Ызбекистон давлат жисмоний тарбия институти


Чидамлиликни ривожлантириш



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/44
Sana22.02.2022
Hajmi0,67 Mb.
#110730
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   44
Bog'liq
engil atletika va uni uqitish metodikasi

Чидамлиликни ривожлантириш. Чидамли бўлиш енгил атлетикачиларга фақат 
мусобақаларда қатнашиш вақтида эмас, балки катта хажмдаги тренировка ишини бажариш 
учун хам керак. У орган ва системаларнинг (айниқса марказий нерв системаси, юрак-
қонтомир, нафас олиш системалари ва мускул аппаратининг) тайёргарлик даражасига, спорт 
техникасининг такомил даражасига ва харакатларни тежамли бажара билишга боғлиқдир. 
Чидамлилик умумий ва махсус бўлади. Умумий чидамлилик-хар қандай спортчининг 
умумий жисмоний ривожланишининг таркибий қисми бўлиб, аввало марказий нерв 
системасидаги, юрак-қонтомир, нафас олиш ва бошқа системалардаги жиддий ижобий 
ўзгаришларнинг натижасидир. Енгил атлетика айрим турларининг хусусиятига қараб 
спортчига махсус чидамлилик керак. Маълумки, қисқа масофага югурувчи марафонча 
югуришда, марафончи эса 400 м тез югуришда чидамсиздир. Кўп соатли мусобақага бардош 
бера оладиган лангарчқп билан сакровчи, 1500 м га югуришда чидамсиз бўлиб чиқиши 
мумкин. Енгил атлетиканинг хар бир туридаги махсус чидамлиликнинг ўзига хослиги шу 
қадар зўрки, унинг хар бири учун ўз методикаси бўлиши керак. 
Умумий чидамлилик йллик тренировкага киритилган жисмоний машқлар-нинг деярли 
хаммаси воситадан хосил қилинади. Албатта, енгил атлетиканинг айрим туридаги махсус 
тренировка хам умумий чидамлиликни оширади. Лекин умумий чидамлиликни оширишнинг 
энг яхши воситаси унчалик жадалламай узоқ вақт югуриш (айниқса кросс) шунингдек, 
чанғида юришдир. 
Биринчи машғулотда югуриш кўп давом этмайди: янги шуғулланувчилар учун 5-8 мин 
дан ошмайди. Югуриш қанча давом этишини енгил атлетикачи-нинг ихтисосига ва 
югуришдаги тайёргарлик даражасига қараб белгилаш керак. Умумий чидамлиликни 
ривожлантирадиган давомли югуришнинг тезлиги юрак-қонтомир ва нафас олиш 


12 
системаларига оғирлик тушмайдиган даражада бўлиши керак. Энди бошловчи енгил 
атлетикачилар 1000 м ни 6-7 мин да, аёллар эса 7-8 мин да югуриб ўтишлари керак. 
Кейинчалик бундай тезлик билан 25-30 минут давомида югуриш керак. Умумий 
чидамлиликни оширишнинг дастбалки вақтида югуриш тезлиги доимий бўлиб, фақат унинг 
давом этиш вақти оширилади. 
Умумий чидамлилик, енгил атлетикачиларнинг умумий иш қобилияти ва уларнинг 
соғлиқ даражасини белгилаш билан бирга, махсус чидамлиликни ривожлантириш учун асос 
бўлиб хизмат қилади. У қанча юқори бўлса, шу асосида махсус чидамлилик хам шунча яхши 
ривожланади. 
Чидамлиликни маълум бир тартибда ривожлантириш керак. Олдин (тайёр-лов даврида) 
умумий чидамлиликни ривожлантиришга, кейин (мусобақа даврида) махсус чидамлиликни 
ривожлантиришга кўпроқ эътибор берилади. Бу билан бирга тайёрлов даврида хам махсус 
чидамлилик ривожланаверади, мусобақа даврида эса умумий чидамлилик сақлаб борилади.
Сакровчилар ва улоқтирувчиларнинг махсус чидамлилигини ривожланти-ришнинг 
асосий йўли танлаб олинган енгил атлетика турини, қисман эса махсус машқларни кўп 
марталаб бажаришдир. 
Кўп курашчининг махсус чидамлилиги аъло даражадаги умумий чидамли-ликка, қисқа 
масофага югуришдаги махсус чидамлиликка, шунингдек, кўп курашга кирган хамма 
машқлар техникасининг мукаммаллигина асосланади. 
Спортча юришдаги ва айниқса югуришдаги махсус чидамлилик енгил атлетиканинг 
бошқа хар қандай туридагидан кўра кўпроқ харакат техникаси-нинг мукаммаллигига боғлиқ. 
Агар 100 м га югуришда техника кўпроқ силжиш тезлигига хизмат қилиши керак бўлиб, 
кучни тежашга ахамият берилмаса, ўрта, узоқ ва ўта узоқ масофаларга югуришда ва спотча 
юришда аввало кучни тежамли сарфлаш керак бўлади. 

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish