4.2.4. Силлиқ ширинмия майдонининг эвапотранспирацияси
Шўр тупроқларда шўрга чидамли, ўзлаштирувчи ўсимликларнинг асосий хусусиятларидан бири майдон эвапотранспирациясининг ўзгаришлари бўлиб, бу жараённинг ижобий ёки салбий йўналиши, вегетация йиллари давомида майдон транспирацияси ва эвапорациясига сарфланадиган сув миқдорининг қайси томонга ўзгаришига боғлиқдир.
4.6 - жадвалдан кўринадики, 5 йил давомида силлиқ ширинмия ўстирилган майдоннинг эвапотранспирацияси 2 баробарга ошган. Яъни, 1-вегетация йилида майдон эвапотранспирацияси 4698,0 т/га ва 4-5-йилларда 9769,3 т/га -10087,0 т/га ни ташкил этади. Сарфланган сув миқдорининг 86,4% ини 1-вегетация йилида эвапорация ташкил этса, 4-5- вегетация йилларда эса 12,1-7,0% ни ташкил этади. Эвапотранспирация жараёни таркибидаги ўзгаришларни майдондаги ўсимликлар пояларининг кўпайиши билан ўсимликлар қопламининг қалинлашуви ва ундан кейин майдон микроиқлимининг ўзгаришлари билан тушуниш мумкин. Майдон эвапотранспирацияси жараёнининг ортиб боришига таъсир этувчи иккинчи омил майдон транспирацияси учун сарфланадиган сув миқдорининг доимий равишда кўпайиб боришидир.
Бу жараён, юқорида кўриб ўтганимиздек вегетация йилларида ортиб борган ва эвапотранспирациянинг асосий қисмини ташкил этган. Яъни, 1-вегетация йилида транспирация учун сарфланган сув миқдори майдон эвапотранспирациясининг 13,6% (639,7 т/га) ни ва 5-йилда 93,0% (9381,1 т/га) ни ташкил этади ( 4.6 - жадвал).
4.6 - жадвал
Ширинмия майдонининг эвапотранспирацияси
Вегетация йиллари
|
Ойлар
|
Транспи-рация,
т/га
|
Эвапорация,
т/га
|
Эвапотранс-пирация,
т/га
|
Эвапорация миқдори, %
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
1
|
V
|
13,4
|
1140,8
|
1152,2
|
98,8
|
VI
|
36,4
|
1080,0
|
1116,4
|
96,7
|
VII
|
166,9
|
957,9
|
1124,8
|
85,2
|
VIII
|
211,8
|
483,6
|
694,8
|
69,6
|
IX
|
639,7
|
396,0
|
607,8
|
65,2
|
2
|
V
|
220,4
|
902,1
|
1122,5
|
80,4
|
VI
|
521,5
|
792,0
|
1313,5
|
60,3
|
VII
|
583,2
|
403,0
|
986,2
|
40,9
|
VIII
|
864,8
|
585,9
|
1450,7
|
40,4
|
IX
|
699,7
|
333,0
|
1032,7
|
32,2
|
3
|
V
|
709,4
|
483,6
|
1193,0
|
40,5
|
VI
|
1436,7
|
441,0
|
1877,7
|
23,5
|
VII
|
917,3
|
477,4
|
1394,7
|
34,2
|
VIII
|
1507,2
|
403,0
|
1910,2
|
21,1
|
IX
|
2225,2
|
294,0
|
2519,2
|
11,7
|
4
|
V
|
571,3
|
331,7
|
903,0
|
36,7
|
VI
|
2187,7
|
219,0
|
2406,7
|
9,1
|
VII
|
2534,9
|
207,7
|
2742,6
|
7,6
|
VIII
|
1547,8
|
275,9
|
1823,7
|
15,1
|
IX
|
1673,4
|
147,0
|
1820,4
|
8,1
|
4.6 – жадвалнинг давоми
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
5
|
V
|
578,6
|
133,3
|
711,9
|
18,7
|
VI
|
2025,7
|
204,0
|
2229,7
|
9,1
|
VII
|
2930,4
|
161,2
|
3091,6
|
5,2
|
VIII
|
1978,9
|
105,4
|
2084,3
|
5,1
|
IX
|
1867,5
|
102,0
|
1969,5
|
5,2
|
Демак, майдон эвапотранспирацияси жараёни вегетация ва йиллар давомида ўзгаради. Бу ўзгаришларни асосини ташкил этувчи омилларнинг таъсир даражасини эса, қуйида изоҳлаб ўтамиз.
4.6 - жадвалдан кўринадики, тажрибаларнинг дастлабки икки йилида майдон эвапотранспирацияси жараёни пасайган бўлиб, бу кўрсаткич асосан эвапорация жараёни учун сарфланган сув миқдорининг камайиши натижасида содир бўлади. Яъни, эвапотранспирация таркибининг асосий қисмини эвапорация ташкил этади. Кейинги йилларда эса майдон ер устки фитомассасининг кескин кўпайиши, эвапотранспирация учун сарфланган сув миқдорининг ўзгаришларини транспирация учун сарфланган сув миқдорининг кўпайиши ҳисобига ўзгартиради ва унинг асосий таркибини ташкил этади.
1-вегетация йилида эвапотранспирация таркибидаги эвапорация 98,9% дан 65,2% гача, 3-4-вегетация йилларида 40,5% дан 36,7% гача ва 5- вегетация йилида 18,7% дан 5,2% гачани ташкил этади.
Демак, вегетация ва йиллар давомида доимий равишда майдонда ўсимликлар қопламининг қалинлашуви натижасида микроиқлимнинг яхшиланиши эвапорация жараёнининг пасайишига сабаб бўлади. Шунингдек, ўсимликларнинг ер остки ҳамда ер устки фитомассасининг ўсиши ва кўпайиши натижасида майдон транспирацияси ортади. Бу жараёнлар ўз навбатида тупроқнинг мелиоратив ҳолатига таъсир этади. Б.П.Строгонов (1973) қайд этганидек, транспирация учун сарфланадиган сув миқдори майдондаги ўсимликлар ҳаёти учун зарур ҳисобланиб, тупроқ юзасидан буғланган сув миқдори (эвапорация) ортиб қолган сув ҳисобланади. Муаллиф назарда тутган эвапорация учун сарфланадиган сув миқдори ер ости сувлари яқин бўлган майдонларда қайта шўрланишга олиб келади. Шу сабабли, майдон эвапотранспирацияси таркибидаги эвапорация миқдорининг пасайиши, тупроқ мелиоратив ҳолатининг яхшиланишидаги дастлабки ва асосий омилдир [177].
Муҳокама ва мулоҳазалар
Шундай қилиб, вегетация йилларида майдон ўсимликлар қопламининг зичлашиши ва эвапорациянинг камайиши тупроқ мелиоратив ҳолатига таъсир этади. Бу жараён ўсимликларнинг шўр ерлардаги ўзлаштирувчанлик хусусиятини белгилаб беради.
Майдон эвапотранспирацияси таркибидаги эвапорациянинг пасайиши ва транспирациянинг ошиб боришига, ўзлаштирувчи шўрга чидамли ўсимликларнинг таъсирида майдондаги микроиқлим ва бошқа омилларнинг ўзгариши сабаб бўлади. Бу фикримизни қуйидаги схема асосида изоҳлаб берамиз (4.7 - расм).
Ўзлаштирувчи ўсимликларнинг экилиши ўзлашиш жараёнининг асосий омилидир. Майдонда ўсимлик экилиши билан, уларга қўлланиладиган агротехник тадбирлар дастлаб тупроқнинг гранулометрик таркиби (шу жумладан гигроскопик хусусиятлари) га таъсир этади. Ўсимликларнинг озиқланиши учун шароит яратилади ва таркибида сув миқдори нормаллашиб, озиқланиш яхшиланади. 2 - вегетация йилидан майдонда ўсимликлар поялари кўпаяди. Ер устки ва ер остки биомасса жадал ўсади. Ер устки биомассанинг ортиши майдонда ўсимликлар учун сарфланадиган сув миқдорининг ортишига сабаб бўлса, ер остки биомассанинг ортиши ер ости сувларининг чуқурлашишига сабаб бўлади. Шунингдек, майдондаги микроиқлим ижобий томонга ўзгаради. Майдон микроиқлими дастлаб транспирация ва эвапорация жадаллигига, сўнгра эса улар орқали эвапотранспирациянинг тузилмаси майдон транспирацияси ва эвапорацияси миқдорига таъсир этади. Майдон эвапотранспирациясининг таркиби, ўсимликлар ҳаётининг дастлабки йилларида
эвапорация миқдори доминантлик қилган бўлса, кейинги йилларда транспирация миқдори ошиб боради. Эвапотранспирация учун сарфланган сувга транспирациянинг улуши 70-80% ни ташкил этади.
4.7 - расм. Эвапотранспирация жараёни ва унга таъсир этувчи омиллар
Ўзлаштирувчи ўсимликлар ер ости сувлари ва улар орқали сувда эрувчан тузларнинг тупроқ юза қатламларига кўтарилишига тўсиқ бўлади.
Шундай қилиб, ўзлаштирувчи ўсимликлар, тупроқнинг ўзлашиш жараёнига майдон сув тартибини (режими) ўзгартириши билан таъсир этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |