Иқтисодий таҲ


Информатсион технологияларга асосланган бошқарув тизимида иқтисодий таҳлилни ташкил этиш тамойиллари ва мазмуни



Download 5,51 Mb.
bet84/104
Sana31.03.2022
Hajmi5,51 Mb.
#520846
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   104
Bog'liq
Иқтисодий таҳлил назарияси. Дарслик.

9.2. Информатсион технологияларга асосланган бошқарув тизимида иқтисодий таҳлилни ташкил этиш тамойиллари ва мазмуни

Иқтисодий таҳлил вазифаларини ечишни информатсион технологиялар асосида ташкил қилиш корхона бизнес-режасини тузишдан бошлаб якуний молиявий ҳисоботни таҳлил қилиш билан якунланувчи оператсияларининг йиғиндисидир.


Ҳозирга босқичда иқтисодий таҳлил вазифаларини информатсион-коммуникатсия технологиялари асосида марказлаштирилган ҳолда ишлаб чиқиш асосий ролни ўйнайди:
- фойдаланувчининг иш жойида ўрнатилган компютерларни қўллаш, бу ерда вазифаларни ечиш таҳлилчи томонидан бевосита унинг иш жойида бажарилади;
- корхона (ташкилот, фирма)нинг турли хилдаги бўлинмалари иқтисодий вазифаларини интегратсияланган ҳолда ишлаб чиқилишини таъминловчи маҳаллий ва кўп босқичли ҳисоблаш тармоқларини шакллантириш;
- ҳисоблаш техникасида бажариладиган таҳлилий ҳисоблашлар таркибини кўпайтириш;
- ҳар хил бўлинмалар учун корхонанинг ягона тақсимланган маълумотлар базасини яратиш;
- иқтисодий таҳлил ҳужжатларини машинада шакллантириш имкониятлари, бу қоғозсиз технологияларга ўтишни таъминлайди ва ҳужжатларни йиғиш ва рўйҳатга олиш бўйича оператсиялар меҳнат талаблиги даражасини камайтиради;
- комплекс иқтисодий таҳлил вазифалари мажмуаларини ечишни интегратсиялаш;
- диалогли усулда амалга ошириш йўли билан ахборот хизмати кўрсатишни ташкил қилиш имконияти.
Информатсион технологияларга асосланган бошқарув тизимида "Комплекс иқтисодий таҳлил" ни ташкил қилиш тизимдаги барча умумий тамойилларга асосланади. Бу билан информатсион, математик, техник ва ташкилий масалалар методик жиҳатдан тўғри ҳал қилинади ҳамда тизим элементларининг ўзаро алоқаси ва бошқа кичик тизимлар билан боғлиқлиги таъминланади.
Уларга қуйидаги тамойилларни мисол қилиб кўрсатишимиз мумкин:
Тизимли ёндашув. “Комплекс иқтисодий таҳлил” тизими информатсион технологияларга асосланган бошқарув тизимининг муҳим таркибий қисми, айни пайтда ўз элементларидан ташкил топган мустақил фаолият кўрсатиб, таҳлил функсиясини мақбул шаклда бажарувчи тизим деб қаралади;
Тўхтовсиз ривожланиш тамойили. Мазкур тамойил анъанавий усулдаги барча назарий ва амалий томонларга математик, мантиқий, техник, технологик, ташкилий, услубий жиҳатлар ва бошқа шу кабилар) тинимсиз янги сифат жиҳатдан такомиллашган ўзгаришларни татбиқ этиб борилишга асосланади.
Маълумотларни киритиш ва чиқаришни минималлаштириш тамойили. Унинг моҳияти маълумотларни ортиқча киритиш, қайта ишлаш ва чиқариш масаласидаги камчиликларни бартараф этишдир. Иқтисодий таҳлил тизимининг бошқа тизимлардан фарқи таҳлил учун зарур бўлган маълумотларни олади, қайта ишлайди ва фойдаланишга таҳлил натижаларини чиқариб беради ва улар асосида бошқарув қарорлари қабул қилинади.
Функсионал ва дастурий ёндашиувнинг боғлиқлиги. Мазкур тамойилга амал қилиш фақатгина таҳлилнинг функсионал вазифаларини ҳал қилиб қолмасдан, балки комплекс дастурларни бажаришни ҳам назарда тутилишини таъминлайди.
“Комплекс иқтисодий таҳлил”ни ташкил этишда санаб ўтилган асосий умумтизим тамойиллар билан биргаликда унинг информатсион технологияларга асосланган бошқарув тизимида тутган ўрнидан, вазифасидан келиб чиқадиган ўзига хос тамойилларини ҳам ҳисобга олиш зарур. Улардан энг муҳимларини кўриб чиқамиз:
Хўжалик фаолият таҳлили бўйича методик материаллар аналитик масалаларни компютерларда қайта ишлашда фойдаланиладиган қуйидаги жиҳатларни ўзида акс эттириши зарур:
- аналитик ва бошқа кўрсаткичлар тушунчасига аниқ мазмунли таъриф берилиши;
- шартли белгиларни бир хил бўлиши;
- аналитик кўрсаткичлар ҳисобларини амалга оширишда энг мақбул усулларни қўллаш, киритиладиган ва чиқариладиган информатсияларнинг аниқ рўйҳати, шунингдек аналитик жадваллар шакли ва шу кабилар.
Мазкур талаблар маълумотларни информатсион технологияларга асосланган тарзда қайта ишлаш шартларидан келиб чиқади. Ноаниқ ёки мазмуни тўлиқ очиб берилмаган кўрсаткичлар аналитик масалаларни ҳисоб-китоб қилишда, дастурларни ишлаб чиқишда мураккабликларни келтириб чиқаради. Агар кўрсаткичлар шартли белгиларининг бирлиги ҳамда масалаларни энг мақбул ечиш усуллари қўлланилмас экан, бу ҳам аналитик масалаларни ишлаш алгоритмларини тузишда кўплаб қийинчиликларни келтириб чиқаради.
“Комплекс иқтисодий таҳлил” тизимида маълумотлар таъминотини қурилиши қуйидаги тамойилларга асосланади:
- информатсион технологияларга асосланган маълумотларни ташкил этишда услубий ва ташкилий бирлик бўлишлиги;
- бир марта маълумотларни киритиш ва ундан кўп марта фойдаланиш;
- маълумотларни марказлашган тарзда сақлаш;
- маълумотларнинг код ва шифрларини бир тизимга келтириш;
- бошқа тизим массивлари билан алоқасини таъминлаш;
- савол-жавоб режимида ишлаш;
- маълумотлар массивларини тизимда сақлашни таъминлаш.

Download 5,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish