Ызбекистон давлат жисмоний тарбия институти


Кўп йиллик тренировкани планлаштириш



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/44
Sana22.02.2022
Hajmi0,67 Mb.
#110730
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   44
Bog'liq
engil atletika va uni uqitish metodikasi

Кўп йиллик тренировкани планлаштириш 
Енгил атлетикачиларнинг тренировкаси йил бўйи давом этиши ва кўп йиллик бўлиши 
керак. Енгил атлетикачиларнинг машқ олганлик даражасини, уни якунловчи даврда бир оз 
пасайтириб ва кейинги даврларда қайтадан аста-секин ошириб, йилдан-йилга орттира бориш 
керак. Енгил атлетикачиларнинг жисмоний тайёргарлик даражаси тайёрлов даври бошида 
ўтган йилдагига нисбатан анча юқори бўлиши керак. 
Олдиндан тузилган план асосида тренировка қилиш керак. Шахсий трен ировка плани 
хамма спортчилар учун бўлиши керак, лекин I разрядли енгил атлетикачилар, мастерликка 
номзодлар ва спорт мастерлари учун эса албатта шарт. Бусиз юқори спорт ютуғига эришиб 
бўлмайди.
План учта бўлиши керак: кўп йиллик (перспектив план), йиллик ва ойлик. 
Кўп йиллик тренировка плани тренировканинг умумий кўринишини хосил қилиш, хар 
қайси йилдаги тренировканинг мақсади, вазифалари ва асосий воситаларини белгилаб олиш 
учун тузилади. Бу планни тузаётганда юқори спорт махоратига эришмоқ учун ўрта хисобда 
неча йил мунтазам тренировка қилиш кераклигини билиш мухимдир.
Агарда ёш енгил атлетикачиларнинг янги бошлаб, I ўсмирлар разрядига етишлари учун 
кетган (аста-секинлик принципига қаранг) вақтни хам хисобга олсак, олий спорт махоратига 
эришиш учун хаммаси бўлиб 9-10 йил керак эканини кўрамиз. 
Юқорида кўрсатилганидек, кўп йиллик тренировкани “йилда бир разряд” формуласига 
биноан планлаштириш керак. Лекин ёш қобилиятли енгил атлетикачилар махоратга тезроқ 
эришадилар. Масалан, А. Игнатьев 400 м югуришда икки йилгина махсус тренировка қилиб, 
Европада энг кучли бўла олди. 
Кўп йиллик тренировка планини тузишда спортчининг ёши ва у ихтисос олаётган енгил 
атлетика турида неча йилда вояга етишини назарда тутиш керак. Енгил атлетикачиларнинг 
харакат имкониятлари чўққига етадиган вақтдан 2-3 йил илгари улар халқаро тоифадаги 
мамлакатимиз спорт мастерлари натижасини кўрсата оладиган бўлишларига интилмоқ керак. 
Шунингдек, тренировканинг перспектив планини тузаётган да танланган енгил атлетика 
туридан ихтисос олиш бошланиши учун белгиланган ёшга хамда ўсмирлар разрядлари 14 
ёшдан берилишига эътибор бериш керак. 
Ёш енгил атлетикачи учун перспектив планни 10 йилга мўлжаллаб тузиш мумкин. 
Лекин, одатда ёш енгил атлетикачи жисмоний жихатдан қандай ўсишини, унинг функционал 
имкониятлари ва иродавий фазилатлари қандай бўлажагини олдиндан аниқ билиб бўлмагани 


40 
сабабли, кўпинча перспектив план ёш болалар учун 5-6 йилга, ёшлар учун эса 4 йилга 
мўлжаллаб тузилади. 
Тўрт йиллик циклда (масалан, спартакиадалар ёки олимпия ўйинлари орасидаги вақтда) 
перспектив тайёргарлик планини эртароқ (16-17 ёшдан бошлаб) тузиш мухимдир. 
Тренировканинг перспектив планини тузаётганда енгил атлетикачининг шахсий 
хусусиятлари, унинг ёши, жисмоний ривожланганлиги, маънавий-иродавий фазилатлари 
хамда қисқа ва бошқа масофаларда югуришдаги, сакраш ва улоқтиришдаги натижалари 
хисобга олинади. Албатта, спортчининг соғлигига эътибор берилади. Мана шулар асосида 
енгил атлетикачининг кучли томонлари аниқланади ва спорт ихтисоси белгиланади. 
Тренировканинг перспектив планида енгил атлетикачининг бўш томонлари хам кўрсатилади 
ва уларни ривожлантиришга эътибор берилади. 
Енгил атлетикачи тайёрлик даражасининг турли томонлари тўғри сидаги маълумотлар 
спорт натижалари йилма-йил ўсишини белгилаб олиш имконини беради. Шу билан бирга 
енгил атлетика бошқа турларидаги (масалан, узунликка сакровчига-спринтдаги, улоқтирувчи 
учун-сакрашдаги ва хоказо) натижалар хам, жисмоний тайёргарликдаги (масалан, штангани 
итқитиб кўтариш, арқонга чиқиш, сакраш машқлари ва бошқа) машқлардаги натижалар хам 
йилма-йил планлаштирилади. 
Шунга биноан тренировканинг хар қайси йили учун асосий мақсад кўрсатилади. Бу 
мақсад нуқул спорт ихтисосида яхши натижа кўрсатишдан иборат бўлавермайди. Масалан, 
ёш енгил атлетикачилар учун хар томонлама жисмоний тарбиялаш жараёнида тезкорликни 
ривожлантириш, айниқса спринтда тезликни ошириш, шунингдек енгил атлетика турлари 
техникаси асосларини эгаллаш хаммадан хам мухимдир. Вояга етган енгил атлетикачилар 
учун эса, йил давомидаги тренировканинг асосий мақсади-танланган енгил атлетика турида 
энг юқори натижага эришишдир. 
Спорт натижасини хар йили яхшиланиши хар доим хам планлаштирилмайди. Кўпинча 
спортчи тайёрлигидаги бўш томонлар билан кўпроқ шуғулланиб, мусобақада қатнашишга 
мўлжалланган тренировкага озроқ вақт беришга тўғри келади. Асосий мақсадга қараб, хар 
йилги тренировка учун асосий вазифа ва воситалар белгиланади. Бу ерда вазифа ва 
воситаларни, тренировканинг йиллик планидаги каби, конкретлаштириб ўтиришнинг хожати 
йўқ. Бу вазифалар ва воситалар тренировканинг асосий йўналишини аниқлаб, уларнинг 
йилма-йил ўзгара боришини кўрсатиб борса бас. Бунинг учун планда асосий вазифалар ва 
воситалар йилма-йил тақсимланади ва уларга қандай эътибор берилиши кўрсатилади. 
Хар йилги тренировканинг асосий мақсади ва вазифаларига қараб, бу йиллар плани 
турли хил тузилиши мумкин. Катта ёшдаги кўпчилик енгил атлетикачилар учун йиллик 
цикллар тузилиш (машғулотнинг шакли, тренировка ва мусобақа цикллари, тренировка 
босқичлари ва даврлари) жихатидан тахминан бир хил планлаштирилади. Бу циклларда 
асосий вазифалар ва воситалар йилдан-йилга унчалик ўзгармай ўтаверади. Лекин бундай 
йиллик цикллар бир хил бўлмайди. Йил сайин тренировка машқларининг хажми ва 
жадаллиги ортиб боради, спортчининг психик ва жисмоний имкониятларига талаб кўпая 
боради, енгил атлетикачининг тайёрлик даражаси ўса боради.
Ёш ва янги бошлаётган енгил атлетикачилар учун, айрим холларда эса тайёрли ги яхши 
спортчилар учун хам, тузилиши ва мазмуни хар хил бўлган йиллик циклларини такрорлаш 
мумкин. Кўп йиллик тренировканинг хар қандай перспектив планида хамма асосий 
вазифалар (маънавий ва иродавий фазилатларни тарбиялаш, техника ва тактикани эгаллаш ва 
уларни такомиллаштириш, умумий ва махсус жисмоний фазилатларни ривожлантириш, 
назарий ва амалий билим ва малакалар хосил қилиш) сақланиб қолиши керак. 
Тренировканинг йиллик плани кўп йиллик планнинг бир қисми сифатида аниқроқ 
бўлиши керак. Унда тренировканинг асосий вазифа ва воситалари хамда бу вазифа ва 
воситалар қайси босқичда, қайси даврда ва қайси ойда қай даража қўлланиши кўрсатилади. 


41 
Йиллик планда аниқлик кўпроқ бўлиши кераклиги сабабли, уни тузаётганда енгил 
атлетикачининг шахсий хусусиятларини ва унинг олдинги планни қандай бажарганини 
назарда тутиш жуда мухимдир. Йиллик план намуналари енгил атлетиканинг айрим 
турларидаги тренировкалар баёнида кўрсатилган. 
Умумий йиллик план ва тренировка қандай ўтаётганини хисобга олиб, трениров канинг 
бир ойлик плани тузилади. Бу планга тренировка машғулотларига киритиладиган машқлар 
ёзилади. Бу машқларнинг ёзилиш тартиби уларнинг машғулот пайтида бажарилиш тартиби 
қандай бўлса, худди шундай бўлиши керак. 
“Ой кунлари ва дозалар” мазкур машғулотга киритилган машқлар ва уларнинг дозалари 
мана бундай кўрсатилади: махражда машқнинг хажми (қанча давом этиши кераклиги -
секундларда, минутларда, соатларда, неча марта такрорлаш кераклиги ва хоказолар) ва 
суратда-машқнинг жадаллиги (югуришда-тезлик, оғирлик кўтариш машқларида-килограмм, 
сакрашда-баландлик ва шу кабилар). Машқларнинг дозаси планда бир хафтадан ортиқ вақтга 
мўлжалланмайди. 
Бир ойлик планда қайси кунлари уйда қўшимча машқлар қилиш, эрталабки 
“зарядка”нинг мазмуни, қачон массаж ва сув процедуралари қўлланиши хам кўрсатилиши 
керак. Тренировка давомида куч келиш (хажм ва жадаллик) планда кўрсатилгандан 
бошқачароқ бўлиб қолиши мумкин. Шу сабабдан хисоблаб бориш учун, хар гал машғулот 
ўтказилгандан кейин планда кўрсатилган дозаларнинг остига машқлар дозаси амалда қандай 
бўлганини ёзиб қўйиш керак. Табиийки, тренировка давомида планга ўзгаришлар ва 
қўшимчалар киритилиши мумкин. 

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish