Ызбекистон давлат жисмоний тарбия институти


Енгил атлетика илмий текшириш усуллари



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/44
Sana22.02.2022
Hajmi0,67 Mb.
#110730
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44
Bog'liq
engil atletika va uni uqitish metodikasi

Енгил атлетика илмий текшириш усуллари 
Енгил атлетика бўйича мутахассислар ўзларининг хар кунги фаолиятида машғулот 
пайтида ташкилотчилик ишларини, бошқариш фаолиятини доимо хал қилишларига тўғри 
келади. бунинг учун улар ўз билимларини янгилаб туришлари ва бойитишлари, масалани 
қабул қилишда уларнинг актив ҳаётга тадбиқ этишда ташаббускор, жавобгар, принципиалли 
бўлишлари керак. Агар мутахассис имлйи тафаккурга эга бўлса, мусобақа машғулот, дам 
олиш вақтида келган хар хил маълумотларни тахлил қилишни билса буларни амалга ошириш 
мумкин. 
Талабалар олий ўқув юртларида ўқиш жараёнида иложи борича тўлиқ билимларни, 
илмий методларни эгаллашдари, текшириш масалаларини мустақил ечишни ўрганишлари 
керак. Талабаларни ўқув-текшириш ишлари (УИРС) ўқув программасини мажбурий қисми 
хисобланади ва дарс пайтида ёки дарсдан ташқари вақтларда ўтказилади. Бу текшириш 
элементларини маърузага, семинар, практик ва лаборатория машғулотларида ишлатиш, 
педагогик практика вақтида ўқув вазифаларини текшириш вазифаларини текшириш 
характерида, енгил атлетика методикаси ва назариясидан рефератлар ёзишда қўлланилади. 
Талабаларни илмий-текшириш ишлари (НИРС) ўқув программасини мажбурий қисми 
бўлиб хисобланмайди ва дарсдан ташқари вақтда бажарилади. НИРС талабларни илмий 
тўгаракларда, конференция ва конкурсларда, илми-техник кўргазмаларда қатнашишни, 
шунингдек давлат бюджети ва хоздоговор (хўжалик келишиш) теметикаси бўйича илмий -
текширишларни бажариш, терма командаларни илмий-методик таъминлаш бўйича комплекс 
группалар ишида қатнашиши мўлжалланади. 
Енгил атлетика текшириш методикаси 
Жисмоний тарбия институтлари тренерлик факультетлари учун енгил атлетика 
бўйича ўқув программага мувофиқ талабалар ўқиш жараёнида асосий текшириш 
методларини ўрганишлари керак. Илмий текширишлари бажарила-ётганлиги тўғрисида 
маълумотлар, шунингдек спорт сохасида хам йил сайин кўпаймоқда. Фақат 
диссертацияларгина енгил атлетика бўйича 1970 йилда 200 дан ошиқ ёзилган эди. Уларда 
енгил атлетикаларнинг тайёргарлиги, ёшга нисбатан жисмоний ривожланиш даражаси, 
харакатланиш қобилияти ва бошқа турли саволлар кўриб чиқилган. 
Бажарилган текширишлар натижалари, чунончи, чет эл нашрларида хам ўз аксини 
топади. Бизнинг мамлакатда ва чет элда системали равишда илмий текширишлар 
натижалари илмий-методик ва илмий конференцияларда (анжуман), симпозиумларда кенг 
мухокама қилинади. Талабалар учун текширишлар методидан бири адабиётни тахлил 
қилишдир (албатта биринчи ўриндан енгил атлетика бўйича, кейин эса билимнинг бошқа 
сохалари бўйича). 
Нашрлар билан танишиб, талабалар адабиётини текскари хронологик тартибда йиғиб 
олишлари керак, яъни олдин хозирги давр нашлари, кейин олдинги давр нашрлари. У бу 
материал қандай усул билан олинганлиги, натижаларни қанчалик ишончлилиги, битта 
саволни хар хил нақтаи назардан қараб чиқишни, машхур тренерлар тажрибасини ёки 
машхур спортчиларнинг тайёргарлик системасини ўрганиш ва анализ қилишга эътибор 
бериш керак. Кейинги текшириш методи хужжатли материалларни анализ қилиш, 
машғулотларни шахсий кундалигини, мусобақалар натижаларини, кучли енгил атлетларни 
машғулот кундаликларини ва бошқаларни анализ қилишга мўлжалланган. 
Машғулотлар кундалигини тахлил қилишни тўғри бажаришдан олдин уни тўғри 
тўлдириш лозим. Енгил атлетиканинг хар бир турида асосий машғулот чоралари 
классификациясида мувофиқ машғулотлар нагрузкалари динамикаси-ни мусобақалар 


52 
натижалари билан таққослаш, машғулотлар процессини тахлил қилиш эффектини бахолашга 
ижозат беради. Машғулотлар нагрузкаларини тахлилдан олинган натижалар жадвалига 
мувофиқ микро ёки мезоцикл холатида берилиши керак. 

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish