Iv боб. Шўрга чидамли доривор ўсимликлар ўстирилган майдонларда микроиқлим омиллари ва эвапотранспирация жараёнининг ўзгаришлари


Кучли шўрланган тупроқларда ўзлаштирувчи доривор ўсимликларнинг сув режими



Download 3,29 Mb.
bet2/5
Sana30.06.2022
Hajmi3,29 Mb.
#719951
1   2   3   4   5
Bog'liq
4 боб

4.2. Кучли шўрланган тупроқларда ўзлаштирувчи доривор ўсимликларнинг сув режими
4.2.1. Силлиқ ширинмия экилган майдондаги микроиқлим
Кучли шўрланган тупроқларда, ўсимликлар ўстирилган тажриба майдонлари иқлим омилларининг ўзгаришларини вегетация йиллари ва мавсум давомида кузатиб бордик. Тажрибаларда олинган кўрсаткичлар очиқ майдонда (назорат) кузатилган иқлим омилларининг кўрсаткичлари билан солиштирилди.
Тажрибаларнинг биринчи йилида, силлиқ ширинмия плантациясида иқлим омилларининг вегетация давомида ўзгармаганлиги ва очиқ майдондан олинган кўрсаткичлар билан солиштирилганда сезиларли фарқ қилмаганлиги кузатилган. Иккинчи вегетация йилида эса, иқлим омилларининг кўрсаткичлари ўзгара бориб, орадаги фарқ ортади. Яъни, ўсимликлар экилган майдонда ёритилганлик кўрсаткичлари июн ойида 13,8 минг лк ва сентябрда 6,4 минг люксга ўзгарган бўлса, очиқ майдонда 43,9 минг люксдан 25,6 минг люксгача ўзгарди. 3-4 вегетация йилларида эса, ўсимликлар барг юзасининг ортиши билан (май ойида 18657,1 м2 /га-22650,7 м2 /га дан сентябр ойида 152061,3 м2 /га -161143,5 м2 /га) тупроқ юзасига ёруғлик тушиши пасаяди. Ана шу вақтдаги кузатишларга кўра, ёритилганлик очиқ майдонда, май ойида 37,1-57,1 минг люкс дан сентябр ойида 16,5-18,0 минг люксга ўзгарган бўлса, тажриба майдонида бу кўрсаткичлар 20,1-13,2 минг люксдан 4,9-4,8 минг люкс гача ташкил этди.
Шундай қилиб, силлиқ ширинмия ўстирилган майдонда тупроқ юзасидаги ёруғликнинг тушиш миқдори, очиқ майдондаги (назорат) кўрсаткичга нисбатан 3-4 баравар паст бўлади, яъни:
1. вегетациянинг охирига келиб ёруғлик миқдорининг табиий ҳолда пасайиши кузатилса;
2. вегетация ва йиллар давомида ўсимликлар пояларининг кўпайиши ва
зичлашиши билан тупроқнинг юза қисми 100% га беркилади, ундан сўнг эса ёруғлик миқдорининг пасайиши кузатилган (4.1 - расм).
Ҳаво ҳарорати дастлаб ўсимликлар майдонида (пояларнинг пастки қисмида) очиқ майдон (назорат) даги кўрсаткичларга нисбатан кам (1,0-1,5С) фарқ қилган бўлсада, 3 ва 4-вегетация йилларида бу фарқнинг ошганлиги кузатилган. Ҳаво ҳароратининг энг юқори вақти ҳисобланган июн ойида, ўсимликлар экилган майдонда 3 - ва 4-вегетация йилларида 3,9-2,3С га ва 2,3-2,4С га, 5-вегетация йилида эса 4,4-4,7С га нисбатан паст бўлган. Сентябр ойида силлиқ ширинмиянинг пастки барглари ва бегона ўтларнинг қурий бошлаши билан бу фарқ яна камаяди: 1,2С, 1,3С ва 2,2С ни ташкил этади ( 4.2 - расм ).
Ўртача шўрланган тупроқларда ўтказилган тажрибаларда эса, ҳаво ҳароратининг кўрсаткичлари 1,8 С га паст бўлганлигини муаллифлар қайд этганлар [149].
Шунингдек, ўсимликлар плантациясида ва очиқ майдонларда ҳаво нисбий намлигининг кўрсаткичлари ҳам кузатиб борилди. Ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланиши жадаллашган вақт - май ва июн ойларида ҳаво нисбий намлигининг кўрсаткичлари плантацияда анча юқори (70-85%) бўлиб, очиқ майдонда қайд этилган кўрсаткичдан 16% га ўзгарганлиги кузатилган. Вегетациянинг охирида эса ўсимликлар ўсиш суръатининг пасайиши ва улардаги сув миқдорининг камайиши билан ҳаво нисбий намлигининг (очиқ майдонга нисбатан) ўзгаришлари пасайиб, плантацияда -80,5% ва очиқ майдонда -75,0% ни ташкил этади. 3 ва 4-вегетация йилларида: июн ойида 13,8-10,2% ва сентябр ойида 4,3-6,2% фарқ кузатилиб, 5- вегетация йилида эса, мавсум бошида 14,3-14,9% ва мавсум охирида 7,2-8,3% га ўзгариш қайд этилган (4.2 - расм).

Ёритилганик, минг лк



Барг юзаси, минг м 2/лк

4.1- расм. Силлиқ ширинмия барг юзаси катталигининг ортиши билан, ёруғлик кўрсаткичларининг ўзгаришлари.
А- плантациядаги ёруғлик кўрсаткичлари. Б- очиқ майдон (назорат) даги ёруғлик кўрсаткичлари.
В- ўсимликлар барг юзасининг катталиги.

Ҳаво ҳарорати, 0С ва нисбий намлиги, % Ҳаво ҳарорати, 0С ва нисбий намлиги, %






4.2 -расм. Ўсимликлар плантацияси ва очиқ майдонда ҳаво ҳарорати (А) ва нисбий намлиги (Б) нинг ўзгаришлари.










силлиқ ширинмия плантацияси ---- назорат

Илмий тажрибаларимизда кузатилганидек, ўртача шўрланган тупроқларда ўтказилган тажрибаларда ҳам ҳаво нисбий намлигининг кўрсаткичлари очиқ майдонда олинган кўрсаткичлардан муттасил юқори бўлганлиги қайд этилган [149].


Шундай қилиб, плантациядаги ҳаво нисбий намлигининг юқори кўрсаткичлари май-июн ойларига тўғри келади. Бу ойларда ўсимликлар ўсиш суръатининг жадаллашиши ва сўнгра улардаги сув миқдорининг ортиши бу кўрсаткичларга таъсир қилган асосий омил сифатида қайд этилади. Яъни, плантациядаги ўсимликлар сув буғлатишининг ортиши натижасида ҳаво нис-бий намлигининг кўрсаткичи ортади. Вегетация йилларининг якунланиши билан ҳаво нисбий намлигининг табиий ҳолда пасайиши кузатилади.
Демак, вегетация йилларида ҳаво нисбий намлигининг ошиб боришига майдондаги ўсимликлар пояларининг кўпайиши билан ер устки фитомассанинг ортиб бориши сабаб бўлади.
Шунингдек, ширинмия ўстирилаётган плантацияда вегетация ва йиллар давомида тупроқ ҳароратининг ўзгаришларини ҳам кузатиб борилди. Тупроқ ҳарорати июн ойининг охирларидан сентябр ойининг бошларигача бўлган даврда юқори бўлади. 4.3 - расмдан кўринадики, ўсимликлар фитомассаси остида тупроқ ҳароратининг кўрсаткичи очиқ майдондаги тупроқ ҳарорати кўрсаткичидан анча паст бўлади. Вегетация йиллари давомида ўсимликлар поялар ва баргларнинг кўпайиши, тупроқ юзасига ёруғлик тушишининг пасайиши билан тупроқ ҳарорати янада камаяди. Тупроқ ҳароратининг камайиши нисбатан, 2-вегетация йилида 2,5 С га, 3 ва 4-вегетация йилларида 3 С га ва 5-вегетация йилида эса 5,6 С гача қайд этилди.
С. Х. Нигматов ва Н. А. Хайдаровлар (1977) нинг маълумотларига кўра, ўртача шўрланган тупроқларда ўтказилган тажрибаларда тупроқ ҳароратининг кўрсаткичлар нисбати тажрибалар ва очиқ майдонда 1,1-1,2 С ни ташкил этган [149].
Шунингдек, вегетация ва йиллар давомида силлиқ ширинмия ўстирилган плантацияда шамол тезлиги кўрсаткичлари ҳам кузатиб борилди.
Маълум бўлишича, тажрибаларнинг 1 - ва 2- йилларида шамол тезлиги ўсимликлар фитомассаси остида 2-3 баробар пасайган бўлса, 3 - ва 4-вегетация йилларида 4-5 марта пасаяди ва 5-вегетация йилида эса ўсимликлар қоплами остида шамол кўрсаткичи кузатилмаган (4.4 - расм).
Шундай қилиб, иқлим омиллари ўсимликлар ўстирилган плантацияда вегетация ва йиллар давомида сезиларли даражада ўзгаради. Энди эса, ўз навбатида иқлим омилларининг, тупроқ юзаси ва ўсимликлар фитомассасидан сув буғланиш жараёнига бўлган таъсири ва содир бўладиган ўзгаришларига тўхталиб ўтамиз.

Тупроқ ҳарорати, 0С.








4.3- расм. Тупроқ ҳароратининг ўзгаришлари




С иллиқ ширинмия плантациясида очиқ майдонда (назорат) --------




Шамол тезлиги, м/сек. Шамол тезлиги, м/сек.






4.4 - расм. Майдонда шамол тезлигининг ўзгаришлари







силлиқ ширинмия плантациясида, --- очиқ майдонда (назорат)


Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish