Ызбекистон давлат жисмоний тарбия институти


-МАВЗУ: ЕНГИЛ AТЛEТИКAЧИЛAРНИНГ УРГAТИШ УСУЛЛAРИ. ЕНГИЛ



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/44
Sana22.02.2022
Hajmi0,67 Mb.
#110730
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   44
Bog'liq
engil atletika va uni uqitish metodikasi

 
4-МАВЗУ: ЕНГИЛ AТЛEТИКAЧИЛAРНИНГ УРГAТИШ УСУЛЛAРИ. ЕНГИЛ 
AТЛEТИКA ТУРЛAРИ ТEXНИКAСИНИНГ AСOСЛAРИ 
РЕЖА: 
1. Тушунтириш усули 
2. Машқлар шакли 
3. Юриш техникаси асослари. 
4. Югуриш техникаси асослари 
5. Сакраш техникаси асослари. 
6. Улоқтириш техникаси асослари. 
Адабиетлар 
1. Ўзбекистонда енгил атлетика К.Нормуродов Тошкент 2002 йил. 
2. Енгил атлетика (маърузалар матни) доц. О.Э. Муқимов, катта ўқитувчи Ш.М. 
Норқулов. 
 


15 
Енгил атлетик турларнинг техникасини ўргатиш ва уни такомиллаштириш – тренировка 
процессининг таркибий қисмидир. Енгил атлетика айрим турлари техникасини ўргатиш 
методикасининг умумий асослари қуйида баён этилган. Улардан энг мухимлари – 
ўрганилаётган техника тўғрисида тасаввур хосил қилишнинг, тўғри харакат қилиш ва тўғри 
фаолият кўрсатишни амалда билишнинг, бажара олишни бахолашнинг, хатоларни аниқлаш 
ва уларни тузатишнинг методлари ва воситаларидир. 
Ўргатиш методлари. Спорт техникасини ўргатиш учун, ўқитувчи учта асосий 
методдан фойдаланади: тушунтириш, кўрсатиш ва бевосита (жисмоний) ёрдам. Бу
усуллaрнинг aсoсий вaзифaси – тўғри ҳaрaкaт тaсaввурини ҳoсил қилиш, ҳaрaкaтни
билиб oлишгa ёрдaм бeриш, xaтoлaрни кўрсaтиш вa улaрни тузaтишдир. Спорт 
техникасини ўргатиш методларининг хар қайсиси, ўзининг ижобий томонлари борлигига 
қарамасдан, тез ва самарали ўргатишни тўла-тўкис таъминлай олмайди. 
Сўз усул вa ундaн фoйдaлaниш. Спoрт тexникaсини ўргaтишдa сўзнинг рoли жудa 
кaттa. Лeкин сўз билaн мурaккaб фaoлият xaқидa, ҳaрaкaт тeзлиги xaқидa, қaнчa куч сaрфлaш 
xaқидa, инeрция элeмeнтлaри вa бoшқaлaр xaқидa тaсaввур ҳoсил қилиш қийин. 
Асосий роль ўйнайдиган-амалий машғулотлар вақтидаги тушунтиришдир. Бунда 
ўқувчи у ёки бу харакатни бажаришга интилади, кейин кўрсатма олиб, керакли харакатни 
қайта бажаришга уриниб кўради ва хоказо. Кўп сўзли, узундан-узоқ тушунтиришдан қочиш 
керак. 
Оддий тушунтириш билан бирга, образли тушунтириш хам қўлаланади. Бунда ўқувчига 
таниш бўлган образ ва тасаввурлардан фойдаланилади. Масалан: югуриб келиб баландликка 
“перекидной” усули билан сакрашни ўргатиш пайтида, кўпгина ўқувчилар планка устидан 
горизонтал холатга ўтишни билиб олишлари жуда қийин бўлади. 
Техникани ўргатиш ва такомиллаштириш процессида ўрганилаётган машқ-ни 
бажаришдан олдин ва уни бажариш пайтида, эслатиш ва айтиб туриш муваффақиятли 
қўлланади. Спортчига маълум, лекин яхши хотирлаб қолинма-ган ёки бажариш пайтида 
эсидан чиқиб қолаётган жойларнигина айтиб туриш мумкин. Айтиб туриш васийликка 
айланиб кетмаслиги керак. Айниқса мусобақалар вақтида бунга ўргатиш ярамайди. 

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish