1. Жами активларнинг айланиш коеффитсиенти. У соф тушумни корхона жами активларининг ўртача йиллик қийматинига нисбати сифатида аниқланади.
2. Айланма маблағларнинг айланиш куни. Ушбу кўрсаткичларни аниқлаш учун айланма маблағларнинг ўртача йиллик қийматини 360 га кўпайтириб, маҳсулот сотилишдан тушган соф тушумга бўлиш керак.
3. Қарз маблағларининг айланиш куни. Уни аниқлаш учун қарз маблағларининг ўртача йиллик қийматини 360 га кўпайтириб, соф тушумга бўлинади.
4. Қарз маблағларининг айланиш коеффитсиенти. У соф тушумни қарз маблағларининг ўртача йиллик қийматига нисбати сифатида аниқланади.
Дебитор қарзлари, деганда айнан таҳлил қилинаётган корхона айланма маблағ ларининг бир қисми бошқа корхоналар айланмасида қатнашиши тушунилади. Кредитор қарзлари деганда эса ўзга корхоналар айланма маблағларининг бир қисми айнан таҳлил қилинаётган корхона айланмасида қатнашиши тушунилади. Кўпгина корхоналар молиявий ҳолатини ёмонлашуви омилларидан бири – катта суммадаги муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг ҳосил бўлишидир.
Корхоналарда ўтказиладиган молиявий ҳолат таҳлилининг муҳим қисмини айланма маблағлардан самарали фойдаланганликни ўрганиш эгаллайди, бунда, айланма маблағлар айниқса, ишлаб чиқариш захиралари, тугалланмаган ишлаб чиқариш, тайёр маҳсулот, дебиторлик қарзлари, пул ва валюта маблағлари, қимматли қоғозлар ҳаракатини ўрганиш муҳимдир.
Айланма маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги улар айланиши, рентабеллиги ва маблағлар айланиши тезлашиши (секинлашиши) оқибатида озод бўлган (қўшимча жалб қилинган) маблағлар суммаси бўйича топилади.
Иқтисодчи олимлар24 томонидан: “Айланма маблағларни айланувчанлиги деганда, уларнинг пулга айланиш тезлиги тушунилади” деб фикр бирдилирган. Айланувчанлик корхона фаолиятининг самарадорлигини тавсифловчи кўрсаткич бўлиб, у асосда бизнесни бошқаришда ресурслар чекланганлиги ва улардан унумли фойдаланиш даражаси таҳлил қилинади ва унинг муҳим йўналишлари белгиланади.
Айланма маблағларни айланишини таҳлил қилганда қуйидаги кўрсаткичлар аниқланади:
1. Айланиш коеффитсиенти = маҳсулот (иш, хизмат)лар сотишдан соф тушум/айланма маблағларнинг ў ртача йиллик қиймати.
2. Айланиш куни = айланма маблағларнинг ўртача йиллик қиймати х ҳисобот давр куни (360) /маҳсулот (иш, хизмат)лар сотишдан соф тушум
3. Айланиш салмоғи коеффитсиенти = айланма маблағларнинг ўртача йиллик қиймати / маҳсулот (иш, хизмат)лар сотишдан соф тушум.
Енди айланма маблағларни айланиш кўрсаткичларини таҳлил қилиш учун қуйидаги 8.30-жадвални келтирамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |