Тақризчи: Ў.Хакимов
3
1-МАВЗУ: ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАРДА ЕНГИЛ АТЛЕТИКАНИНГ
РИВОЖЛАНИШИ
РЕЖА:
1. Қадимда енгил атлетика.
2. Хоржий давлатларда енгил атлетика.
Енгил атлетика юриш, югуриш, сакраш, улоқтириш ва кўпкураш спорт турларидан
иборат.
Юнон тилида “атлетика”- сўзи кураш, машқ, беллашув маъноларини англатади.
Дастлаб қадимий юнонистонда кучлилар ва чаққонлар ўртасида беллашувлар ўтказилган. Бу
беллашувларда қатнашганлар атлетлар яъни кучлилар деб аталган. Хозир эса жисмонан
камолотга етган кучли шахсларни атлетлар деб атаймиз.
Енгил атлетика атамаси шартли равишда қабул қилинган бўлиб, спортнинг бу туридаги
машқлар оғир атлетика машқларига нисбатан енгил бажарилади. Енгил атлетика Францияда
“атлетика”, АҚШ ёки Буюк Британияда “йўлак ва майдондаги машқлар” деб аталади.
Енгил атлетика машқларининг келиб чиқиш тарихи жуда қадим замонлардан
бошланади. Одамлар югуриш, сакраш ва улоқтириш, табиий зарур харакат сифатида қадим
замонлардан бери мехнатда ва кундалик хаётда қўллаб келганлари маълум. Аммо уларнинг
жисмоний тарбия воситаси сифатида ва спортнинг бир тури сифатида расм бўлганига қадар
кўп минг йиллар ўтди.
Ибтидоий жамоа тузуми даврида енгил атлетика машқлари одамларнинг мехнат
фаолияти билан чамбарчас боғлиқ эди. Улар инсоният қулдорлик жамиятига ўта бошлашига
яқин жисмоний тарбияда маълум даражада мустақил бўла бошлади.
Югуриш, сакраш ва улоқтириш Қадимий Грецияда анчагина ривож топди. Жисмоний
машқларнинг бошқа турлари қатори, улар қулдорларнинг харбий-жисмоний тайёргарлигида
катта ўрин эгаллади ва қабилалар хамда умумгрек диний байрамларининг мухим қисмини
ташкил этадиган бўлди. Бундай тантаналарнинг энг ахамиятлиси олимпия ўйинлари
хисобланади.
Феодал жамиятида, айниқса илк ўрта асрлар даврида жисмоний машқлар халқ
оммасига расм бўлган эди. Ривоятлар, қиссалар ва бошқа маданият ёдгорликлари ўйин -
кулгиларида ўзига хос жисмоний машқлар кўп бўлганидан далолат беради. Кўп манбаларда
халқ турмушида тез югуриш, югуриб келиб узунликка сакраш ва тош улоқтиришдан иборат
учкураш мавжуд бўлгани кўрсатилади.
Шафқатсиз эксплуатация, бўш вақт ва кераклича моддий шароит бўлмаган лиги халқ
жисмоний машқларининг тараққиёт даражасига таъсир кўрсатади. Шу сабабдан феодализм
даврида хамма вақт халқ жисмоний машқлари анъанавий ўйин-кулгилар характерида бўлиб,
фақат байрам кунлари ўтказилар эди.
Шахар ахолиси ва феодалларнинг харбий-жисмоний тайёргарлигида эса югуриш,
сакраш ва улоқтириш машқлари катта ўрин тутар эди. Буржуа жамиятида югуриш, сакраш ва
улоқтириш дастлаб жисмоний тарбия гимнастика системасига киритилар, кундалик хаётда
қўлланар эди. Лекин бу енгил атлетика спорти ташкил топишга мухим таъсир кўрсата
олмади, чунки гимнастика системасида бу машқларнинг ахамияти асосий бўлмай, иккинчи
даражали эди. Халқнинг бу машқлар билан шуғулланиши эса, мехнаткаш омма имконияти
чегараланганлиги учун енгил атлетика тараққиётига тўла таъсир кўрсата олмади.
Югуриш, сакраш ва улоқтириш мустақил жисмоний машқ сифатида ва енгил атлетика
спортнинг мухим элементлари сифатида XIX асрнинг иккинчи ярмида ташкил топа бошлади.
Бунга ёшларнинг кенг қатламлари ўртасида бундай машқларга қизиқиш ўсганлиги,
буржуазия хам ўз хукмронлигини кучайтириш воситаси сифатида жисмоний тарбияга кўпроқ
қизиқа бошлагани сабаб бўлди.
4
Буржуазия капиталистик корхоналар учун жисмоний бақувват ишчиларга ва
босқинчилик армияси учун аскарларга мухтож эди. Бунга эски гимнастика системалари
аллақачонлар тўла ёрдам беролмай қолган эди. Буржуазия, аънанавий халқ ўйин-кулгулардан
олинган атлетик машқларга эътибор бера бошлади. Булар орасида такомиллашиш жараёнида
спортча югуриш, сакраш ва улоқтириш тусини олиб, енгил атлетика спорти таркибига
кирадиган югуриш, сакраш ва улоқтириш машқлари хам бор эди.
Хозирги замон енгил атлетикаси Англияда бошқа мамлакатларга нисбатан олдинроқ
расм бўла бошлади. 1837 йили бу ерда 2 км га яқин масофага югуришдан Регби шахри
колледжи ўқувчиларининг дастлабки мусобақалари бўлди. Кўп ўтмай, уларнинг ташаббусига
Итон, Оксфорд, Кембридж, Лондон ва бошқа шахарлардаги колледж ўқувчилари хам
қўшилдилар. Кейин мусобақалар программасига қисқа масофада югуриш, тўсиқлар оша
югуриш ва оғир нарсаларни улоқтиришни қўша бошладилар. 1851 йилдан бошлаб
мусобақалар программасига югуриб келиб баландликка ва узунликка сакраш киритилади.
Кейинроқ енгил атлетика мусобақалари университетларида хам расм бўла бошлади. Бу
жихатдан Оксфорд ва Кембридж университетлари ташаббускор бўлади. 1864 йилда бу ўқув
юртлари ўртасида биринчи бор енгил атлетика мусобақаси бўлиб, шундан кейин бундай
мусобақалар хар йили ўтказиладиган бўлиб қолади.
Биринчи жахон урушидан кейин кўп мамлакатларда спорт тушкун холатда эди.
Шунинг учун кўп мамлакатлар 1920 йилда ўтказилган VII Олимпия ўйин-ларида
қатнашмади. Бу ўйинларда урушга қатнашмаган ва мамлакатларнинг вакиллари
(америкаликлар, шведлар ва финлар) тузукроқ натижаларга эришдилар.
Биринчи ва иккинчи жахон урушлари ўртасидаги қарийб хамма олимпиада ларда енгил
атлетикадан Америка Қўшма Штатларининг спортчилари катта муваффақиятга эришиб
келдилар. Франция, Англия, Германия, Швеция ва Финляндия енгил атлетикачилари улар
билан жиддийгина беллашар, айрим турларда эса улардан тузукроқ натижалар хам кўрсатар
эдилар.
Иккинчи жахон урушидан кейин енгил атлетика спорти тараққиётида анчагина
ўзгаришлар бўлди. Бу даврда хамма мамлакатлар енгил атлетикачила-рининг ютуқлари
даражаси сезиларли юксалди.
Жахон енгил атлетикаси тараққиётида Хельсинкида ўтказиладиган XV Олимпия
ўйинларидаги (1952 йил) мусобақаларнинг ахамияти катта бўлди. Унда 70 мамлакат иштирок
этди. Биринчи ўринни АҚШ енгил атлетикачилари олдилар. Олимпия мусобақаларида
биринчи марта қатнашган совет енгил атлетикачилари улар билан қаттиқ беллашиб, иккинчи
ўринни олдилар. Учинчи ўринга Англия спортчилари чиқдилар. Чехословакия енгил
атлетикачилари анча яхши ютуқларга эришдилар: Э.Затопек узоқ масофаларга югуришда уч
марта (5000, 10000 ва марафонча) ғалабага эришди. Д.Затопкова найза улоқтиришдан жахон
рекордини қўйди. Венгриялик спортчи И.Чермак босқон улоқтиришдан янги жахон ва
олимпия рекордларини қўйди.
Мельбурндаги XVI Олимпия ўйинларида (1956 йил) об-хаво ноқулайлик-ларига
қарамасдан, енгил атлетика спортида, шубхасиз ўсиш борлиги намойиш қилинди. Эркаклар
енгил атлетиканинг 24 туридан 19 тасида, аёллар эса 9 турдан 8 тасида янги олимпия
рекордлари (бундан 4 таси жахон рекордлари) ўрнатдилар. Биринчи ўринга АҚШ енгил
атлетикачилари, иккинчи ўринга совет спортчилари, учинчи ўринга Австралия енгил
атлетикачилари чиқдилар.
Жахон енгил атлетика тараққиётида Римдаги XVII Олимпия ўйнлари (1960 йил)
кульминацион момент бўлди. Собиқ СССР ва АҚШ спортчиларидан ташқари, Польша,
Чехословакия, Венгрия, Германия демократик Республикаси ва Руминия спортчилари
кучлилар қаторига ўтиб олдилар. Болгария, Хиндистон ва Африканинг баъзи
мамлакатларидан келган енгл атлетикачилар хам яхшигина ютуқларга эришдилар. 1960
5
йилда Собиқ СССР спортчилари бош Европа мамлакатларининг енгил атлетикачилари АҚШ
спортчиларига етиб бўлмайди деб юрилган турларда (100 метрга югуриш, 200 мерга ва 800
метрга югуриш, баландликка сакраш) биринчиликни қўлга киритдилар. Аёллар енгил
атлетикасида-ку европа спортчи аёлларининг америкалик аёллардан устунлиги аниқ эди.
Римдаги олимпия мусобақаларида америкалик енгил атлетикачилар биринчи марта
мағлубиятга учрадилар ва иккинчи ўринни эгалладилар. Хаммадан олдин совет енгил
атлетикачилари эдилар.
Токиодаги XVIII Олимпия ўйинларидаги енгил атлетикачилар мусобақала-ри енгил
атлетика тарихида нихоятда катта воқеа бўлди. Мусобақалар хамда қитъалар енгил
атлетикачиларнинг махорати жуда хам ўсиб кетганини кўрсат-ди. 11 та жахон рекорди
қўйилди ва 70 дан ортиқ олимпия рекордлари янгиланди. Кўп давлатларнинг миллий
ютуқлари жадвалига 20 дан ортиқ тузатишлар киритилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |