Иқтисодий таҲ


-жадвал Бухгалтерия баланси тўлов қобилиятини ифодаловчи коеффитсиентлари таҳлили



Download 5,51 Mb.
bet76/104
Sana31.03.2022
Hajmi5,51 Mb.
#520846
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   104
Bog'liq
Иқтисодий таҳлил назарияси. Дарслик.

8.27-жадвал
Бухгалтерия баланси тўлов қобилиятини ифодаловчи коеффитсиентлари таҳлили



Коеффитсиентлар

Меъёри

Йил
боши

Меъёр фарқи (+,-)

Йил охири

Меъёр фарқи (+,-)

1.



Мутлақ тўлов қобилияти

>0,2<0,7

0,01

-0,19

0,009

-0,191

2.

Оралиқ тўлов қобилияти

>0,7<1,25

1,73

+1,03

1,02

+0,32

3.

Жорий то лов қобилияти

>1,25<3

1,73

+0,48

1,02

-0,23

8.27-жадвал маълумотларидан кўринишича, мутлақ тўлов қобилияти коеффитсиенти йил бошида 0,01 бандни, йили охирида эса 0,009 бандни ташкил қилиб, меъёрдан кам бўлган. Оралиқ тўлов қобилияти коеффитсиенти йил бошида 1,73 бандни ташкил қилиб, меъёрдан юқори бўлган бўлса, йил охирида 1,02 бандни ташкил қилган ҳолда меъёр дорасида бўлган. Жорий тўлов қобилияти коеффитсиенти йил бошида меъёр доирасида бўлиб, 1,73 коеффитсиентни ташкил қилади. Мазкур коеффитсиент йил охирида меъёрдан кам бўлган, яъни 0,48 банддан иборат. Демак, корхонанинг тўлов қобилияти коеффитсиентларининг аксарият қисми ҳисобот даври давомида меъёр доирасида бўлмаган.


Шу тариқа ҳисоблаб чиқарилган ликвидлик ва тўлов қобилияти кўрсаткичлари корхонанинг турли даврларидаги балансларини, шунингдек, молиявий ҳолатни баҳолаш мақсадида турли корхонанинг балансини таққослаш имконини беради.
Ликвидлик ва тўлов қобилияти кўрсаткичлари белгиланган меъёрлардан паст бўлган ва ёмонлашиб бораётган корхоналар банкрот деб топилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси “Банкротлик тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, кредиторларнинг пул маблағлари бўйича талабларини тўлиқ ҳажмда қондиришга, шу жумладан солиқлар, йиғимлар, буджетга ва буджетдан ташқари фондларга бошқа мажбурий тўловларни тўлашга қодир бўлмаган корхоналар банкрот (иқтисодий жиҳатдан ночор) деб ҳисобланади. Корхонани бундай аҳволга олиб бормаслик учун унинг ликвидлиги ва тўлов қобилияти мунтазам таҳлил қилиб борилиши ҳамда баҳолаб турилиши керак.
Корхоналарда ликвидлик ва тўлов қобилиятининг яхшиланишига қуйидаги йўллар билан эришилади:
- маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотиш ҳажмини кўпайтириш;
- тугалланмаган ишлаб чиқариш ва тайёр маҳсулот қолдиқларини қисқартириш;
- дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш ҳамда улар юзасидан муддати ўтказиб юборилган қарзларни тўлаш;
- ўз мажбуриятлари бўйича вақтида ҳисоб-китоб қилиш ҳамда муддати ўтказиб юборилган қарзларни тўлаш;
- жорий активлардаги ўз айланма маблағлари улушини кўпайтириш;
- айланма маблағлар айланиш тезлигини ошириш.
Ликвидлик ва тўлов қобилияти даражаси кўп жиҳатдан корхонанинг молиявий барқарорлиги ҳамда иқтисодий бақувватлигига боғлиқ бўлади. Молиявий барқарор корхона деганда, корхона активларига қўйилган маблағларни ўз маблағлари ҳисобига қоплайдиган, муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларига йўл қўймайдиган ҳамда ўз мажбуриятларини ўз вақтида бажарадиган корхона тушунилади. Молиявий барқарорлик коеффитсиентларининг аҳамияти асосан кредиторлар учун муҳим аҳамият касб этади. Уларга мустақиллик, молиявий қарамлик ва молиявий барқарорлик кўрсаткичлари киради21:
Мустақиллик коеффитсиенти. Ушбу кўрсаткич корхона маблагларининг қарз маблагларига қарам эмаслигини тавсифлайди. У ўз маблагларининг хўжалик маблаглари умумий суммасига нисбати тариқасига аниқланади. Ушбу кўрсаткичнинг аҳамияти 0,5 дан кам бўлмаслиги керак. Бинобарин, мазкур кўрсаткичнинг ўсиши молиявий мустақилликнинг ортиши ва молиявий қийинчиликлар хавфининг камайишини кўрсатади.
Молиявий қарамлик коеффитсиенти. Ушбу кўрсаткич корхонани ўз маблағларининг бир сўмига қанча хўжалик маблағлари тўғри келишини кўрсатади ва хўжалик маблағларининг ўз сармоясига нисбати сифатида аниқланади. Ушбу коеффитсиентни аҳамияти 2 дан кам бўлмаслиги керак.
Молиявий барқарорлик коеффитсиенти. У ўз маблағларининг қарз маблағларига нисбати сифатида аниқланади. Бу кўрсатикчнинг аҳамияти бирдан кам бўлмаслиги керак.
ДонтсоваЛ.В., ва Никифирова Н.А.ларнинг ўқув қўлланмасида корхонанинг молиявий барқарорлигини таҳлил қилиш учун қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланиш тавсия қилинган22:
- ўзлик манбалар коеффитсиенти;
-ўзлик ва мажбуриятлар нисбати;
- чаққонлик коеффитсиенти;
- ҳарактчан ва ҳаракатсиз маблағлар нисбати;
- қисқа муддатли қарзлар коеффитсиенти;
- захира ва харажатларнинг шаклланишида мустақил манбалар коеффитсиенти;
- кредиторлик қарзлар коеффитсиенти;
Иқтисодчи олимларнинг тавсияларига кўра молиявий барқарорлигини белгиловчи энг муҳим кўрсаткичлар қуйидагилардан иборатдир23 (8.28-жадвал).

Download 5,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish