Ызбекистон давлат жисмоний тарбия институти


Тайёрлов даврида тренировка



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/44
Sana22.02.2022
Hajmi0,67 Mb.
#110730
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   44
Bog'liq
engil atletika va uni uqitish metodikasi

Тайёрлов даврида тренировка 
Тайёрлов даврида тайёрлиги бор енгил атлетикачилар билан хафтада 5-6 тренировка 
машғулоти ва янги бошлаётганлар билан 3-4 машғулот ўтказилади. Бу вақтдаги 
тренировкаларнинг мусобақалашув давридаги спорт муваффақиятлари учун ахамияти жуда 
катта. Тайёрлов даври уч босқичга бўлинади: кузги-қишки (ноябрь-февраль) тайёрлов 
босқичи, қишки (март) мусобақалашув босқичи ва бахорги (апрель) тайёрлов босқичи. 
Биринчи босқичда умумий жисмоний тайёргарликка ва техника асосларини эгаллашга, 
қолган босқичларда эса-ихтисослашган тайёргарликка кўпроқ эътибор берилади. 
Кузги-қишки тайёрлов босқичидаги тренировканинг асосий вазифалари: 
1. Хар томонлама жисмоний ривожланишни яхшилаш.
2. Танланган енгил атлетика турига мослаб куч тезкорлик ва бошқа жисмоний 
фазилатларни ривожлантириш.
3. Ахлоқий ва иродавий фазилатларни тарбиялашни давом эттириш.
4. Техникани билиб олиш ва уни такомиллаштириш.


29 
5. I ва II босқич қишки турларини топширишга “Алпомиш ва Барчиной” тестларига 
тайёрлаш.
6. Танланган енгил атлетика тури, шунингдек, гигиена ва ўз-ўзини назорат қилиш 
назарияси ва методикаси сохасида билим олиш ва уни ошириш. 
Бу вазифалар бино ичида ва очиқ хавода ўтказиладиган группавий ва якка 
машғулотларда хал этилади. Тажриба қишда–22-25
О
гача совуқда хам очиқ хавода 
шуғулланиш мумкин эканини кўрсатади. Аммо совуқ хавода машғулотни зичроқ ўтказиш, 
машғулот жойини шамолдан тўсиши лозим. Кўпроқ икки кишилик машқлар қилиш, бири 
кетидан иккинчиси кетма-кет бажарадиган машқлар ўтказиш, ўйин ва эстафеталардан кўпроқ 
фойдаланиш керак. Тушунтиришнинг бир қисмини машғулот олдидан бино ичида ўтказилса, 
бу хам дарс зичлигини ошириш имконини беради. 
Агарда қор унчалик қалин бўлмаса, енгил атлетика машғулоти ўтказиладиган одатдаги 
жойларни қордан тозалаб, тренировка қилаверса бўлади. Бундай пайтларда таги резина ёки 
кигиз туфли кийган маъқул. қор тозаланмайдиган бўлса, унда енгил ёғоч каток билан қорни 
шиббалаб, устига кул ёки ғишт қумоқ сепиш керак. Бунда тиши қисқа енгил атлетик туфлида 
шуғулланган яхши. Узоқ давом этадиган югуришларни қори босилган сўқмоқларда ўтказиш 
лозим.
Енгил атлетика машғулоти ўтказиладиган бино мумкин қадар махсус жихозланган 
бўлиши керак. Агар залда ғиштқумоқ йўлка бўлмаса, унинг ўрнига тахта, резина, тўқима 
арқон йўлкалар хам ярайверади. Сакраш учун қум тўлдирилган чуқур ёки гимнастик 
тўшаклар бўлиши керак. Снарядларни арқон ёки сим тўрга улоқтириш маъқул. 
Тренировканинг кузги-қишки тайёрлов босқичида техникани ўрганиш ва уни 
такомиллаштиришга кўпроқ вақт ажратиш керак. 

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish