Иқтисодий таҲ


-жадвал Бухгалтерия баланси пассиви таркибий тузилмаси ва ў згариши



Download 5,51 Mb.
bet74/104
Sana31.03.2022
Hajmi5,51 Mb.
#520846
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   104
Bog'liq
Иқтисодий таҳлил назарияси. Дарслик.

8.23-жадвал
Бухгалтерия баланси пассиви таркибий тузилмаси ва ў згариши

Кўрсаткичлар

Йил боши

Йил охири

Фарқ (+, -)

Сумма, м.с.

Сал-моғи, %

Сумма, м.с.

Сал-
моғи, %

Сумма, м.с.

Салмо-ғи, %

Баланс пассиви. Жумладан:

75098,8

100

410861

100

+335762,2

-

1.Ўз маблағлари манбалари. Ундан:

31717,5

42,23

40983,2

9,97

-9265,7

+32,26

1.1. Устав капитали

38000

50,60

38000

9,25

-

-41,35

1.2. Тақсимланмаган фойда

(-)6282,5

8,36

2983,2

0,73

-3299,3

-7,63

2. Мажбуриятлар. Ундан:

43381,3

57,76

369877,8

90,02

+326496,5

+32,26

2.1. Узоқ муддатли мажбуриятлар:Ундан:

-

-

212125

51,63

+212125

+51,63

Узоқ муддатли қарзлар

-




212125

51,63

+212125

+51,63

2.2. Жорий мажбуриятлар. Ундан:

43381,3

57,76

157752,8

38,39

+114371,5

-18,87

2.3. Кредиторлик мажбуриятлари

43381,3

57,76

157752,8

38,39

+114371,5

-18,87

8.23-жадвал маълумотларидан кўринишича, балансининг пассив қисми йил охирида 410861 минг сўмни ташкил қилган ҳолда, 335762,2 минг сўмга ошган. Унинг таркибида йил бошида ўз маблағлари манбаларининг улуши 42,23 фоизни, мажбуриятларнинг салмоғи эса 57,76 фоиздан иборат бўлган. Йил охиирга келиб эса баланс пассивида сезиларли ўзгариш бўлиб, ўз маблағларининг пассивдаги улуши атиги 9,97 фоизни, мажбуриятларнинг салмоғи эса 90,02 фоиздан иборат бўлган.
Енди, ўз маблағлари манбаларининг ҳар бир тури бўйича ҳисобот йилидаги ўзгариш сабабларини аниқлаймиз. Жамият балансининг пассив қисмининг таркибида устав капиталининг салмоғи йил бошида 50,60 фоизни ташкил қилган бўлса, йил охирига келиб 9,25 фоиздан иборат бўлди. Тақсимланмаган фойданинг улуши йил охирида 0,73 фоздан иборат бўлди. Жамиятда жорий йилда 6282,5 минг сўмлик қопланмаган зарар мавжуд бўлган.
Корхонанинг мажбуриятлари йил бошида 43381,3 минг сўмни, охирида эса 369877,8 минг сўмни ташкил қилиб, 326496,5 минг сўмга ошди. Йил бошида жами пассивларда узоқ муддатли мажбуриятларнинг улуши мавжуд эмас. Жорий мажбуриятларнинг улуши эса ҳисобот даври бошида 57,76 фоиздан иборат бўлди. Йил охирига келиб эса жами пассивларда узоқ муддатли мажбуриятларнинг улуши 51,63 фоиздан иборат бўлди. Жамиятда йил охирида жорий мажбуриятлар ҳажми 157752,8 минг сўмдан иборат бўлиб, 114371,5 минг сўмга кўпайди. Унинг жами пассивлардаги улуши эса 38,39 фоиздан иборат бўлди. Жамият жорий мажбуриятларининг асосий қисмини кредиторлик мажбуриятлари ташкил қилади. Демак, таҳлил натижаларидан кўриниб турибдики, Жамиятида ҳисобот йили охирида жами мулк манбаларининг асосий қисмини мажбуриятларнинг улуши эгаллаган. Бу ҳолат салбий баҳоланиб, жамият бошқаруви мажбуриятлар ҳажмини камайтириш бўйича керакли тадбирларни амалга ошириши лозим бўлади.
Корхонанинг молиявий ҳолати барқарор деганда, асосан унинг ўз маблағларининг ҳажми қарзга олинган маблағлар ҳажмидан кўп бўлиши тушунилади. Ўз маблағлари ва қарзга олинган маблағларнинг нисбати коеффитсиенти қарзга олинган маблағлар суммасининг ўз маблағлари суммасига нисбати тариқасида аниқланади. Ушбу коеффитсиент корхонанинг ўз маблағларининг ҳар бир сўмига тўғри келадиган қарзга олинган маблағларнинг миқдорини кўрсатади. Ушбу коеффитсиент жамиятида йил бошида 43381,3:31717,5 = 1,37 бандни, йил охирида эса 369877,8: 40983,2= 9,02 бандни ташкил этди ёки корхонанинг йил бошида ўз маблағларининг ҳар сўмига 1,37 тийин қарзга олинган маблағлар тўғри келган бўлса, йил охирига келиб 9,02 тийинни ташкил қилди. Демак, корхонанинг қарз маблағларига қарамлиги ошган бўлиб, бу унинг молиявий ҳолатига салбий таъсир кўрсатади.
Корхона молиявий ҳолатини таҳлил қилиш жараёнида айниқса, унинг ликвидлиги ва тўловга лаёқатлилигини таҳлил қилиш муҳим аҳамият касб этади. Корхона балансининг ликвидлиги деганда, балансдаги ликвид маблағларнинг балансида кўрсатилган мажбуриятларни қоплаш даражаси тушунилади. Активларнинг ликвидлиги – баланс ликвидлигининг акси бўлиб, вақт бўйича активларнинг пул маблағларига айланиши тушунилади.
Корхона баланси ликвидлиги ва тў лов қобилиятни ифодаловчи кў рсаткичларни таҳлил қилиш унинг молиявий ҳолатини баҳолашда муҳим ў рин эгаллайди. Корхона баланси ликвидлигини таҳлил этиш молиявий таҳлилнинг энг асосий босқичларидан бири бў либ, корхоналарнинг ҳаёт-мамотини, уларни банкрот бў лиш ёки келгусида фаолият кечириш муаммоларини ҳал этишда ёрдам беради.
Ликвидлилик корхонанинг ўз жорий активлари ҳисобига ўзининг қисқа муддатли (жорий) мажбуриятларини бажаришга лаёқатлилигини кўрсатади. Баланс активи “реализасия қилинадиган”, яъни мол-мулкни исталган вақтда нақд пулга айлантирса бўлади. Баланс активининг моддалари йўқ бўлиб кетмай, балки бир шаклдан бошқа бир шаклга ўтади. Баланс пассивининг моддалари “узиладиган”, яъни улар қарздорлик узилиши туфайли “йўқ бўлиш” қобилиятига эга. Мана шундай “ликвидлик” пассивда реализасия қилинадиган активлар билан акс эттириладиган мажбуриятларни тўлашни англатади.




Баланс ликвидлигини аниқлаш долзарблиги корхоналарни банкротлик оқибатида тугатиш муаммоси юзага келадиган бозор шароитида алоҳида аҳамият касб этади. Баланснинг ликвидлик даражасини аниқлаш учун активнинг маълум муддатда тўланиши лозим бўлган қисмига таққосланади. Агарда актив моддалари реализатсия мажбуриятларини тўлаш учун кифоя қиладиган суммасини берса, бу маънода баланс ликвид, яъни корхона тўловга лаёқатли, акс ҳолда эса у тўловга лаёқатсиз ҳисобланади.

Баланс ликвидлигини керакли даражада бўлиши – корхона фаолиятини давом этиши, бошқа корхона ва ташкилотлар – таъминотчи, кредитор, банк органлари ва давлат бюджети билан меъёрий иқтисодий алоқаларни давом эттириш кафолатидир. Бозор муносабатлари мураккаб бў либ, бу вазиятда корхона баланси ликвидлик хусусиятга эга ва эга бўлмаслиги мумкин. Баланснинг ликвидлиги тасодифан, вақтинча, узоқ муддатли ва доимий бўлиши мумкин. Лекин амалиёт талаби – корхоналар баланси ликвидликка эга бўлишидир.
Иқтисодий адабиётда корхоналар баланси ликвидлигини таҳлил этиш учун ҳар ҳил тизимдаги кўрсаткичлар тавсия этилган. Л.В.Донтсова19 ўз ўқув қўлланмасининг “Баланс ликвидлиги таҳлили” бўлимида қўшимча кўрсактичлардан, “Молиявий коеффитсиентлар таҳлили” бўлимида асосий кўрсаткичлардан фойдаланган.
Баланснинг ликвидлик хусусияти бозор муносабатларининг асосий талабларидан биридир. Корхона ликвидлик хусусиятига эга бўлса, бу корхона иқтисодиёт мажмуасида фаолият кўрсатиши мумкин. Агарда корхона баланси бу хусусиятга эга бўлмаса, у бошқа корхона ва ташкилотлар билан меъёрий равишда иқтисодий алоқаларни олиб боролмайди ва фаолият кечириши оғирлашиб кетади. Демак, баланс ликвидлиги катта аҳамиятга эга бўлиб, уни таҳлил қилиб туриш обектив заруратдир.
Баланснинг ликвидлик кўрсаткичларни аниқлаш ҳисоб-китоби усулини 8.24-жадвалда келтирамиз.

Download 5,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish