Iv боб. Шўрга чидамли доривор ўсимликлар ўстирилган майдонларда микроиқлим омиллари ва эвапотранспирация жараёнининг ўзгаришлари


Транспирация жадаллиги, ер устки фитомасса ва транспирация учун сарфланган сув миқдорининг боғлиқлиги



Download 3,29 Mb.
bet4/5
Sana30.06.2022
Hajmi3,29 Mb.
#719951
1   2   3   4   5
Bog'liq
4 боб

4.2.3. Транспирация жадаллиги, ер устки фитомасса ва транспирация учун сарфланган сув миқдорининг боғлиқлиги
4.5 - жадвалдан кўринадики, вегетация ва йиллар давомида майдон транспирацияси учун сарфланадиган сув миқдори ортиб боради. Кузатишларда аниқланишича, бу жараён - майдон микроиқлимининг ўзгаришлари, транспирация жадаллигининг ўзгаришлари ва майдон ер устки фитомассанинг ўзгаришларига бевосита боғлиқ. Илмий изланишларимиз давомида уларнинг бир-бирига бўлган бевосита таъсири кузатиб борилди. Ўсимликлар 1-вегетация йилининг май-июл ойларига эътибор берсак, бу вақтда транспирация учун сарфланадиган сув миқдорининг ортиши асосан, ўсимликлар танасидаги сув миқдорининг кўплиги ва бу кўрсаткич орқали транспирация жадаллигининг ортганлиги яққол маълум бўлади. Вегетациянинг охирида эса, ўсимликлар танасидаги сув миқдорининг камайиши билан транспирация жадаллиги камайган бўлсада, ер устки фитомассанинг кўпайиб бориши билан майдон транспирацияси учун сарфланадиган сув миқдори янада ортиб борганлиги қайд этилган.
Шундай қилиб, вегетациянинг ўрталаригача транспирация жадаллиги, ер устки фитомасса ва майдон транспирацияси ўзгаришлари тўғри пропорционал боғлиқ бўлади. Вегетация охирига келиб эса, транспирация жадаллиги ва транспирация учун сарфланган сув миқдорининг кўрсаткичи тескари пропорционал тарзда бўлади. Бу ҳолат майдон ер устки фитомассасининг вегетация давомида доимий ортиб бориши натижасида рўй беради. Демак, майдон транспирацияси жараёни, фақат майдон ер устки фитомассаси кўрсаткичи таъсирига тўғри пропорционал равишда боғлиқ бўлади.
Бу уч жараённинг бир-бирига таъсири ва унинг натижасида рўй берадиган ўзгаришлар вегетация йиллари давомида ҳам қатъий сақланиб қолади. Яъни, май ойида майдон ер устки фитомассаси 55,6 кг/га ва сентябр ойида 2464,1 кг/га ни ташкил этган бўлса, транспирация учун сарфланган сув миқдори 13,4 т/га дан 211,8 т/га гача ортади. Транспирация жадаллиги эса, вегетация бошларида 0,325 г/г. соат ва вегетация ўрталарига 0,488 г/г. соат га ёки вегетация охирига келиб 0,125 г/г. соат ни ташкил этади (4.5 - жадвал ).
4.5- жадвал
Ширинмия майдонининг транспирацияси ва унга таъсир қилувчи асосий омиллар

Вегетация йиллари

Ойлар

Транспирация жадаллиги,
г/г. соат

Ер устки фитомассаси,
кг/га

Транспирация,
т/га

1


V

0,325

55,6

13,4

VI

0,355

142,4

36,4

VII

0,488

459,8

166,9

VIII

0,264

1075,3

211,2

IX

0,125

2464,1

211,8

2


V

0,172

1722,2

220,4

VI

0,202

3585,3

521,5

VII

0,140

5598,7

583,2

VIII

0,163

7130,8

264,8

IX

0,133

7303,1

699,7

3


V

0,168

5675,9

709,4

VI

0,170

11737,3

1436,7

VII

0,171

7252,1

917,3

VIII

0,141

14367,6

1507,2

IX

0,131

23592,4

2225,2

4


V

0,144

5332,6

571,3

VI

0,157

19353,4

2187,7

VII

0,199

17120,9

2534,9

VIII

0,158

13166,9

1547,8

IX

0,098

23716,0

1673,4

5


V

0,047

16546,3

578,6

VI

0,116

24253,5

2025,7

VII

0,138

28541,3

2930,4

VIII

0,115

23129,6

1978,9

IX

0,097

26739,7

1867,5

* 2 такрорликдан ўртача қийматлари келтирилди.

2-вегетация йилининг бошларида ҳам, транспирация учун сарфланган сув миқдори транспирация жадаллиги ҳисобига ошиб боради. Июн ойидан бошлаб эса бу боғлиқлик асосан, ер устки фитомассанинг ортиши ҳисобига ўзгаради. 4.5 - жадвалдан кўринадики, бу вақтда транспирация жадаллиги юқори кўрсаткичга (0,202 г/г. соат) кўтарилган бўлиб, ер устки фитомасса миқдорининг жадал кўпайиш (май ойида 1722,2 т/га ва июн ойида 3585,3 т/га) даври бошланади. Юқорида келтирилган икки кўрсаткич пропорционал равишда майдондаги транспирациянинг сув сарфига жадал таъсир этади ва 521,5 т/га (май ойида 220,4 т/га) ни ташкил этади. Мавсум охирида транспирация жадаллиги пасаяди (0,133 г/г. соат), ер устки фитомасса эса 2 баробар ошади ва майдон транспирацияси учун сарфланган сув миқдори ҳам унга кўра 699,7 т/га га ошиб борган.


3-вегетация йилида майдондаги ўсимликлар пояларининг кескин кўпайиши билан бу жараёнларнинг ўзгариши жадаллашади. Яъни, май-июн ойларида транспирация жадаллиги 0,168 г/г. соат-0,171 г/г. соат ва сентябрда 0,131 г/г. соат гача пасайганлиги кузатилган бўлса, ер устки фитомассаси мавсум давомида юқоридаги кўрсаткичларга мувофиқ ҳолда 5675,9 т/га-23592,4 т/га га ошганлиги кузатилган. Транспирация учун сарфланган сув миқдори май ойида 709,4 т/га ва сентябрда 2225,2 т/га ни ташкил этади. Тажрибаларнинг 3-йилида, иқлим шароитининг кескин ўзгаришлари (ҳаво ҳарорати июлда 40С -45С га етган) ва суғориш миқдорининг камайтирил-ганлиги (вегетация давомида 3 марта суғорилган) натижасида, мавсум ўрта-ларида ўсимликлар ўсиш жадаллигининг пасайиши ва уларнинг пастки қисм-ларидаги баргларнинг кўп миқдорда тўкилишига сабаб бўлди. Бу ўзгаришлар таъсирида ер устки фитомассанинг миқдори камаяди (июн ойида 11737,3 т/га, июл ойида 7252,3 т/га) ва ўз навбатида майдон транспирацияси жара-ёнига таъсир этиб, унинг кескин камайишига сабаб бўлган (4.5 - жадвал).
Ўсимликлар ёшининг катталашиши уларнинг таркибидаги сув миқдорини камайишига сабаб бўлиб, бу ўзгаришлар транспирация жадаллиги кўрсаткичининг камайишига олиб келади (4-йилда 0,151 г/г соат, 5-йилда 0,103 г/г соат). Шунингдек, бу вақтда ер устки фитомассанинг миқдори ортганлиги (4-йилда 15744,2 т/га, 5-йилда 23842,1т/га) кузатилган. Натижада майдон транспирацияси учун сарфланган сув миқдори кескин ошганлиги (4-йилда 1703,02 т/га, 5-йилда 1876,22 т/га) кузатишларда аниқланди (4.5 жадвал).
Шундай қилиб, транспирация жадаллиги ва ер устки фитомасса кўрсаткичлари майдон транспирацияси жараёнига доимий таъсир қилади. Майдон транспирацияси учун сарфланадиган сув миқдорининг ўзгаришлари учун сабаб бўладиган асосий омил – майдондаги ўсимликлар фитомасса-сининг кўрсаткичлари ҳисобланади.



Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish