8.30-жадвал
Айланма маблағлари айланиш кў рсаткичларинии таҳлили
№
|
Кўрсаткичлар номи
|
Йил боши
|
Йил охири
|
Фарқи (+,-)
|
1.
|
Маҳсулот (иш, хизмат)ларни сотишдан олинган соф тушум, м.с.
|
7800
|
12714,4
|
+4914,4
|
2.
|
Айланма маблағ ларнинг йиллик қиймати, м.с.
|
69311,5
|
118029,9
|
+48718,4
|
3.
|
Айланма маблағларни айланиш коеффитсиенти (1 /2 )
|
0,11
|
0,12
|
+0,01
|
4.
|
Айланма маблағларни айланиш даври, кун ҳисобида (2 х 360 / 1)
|
3198,9
|
3341,9
|
+143
|
5.
|
Айланиш салмоғи коеффитсиенти (2 \ 1)
|
8,89
|
9,28
|
+0,39
|
6.
|
Бир кунлик оборот (1 / 360)
|
21,67
|
35,32
|
+13,65
|
7.
|
Айланма маблағларни айланишини секинлашуви натижасида қўшимча маблағларни жалб қилиш (+): +1436х 35,32= +5050,76 м.с.
|
|
|
+5050,76
|
8.30-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, биз таҳлил қилаётган масъулияти чекланган жамиятида ҳисобот даврида маҳсулотларни сотишдан олинган соф тушум миқдори 4914,4 минг сўмга ошган. Айланма маблағларнинг ўртача йиллик қиймати эса 48718,4 минг сўмга ўсган. Буларнинг натижасида айланма маблағларнинг айланиш коеффитсиенти ўтган йилги 0,11 коеффитсиентдан ҳисобот йилига келиб 0,12 коеффиииентга ошган. Айланиш даври эса ўтган йилга нисбатан 143 кунга ошган, яъни секинлашган. Айланиш салмоғи коеффитсиенти эса ҳисобот йили охирида 9,28 коеффитсиентни ташкил қилган ҳолда 0,39 коеффитсиентга кўпайган.
Айланма маблағларни айланишини тезлашуви натижасида қанча айланма маблағларни ишлаб чиқаришдан озод қилинганлигини ёки айланма маблағларни айланишини секинлашуви натижасида қанча айланма маблағларни қўшимча ишлаб чиқаришга жалб этилишини аниқлаш учун айланма маблағларнинг айланишини тезлашган ёки секинлашган кунини бир кунлик оборот суммасига кўпайтириш керак. Айланма маблағларнинг айланишини тезлашуви айланма маблағларни ишлаб чиқаришдан бир қисмининг озод қилинишига, айланма маблағларнинг секинлашуви эса ишлаб чиқаришга айланма маблағларни қўшимча жалб қилинишига олиб келади.
Жамиятида айланма маблағлар айланишини секинлашуви натижасида оборотга 5050,76 минг сўм (+1436х 35,32= +5050,76 м.с. ) қўшимча маблағ ларни жалб қилиши лозим бўлади. Демак, айланма маблағларнинг айланиб туришини таҳлил қилиш – уларни молиявий ҳолати барқарорлиги таҳлилининг асосий босқичларидан бири бўлиб, у ҳамма вақт корхона раҳбари, таҳлилчилар ва аудиторларнинг эътибор марказида бўлиши лозим.
Айланма маблағлардан самарали фойдалинш кўрсаткичлари таҳлилида рентабеллик даражасини таҳлил қилиш муҳим масала ҳисобланади. Рентабеллик фойда олиш даражаси, сарфланган харажат ёки капитал ҳисобига тўғри келадиган фойда ҳажмини белгилайди. Айланма маблағлар рентабеллиги даражаси корхоналарнинг айланма маблағлардан фойдаланиш (самародорлик) даражасини кўрсатади. Рентабеллик даражаси корхонанинг ҳар сўмлик айланма маблағларидан қанча фойда олганлигини кўрсатади. Таҳлил учун қуйидаги жадвални тузамиз (8.31-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |