Иқтисодий таҲ


-жадвал Бухгалтерия баланси ликвидлигини таҳлил қилишни ҳисоб-китоб усули



Download 5,51 Mb.
bet75/104
Sana31.03.2022
Hajmi5,51 Mb.
#520846
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   104
Bog'liq
Иқтисодий таҳлил назарияси. Дарслик.

8.24-жадвал
Бухгалтерия баланси ликвидлигини таҳлил қилишни ҳисоб-китоб усули

Актив

Баланс сатрлари



Пассив

Баланс сатрлари



1

2

3

4

Доимий ҳаракатдаги активлар (А1)

320+..+370-сатр
№1-шакл

Зудлик билан тўланадиган мажбуриятлар (П1)

601-сатр
№1-шакл

Тез сотиладиган активлар (А2)



210-211+380-сатр
№1-шакл

Қисқа муддатли пассивлар (П2)



730+740- сатр
№1-шакл

Секин сотиладиган активлар (А3)

030+140+190+200
сатр №1-шакл

Узоқ муддатли пассивлар (П3)



570+580- сатр
№1-шакл

Қийин сотиладиган активлар (А4)

012+022+090+100+110
+120- сатр №1-шакл

Доимий пассивлар (П4)



480-сатр
№1-шакл

Баланс А1+А2+А3+А4




Баланс П1+П2+П3+П4




Баланснинг мутлақ ликвидлигини аниқлаш учун бир йўла қуйидаги ҳолатга эришиш лозим: А1 > П1 ,А3 > П3 , А2 > П2, А4 < П4. Энди баланснинг ликвидлигини таҳлил қилиш учун қуйидаги жадвални тузамиз (8.25-жадвал).


8.25-жадвал
Бухгалтерия баланси ликвидлигининг таҳлили

Актив

Йил
боши

Йил
охири

Пассив

Йил
боши

Йил
охири

Тўлов манбаларининг ортиқча ёки етишмаслиги

Йил бошига

Йил охирига

А

1

2

Б

3

4

5(1-3)

6(2-4)

А1



482

1450

П1

43381,3

157752,8

+42899,3

+156302,8

А2



74616,8

159511

П2

-

-

-74616,8

-159511

А3

-

-

П3



-

212125

-

+212125

А4

-

249900

П4

31717,5

40983,2

+31717,5

-208916,8

Баланс

75098,8

410861

Баланс



75098,8

410861

-

-

Активлар, капитал ва мажбуриятларни ўзаро таққослаш асосида бухгалтерия баланси ликвидлигига баҳо берилади. Бунда қуйидаги мезонга таянилади;
А1>П1, А2>П2, А3>П3, А4<П4 = тўла ликвид корхона;
А1>П1, А2>П2, А3>П3, А4<П4 = ликвидл корхона;
А1>П1, А2<П2, А3>П3, А4<П4 = ноликвид корхона;
А1>П1, А2<П2, А3<П3, А4<П4 = банкрот корхона.
Юқоридаги мезонга таянган ҳолда хўжалик субектларининг молиявий барқрорлигидаги ўзгаришларига даврий баҳо бериш мумкин.
Демак, қуйидаги шартларга амал қилинса, корхона маблағи ҳаракатчан деб баҳоланади:
А 1 доимий ҳаракатдаги активлар > П 1муддати келган тўлов мажбуриятлар;
А 2 тез сотилувчи активлар > П 2 қисқа муддатли пассивлар;
А 3 секин сотилувчи активлар > П 3 узоқ муддатли пассивлар;
А 4 қийин сотилувчи активлар < П 4 доимий пассивлар
Маълумотларга асосланган ҳолда юқоридаги шартлар бажарилишини текширамиз (8.26-жадвал).


8.26-жадвал
Бухгалтерия баланси ликвидлигини баҳолаш



Кўрсаткич

Йил бошига



Йил охирида

1.

А1>П1

482<43381,3

1.

1450<157752,8

2.

А2>П2

74616,8>0

2.

159511> 0

3.

А3>П3

-

3.

0 < 212125

4.

А4<П4

0<31717,5

4.

249900> 40983,2

Юқоридаги жадвал маълумотларидан кўринадики, биз таҳлил қилаётган корхонада баланс ликвидлигига қўйилган тўртта шартдан биринчиси йил бошида ҳам, йил охирида ҳам бажарилмаган. Яъни, корхонанинг доимий ҳаракатдаги активлари унинг муддати келган тўлов мажбуриятларини қоплашга етишмас экан. Бу эса корхона балансининг тез ликвидликка эга эмаслигидан далолат беради. Иккинчи гуруҳ қўйилган шартга тўғри келади. Чунки жамиятда ҳисобот даврида қисқа муддатли банк кредитлари бўлмаган. Учинчи А3 ва П3 гуруҳларда ҳам шарт йил бошига, ҳам йил охирига ҳам бажарилмаган. Тўртинчи гуруҳда эса жамиятда ҳисобот йили бошига узоқ муддатли активлар бўлмаганлиги учун шарт бажарилган. Йил охирида эса қийин сотиладиган активлар доимий пассивлардан кў п бў лган. Бу эса қўйилган шартга тўғри келмайди. Бундан кўринадики, корхона баланси мутлақ ликвидликка эга эмас. Бундай натижаларни салбий баҳоласак бўлади.


Баланснинг ликвидлиги ва тўловга лаёқатлилигини таҳлил қилиш эҳтиёжи корхона молиявий маблағларда чекланганлиги, шунингдек, инвесторлар, аксиядорлар ва турли кредиторлар учун тўловга лаёқатлилигини аниқлаш зарурияти муносабати билан юзага келади. Баланснинг ликвидлигини таҳлил қилишда корхонанинг тўлаш қобилияти ҳам баҳоланиши зарур.
Корхонанинг тўлов қобилияти энг муҳим кўрсаткич ҳисобланиб, у корхонанинг молиявий ҳолатининг барқарорлигини ифодалайди.
Тўлов қобилияти деганда, хўжаликнинг муддати келган тўлов мажбуриятларини бажариш учун зарур бўлган маблағларнинг етарли ёки камчилигини аниқлаш тушунилади.
Тўлов маблағларига пул маблағлари, жўнатилган товар ва маҳсулотлар қиймати (ҳали пул келиб тушмаган), дебитор сотишдан тушган тушум ва бошқалар киради. Шунингдек, қисқа муддатга олинган ссудалар ҳам вақтинча тўлов мажбуриятларини амалга ошириш учун манба бўлиши мумкин. Қимматли қоғоз, аксия, облигатсия сотишдан олинган маблағ ва қўшма корхоналар қатнашувидан келган даромадлар ҳам тўлов мажбуриятларини бажаришдаги манба бўлиши керак. Тўлов мажбуриятларига - мол етказиб берувчи ва пудратчиларга, буджет ва суғуртага, меҳнат ҳақи, турли ҳил кредиторларга бўлган қарзлар киради. Корхонанинг маълум бир кундаги тўлов қобилиятини аниқлаш учун шу муддатдаги тўлов мажбуриятлари билан маблағлар солиштирилади. Корхона тўлов қобилиятига эга бўлиши муҳим ва бу унинг ўз вақтда зарур бўлган қарзларни қайтариш имкониятларини белгилайди.
Корхона баланси ликвидлигини аниқлаш мақсадида баланснинг маълум моддалари ва молиявий ҳисоботнинг бошқа турларини акс эттирувчи коеффитсиентлар тарзидаги кўрсаткичларнинг бутун бир тизими ҳисоблаб чиқилади.
Корхонанинг тўлов қобилияти энг муҳим кўрсаткич ҳисобланиб, у корхона молиявий ҳолатининг барқарорлигини ифодалайди. Тўлов қобилияти корхонанинг ўз айланмма маблағларининг сақланувчанлиги, тез пулга айланадиган (ликвид) айланма активларнинг ҳолатига улардан самарали фойдаланишига боғлиқ.
Балансни тўлов қобилиятини ифодаловчи коеффитсиентлар қуйидагилар ҳисобланади:
1.Мутлоқ тўлов қобилияти коеффитсиенти пул маблағларини жорий мажбуриятлардаги улушини тавсифлайди. Айланма маблағларнинг энг мобил (харакатчан) қисми пул маблағлари ҳисобланади. Ушбу кўрсаткич қисқа муддатли мажбуриятнинт ҳар бир сўмига тўғри келадиган пул маблағларини характерлайди.
Мутлоқ тўлов қобилияти коеффитсиенти асосида шу вақтдаги мажбуриятларни қоплаш учун нақд пул маблағлари мавжудлигини аниқлаш мумкин. Бу биринчи навбатда мазкур корхонага маҳсулот етказиб берувчилар учун аҳамиятли. Бу кўрсаткични нормадаги даражаси бўлиб >0,2 <0,7 ҳисобланади. Ушбу коеффитсиентни аҳамияти агар 0,2 дан кам, 0,7 дан юқори бўлмаса, у ҳолда назарий жиҳатдан корхонанинг тўлов қобилияти таъминланган бўлади. Аниқланиши: 1-ш. 320-сатр : 1-ш. 600-сатр. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган 207-сонли қарорда20 ҳам мазкур коеффитсиентни юқорида кўрсатилган ҳисоб-китоб асосида таҳлил қилиш тавсия қилинган бўлиб, унинг меъёри 0,2 дан кам бўлмаслиги керак.
2. Оралиқ тўлов қобилияти коеффитсиенти. Оралиқ тўлов қобилияти коеффитсиенти жорий мажбуриятлардаги пул маблағлари, ҳисоб-китоблар ва бошқа активлар улушини тавсифлайди. Ушбу коеффитсиент корхонанинг ликвид активлар ҳисобидан жорий мажбуриятларини узиш қобилиятини кўрсатади.
Оралиқ тўлов қобилияти коеффитсиенти кўрсаткичининг юқорилиги молиявий хавф даражасининг пастлигидан ва четдан қўшимча молиявий маблағларни жалб қилиш учун яхши имкониятлар борлигидан далолат беради. Бу кўрсаткич кредит беришда банклар ва кредит берувчи бошқа муассасаларни қизиқтиради. Ушбу коеффитсиентнинг нормадаги даражаси бўлиб > 0,7 <2,0 ҳисобланади. Аниқланиши: 1ш.210+..320+370-сатр : 1 ш. 600-сатр.
3. Жорий тўлов қобилияти коеффитсиенти. Жорий тўлов қобилияти коеффитсиенти жорий мажбуриятлар айланма маблағлар билан қай даражада таъминланишига кўра, яъни айланма активларга қўйилган молиявий ресурсларнинг неча сўми жорий мажбуриятларнинг бир сўмига тўғри келишини тавсифлаб, корхонанинг тўловга лаёқатлилигига умумий баҳо беради.
Бу кўрсаткичнинг ўсиши ижобий деб қаралади. Аммо бу кўрсаткичнинг жиддий ўсиши номақбул бўлиб, ишлаб чиҳариш захираларига жойланган маблағлар айланувчанлиги сусайганидан, дебиторлик қарзларининг асоссиз кўпайишидан далолат беради. Ушбу коеффитсиентнинг нормадаги даражаси бўлиб, >1,25 <3,0, яъни аҳамияти 1,25 дан 3 гача бўлиши назарий жиҳатдан асосланган. Агар ушбу коеффитсиентнинг аҳамияти 1,25 дан кам бўлса, у ҳолда корхона учун молиявий хавф-хатар туғилади. Чунки бу салбий ҳолат бир сўмлик қисқа муддатли қарзларга бир сўмдан кам жорий активлар тўғри келади дегани. Ушбу коеффитсиентнинг аҳамияти 3 дан кўп бўлиши мақсадга мувофиқ эмас, зеро менежмент нуқтаи назаридан активларни бошҳариш борасидаги уқувсизликдан далолат беради. Активларнинг керагидан кўп жамланиши улардан самарали фойдаланишга олиб келмайди. Лекин жорий ликвидлик коеффитсиентини аҳамияти 3 дан кўп бўлиши кредиторларни корхонага сармоя қўйишга кўпроқ жалб этади. Аниқланиши: 1ш. 390-сатр : 1ш.600-сатр.
Енди ушбу коеффитсиентларни таҳлил қилиш учун 8.27-жадвални ҳавола қиламиз.

Download 5,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish