Iv боб. Шўрга чидамли доривор ўсимликлар ўстирилган майдонларда микроиқлим омиллари ва эвапотранспирация жараёнининг ўзгаришлари


Майдон микроиқлимининг эвапорация ва транспирация жадаллигига таъсири



Download 3,29 Mb.
bet3/5
Sana30.06.2022
Hajmi3,29 Mb.
#719951
1   2   3   4   5
Bog'liq
4 боб

4.2.2. Майдон микроиқлимининг эвапорация ва транспирация жадаллигига таъсири
Юқорида таъкидлаганимиздек, ўсимликлар ўсаётган майдонда вегетация ва йиллар давомида микроиқлимнинг ўзгаришлари эвапорация (тупроқдан сув буғланиши) га таъсир қилади.
Адабиётлардаги маълумотларга кўра, ўртача шўрланган тупроқларда ширинмия ўстирилган майдонда эвапорациянинг ойлик сув сарфи 3-йил вегетацияда 2319 т/га, 4-йилда 2239 т/га ва 5-йилда 1981 т/га ни ташкил этган бўлса, кучли шўрланган тупроқларда бу кўрсаткичлар вегетация йиллари давомида сезиларли камайганлиги кузатилган [147,150]. 4.5 - расм-дан кўринадики, 1-вегетация йилининг май ойида майдон эвапорацияси 1140,8 т/га ва сентябр ойида 396,0 т/га ни ҳамда, 2-вегетация йилида 902,1 т/га - 333,0 т/га ни ташкил этган. Юқорида таъкидланганидек, тажрибалар-нинг 3 - ва 4 - йилларида, майдондаги ўсимликлар новдаларининг сон жиҳатдан кўпайиши, биомассанинг ортиши ва ўсимликлар барг юзасининг катталашиб, майдондаги қопламни янада қуюқлаштириши (100 % га етган) сабаб, тупроқ юзасида ёритилганлик миқдори ва тупроқ ҳароратини пасайтириб, майдон эвапорациясининг камайишига олиб келади. Майдон эвапорацияси ўсимликлар вегетацияси йилларининг май ойларида 483,6 т/га - 331,1 т/га ни, сентябр ойларида 294,0 т/га - 147,0 т/га ни ташкил этган бўлиб, июл ва август ойларида ҳаво ҳароратининг кўтарилиши ҳам майдон эвапорациясини (эвопорациянинг 3- вегетацияда 36,4 т/га ва 4-вегетацияда -68,2 т/га га нисбатан ошганлиги кузатилган) кўп ўзгартира олмайди ( 4.5 - 4.6 - расмлар).
Ўсимликлар плантациясидаги микроиқлим ўзгаришлари ўсимликлар транспирациясининг жадаллигига ҳам таъсир қилади. Кузатишлар натижа-ларини таҳлил этадиган бўлсак, транспирация жадаллигига ҳаво ҳарорати, тупроқ ҳарорати ва ёруғликнинг ўзгаришлари тўғри йўналган бўлиб, ҳаво нисбий намлигининг ўзгаришлари тескари йўналганлиги маълум бўлади.



Эвапорация, т/га Ҳаво ва тупроқ ҳарорати, 0С



Транспирация жадаллиги, г/г.соат Ҳавонинг нисбий намлиги, % ва
ёритилганлик, минг люкс

4.5 - расм. Майдон микроиқлимининг таъсирида эвапорация (А) ва транспирация (Б) жадаллигининг ўзгаришлари













х-х-х- ёритилганлик; -·-·-·- ҳаво ҳарорати;
о-о-о- нисбий намлик; -s-s-s- тупроқ ҳарорати.











Эвапорация, т/га Ҳаво ва тупроқ ҳарорати, 0С



Транспирация жадаллиги, г/г.соат Ҳавонинг нисбий намлиги, % ва
ёритилганлик, минг люкс




4.6- расм. Майдон микроиқлимининг таъсирида эвапорация (А) ва
транспирация (Б) жадаллигининг ўзгаришлари




х-х-х- ёритилганлик; -·-·-·- ҳаво ҳарорати;
о-о-о- нисбий намлик; -s-s-s- тупроқ ҳарорати.

Яъни, ёритилганликнинг ортиши, ҳаво ва тупроқ ҳароратининг кўтарилиши билан ўсимликларнинг транспирация жадаллиги ортиб борган ёки ҳаво нисбий намлигининг пасайганлиги кузатилган. Июн-август ойларида, майдон микроиқлим кўрсаткичларининг максимал ҳолатга кўтарилиши билан транспирация жадаллигининг кульминацион нуқтага кўтарилганлиги кузатилади. Мавсумнинг охирларида эса, ёритилганликнинг камайиши, ҳаво ва тупроқ ҳароратининг пасайиши билан транспирация жадаллиги ҳам пасаяди (4.5 - 4.6 - расмлар). Шунингдек, ўсимликларнинг транспирация жадаллиги уларнинг ёшига ҳам боғлиқ бўлиб, ёш ўсимликлар ёки сув миқдори танасида кўп бўлган ўсимликларнинг сув буғланиши (транспирация жадаллиги) юқори бўлади.
Фикримизни исботлаш мақсадида, транспирация жадаллигининг вегетация йиллари давомида ўзгариб боришини кузатамиз. Яъни, ўсимликлар транспирациясининг жадаллиги 1-йилда ўртача -0,311 г/г соат, 2-йилда 0,162 г/г соат, 3-йилда 0,156 г/г соат, 4-йилда 0,151 г/г соат ва 5-йилда эса, 0,103 г/г соат қайд этилган (4.5 - 4.6 - расмлар).
Демак, транспирация жадаллигининг ўзгаришлари мавсум давомида қуйидагиларга: - майдон микроиқлимининг ўзгаришига; - ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши билан улардаги сув миқдорининг ўзгаришига боғлиқ бўлади. Вегетация йилларида эса, бу кўрсаткичнинг ўзгариши асосан, ўсимликлар пояларининг кўпайиши, майдон микроиқлимининг ўзгариши ва ўсимликлар вегетация ёшининг катталашиши билан, уларнинг танасидаги сув миқдорининг ўзгаришига (камаяди) боғлиқ эканлиги кузатилган.



Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish