9-мавзуЎзбекистон мустақиллигининг дастлабки йилларида иқтисодий ислоҳотлар стратегияси



Download 24,38 Kb.
bet1/2
Sana24.02.2022
Hajmi24,38 Kb.
#238366
  1   2
Bog'liq
9-мавзуга




9-мавзуЎзбекистон мустақиллигининг дастлабки йилларида иқтисодий ислоҳотлар стратегияси
1.Маъмурий-буйруқбозлик тизимининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари.
2.Ўзбекистонда амалга оширилган иқтисодий ислоҳотларнинг назарий концептал асослари.
3.Бозор муносабатларига ўтишнинг объектив зарурлиги ва унинг асосий йўналишлари.
Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтиш стратегияси ўзига хос тарихий ривожланиш шароитлари ва мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий муҳитни эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқилди. Мустақилликнинг дастлабки давридан бошлаб собиқ тоталитар тузумдан мерос бўлиб қолган ўткир муаммоларни бартараф этишга киришилди. Ўтмишдан қуйидаги муаммолар қолган эди: бир томонлама иқтисодиёт; ишлаб чиқарувчи кучларни ривожлантириш, баҳоларни белгилаш, бой табиий ва минерал-хомашёвий ресурслардан фойдаланиш тузилмаларининг мустамлакачилик сиёсати остида қолганлиги. Ана шундай шароитларда маъмурий-буйруқбозлик тизимига барҳам бериш ва бозор иқтисодиётига ўтиш, жаҳон иқтисодий интеграциясига кириш концепцияларини ишлаб чиқишга киришилган эди.
Мамлакат халқининг менталитети, ижтимоий ахволи, демографик шарт-шароитлар ижтимоий йналтирилган бозор иқтисодиётига ўтишни тақозо этмоқда эди. Бу заруратни нафақат жаҳон тажрибаси, балки халқнинг турмуш шароити, миллий анъаналар, миллий руҳий хусусиятлар ҳам талаб қилмоқда эди.
Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А.Каримов тарихий шарт-шароитлар ва бозор иқтисодиётига ўтиш заруратдан келиб чиқиб 1992 йилнинг 2 июлида қуйидаги вазифани қўйган эди: “Ўзбекистоннинг йўли шуки, биз тинчлик ва осойишталикни сақлаб, бозор иқтисодиётига шошмасдан, аҳолининг ночор қисмини асраб-авайлаб, уларга етарли шарт-шароитларни яратиб бериб, ана ундан кейин амалга оширишга бел боғладик”1.
И.Каримов 1992 йилда ўзининг “Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли” асарида бозор иқтисодиётига ўтишнинг иқтисодий соҳадаги долзарб вазифалари сифатида қуйидагиларни илгари сурди:
-миллий бойликнинг кўпайишини, республиканинг мустақиллигини, одамларнинг муносиб турмуш ва иш шароитларини таъминлайдиган қудратли, барқарор ва жўшқин ривожланиб борувчи иқтисодиётни барпо этиш;
-ижтимоий жиҳатдан йўнатирилган бозор иқтисодиётини босқичма-босқич шакллантириш, ташаббускорлик ва ишбилармонликни бутун чоралар билан ривожлантириш, тадбиркорликка эркинлик бериш, тажрибалар ва иқтисодий янгиликларни рағбатлантириш, иқтисодий омиллар воситасини ишга солиш, тайёрга айёрликни батамом тугатиш;
-мулк эгалари ҳуқуқларининг давлат йўли билан ҳимоя қилинишини таъминлаш ва барча мулкчилик шакли – ширкат, давлат, хусусий ҳамда бошқа мулкчилик шаклларининг ҳуқуқий тенглигини қарор топтириш. Шу асосда инсоннинг мулкдан бегоналаштирилганига барҳам бериш;
-иқтисодиётни ўта марказлаштирмаслик ҳамда яккаҳокимликка барҳам бериш, корхоналар ва ташкилотларнинг мустақиллигини кенгайтириш. Давлатнинг хўжалик фаолиятига бевосита аралашувидан воз кечиш. Буйруқбозлик билан ўз ҳукмини ўтказиб, тазйиқ қилиш, ҳамма нарсани тўраларча белгилаб, чеклаб қўйиш каби ўзини оқламаган эски усулларни қатъиян тугатиш. Иқтисодий воситалар устун мавқени эгаллайди2.
Ўзбекистонда марказлашган-режали иқтисодиётдан ижтимоий жиҳатдан йўналтирилган бозор иқтисодига ўтиш концепцияси ва принциплари И.Каримов томонидан ишлаб чиқилди. Айниқса, у ишлаб чиққан “Ўзбек модели”нинг беш тамойили бозор иқтисодиётига ўтишнинг замонавий ва миллий қирраларини ўзида ифода этди.

Download 24,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish