Ўн кунликлар
|
Маҳсулот ишлаб чиқариш (минг сў м)
|
1 – ой
|
2 – ой
|
Бизнес-режада
|
Ҳақиқатда
|
Бизнес-режада
|
Ҳақиқатда
|
1- ўн кунлик
|
3300
|
3800
|
4200
|
4000
|
2- ўн кунлик
|
3400
|
3000
|
4350
|
4200
|
3- ўн кунлик
|
3300
|
4900
|
4300
|
4700
|
Жами 1 ойда
|
10000
|
11700
|
12850
|
12900
|
Кўрсатма: Ҳар бир ўн кунликда ишлаб чиқарилган маҳсулот улушини ҳисоблаб чиқинг ва олинган натижаларни қуйидаги жадвалда акс эттиринг ҳамда хулоса ёзинг.
Ўн кунликлар
|
Жами ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмига нисбатан (улуши) % ҳисобида
|
1 – ой
|
2 – ой
|
Бизнес-режада
|
Ҳақиқатда
|
Бизнес-режада
|
Ҳақиқатда
|
1
|
|
|
|
|
2
|
|
|
|
|
3
|
|
|
|
|
Жами
|
|
|
|
|
2. Қуйидаги жадвал маълумотларига асосан истеъмолчиларга бир маромда мол етказиб бериш бўйича ойлик бизнес-режанинг бажарилишига баҳо беринг.
Маҳсулот турлари
|
Бир ойда мол етказиб бериш
|
|
1- ўн кун
|
2- ўн кун
|
3- ўн кун
|
Жами
|
|
Режа
|
Ҳақ.
|
Режа
|
Ҳақ.
|
Режа
|
Ҳақ.
|
Режа
|
Ҳақ.
|
1. Пўлат прокати
|
10
|
12
|
10
|
13
|
10
|
16
|
30
|
41
|
2. Пластмассалар
|
5
|
4
|
5
|
3
|
5
|
8
|
15
|
15
|
3. Сим
|
15
|
11
|
16
|
15
|
15
|
20
|
46
|
46
|
4. Бронза
|
8
|
7
|
9
|
6
|
8
|
12
|
26
|
25
|
Кўрсатма: Истеъмолчиларга бир маромда мол етказиб беришга баҳо бериш коеффитсиентини аниқлаш керак.
3- топшириқ:
Қуйидаги маълумотлар асосида маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмининг ҳисобот йилида ўтган йилга нисбатан ўсиш суръатини аниқланг ва таҳлил қилинг.
Кў рсаткичлар
|
Ўлчов бирлиги
|
Ўтган
йили
|
Жорий
йил
|
Мутлақ суммада ўзгариши
|
Фоиз ҳисобида
|
1.Маҳсулотлар ишлаб чиқариш
- таққослама баҳода
- амалдаги баҳода
|
Минг сўм
|
50512
52678
|
55890
56377
|
|
|
2. Сотилган маҳсулот ҳажми
|
_ъ_
|
49200
|
49430
|
|
|
6-Боб. ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ
6.1. Иқтисодий таҳлил қилишнинг асосий қоидалари
Корхона фаолиятини иқтисодий таҳлил қилишнинг натижаси асосан, унинг тўғри амалга оширилишига боғлиқ. Иқтисодий таҳлил қилиш қатор талабларга жавоб бериши лозим. Яъни, у режа ва янги методикага асосланиши ҳамда аналитик жараёни самарасини таъминлаб бериши керак.
Бошқарув учун аналитик ишланмаларни бир тартибда, ўз вақтида ҳамда тушунарли тарзда етказиб беришни таъминлаш учун иқтисодий таҳлилни ташкил қилиш ва ўтказиш жараёнлари қуйидаги талабларга асосланади:
Мажбуриятларнинг тақсимланиши. Таҳлилни амалга ошириш бўйича мажбуриятлар алоҳида ижрочиларга бўлиб берилади ҳамда у бўйича масъул белгиланади.
Таҳлил камчиқим, натижаси эса, самарали бўлиши зарурур. Таҳлилни амалга оширишда таҳлилнинг янги усуллари, маълумотни компютер технологиялари ёрдамида ўрганиш, маълумотни йиғиш ҳамда уни сақлашнинг ратсионал усуллари кенг миқёсда ишлатилиши лозим. Натижалардан эса турли мақсадларда фойдаланиш имконияти таъминланиши шарт. У асосида қабул қилинган қарорлар аниқ ижобий якунлар билан тугаши керак.
Маълумотга бўлган эҳтиёжларни тўла қондиришга йўналтирилиши. Таҳлилни турли субектларининг информатсион талабларни имкон қадар тўла қондириш йўлларини ҳамда таҳлилни ўтказишга кетган харажатларни камайтириш билан уйғунлаштириб олиб бориш.
Таҳлил ишларини регламентатсиялаш ва унификатсия қилиш. Регламентатсиялаш ҳар бир ижрочидан мажбурий талаб қилинадиган жадвал ва натижа шаклларини ишлаб чиқишни назарда тутади. Таҳлилни унификатсиялаш (стандартизатсиялаш) методик қўлланмаларни, натижа шаклларини, жадвалларни, стандарт программаларни, умумий баҳолаш мезонларини ишлаб чиқишни кўзда тутади.
Кўрсатиб ўтилган қоидаларга риоя қилиш таҳлил ишлари самарасини кескин оширади.
Иқтисодиётни либераллаштириш шароитида мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича фармон ва қарорлар қабул қилинмоқда.
Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аксиядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тў ғ рисида“ 2015-йил 24-апрелдаги ПФ-4720-сонли Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Ваҳкамасининг “Давлат улуши бўлган аксиядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида“ ги 2015-йил 28-июлдаги 207-сонли қарори қабул қилинди. Мазкур қарор 2016-йил 1-январдан кучга кирди. Ушбу қарорнинг бажарилиши юзасидан «Давлат улуши бўлган аксиядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари тўғрисида» низом қабул қилинди. Ушбу Низом банкларга ва суғ урта ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди. Устав капиталида давлат улуши бўлмаган хўжалик жамиятлари ўзларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш учун ушбу Низомни жамиятнинг бошқарув органлари қарорига биноан татбиқ этишлари мумкин. Самарадорликни баҳолаш мезонлари белгиланган даврийлик бўйича ҳисобланадиган самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларини ўз ичига олади.
Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (кейинги ўринларда СМК деб аталади) ташкилотларнинг ижро этувчи органи фаолияти самарадорлигини аниқлаш учун фойдаланиладиган баҳолаш мезонларининг миқдорий ўлчовидан иборат бўлади.
СМК рўйхати фаолиятнинг иқтисодий, энергетика, ишлаб чиқариш, инновасион самарадорлиги кўрсаткичларини ва самарадорликнинг бошқа кўрсаткичларини ўз ичига олиши мумкин. СМК рўйхати ташкилотнинг ваколатли бошқарув органи бўлган кузатув кенгаши, у мавжуд бўлмаганда эса — юқори бошқарув органи (хўжалик жамиятлари учун) ёки муассис (давлат корхоналари учун) қарори билан тасдиқланади. СМКни ҳисоблашнинг даврийлиги ҳар чоракдан иборат бўлади ва ташкилотнинг ваколатли бошқарув органи қарори билан белгиланади.
Манбаи фақат йиллик ҳисобот бўлган кўрсаткичлар бир йилда бир марта ҳисобланади. Ташкилотнинг ваколатли бошқарув органи қарори билан ташкилот фаолиятининг тармоқ бўйича мансублиги, ривожланиш стратегияси ва фаолиятининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда СМК сифатида бошқа коеффитсиентлардан фойдаланиш мумкин.
Баҳолаш мақсади учун ҳар бир СМКга унинг ташкилот учун аҳамиятини акс эттирувчи салмоқ ўлчови белгиланади. Ташкилотга нисбатан татбиқ этиладиган барча СМК салмоқ ўлчовлари жами 100 фоизни ташкил қилади. Ҳар бир СМКнинг салмоқ ў лчови, унинг ташкилот фаолияти учун аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, ташкилотнинг ваколатли бошқарув органи қарори билан белгиланади.
Хўжалик юритувчи субектларда мазкур низомда кўрсатилган таҳлилий кўрсаткичларга баҳо бериш иқтисодий таҳлил самарасини ошириш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |