Иқтисодий таҲ


Иқтисодий таҳлилнинг асосий ахборот манбалари



Download 5,51 Mb.
bet36/104
Sana31.03.2022
Hajmi5,51 Mb.
#520846
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   104
Bog'liq
Иқтисодий таҳлил назарияси. Дарслик.

5.5. Иқтисодий таҳлилнинг асосий ахборот манбалари

Иқтисодий таҳлил жараёнида турли хил ахборотлар ҳамда маълумотлардан фойдаланиш зарур бўлади. Уларнинг тўғри, аниқ, ишончли бў лиши ҳамда ўз вақтида олиниши таҳлил натижаларининг самарадорлигини оширади.


Ички ва ташқи фойдаланувчилар учун муайян шакл ва мазмунга эга иқтисодий ҳодиса, воқеа ва хўжалик жараёнларини қайд этиш ёки қайта ҳисоблаб тегишли манбаларларда дарак ёки кўрсаткич кўринишида акс эттириш иқтисодий таҳлилда учун маълумотлар ҳисобланади.
Иқтисодий таҳлил жараёнида турли хил ахборотлар ҳамда маълумотлардан фойдаланиш зарур бўлади. Уларнинг тўғри, аниқ, ишончли бўлиши ҳамда ўз вақтида олиниши таҳлил натижаларининг самарадорлигини оширади.
Ички ва ташқи фойдаланувчилар учун муайян шакл ва мазмунга эга иқтисодий ҳодиса, воқеа ва хўжалик жараёнларини қайд этиш ёки қайта ҳисоблаб тегишли манбаларларда кўрсаткич кўринишида акс эттириш иқтисодий таҳлила учун маълумотлар ҳисобланади.
Иқтисодий таҳлилда фойдаланувчиларга узатиладиган хабар тавсифига эга маълумотлар ёки уларнинг тўплами ахборот тушунчасини беради.
Таҳлил учун керакли бўлган маълумотлар ҳамда ахборотларнинг мазмунига қараб қуйидаги турларга ажратиш мумкин:
- иқтисодий маълумотлар;
- ҳуқуқий – меъёрий маълумотлар;
- илмий - техникавий маълумотлар;
- табиий - экологик маълумотлар;
- бошқа маълумотлар.
Иқтисодий маълумотлар икки гуруҳга бўлинади. Биринчиси – ички иқтисодий маълумотлар. Уларни бизнес- режа, ҳисоб тизими, буджет ҳисоб-китоблари, корхона дастури маълумотлари ва шу кабилар ташкил этади. Иккинчиси – ташқи иқтисодий маълумотлар. Мисол учун, товар-хомашё бозоридаги маълумотлар, қимматли қоғ озлар бозоридаги маълумотлар, рақобатдош корхона маълумотлари, тармоқдаги ўртача кўрсаткичлар ва шу кабилар. Бу манбалар таҳлилда энг кўп фойдаланилади.
Иқтисодий таҳлилда қўлланиладиган ахборотлар ошкоралиги нуқтаи назаридан ёпиқ ва очиқ маълумотларга бўлнади. Бухгалтерия ва статистик ҳисоботларда иқодаланган маълумотлар ташқарига, бошқа субектларга тақдим этилади ва улар очиқ маълумотларга киради. Бозор муносабатлари шароитида ҳар бир хўжалик юритувчи субъект ўзининг меъёрий кўрсаткичлари, тарифлари, лимитлари ва уларни баҳолаш йўлларини ишлаб чиқади. Бу кўрсаткичлар хўжалик субектининг тижорат, технологик ва ишлаб чиқариш сири ҳисобланади.
Корхоналар фаолиятини таҳлил қилшда кўплаб маълумот манбаларидан фойдаланилади. Иқтисодий таҳлилнинг асосий ахборот манбалари қуйидагилар:
1. Бизнес-режа маълумотлари.
2. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи.
3. Статистик ҳисоб ва ҳисобот.
4. Оператив (тезкор) ҳисоб ва ҳисобот.
5. Ҳисобдан ташқари маълумотлар.
Ушбу санаб ўтилган маълумотлар ичида энг асосийси бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи ҳисобланади, чунки тахминан 70 фоиз маълумотларни иқтисодий таҳлил бухгалтерия ҳисобидан олади. Таҳлил қилиш жараёнида йиллик ҳисоботга ёзилган изоҳнома ҳам ҳар томонлама кўриб чиқилади. Таҳлил қилиш жараёнида ҳисобдан ташқари маълумотлардан ҳам фойдаланиш катта самара беради. Буларга: текшириш ва тафтиш далолатномалари, молия ва солиқ идоралари, банкнинг бажарган таҳлил натижалари, лаборатория ва табобат-назорти материаллари, корхона меҳнат жамоасининг умумий мажлис материаллари, корхона меҳнат жамоасининг умумий мажлис материаллари киради.
Таҳлил қилиш жараёнида ҳисобдан ташқари маълумотлардан ҳам фойдаланиш катта самара беради. Таҳлил қилиш жараёнида ҳисобдан ташқари маълумотлардан ҳам фойдаланиш катта самара беради. Буларга: текшириш ва тафтиш актлари, молия ва солиқ идоралари, банкнинг бажарган таҳлил натижалари, лаборатория ва табобат назорати материаллари, корхона меҳнат жамоасининг умумий мажлис материаллари киради.
Иқтисодий таҳлил қилишнинг самараси, авваламбор, ҳисобот маълумотларининг сифатига боғлиқ. Шунинг учун ҳисоб ва ҳисобот материалларини текшириш керак. Амалда маълумотларни текширишнинг бир неча усуллари мавжуд:
1. Ҳисоботларни тузиш қоидаларига амал қилиш. Ушбу текшириш ўз ичига қуйидагиларни олади: ҳисобот шаклларининг тўғри тўлдирилиши ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Давлат Статистика қўмитаси томонидан тасдиқланган шаклларга мос келиши, айрим миқдорий кўрсаткичларни аниқлашда арифметика амалларини тўғри қўлланилганлиги кабилар. Ҳисобот шакллари ва ҳужжатларда ҳеч қандай тузатиш ёки рақамларни ўчириб қайта ёзиш асло мумкин эмас.
2. Турли ҳисобот шаклларида бериладиган иқтисодий кўрсаткичлар суммасининг бир- бирига мос келиши. Текширишнинг ушбу усулини аниқроқ тушуниш учун қуйидаги 5.3-жадвални ҳавола қиламиз.



Download 5,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish