6-МАВЗУ: ЕНГИЛ АТЛЕТИКАЧИЛАРНИНГ ТРЕНИРОВКАСИНИ
(МАШҒУЛОТЛАРИНИ) ЎРГАТИШ УСУЛЛАРИ
РЕЖА:
Кириш
1.
Енгил атлетика машқларини эгаллашда физиологик асослари асосида
техникани ўрганиш.
2.
Югуриш, сакраш, улоқтириш турларида техникани ўргатиш усул ва услублари.
3.
Машғулот жараёнини бошқариш, спорт тренировкасини кўп йиллик йил бўйича
давом этадиган систематик педагогик жараёндир.
4.
Улоқтирувчи, сакровчи ва югурувчиларнинг умумий ва махсус тайёргарлиги,
жисмоний машқларни бошқаришда восита асослари.
5.
Енгил атлетика машғулотларини ўтказиш ва мусобақалар ўтказиш жойлари хар
хил масштабларда (доираларда).
Кириш
21
Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш учун жуда катта эътибор
бериб келинмоқда. Жумладан, Вазирлар Махкамаси ва Президентимиз томонидан бир нечта
фармон ва қарорлар Ўзбекистонда Жисмоний тарбия ва спортни ривожланишига асосий
замин бўлиб хизмат қилмоқда. Вазирлар Махкамаси томонидан 1997 йилги чиқарилган
“Ўзбекистонда Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш тўғрисида”ги 2002 йилда
Ўзбекистонда Болалар спортини ривожлантиришга қаратилган фармонлари ўз самарасини
бериб келмоқда.
Биз енгил атлетикачиларнинг олдига хам бир мунча вазифалар қўйилган. Хозирги
вақтда енгил атлетика спорт турларида фаолият кўрсатиб келаётган мураббийлар ва
спортчиларга ушбу шарафли вазифани бажаришдек ишонч билдирилган. Енгил атлетиканинг
тренировка жараёнини ўқитиш ва уларни масъулиятли мусобақаларга тайёрлашдек ва
мусобақа фаолияти давомида яхши натижага эришиш натижаси туради. Тренерлар билан
спортчилар олдига бир мунча вазифалар қўйилади.
Машғулот жараёнини режалаштириш, тўғри ташкил қилиш мураббийлар олдига бир
нечта масалаларни қўяди. Машғулот жараёнини ташкил қилишда мураббий спортчининг
функционал имкониятларини хисобга олган холда план (режа) асосида ташкиллаштириш
сўралади. Албатта, спортчининг имкониятларини хисобга олган холда масъулиятни
мусобақаларда иштирок этишини инобатга олган холда машғулотларда иштирок этишини ва
ушбу машғулотларда тайёрлов даврида қандай усул (метод) ва услублардан фойдаланилади
ва организмнинг қайси органлари ривожланиб боради. Жисмоний машқ бажарганда нафас
олиш ритмлари ўргатиб борилади.
Спорт тренировкаси деганда бир неча йиллар давомида йил бўйи тўхтаб қолмайдиган
систематик процесс тушунилади: бу процесс спортчининг функционал имкониятларини
парваришлаб машқ қилдириш ва оширишга қаратилган бўлади. Бундай процесс гигиена
жихатдан тўғри режим, тиббий ва педагогик рахбарлик ва назорат мавжуд шароитдагина
хосил бўлади.
Спорт тренировкасидан мақсад танлаб олган спорт турида энг юқори натижаларга
эришишдир. Бу тренировканинг жуда мухим хусусиятидир, шундай мақсад бўлганда
техникани чуқур ўрганишга, қунт билан тренировка қилишга, спорт махоратини оширишга
интилиш кучаяди. Шу билан бир вақтда мехнатга ва Ватан химоясига тайёр соғлом, жасур,
кучли, бардошли ва чиниққан кишилар етишиб чиқилади. Буларга эришмоқнинг бирдан -бир
йўли жисмоний машқлар билан дам олишнинг бир-бирига нисбати тўғри бўлиб, техника ва
тактикани эгаллаш, кучни, чидамликни, тезкорликни, тиришқоқликни, ғалабага интиладиган
иродани ва бошқа фазилатларни ошириш йўли билан бир неча йиллар давомида йил бўйи
узлуксиз тренировка қилиш процессидир.
Тренировка рахбарлик қилиш учун методикани, ёш ва жинсий хусусиятларни билишга,
тренировка қилаётганлардан хар қайсисини яхши ўрганишга асосланган педагогик санъат
бўлмоғи зарур. Бундан ташқари, тренировкани тўғри уюштириш учун шуғулланувчилар иш
қобилияти ўзгаришини ва соғлиқ даражасини ўз вақтида белгилаб турадиган врач
назоратининг хам мухим ахамияти бор. Шунинг учун врач билан тренер ишида яқиндан
хамкорлик бўлиши зарур.
Тактика санъати енгил атлетиканинг барча турларида хам зарурдир. Лекин турли спорт
ихтисосидаги енгил атлетикачиларда бунга эхтиёж бир хил эмас. Тактика санъати спортча
юришда, ўртача, узоқ ва энг узоқ масофаларга югуришда, кўпроқ ва рақиб билан бевосита
алоқада бўлмасдан мусобақалашадиган турларда (сакраш, улоқтириш) озроқ керак бўлади.
Тактик санъат спортчига ўз спорт техникасидан, жисмоний ва маънавий-иродавий
тайёрлигидан, турли шароитда хар хил рақиблар билан кураша олиш тажрибасидан ва
билимдан самарали фойдалана олиш имконини беради.
22
Хозирги вақтда турли мамлакатлардаги энг кучли енгил атлетикачиларнинг техник,
жисмоний ва иродавий тайёргарликлари нихоятда юқори даражада. Шунинг учун хам
халқаро мусобақаларда бошқа хамма жихатдан бир хил бўлган шароитда тактика санъати
етуклиги хисобига ғалаба қилинади.
Тактик тайёргарлик тактика сохасидаги билимлар билан ўзининг енгил атлетика турига
мослаб амалда тактикани ишлата билишидан ташкил топади. Мусобақалашишнинг мақсадга
мувофиқ усул ва йўлларини ишлаб чиқиш хам, бўлажак мусобақадаги конкрет рақибларнинг
имкониятларини хисобга олиб, планлар, вариантлар, графиклар ва шу кабиларни тузиш хам
махсус тактик тайёрликка киради.
Умуман тактик махорат мўлжалланган планни аниқ бажаришга, тўғри келмай қолганда
эса, вазиятни тезгина бахолаб, энг самарали қарорга келишга имкон берадиган билим,
тажриба ва малака бойлигига асосланади.
Тактик тайёргарлик вазифалари қуйидагилардан иборат:
1)
тактиканинг умумий қоидаларини ўрганиш;
2)
спорт мусобақаларининг, айниқса, ихтисосланаётган енгил атлетика тури
мусобақаларининг мохияти ва қонуниятларини ўрганиш;
3)
ихтисосланаётган енгил атлетика туридаги тактика йўллари, воситалари ва
имкониятларини ўргатиш;
4)
кучли спортчиларнинг тактик тажрибаларини ўрганиш;
5)
тренировка машғулотларида, чамалашларда ва мусобақаларда тактика
элементлари усулларини, йўлларини ва мусобақаларини амалда қўллашни ўрганиш (тактик
ўқиш);
6)
вазият ва бошқа ташқи шароитларни назарда тутиб, рақиблар кучини, уларнинг
тактик жисмоний ва иродавий тайёргарликларини, уларнинг тактик усуллари вариантлари ва
мусобақалашиш системаларини ўрганиш. Буларнинг хаммасини ўргангандан кейин спортчи
конкрет рақибни хисобга олиб, бўлажак мусобақадаги тактикасини ишлаб чиқиши
(мусобақалашишнинг энг мақсадга мувофиқ тактик схемани танлаши, айрим вазифаларнинг
хал этиш вариантлари ва усулларини топиши, график белгилаб олиши ва хоказо) керак.
Кейин ўтган мусобақани, тактика ва уни ташкил этган элемент ва вариантларининг самара
даражасини тахлил қилиб, келажак учун хулоса чиқариш керак.
Тактикани ўргатишнинг асосий воситаси мўлжалланган план бўйича машқ ёки
харакатларини (тезликни маълум йўсинда ўзгартира бориб юриш, белгиланган баландликдан
сакраш бошлаш, тактик схемани ўзгартириш, назарда тутилган вазиятга жавобан ўрганилган
вариантлардан бирини қўллаш ва бошқалар) такрор бажаришдир.
Табиийки, назарий тайёргарлик программасида танланган енгил атлетика туридаги
тренировка методикасига кенг ўрин берилган бўлиши керак. қуйидаги масалаларга тўхталиб
ўтиш жуда мухим:
а) кучни, тезкорликни, чидамлиликни, чаққонликни, эгилувчанликни ривожлантириш
ва иродавий фазилатларни тарбиялаш вазифалари, воситалари ва методлари;
б) тренировка машғулотларнинг шакллари ва уларни циклли планлаштириш;
в) йил бўйи тренировка қилиш (тренировкаларни хисобга олиб бориш, контрол
машқлар ва мусобақа) мазмуни даврлар ва босқичлар бўйича даврлаштириш ва
планлаштириш;
г) кўп йиллик перспектив тренировкани планлаштириш;
д) спорт мусобақаларининг роли ва уларга бевосита тайёрланишнинг хусусиятлари,
мусобақаларда қатнашиш;
е) тренировкаларни хисобга олиб бориш, контрол машқлар ва мусобақа натижалари
спортчи кўрсаткичларни анализ қилиш, тренировка кундалиги, назарий тайёргарлик
спортчининг психологик тайёргарлиги, гигиеник тартиби масалалари (кун тартиби,
23
овқатланиш, уйқу “зарядка”, ювиниш, чиниқиш, ўз-ўзини массаж қилиш) хам киритиш
зарур. Бундан ташқари, спортчиларни врач назорати ва ўз-ўзини назорат қилиш асослари
билан шунингдек, танланган енгил атлетика турида шикастланиш профилактикаси билан
таништириш керак.
Кўрсатилган программа бўйича енгил атлетикачиларни тайёрлаш учун махсус ташкил
қилинган машғулотларда лекция ва сухбатлар ўтказилади. Шунингдек, техника ва тактик
айрим масала тренировка машғулотларда тушунтириш йўли билан хам назарий йўл билан
хосил қилади, шуғулланувчиларга спорт назарияси ва методикасида адабиётлар ўқиш тавсия
қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |