кўрсата олишига 
уларни ишонтириш керак. Спортчилар биринчи уринишдаёқ рақибларидан юқори натижа 
кутишлари жуда мухим. 

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish