Ызбекистон давлат жисмоний тарбия институти



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/44
Sana22.02.2022
Hajmi0,67 Mb.
#110730
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   44
Bog'liq
engil atletika va uni uqitish metodikasi

 
Тренировка принциплари 
Спорт тренировкаси педагогик принциплар асосида тузилади. Педагогика принциплари 
спорт тренировкаси процессига мослашиб ривожлана боради. Бундан ташқари, жисмоний 
тарбия процессининг, шу жумладан, спорт тренировкаси процессининг хусусиятларини акс 
эттирадиган принциплар хам пайдо бўлади. Спорт тренировкаси қуйидаги асосий 
принциплардан ташкил топади;
1. Хар томонламалик принципи. 
2. Онглийлик принципи. 
3. Аста-секинлик приципи. 
4. Такрорийлик принципи. 
5. Кўргазмалик принципи. 


25 
6. Индивидуаллик приципи. 
Хар томонлилик принципи. Спортчиларни хар томонлама ривожлантиришда спортчини 
етук хар томонлама жисмонан ва ақлий сифатларини ривожлантиришдан иборатдир. Енгил 
атлетикада хар томонлама ривожланган бўлиши – юқори даража ахлоқий ва маданий савияли 
бўлиши хар жихатдан иродали бўлиш, мускуллари ва харакат фазилатларининг муносиб 
тараққий топган бўлиши, юрак-қон томири, нафас олиш ва бошқа системалар иш 
қобилиятини яхшилиги, харакатлар хилма-хиллиги, умуман олганда камолотга етишликдир. 
Енгил атлетикачиларни организмига таъсир кўрсатилиши хар хил жисмоний машқлар, 
методлар ишлатиш ва турли туман жисмоний машқлар қилишни талаб этади. 
Онглийлик принципи. Тренировка онгли ташкил қилинса, онгли ўтказилса, хар бир 
енгил атлетикачи ўз қилаётган машқи айнан нима учун кераклигини билади. Тренировка 
мақсадини, воситаларини, методларини аниқ тушуниш, спорт техникаси ва тактикасини 
яхши даражада ўргатишга имкон беради. Шу билан бир қаторда тезкорликни, кучни, 
чидамлиликни, ахлоқ ва ирода фазилатларини тарбиялашга, мусобақаларда яхши натижа 
кўрсатишга ёрдам беради.
Аста-секинлик принципи. Аста-секинлик принципи енгил атлетиканинг исталган 
турида қандай методика бўлишини хам аниқлаб беради. Бу методика кўпроқ педагогикадаги 
“оддийдан мураккабга”, “енгилдан қийинга”, “маълумдан номаълумга” қоидаларига 
асосланган бўлади. “Оддийдан мураккабга” қоидаси машқларни аста-секин ошира боришни, 
мураккаблаштиришни кўрсатади. “Енгилдан қийинга” қоидаси эса ўргатиш вақтида 
жисмоний куч келишни аста-секин ошира боришни кўрсатади. “Маълумдан номаълум” 
қоидаси жисмоний машқларни ўрганишда “ўзлаштирилгандан ўзлаштирилмаганга” қоидаси 
олдин билиб олинган харакат малакасини янги машқни ўргатишга тадбиқ қилиш табиийдир. 
Бу қоида одатда, ўргатиш методикасида кетма-кетлик бўлишини аниқлаб беради. 
Тренировка машғулотларининг хам, хар қайси машғулотнинг хам куч келиши ва 
мураккаблиги бир текисда ортиб боради. Тренировкалар тренерлар томонидан ишлаб 
чиқилади. Кўп йиллик, йиллик, ойлик, хафталик перспектив планлари тузилиб 
тренировкалар шу асосда тузилади. Аста-секинлик спортчининг кучи ва имкониятига эга 
бўлиши машқлар кўрганлик даражаси ва спорт натижалари узлуксиз ўсиб боришини 
таъминламоғи зарур. Аста-секинлик шундай бўлсинки, 12-14 ёшида машқ бошлаган болалар 
ўрта хисобида бир разряд илдамлаб, 9-10 йилда халқаро спорт усталигигача етиб бориши 
мумкин. 
Такрорийлик принципи. Бу тренировка жараёнидаги хал қилувчи принциплардан 
биридир. Чидамкорлик, тезкорлик, куч ва бошқа фазилатлар фақат машқларни такрорлаш 
мобайнида ривожланиш мумкин. Такрорланиш энг яхши натижа бериши учун ишлаш ва дам 
олишни, чарчаш ва тикланишни бир-бирига мутаносиб олиб бориш керак. Айрим машқларни 
такрорлаш миқдори ва улар ўртасидаги дам олиш оралиғи енгил атлетикачиларнинг 
тайёрлик даражаси, уларнинг ёшлари, машқнинг тури, ташқи шароит ва шу каби бошқа 
омилларга боғлиқдир. 
Машқлар қанча енгил бўлса, одатда такрорлаш миқдори кўпроқ ва дам олиш оралиғи 
озроқ бўлади. Агарда машқ қанча қийин бўлса, такрорлаш шунча оз ва дам олиш оралиғи кўп 
бўлади. Такрорийлик принципи спортчилардан кўпроқ мусобақалашни талаб қилади. 
Мусобақада қайта-қайта қатнашиш спорт техника ва тактикасини, жисмоний ва иродавий 
фазилатларини шакллантиради.
Кўргазмалик принципи. Бу приципнинг хаммадан хам ўргатиш пайтидаги ахамияти 
жуда катта ахамиятга эга. Хар битта харакатни фотосуратлар, кинограммалар ва ўқув 
кинокартиналар жуда катта роль ўйнайди. Шу билан бирга кинограммаларни кўриш ёш 
спортчиларни машқларини янада тезроқ ўрганишни тезлаштирилади. Спортчини 
тарбиялашдаги кўргазмалик аввало намуна кучи демакдир.


26 
Индивидуаллик (уддалай олиш) принципи. Бу спортчининг шахсий хусусиятларини, 
унинг куч ва имкониятларини машғулот вақтидаги куч келиш ва талабларга мос бўлишини 
хисобга олиб машғулот ўтказишни талаб қилади. Жисмоний машқлар, уларнинг шакли, 
характери жадаллиги ва давом этиши, шунингдек бажариш методлари шуғулланувчиларнинг 
жинсига, ёшига, жисмоний тайёргарлиги ва соғлиғига мос бўлиши керак. Индивидуал 
жихатдан ёндошиш спортчи органлари ва системаларни мустахкамлаш учун унинг кучини, 
тезкорлигини, чидамлилигини ва чаққонлигини ошириш учун жисмоний машқларни 
танлашда тадбиқ этишда нихоятда мухимдир.
Спортчининг шахсий имкониятларини аввало врач назорати, педагогик кузатиш 
назорат, машқлар билан билиб олинади. Спортчининг соғлиги тўғрисида маълумотлар 
контроль машқлар бажариш йўли мунтазам текшириш натижалари, шунингдек спортда 
эришилган ютуқлар спортчининг тайёрлик даражасидаги кучли ва бўш томонларини аниқлаб 
шунга қараб машқларни тренировкаларни тузиш кўп йиллик, йиллик, ойлик, хафталик 
машғулотлар тузилади.
Тренировка принципларининг ўзаро бир-бирига боғлиқлиги спорт тренировкаси 
юқорида келтирилган принциплар асосида олиб борилади.

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish