Иқтисодий таҲ


Информатсион технологияларга асосланган бошқарув тизимида аналитик масалалар таснифи



Download 5,51 Mb.
bet85/104
Sana31.03.2022
Hajmi5,51 Mb.
#520846
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   104
Bog'liq
Иқтисодий таҳлил назарияси. Дарслик.

9.3. Информатсион технологияларга асосланган бошқарув тизимида аналитик масалалар таснифи

Информатсион технологияларга асосланган бошқарув тизимидаги “Комплекс иқтисодий таҳлил” тизимида кўплаб миқдордаги аналитик масалалар ҳал қилинади. Уларнинг аниқ тасниф қилиниши масалаларнинг навбатма-навбат ишланиб жорий этилишига, натижа эса тизимнинг функсиясининг самарадорлигини оширишга таъсир этади. Обектга тизимли ва комплекс ёндашувни режалаштириш, ҳисоб ва таҳлил масалаларининг бошқарув мақсади ва функсияси учун ягона тавсифини талаб этади.


Аналитик масалаларнинг ижтимоий тамойиллар талабларига жавоб бера оладиган таснифининг амалдаги тури мазмун тавфиси бўйича ажратишдир.
Бошқарув жараёнига боғлиқлигига кўра мазкур белги бўйича масалалар қуйидаги кўринишни олади:
- табиий-буюмлашган — аниқ истеъмол қийматини яратишга кўра;
- иқтисодий — қийматни шаклланишига кўра;
- ижтимоий — ижтимоий соҳадаги фаолият бўйича;
- экологик — табиий муҳитни сақлаш бўйича.
Аналитик масалалар бошқарув даражаси ва турига кўра ҳам тасниф этилади.
Биринчи белги бўйича: бригада, сех, бўлим, корхонанинг хўжалик фаолияти тегишли масалаларга бўлинади.
Иккинчи белги бўйича: бошқарув тури бўйича эса тезкор, жорий ва истиқболли масалаларга ажратилади.
Ўз навбатида муайян белгилар бўйича гуруҳланган масалаларнинг ичида бошқариладиган обект мазмунига кўра ҳам гуруҳларга ажратилади. Масалан, биринчи гуруҳ муайян маҳсулот яратиш бўйича қуйидагича бўлиниши мумкин: ишлаб чиқаришни тайёрлаш, меҳнат воситалари ва предметлари билан таъминланиш, ишлаб чиқариш, ёрдамчи ишлаб чиқариш, сотиш жараёни ва шу кабилар.
Информатсион технологияларга асосланган бошқарув тизимида иқтисодий таҳлил натижалари обект маълумотларидан фойдаланиш мақсадига кўра ички ва ташқи фойдаланувчилар йўналиши бўйича ҳам алоҳида тайёрланади.
Ички фойдаланувчиларга мўлжалланган таҳлили маълумотлари бошқарув эҳтиёжига кўра барча соҳа ва жараёнларни акс эттириш мумкин.
Ташқи фойдаланувчилар учун эса маълумотлар олиш обектлари чекланган бўлади.
Иқтисодий таҳлилга оид кўплаб адабиётларда маълумотларни информатсион технологияларга асосланган тарзда қайта ишлашда аналитик масалаларни бошқа белгиларига кўра ҳам тасниф этишлар тавсия этилади.
Лекин, уларнинг барчаси асосида бир мазмун у ҳам бўлса, иқтисодий таҳлил функсиясини информатсион технологияларга асосланган бошқарув тизимида доимий ва самарали амалга оширишни таъминлаш ётади.



Download 5,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish