9.4. Иқтисодий таҳлилда автоматлаштирилган иш ўринларини ташкил этиш ва информатсион технологияларга асосланган бошқарув тизимида таҳлилни ривожлантириш истиқболлари
Иқтисодий таҳлил вазифаларини ечишни автоматлаштирилган ахборот технологиялари асосида ташкил қилиш бирламчи ҳужжатларни таҳлил қилишдан бошлаб якуний молиявий ҳисоботни таҳлили муолажалари йиғиндисидир.
Ҳозирга босқичда иқтисодий ва молиявий ҳолат таҳлили вазифаларини ахборот-коммуникатсия технологиялари асосида марказлаштирилган ҳолда ишлаб чиқиш асосий ролни ўйнайди:
Корхоналарда шахсий компютералар базасида автоматлаштирилган иш жойларининг ташкил қилиниши, уларда маҳаллий ҳисоблаш тармоқларини яратиш, ахборот базасини ташкил қилиш ва иқтисодий вазифалар мазжмуасини шакллантиришда янги талабларни илгари сурди. Маълумотларнинг тақсимланган базалари тизимини яратиш, турли фойдаланувчилар ўртасида ахборотларни алмаштириш, компютерда бошланғич ҳужжатларни автоматик шакллантиришнинг имкониятлари пайдо бўлди. Бундай шароитларда турли вазифавий тизимчалар мажмуалари ўртасидаги аниқ чегаралар бузила бошлади, бу илк навбатда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий таҳлилнинг ахборот базасида намоён бўлди.
Қуйидаги 9.1-расмда замонавий иқтисодчи-таҳлилчиннг иш жойини автоматлаштирилган ахборот технологияларига асосланган ҳолда ташкил қилиниш тамойили келтирилган26.
9.1-чизма. Таҳлилчининг замонавий иш жойини ташкил қилиш тамойиллари
Ҳар қандай иқтисодий обектни бошқариш фаолиятининг асосини мураккаб қурилишга эга бўлган ахборот тизимлари ташкил қилади, уларнинг таркиби, фаолият тури ва корхона, ташкилот, фирманинг кўламига боғлиқ.Янги асрни ахборотлар, технологиялар, инноватсиялар асри дейиш мумкин. Негаки бу учта жиҳатсих ривожланишни, тараққиётни тасаввур қилиб бўлмайди.
Иқтисодий таҳлилни замонавийлаштириш муаммоси ҳам бугун олимлар олдидаги энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Ахборотларга шунчаки эга бўлиш ёки ахборотларни шунчаки ўқиш билан бугун муҳим натижаларга эришиб бўлмайди. Уларни таҳлил этишнинг шундай бир тизимини шакллантириш лозимки бу уларни бошқарувда самарани, фаолиятдаги натижани таъминлашга хизмат қилсин.
Иқтисодий таҳлилда автоматлаштирилган иш жойлари қарорлар қабул қилиш учун таҳлилий ахборотларни шакллантириш ҳамда раҳбариятга тезкор ахборотлар беришга имкон берушни таъминлайди. Бундай ахборотларга таннарх, фойда кўрсаткичлари,
ҳисоб-китоблар ва бошқа бухгалтерия ёзувларининг ҳолати, дебиторлик ва кредиторлик қарздорликлари, турли хилдаги иқтисодий кўрсаткичлар, таҳлилнинг натижалари, башоратлар, ходимлар ҳақидаги маълумотлар киради. Бу барча ахборотларни вақтнинг исталган пайтида сўров бўйича олиш мумкин.
Ички аудиторнинг автоматлаштирилган иш жойлари бухгалтерия андозаларидаги ўзгаришларни кузатишга, хўжалик вазиятлари ва қонунчиликни таҳлил қилишга, ҳисоб сиёсати, харажатларни тартибга солиш ва инвеститсион сиёсатини ратсионал қуриш бўйича таклифларни ишлаб чиқариш, солиқларни режалаштиришни амалга оширишга имкон беради. Умуман молиявий ҳисобнинг маълумотларидан корхона иқтисодиётини режалаштириш ва башорат қилишда, молиявий менежментда, корхонанинг барча ахборотларининг иқтисодий таҳлилида фойдаланилади.
Бугунги кунда ахборотларни компютер дастурлари асосида таҳлил этиш қатор дастурий таъминотлари яратилганлиги ва уларнинг янги моделлари яратилаётганлигини таъкидлаш жоиш. Амалиётда кенг қўлланилаётган дастурий таъминотларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
Умумий молиявий ҳолат ва молиявий ҳолатни башоратлаш юзасидан дастурий таъминотлар ичида энг оммалашган шакллари сифатида Россиянинг “Инек”, “Интелект-сервис”, “Про-инвест ИТ” компаниялари томонидан тузиб чиқилган дастурий таъминотлар асосий ўринни эгаллайди. Ушбу дастурий таъминотлар нафақат аналитик ишлаш жараёни балки, бизнес режаларни тузиш, инвеститсион лойиҳаларни аналитик баҳолаш имконини ҳам беради. Бошланғич жараён кўпроқ маълумотларни аналитик ишлашга қаратилган бўлган бўлса хозирги ҳолати кўпроқ прогнозлашга ҳам имкон бермоқда.
Молиявий ҳисобот маълумотларни таҳлил этишда, коеффитсиентлардан фойдаланиш ва корхонанинг молиявий иқтисодий рейтингини аниқлашнинг системалаштирилган ҳимояланган дастурий таъминотиларига ўтилиши билан аналитик ишлар самарадорлигини юксак даражага чиққанлигини кўриш мумкин.
Ҳозирги кунда оммалашган дастурий таъминотлар қаторига юқорида таркибланган литсензион дастурий таъминотлари саналган "Аналитик”, “Финансовий анализ”, “Инек-АФСП”, “Инек-АДП”, “Инек-Аналитик”, “Аудит эхперт” дастурий таъминотларини киритиш мумкин.
Иқтисодий таҳлилида ахборотларни дастурий таъминотидан фойдаланишнинг схематик кетма кетлиги қуйидаги таркибда амалга оширилади.
1. Маълумотларни киритиш:
- Бухгалтерия ҳисобот маълумотларини киритиш;
- Молиявий ҳисоботга кирмайдиган қўшимча маълумотларни киритиш.
2. Бухгалтерия баланси актив ва пассив моддаларини корректировкалаш (баҳолаш);
3. Бухгалтерия балансини халқаро стандартлар талаблари асосидаги анаилитик жадвалларини тузиш;
4. Молиявий коеффитсиентларни ҳисоб-китоб қилиш;
5. Аниқланган молиявий коеффитсиентлар орқали чизма ва диаграммаларни тайёрлаш;
6. Олинган натижалар асосида хулосалар тайёрлаш.
Маълумотларни аналитик қайта ишлашнинг галдаги вазифалари қаторига уларнинг ўзбек тилидаги дастурий таъминотларини шакллантириш ва амалиётга жорий этиш, дастурий таъминотда кўпроқ прогноз асосда аниқ ечимларга чиқиш имконини берувчи дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш, миллий ҳисобчилик ва халқаро нормаларга мос ишланмаларни тузиб чиқиш вазифалари турмоқда. Албатта бу борада олиб борилаётган ишлар кўламини жонлантириш мақсадида олимлар ва амалиётчилар ўртасида конкурслар ўтказишни йўлга қўйиш ва уларни рагбатлантиришнинг аниқ шакларига ўтиш лозим.
Информатсион технологияларга асосланган бошқарув тизимида иқтисодий таҳлил қилиш тизимининг сифат жиҳатдан тинимсиз такомиллаштириб бориш ҳам устувор аҳамиятга эга йўналиш бўлиб, бу билан унинг тобора самарали ишлаш таъминланади.
Агар информатсион технологияларга асосланган бошқарув тизимининг ривожланиши иккинчи йў налишдан борса, у ҳолда бошқарувчи тизим (КИТ) ў з моҳиятини сақлаб қолган ҳолда ў згаради.
Айни даврда информатсион технологияларга асосланган бошқарув тизимининг таркибида технологик жараёнларни информатсион технологияларга асосланган бошқарув тизими (ТЖИТАБТ) шаклининг қўлланилиши кўпроқ самара бермоқда. Бироқ бу хўжалик фаолиятини бошқаришнинг информатсион технологияларга асосланишининг бир томони бўлиб, унда янгитдан яратилаётган истеъмол қийматини табиий буюмлашган жиҳатини ифодалайди. Лекин, мазкур жараён аниқ маҳсулот қийматининг шаклланиши билан чамбарчас боғланланган ва барча сарфлар харажат кўринишида ҳисобга олинади. Шунинг учун информатсион технологияларга асосланган бошқарув тизимини такомиллаштиришнинг навбатдаги босқичи ТЖИТАБТ ни хўжалик жараёнининг иқтисодий таркибий қисми деб қаралиб, бутун бошқарув обектини муҳим элементи тарзида фаолияти таъминланади.
Бошқарув самарадорлигига кўп жиҳатдан ижтимоий масалалар ҳам жиддий таъсир кўрсатади. Шу сабабли мазкур обектнинг ҳам информатсион технологияларга асосланган бошқарув тизимига киритиш муҳим аҳамиятга эгадир. Бу билан корхонани ижтимоий-иқтисодий масалалари ўрганиб борилади.
ТЖИТАБТ билан иқтисодий, ижтимоий ва бошқариш кичик тизимларини бирлаштирилиши автоматлаштирилган бошқарув тизимида хўжалик фаолиятини режалаштириш, ҳисоб, таҳлил, тартибга солиш ва уларнинг бошқарув функсиялари билан биргаликда ривожланишининг истиқболли йўналиши ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |