Ызбекистон давлат жисмоний тарбия институти


Илк мусобақалашув босқичидаги тренировкаларнинг асосий вазифалари



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/44
Sana22.02.2022
Hajmi0,67 Mb.
#110730
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   44
Bog'liq
engil atletika va uni uqitish metodikasi

Илк мусобақалашув босқичидаги тренировкаларнинг асосий вазифалари: 


31 
1. Ёзги шароитдаги спорт техникасини билиб олиш ва уни малака сифатида 
мустахкамлаш.
2. Танланган 
енгил 
атлетика 
турига 
мувофиқ 
фазилатларни 
янада 
ривожлантириш.
3. Тайёрлиги 
бор енгил атлетикачиларнинг хар томонлама жисмоний 
ривожланашини эришилган даражада сақлаш ва тайёрлиги етарли 
бўлмаганларда шу фазилат даражасини янада ошириш. I ва II босқич 
“Алпомиш ва Барчиной” тестларига тайёрланиш. 
4. Мусобақада қатнашиш тажрибасини орттириш.
5. Таълим ва тарбия вазифаларини хал этишни давом эттириш.
Янги бошлаётганлар ва тайёрлиги бўш енгил атлетикачилар билан ёз боши ва 
ўртасидаги машғулотларнинг мазмуни деярли бир хилдир. Лекин енгил атлетикачилар 
тайёрлиги қанча юқори бўлса, мазмундаги фарқ хам шунчалик кўп бўлади.
Мусобақалашув даври иккинчи босқичидаги тренировка қўйилган мақсадга-бу вақтга 
ўзи учун энг юқори натижага эришишга қаратилган бўлади. 
Асосий мусобақалар босқичида тренировканинг асосий вазифалари:
1. Спорт техникасини такомиллаштириш ва унинг турғунлигига эришиш.
2. Танланган енгил атлетика турига мослаб, атлетнинг иродавий фазилатларини 
янада ривожлантириш ва функционал имкониятларини ошириш.
3. Хар томонлама жисмоний ривожланишни (айниқса жисмоний тайёргарлиги 
етарли бўлмаган енгил атлетикачилар учун) эришилган даражада сақлаб қолиш.
4. Таълим ва тарбиявий ишларни давом эттириш. 
Мусобақалашув давридаги тренировкада қўлланиладиган машқлар бахордагичалик кўп 
турли эмас. Энди енгил атлетиканинг ўзигагина хос ва танлаб олинган машқлар кўпроқ 
бўлади. Хилма-хиллик фақат бажариш методлари ва усулларини ўзгартириш билан хосил 
қилинади. Снарядлар билан ва снарядсиз бажариладиган умумий ривожлантиришга 
мўлжалланган тайёрлов машқларини энди янги бошлаётган ва тайёрлиги кам енгил 
атлетикачилар кўпроқ бажарадилар.
Тайёрлиги яхши спортчилар бундай (снарядсиз) машқларни фақат разминкада 
бажарадилар. Бу вақтда хамма енгил атлетикачиларга танланган енгил атлетика турига мос 
техникани ва фазилатларни такомиллаштирадиган махсус тайёрлов машқлари зарур бўлади. 
Фаол дам олиш ва тренировка кўрганликни сақлаб қолиш учун, очиқ жойларда турли 
машқлар ва кросслардан фойдаланилади. Очиқ жойлардаги машқлар мусобақадан олдин ва 
кўп куч келадиган машғулотдан кейинги куни айниқса фойдалидир. 
Мусобақалашув даврининг биринчи босқичида разрядли енгил атлетикачилар 
машғулоти қуйидагича тузилади: разминкадан кейин хамма ихтисосдаги енгил 
атлетикачилар қисқа масофага югуришга (тезланиш билан югуриш, старт тезланишлари, 
юриб келиб югуришга ўтиш, чамалашлар, аввало тезкорликни ривожлантириш учун такрор 
югуришлар) ўтишлари керак.
Спринтерлар учун бу машқлар асосий хисобланади, шунинг учун улар бу машқларга 
бошқа енгил атлетикачиларга нисбатан кўпроқ вақт ажратишлари керак. Бунда анчагина 
қисқа, тахминан 60 м гача масофаларга югуриш керак. Спринтдан кейин, керак бўлса, енгил 
атлетикачилар техникани яхшилашга ёрдам берадиган махсус машқларга ўтадилар. Бу, 
масалан, ғов ошарларга ва лангарчўп билан сакровчиларга жуда зарур. 
Кейин спортчи ўзи ихтисос олаётган енгил атлетика турига ўтади. Бу асосий 
тренировка машқлари вазифалар қандайлигига қараб хар хил бажарилади. Масалан, 
техникани такомиллаштириш учун-тўла зўр бермай, лекин кўп марта, узоқ вақт бажарилса, 
иродавий фазилатларни тарбиялаш ва техникани мустахкамлаш учун –максимал куч бериб, 


32 
лекин кам такрорлаб бажарилади. Кўпинча асосий тренировка машқлари билан бир неча 
вазифа бараварига хал этилади.
Агарда енгил атлетикачига айрим мускул группалари кучини кўпайтириш ёки 
сакровчанликни ошириш керак бўлса, у танланган енгил атлетика туридан тренировка қилиб 
бўлгандан кейин махсус машқларни анчагина кўп куч сарфлаб бажариши керак. Масалан, 
узунликка, баландликка ва уч хатлаб сакровчилар оёқ мускуллари кучини, кўп марталаб 
сакраш (бир оёқда ирғиш, сакрама қадамлар) воситасида оширадилар. Улоқтирувчилар ва 
айниқса югурувчилар анчагина узоқ вақт давомида пружинасимон сакраб-сакраб 
бажариладиган машқлар қиладилар. Нихоят, машғулот охирида хамма енгил атлетикачилар 
аста-секин югуришга ўтадиган якунловчи югуришда иштирок этадилар. 
Тренировка машғулотларига фаол дам олишга мўлжалланган машқлар киритиш 
фойдалидир. Масалан, сакровчи сакраш машқларидан кейин ядро итқитишдан ёки 
улоқтиришнинг бошқа туридан, улоқтирувчи эса югуриш ёки сакрашнинг бирор туридан 
озроқ машқ қилиши мумкин. 
Мусобақалашув даврининг иккинчи босқичида хам машғулотлар худди шундай 
тузилади. Лекин энди жисмоний тайёрлиги етарли бўлган енгил атлетикачилар учун махсус 
машқлардаги куч келишни камайтириш мумкин. Техникани яхшилаш, уни мустахкамроқ 
малака даражасига етказиш лозим. Бунга эришмоқ учун, аввало, танланган енгил атлетика 
тури кўп марта такрорланади, мусобақадаги максимал жадалликнинг 9ғ10 қисмича жадаллик 
билан бажарилади.
Малакани мустахкамлаш учун, спортчи харакатни соддалаштирмай, яхлит такрорлаши 
керак. Масалан, 3 қадамдан югуриб келиб сакраш машқи, сакровчанликни яхшилайдиган 
машқ бўлса хам, югуриб келиб баландликка сакровчилар мусобақалашув даврида унга 
берилиб кетмасликлари керак. Шунингдек, агар унчалик эхтиёж бўлмаса, жойдан туриб 
улоқтиришни ёки пасайтирилган ғовлар оша югуришни кўп такрорлайвермаган маъқул. 
Техникани мустахкамлаш ва уни такомиллаштириш тўғрисидаги бу гаплар техникани 
ўрганиб олганларгагина тааллуқлидир. Техникаси камроқ спортчилар эса, олдингидек уни 
ўрганиб олишга кўпроқ вақт ажратишлари, уни ўрганиб олишлари керак. Масалан, мусобақа 
бўлар экан деб, такомил топмаган техникани мустахкамлашга уриниш ярамайди. 
Техникадаги камчиликлар сабабли кўп йиллар давомида арзимаган натижа кўрсатиб 
юргандан кўра, бир-икки йил сабр қилиб, кейин зўр муваффақиятларни қўлга киритган 
яхшироқ. 
Мусобақалашув даврида тренировка кўрганлик даражасини ошириш учун катта куч 
келадиган мусобақалар, чамалашлар ва тренировка машғулотлари катта роль ўйнайди. Бу 
тренировка даврнинг иккинчи босқичида тренировка машқларининг хажмини камайтириб, 
тренировка ишининг жадаллигини ошириш керак. Тренировканинг хажмини камайтириш 
эвазига жадаллигина аста-секин ошира бориш ва оптимал миқдорда мусобақаларда 
қатнашиш-спортда катта-катта муваффақиятларга эришишнинг мущим шартидир.

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish