Ызбекистон давлат жисмоний тарбия институти


Қишки мусобақалашув босқичидаги тренировканинг асосий вазифалари



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/44
Sana22.02.2022
Hajmi0,67 Mb.
#110730
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   44
Bog'liq
engil atletika va uni uqitish metodikasi

Қишки мусобақалашув босқичидаги тренировканинг асосий вазифалари:
1. Хар томонлама жисмоний ривожланишни яхшилаш.
2. Танланган енгил атлетика турига мослаб, кучни, тезкорликни, эгилувчанликни ва 
чаққонликни янада ривожлантириш.
3. Техникани такомиллаштириш.
4. Иродавий фазилатларни тарбиялаш.
5. Жисмоний тайёргарликда ва махсус тренировкаларда эришилган ютуқларни 
текшириш (мусобақалар). 
Қишки 
мусобақалашув босқичида енгил атлетикачилар машғулотлар сонини 
камайтирмасдан ва тренировка хажмини унчалик пасайтирмасдан, очиқ хавода ёки ёпиқ 
бинода 3-4 мусобақада қатнашадилар. Бу мусобақаларда тренировка даражаси ортади, 
иродавий фазилатлар тарбияланади ва эришилган ютуқлар текширилади. Спортчиларнинг 
ютуқларини, фақат танланган енгил атлетика турида эмас, балки жисмоний ва махсус 
тайёргарлик даражасини кўрсатадиган бошқа турларда хам текшириб кўриш мухим. Шунинг 
учун мусобақалар программасига, танланган енгил атлетика туридан ташқари, жисмоний 
тайёргарликни аниқлайдиган машқлар хам киритилади. 
Спортчилар тайёрлов даврининг биринчи босқичида ўтказиладиган мусобақаларга хам 
қатнаша оладилар, аммо уларга алохида тайёргарликсиз, фақат тренировка мақсадида 
иштирок қилиш мумкин. 
Бахорги тайёрлов босқичидаги тренировканинг асосий вазифалари
1. Хар томонлама жисмоний ривожланишни, айниқса юрак-қон томир, нафас олиш ва 
бошқа системаларнинг иш қобилиятини янада ошириш.
2. Танланган енгил атлетика турига мослаб жисмоний фазилатларни ривожлантириш.
3. Ахлоқий ва иродавий фазилатларни яхшилаш.
4. Танланган енгил атлетика турининг техника элементларини ва техникани яхлит 
такомиллаштириш.


30 
5. Танланган енгил атлетика тури, гигиена ва ўз-ўзини назорат назарияси ва методикаси 
сохасидаги билим даражасини ошириш. 
Бахорги тайёрлов босқичида кўп машғулотлар очиқ хавода, одатда ёмон ерда 
ўтказилади. Машқлар хам шунга мосланган бўлади: кросс, улоқтириш, қум тўлдирилган 
халта билан машқ ва бошқалар. Бахорда умумий чидамлиликни ривожлантиришга кўпроқ 
эътибор берилади. Шу билан бирга тезликни ривожлантиришга ва тез харакатларда юқори 
куч сарфлай олишни тарбиялашга мўлжалланган машқлар кўпайтирилади. Бунинг учун 
қисқа масофага югуришнинг хар хил турлари, сакраш, улоқтириш ва кўп махсус машқлар 
қўлланилади. Бундай машқларни шуғулланувчиларнинг енгил атлетик ихтисоси ва у ёки бу 
фазилатни ривожлантириш кераклигига қараб танланади.
Бахорда, шунингдек, техникани такомиллаштириш хам керак. Бу фазилатларни 
ривожлантиришга қаратилган машқлар билан хам анчагина амалга оширилади. Масалан, 
узоқ 
давом 
этадиган 
кроссларда 
енгил 
атлетикачилар 
фақат 
чидамлиликни 
ривожлантирибгина қолмай, балки югуриш техникасини такомиллаштирадилар хам. 
Бахордаги машғулотлар очиқ жойларда (боғларда, ўрмонларда), агарда етарли даражада 
қуруқ бўлса, стадионда ўтказилади. Лекин шунда хам, хафтада бир марта очиқ жойда 
тренировка қилиб турган маъқулдир. 
Енгил атлетикачилар тренировканинг тайёрлов даврида мусобақалар даврига яхши 
тайёрланиб олишлари, уни техника, жисмоний ва иродавий фазилатлар нуқтаи назаридан 
ўтган йилга нисбатан юқорироқ даражада бошлашлари керак.

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish