Ызбекистон давлат жисмоний тарбия институти


Тренировканинг асосий воситалари ва методлари



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/44
Sana22.02.2022
Hajmi0,67 Mb.
#110730
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   44
Bog'liq
engil atletika va uni uqitish metodikasi

Тренировканинг асосий воситалари ва методлари 
Спорт техникасини ўргатиш, спорт тактикасини ўргатиш, жисмоний фазилатларни 
ривожлантириш, маънавий ва иродавий фазилатларини тарбиялаш ва назарий билимлар 
беришдан иборат беш хил ўзаро узвий боғлиқ процесс спортчини тренировка қилиш ягона 
процессининг беш томонини ташкил этади.
Тренировкани планлаштириш ва ўтказиш пайтида машқларнинг фақат асосий 
таъсирини эмас, балки қўшимча таъсирларни хам назарда тутиш керак. Техникани ва 
тактикани жисмоний ва иродавий фазилатларни такомиллаштиришга тренировкани бош 
воситалари бўлиб хизмат қиладиган жисмоний машқларни систематик бажариб туриш йўли 
билан эришилади. Жисмоний машқлар учта асосий группага бўлинади;
1. 
Спортчи енгил атлетиканинг қайси туридан ихтисос олаётган бўлса, шу турга ва 
элементларига мос машқлар, масалан, қисқа масофага югуриш, эстафета, тезланиб 
югуриш. 
2. 
Умумий ривожлантирувчи жисмоний машқлар, булар 2 та кичик группага бўлинади; 
а) бошқа спорт турларидан олиниб (гимнастикадан, оғир атлетикадан, спорт 
ўйинларидан) умумий жисмоний ривожланиш учун қўлланиладиган машқлар. 
Умумий чидамлийлик ва соғлиқни яхшилаш учун ёзда кросс чопилади ва қишда 
чанғида юрилади. Мускулларни ривожлантириш ва мустахкамлаш учун оғирликлар 
билан машқ қилинади. Тезкорлик хосил қилиш учун қисқа масофага югурилади. 
Чаққонлик ва харакатни бошқара билишни ўстириш учун баскетбол ўйналади ва 
гимнастика снарядларида машқ қилинади. б) турли буюмлар инвентарлар, скагалка, 
гантел, таёқлар билан ёки буюмсиз умумий жисмоний ривожланиш учун 
қўлланадиган тайёрлов машқлари. Бунга энгашиш, бурилиш, тебраниш, оёқ-қўлни 
букиш, сакраш каби харакатлар киради. 
3. 
Танлаб олинган спорт турига мослаб жисмоний ва иродавий фазилатларни 
ривожланишга, шунингдек техника ва тактикани ўргатишга мўлжалланган махсус 
машқлар, буларга ўрта ва узоқ масофаларга югуришда, шунингдек спортчи юришда 
чидамлийликни ривожлантиришда асосий восита – енгил атлетиканинг шу турини 
такрорлашдир. 
Маълумки жисмоний машқлар спортчининг организмига кўп томонлама таъсир 
кўрсатиш мумкин. Бу кўпинча спортда бирданига бир неча вазифани хал қилади. Масалан, 
кросс югуриш ички органлар ва системаларни мустахкамлайди, тиришқоқлик қийинчиликни 


27 
енгишда мускуллар қайишқоқлигини оширади, югуриш техникасини такомиллаштиради. Бу 
вазифалар хар қайси машқда бир хилда хал этилмайди. Масалан, штанга билан 
шуғулланувчиларда кўпроқ кучни оширувчи машқлар берилади. Акробатларда сакраш 
чаққонликни, 
узоқ 
масофага югурувчиларда чидамкорлик сифат фазилатларини 
тарбиялайди.
Спорт тренировкасининг асосий методи машқ қилиш методидир, яъни харакат 
фаолиятини такрор бажариш усулларидир. Спорт техникаси ва тактикасини ўргатишда ва 
жисмоний фазилатларни ривожлантиришда бу методнинг жуда катта ахамияти бор. Спорт 
тренировкаси воситалари томонлари қандай эканига қараб машқ қилиш методларининг 
шакллари хар хил бўлади. Енгил атлетикачилар методлари ва воситалари бир-бири билан 
органик боғлиқдир. Муайян доимий метод билан бажарилаётган хар қайси восита маълум 
мухлат давом этади ва спортчи организмига куч келадиган таъсир кўрсатади. 

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish