Хакамлар вазифалари
Намунавий сони
Бош хакам
1
Бош хакам ўринбосари
1-9
Бош котиб
1
Бош котиб ёрдамчиси
1-12
Стартёр
2-4
Стартёр ёрдамчиси
2-3
Маррадаги хакамлар
5-10
46
Масофадаги хакам
3-18
Хронометрия хакам
5-12
Юриш бўйича хакам
4-12
Югуриш бўйича хакам (бригадаси)
1-2
Сакраш бўйича хакам (бригадаси)
3-7
Ўзлаштириш бўйича хакамлар бригадаси
4-8
Қатнашчилар ўртасидаги хакамлар
2-3
Ахборот бўйича хакамлар
1-6
Асбоб ва анжомлар бўйича хакамлар
1-3
Рағбатлантириш хакамлари
2-6
Хар бир хакамлар коллегиясининг аъзолари мусобақа қоидаларига бўйсунган холда
ўзининг вазифасини бажаради. Машғулот жойи ва жихозлар, инвентарлар. Енгил атлетика
машғулотлари стадионда, спорт майдончаларда, ўрмонларда ўтказилади. Қишда машқ ёпиқ
иншоотларда ўтказилади.
Стадионлар айланма енгил атлетика йўлакчаларини, сакраш ва улоқтириш учун
снарядларини ўз ичига олади. Айланма югуриш йўлакчалари иккита тенг бўлакли параллел
йўлакчалардан ташкил топган. Стадиондаги югуриш йўлакчасининг узунлиги 400 м.
Югуриш бўйича мусобақа ўтказиладиган манежларининг айланма йўлакларининг узунлиги
200 м ни ташкил қилади. Югуриш йўлаклари ва секторлари махсус тизимдаги аралашмалар
билан қоплаган. Югурувчи ва сакровчиларни спорт натижалари нимага боғлиқ?
Кейинги йилларда кенг тарқалган резина-битумли синтетика типлари рездор, рекортан,
споран, физкол, регулол ва бошқалар билан қопланади. Югуриш йўлларига белгилар
қўйилади. Хамма югуриш йўлларининг кенглиги 1,25 м бўлиши керак ва 5 см кенгликда
чегара чизиқлар билан кўрсатилади. Югурувчиларнинг харакати бўйича ўнг томондаги
чизиқ уни йўлакча кенглиги хисобга киради. Стартдан чиқиш айланма жойлари югуриш
йўлакчасида белгиланган. Хамма масофалар учун финиш умумий бўлиб тўғри
йўлакчаларнинг охирида белгиланди. Хамма югуриш йўлакчалари оқ ранг билан
белгиланади, қуидагилардан ташқари:
- 800 м га югуришда старт чизиғи яшил ранг;
- 4х400 м ва 4х200 м эстафета югуришнинг старт чизиғи-қора ранг билан белгиланади;
Алоҳидайўлаклардан умумий йўлга ўтиш чизиғи, узатиш чегараси ва бошланғич
югуриш чизиқлари 4х200 м эстафетали югуришда 2-чи ва 3-чи этапда ва 4х400 м ни, 2-чи
этапни узатиш чегараси сариқ ранг билан белгиланади.
Жойларни белгилаш ва тўсиқларни жойлаштириш 30 мм узунликдаги кўндаланг, хар
бир йўлакчаларни чегараланган умумий томондаги чизиқларни бир-бирига қараб
йўналтирилган қуйидаги ранглар билан белгиланади:
- 100 м т/о аёллар учун – қизил
- 110 м т/о эркаклар учун – қора
- 400 м т/о эркаклар ва аёллар учун – оқ ранг
Узунликка ва уч хатлаб сакраш эни 198 – 202 мм. Узунлиги 1,21-1,22 м қалинликдаги
100 мм ерга қаттиқ ўрнатилган тахта қўйиб қум билан тўлдирилган чуқурликда бажарилади.
Брусокнинг кейинги (югуриб келиш томонидан хисоблаганда) қирраси-дан (“ўлчаш
чизиғи”) унинг бор бўйи бўйича олиб қурилма депсиниш чизиқ босиб ўтганми ёки
йўқлигини аниқлаш учун мўлжалланган, эни 98-102 бўлиб, югуриш йўлакчасига
жойлаштирилади ва депсиниш брусокидан 7 мм юқори чиқиб туради. Юқори даражада
бўлмаган мусобақаларда юқоридаги шакл ва ўлчамларда хўл қум туроқни хам индикатор
вазифасида ишлатиш мумкин. Югуриб келишга мўлжалланган йўлакчани эни 1 м 25 см,
47
узунлиги 42 м гача (қум тўлдирилган чуқурчанинг олдинга қиррасидан хисобланганда)
бўлади. Узунликка сакраш ва уч хатлаб сакраши лозим. Агар икки аралаш югуриш
йўлакчасидан иборат бўлса, қумли чуқурчанинг узунлиги энг камида 6 м, чуқурлиги 0,5 м
бўлиши лозим.
Чуқурдаги қум юмшатилган ва югуриш йўлакчаси билан бир текисда бўлиши керак.
Сакраш натижаларини ўлчаш рулетка ёки махсус ўлчаш асбоблари билан бажарилади.
Баландликка сакраш махсус устунчаларга горизонтал холатда ўрнатилган планка
устидан ошиш билан амалга оширилади. Бу устунчалар доимий ёки кўчма бўлиши мумкин.
Устунчанинг тузилиши эркин бўлиб, унинг мустахкам бўлишини таъминлаш зарур.
Устунчалар оралиғи 4,00-4,02 м. Мусобақа вақтида устунчаларни кўчириш мумкин эмас.
Планка ёғочдан ёки қандайдир яроқли материалдан бўлиб, айланма диаметри 25 мм дан 300
мм гача бўлиши мумкин. Планка ёрқин рангда бўлиб 3-4 кундалик қора белбоғ, хар бири
200-300 мм ли тўқ чизиқлар туширилган бўлади.
Баландликни ўлчашда махсус ўлчагичдан фойдаланилади. Югуриб келиш учун
мўлжалланган майдонга горизонтал бўлиб 20 м дан кам бўлмаган, 150
0
гача секторни
исталган бурчагидан югуриб келиши мумкин.
Қўниш жойи баландлиги 0,5-0,75 м да жойлаштирилган поролон ёки юмшоқ
синтетика метериалдан иборат бўлади. Баландликка сакрашдаги қўниш жойининг ўлчами
5х3 м дан кам бўлмаслиги керак. У доимий йиғиладиган ва кўчма бўлиши мумкин. Бошловчи
ва ёш разрядли спортчилар учун қўниш жойи қумли чуқурда хам бўлиши мумкин. Чуқурча
яшиги тўрт девор билан ўралган бўлади. Чуқурчанинг чуқури-0,5 м. Қум яшиги юмшатилган
ва текисланган бўлиши керак. Шикастланишнинг олдини олиш мақсадида қумни баландлик
даражаси 0,5-0,75 м га кўтариш тавсия қилинади.
Ядро ирқитиш диаметри 212,5 см бўлган айлана ичидан амалга оширилади. Снаряд
белгиланган бурчаги 40
0
ли секор майдончасига тушиши керак. Айлана юзаси бетонда,
асфальт ёки бошқа сирпанмайдиган қаттиқ материалдан бўлиши лозим. Бу айлана юзаси
текис, горизонтал ва айлана ташқариси билан бир хил текисликда бўлиши керак.
Айлана метриалдан ёки қаттиқ ва мустахкам материалдан тайёрланган халқа билан
чегараланади. Халқа юзасининг ички тоониларининг баландлиги 20+6 мм (айлана
ташқариси, нисбатан) бўлади. Снаряд тушиш жойи секторини-нг ёй чегараси, халқанинг
ташқи бурчакдн бошланувчи (энг 50 мм) чизиқ билан белгиланади. Бунда сектор
бурчагининг қирраси айлана бўлиши керак. Снарядни тушиш жойи қаттиқ бўлмаслиги керак
(чимли ёки юмшоқ тупроқли). Сектор майдончаси халқанинг ташқи қиррасидан масофани
белгиловчи айланма марказидан ўтказилган ёйлар билан белгиланади. Секторнинг ёйлари ва
чегара чизиқлари оқ рангла чизилади. Халқани олдинги қисмининг ўртасига брусок
(сегмент) ўрнатилади ва мустахкамлаб қўйилади, бу халқанинг юқорисида беркитиб, унинг
ички юзаси билан бирлашиб кетади.
Ядро силлиқ шар бўлиб, унда хеч қандай ўйиқлар, чуқурчак бўлмаслиги керак. Ядро
латундан енгил бўлмаган материалдан бўлиши керак. Ядронинг оғирлиги ва диамети
жадвалда кўрсатилган ўлчамларга мос тушиши зарур.
Граната улоқтириш тўғри планкадан белгиланган майдон йўлакчада улоқтириш билан
амалга оширилади. Граната улоқтиришда гранатани тушиш йўлакчасининг эни 10 м бўлиб,
шу йўлакча ичига тушсагина натижа хисобланади. Югуриб келиш жойи снаряд тушиш жойи
билан бир хил текисликда бўлиши керак. Югуриб келиш йўлакчасининг узунлиги 30 м, эни
бутун масофа бўйлаб 4 м ни ташкил қилади.
Граната ёғочдан ёки бошқа яроқли материалдан тайёрланади, ғилофи металлардан
бўлиши лозим. 11, 12, 13 ёшли ўғил ва қиз болалар мусобақасида гранатанинг оғирлиги 255-
275 г, 14-17 ёшли қизлар ва 14-15 ёшли ўғил болалар учун 500 г, қолган ёшдигилар учун 700
г бўлиши керак.
48
Do'stlaringiz bilan baham: |