Ызбекистон давлат жисмоний тарбия институти


Тренировкани назорат қилиш ва хисобга олиб бориш



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/44
Sana22.02.2022
Hajmi0,67 Mb.
#110730
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   44
Bog'liq
engil atletika va uni uqitish metodikasi

Тренировкани назорат қилиш ва хисобга олиб бориш 
Енгил атлетикачилар тайёрлашнинг мураккаб ва хилма-хил процесси спортчилар хол-
ахволини ва тренировкасини доимий педагогик назорат қилиб туришни, қилинаётган ишни 
батафсил хисобга олиб боришни талаб қилади. Бусиз тренировкаларни тўғри, самарали 
ўтказиб хам, планлаштириб хам бўлмайди. Тренировка қандай ўтаётгани ва назорат 
маълумотларини енгил атлетикачи ўз кундалигига, тренер эса-махсус журналга ёзиб боради. 
Тренировка плани амалда қандай бажарилгани бир ойлик планда кўрсатилади. 
Тренер спортчи тренировкада нимаики қилган бўлса, хаммасини, унинг мусобақаларда 
ва машғулотларда (шу жумладан оддий машқларда) кўрсатган барча натижаларини мунтазам 
ёзиб боради, спортчининг кайфиятини ва мусобақада муваффақият қозонишга, машғулотлар 
самарасига таъсир этиши мумкин бўлган ташқи мухит омилларини ва хоказоларни мунтазам 
хисобга олиб боради. Бажарилган машқларнинг хақиқий хажмини ва жадаллигини аниқ ёзиб 
бориш айниқса мухимдир. Йил бўйи давом этадиган тренировкани батафсил хисобга олиб 
бориш бу йилги иш мазмунини ва натижаларини ўтган йиллардаги билан таққослашга, 
қилинган ишни, эришилган муваффақиятларни бахолашга ва кейинги тренировкани 
тўғрироқ планлаштиришга имкон беради. 
Енгил атлетикачи тренировканинг биринчи куниданоқ шахсий спорт кундалиги тутиб, 
унга хар куни ёзиб бориши керак. Унга қуйидагилар ёзилади: тренировка машғулоти 
бошланган ва тугуган вақт, тренировка жойи ва шароити (об-хаво, ернинг холати ва 
бошқалар), тренировканинг мазмуни ва дозировкаси, натижалар, техникани эгаллаш ва 
такомиллаштириш устидаги ишлар. Бундан ташқари, энг муваффақиятли чиққан харакатлар, 
уларнинг характери ва шу билан боғлиқ хиссиётлар хам хисобга олинади.
Кундаликда кейинги машғулотларда эътибор бериш керак бўлган камчиликлар ва 
хатолар аниқ кўрсатилади. Айрим фазилатларнинг ривожланиш динамикаси кўрсатадиган 
контрол машқларни бажариш натижаларини мунтазам ёзиб бориш айниқса мухимдир. 
Буларнинг хаммаси тренировканинг муайян давридан кейин тўғри хулоса чиқаришга имкон 
беради. Кундаликка режим тўғрисидаги маълумотлар (қанча ва қандай ухлангани, уйқудан 


42 
турган вақт, “зарядка”, сув процедуралари, кайфият, нима овқат ейилгани, дам олиш) хам 
ёзиб борилади.
Тренировка жараёнида ўз оғирлигини мунтазам кузатиб бориб, уни кундаликка ёзиб 
бориш мухимдир. Оғирликни хар машғулотдан олдин ва кейин ўлчаш тўғрироқ бўлади. 
Оғирлик ўзгариши, машғулотдан кейин қанча камайиб, машғулотгача қандай тиклангани 
дозировка қанчалик тўғри бўлганини, спортчи кайфиятини акс эттиради, дам олиш 
интервалини аниқлашга имкон беради. Хар куни (эрта билан) бармоқлар динамометриясини 
ўлчаш (максимал сиқиш) йўли билан марказий нерв системасининг қўзғалувчанлиги 
ўзгаришини назорат қилиб туриш жуда мухимдир. 
Педагогик назоратда машқ кўрганлик даражасининг ва бундаги ўзгаришларнинг асосий 
кўрсаткичи-спорт натижалари хисобланади. Бунда ташқи шароитни (об-хавони, ер 
қандайлигини, мусобақа қанчалик масъулиятли эканини ва хоказоларни) албатта назарда 
тутиш лозим. Лекин мусобақа ва чамалашлар натижасига қараб фақат машқ кўрганликнинг 
умумий даражаси тўғрисида фикр юритиш мумкин, енгил атлетикачининг тайёргарлигидаги 
бўш томонларни билиб бўлмайди.
Бунинг учун контрол машқлардан фойдаланилади. Масалан, 30, 60 ва 100 м га 
югуртириб чамалаш воситаси билан масофа узайган сари 100 м га югуриш тезлиги камайган -
камаймаганлиги аниқланади. Шунга қараб енгил атлетикачининг махсус чидамлилиги 
хақида фикр юритса бўлади. Энди бошлаётган ўрта масофаларга югурувчилар учун, масалан, 
тренировкалар натижасида, югуришнинг максимал тезлиги қандай ўзгараётганини билиш 
мухимдир. Агар югурувчининг келатуриб 30-40 м га югуришдаги тезлиги ўса бормаса, 
аксинча пасая борса, демак, танланган масофага югуришнинг максимал тезлиги чидамлилик 
билан параллел ортмаётган, тренировка методикаси нотўғри бўлиб чиқади. 
Машқ кўрганликнинг айрим томонлари тўғрисида кучга, чаққонликка, чидамлиликка 
мўлжалланган махсус машқлар қанчалик бажарилишига қараб, масалан, бир оёқда неча 
марта ўтириб тура олишга, кўтарилган штанганинг оғирлигига, сакраш баландлигига ва 
хоказоларга қараб,-фикр юритса бўлади. Ёш енгил атлетикачиларнинг хар томонлама 
жисмоний ривожланганлик даражаси “Алпомиш” ва “Барчиной” тестларини топширилиши 
билан, шунингдек, кроссларда югуришнинг қанча давом этиши ва тезлиги, штанга кўтариш 
машқларидаги кўрсаткичлар, енгил атлетиканинг бошқа турларидаги натижалар билан 
белгиланади.
Контрол машқлари енгил атлетика турлари баён этилган алохида бобларда берилган. 
Умумий ва махсус контрол машқлар комплексини бир йилда камида 4 марта, хар қайси давр 
бошланишида, бажариш керак. Контрол машқлар олдидан одатдаги разминка ўтказилади. 
Спортчи техникасидаги камчиликлар тўғрисида унинг харакатларига қараб фикр юритилади. 
Техникани анализ қилиш учун киносурат ва кинограммадан фойдаланилгани яхши.
Хар бир енгил атлетикачи врач назоратида бўлиши шарт. Хар бир енгил атлетикачи бир 
йилда камида 3-4 марта врач текширишидан ўтиши керак. Бундан ташқари, кундалик 
(машғулот жойида хам) врач назоратида бўлиб туриши керак. Врач назоратида олинган 
маълумотлар (функционал текширишлар, рентгеноскопия кордиография, қон таркибининг 
анализи, сийдикнинг анализи ва бошқалар) соғлиқ, иш қобилияти ва айрим органлар ва 
системаларнинг функционал ўзгаришлари қандай холатда экани хақида фикр юритишга ва 
тренировка режимига тааллуқли тавсиялар беришга имкон беради. Тренерлар билан спорт 
врачлари ўзаро чамбарчас алоқа тутиб ишлашлари керак. 
Енгил атлетикачиларга ўз-ўзини назорат қилиб бориш хам керак. Улар ўз 
оғирликларини, болдирларининг, сонларининг, кўкракларининг, елкаларининг, айлана 
узунлиги қандай ўзгараётганини, пульслари тезлигини, қандай ухлаётганларини, 
иштахаларини ва умуман кайфиятларини мунтазам назорат қилиб боришлари керак. Бундай 
маълумотларни енгил атлетикачи ўз кундалигига ёзиб боради. 


43 
Нихоят, 
спортчининг хол-ахволи ўқитувчи кузатиши натижасида олинган 
маълумотлардан хам билинади. Тренер шогирдининг хатти-харакатини, кайфиятини, ўзини 
қандай хис этишини, харакатлари қанчалик камол топганини, кучини, тезкорлигини ва 
машқларни қанчалик енгил бажараётганини кузатиб, уларни врач назорати, маълумотлари 
билан, мусобақалар ва айрим машқларни бажариш натижалари билан таққослаб кўради. 
Буларнинг барчаси унга тренировка қилувчининг хол-ахволини чуқурроқ анализ қилиш, 
унинг тренировкаси қандай бўлаётганини назорат қилиш, тренировкага керакли ўзгаришлар 
киритиш, тренировка процессига тўғри ва самарали рахбарлик қилиш ва спорт натижаларига 
эришмоқ учун имкон беради. 

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish