Иқтисодий таҲ


Функсионал қиймат таҳлили



Download 5,51 Mb.
bet35/104
Sana31.03.2022
Hajmi5,51 Mb.
#520846
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   104
Bog'liq
Иқтисодий таҳлил назарияси. Дарслик.

Функсионал қиймат таҳлили. Маҳсулот таннархини камайтириш борасида кераксиз ва ортиқча харажатларни минимал даражага келтириш маҳсулот ишлаб чиқаришни лойиҳалаштириш ва уни ишлаб чиқариш чоғида ҳар томонлама ҳисобга олиш керак. Бу масалани ижобий ҳал қилишда ФҚТ асқотади. ФҚТ – обектни (маҳсулот) технологик ва меҳнат жараёнлари тизимли тарзда тадқиқ қилиб, меҳнат ва моддий ресурслардан самарали фойдаланишга қаратилган чора - тадбирларни ишлаб чиқади.
ФҚТ нинг асосий мақсади–илмий тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишлари чоғида янги хил маҳсулотларни лойиҳалаштириш ва уларни ўзлаштиришда ортиқча харажатларнинг юзага келишига йўл қўймаслик; ишлаб чиқариш босқичида лойиҳа бўйича кўзда тутилган харажатлар даражасидан четга чиқмасликни; буюмни қўллаш босқичида оқланмаган эксплуатасион харажат ва йўқотишларни бартараф қилиш ва ниҳоят, буюмларни утилизасия (чиқит) га чиқариш босқичида чиқитга чиқарилган буюмларни қайта ишлаб, улардан фойдаланиш жараёнини ўз ичига олади.
ФҚТ нинг энг муҳим тамойиллари қуйидагилардан иборат:
- обектга комплекс тарзда ёндашув;
- обект ҳолатини ўрганилганда жамоа ижодий тафаккурини ҳар томонлама фаоллаштириш (фикрлар ҳужуми);
- ФҚТ барча босқичларида техникавий ва ташкилий ечимларни баҳолашда функтсионал керакли ва ортиқча харажатларни аниқлаш.
ФҚТ ўтказиш қуйидаги босқичларга бўлинади:
- таҳлил қилиш обектини танлаш (маҳсулот конструктсияси, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, технологик жараён, бошқарув ва ҳисоб тизими кабилар);
- таҳлилнинг мақсади ва вазифаларини асослаш (рентабеллик даражасини ошириш, ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, жаҳон бозорида маҳсулотларнинг рақобатбардошлик қобилиятини ошириш, хом-ашё, материаллар ва электр қувватини тежаш, ишлаб чиқаришдаги “тор“ жойларни бартараф қилиш, импорт ва тақчил маҳсулотларни ишлатишдан воз кечиш);
- таҳлил обекти тўғрисида маълумотларни йиғиш ва асосий, қўшимча ҳамда кераксиз функсияларни аниқлаш;
- ижодий ёндашув ва ностандарт тафаккур қилиш;
- функсионал қиймат таҳлилини қўллаш натижасида олинадиган иқтисодий самарани аниқлаш;
- қабул қилинган қарорларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш.
Функсионал қийматли таҳлил ишлаб чиқариш сикли давомида содир бўладиган харажатлар тў ғ рисида маълумотларни жамлаб, содир бўлган сарфларни камайтириш ёки уни мақбул даражаларини кўрсатишдан иборатдир.
Ушбу таҳлилнинг обекти муайян маҳсулот, унинг ишлаб чиқариш жараёни ҳамда техник-технологик тизими ҳисобланади. Мисол учун, корхона трактор ишлаб чиқариш учун мў лжалланган. Демак, трактор унинг обекти бўлиб ҳисобланади.
Функсионал қийматли таҳлил ўз ичига хўжалик фаолиятини амалга оширишнинг дастлабки фаолиятларини ҳам қамраб олади, яъни керак бўладиган маблағлар, илмий-методик ишлар, техник-иқтисодий усуллар, қуролланиш базаси, ошиқча харажатларни камайтириш ёки улар учун қў шимча маблағ ларни ажратиш ва ҳоказолар. Бу ишларнинг амалга оширилиши фаолият функсиясини ҳар томонлама ўрганиб, уларнинг сарфлаш керак бўлган харажатлари билан бирга белгиланиб олинишидан бошланади. Мазкур таҳлил турининг ўзига хос хусусияти шундаки, ишлаб чиқариш жараёнини амалга ошириш учун керак бўлган барча омилларни харажатлар билан бирга боғлиқ ҳолда таҳлил қилишни таъминлайди
Функсионал қийматли таҳлил энг илғор таҳлил тури бўлиб, обектларни тизимли ўрганиш методига асосланиб бажарилади. Унинг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:

  • функсионал ёндашув, яъни ў рганиладиган жараёнлар асосий, қўшимча ва ёрдамчи, кераксиз гуруҳларга ажратилиб ўрганилади;

  • мулк эгаларининг манфаати нуқтаи назаридан ёндашув;

  • тизимли ва комплекс ёндашув;

  • ижодий ёндашув;

  • истиқболли таҳлил методларини қўллаш.

Ушбу таҳлилнинг энг ижобий томони ўрганилаётган иқтисодий ҳодиса ва жараёнларни қандай натижа билан тугашини аввалдан аниқ кўрсата билади.
Функсионал қийматли таҳлилнинг асосий мақсади – маҳсулотнинг (иш,хизмат) истеъмол қиймати ва қиймати бўйича мақбул алоқадорлилик ҳамда мосликни аниқлашдан иборат.
Функсионал қийматли таҳлил қуйидаги мақсадларни амалга оширишда фойдаланилади:
- корхонанинг фойдасини ошириш;
- маҳсулот таннархини пасайтириш ва фойдаланишдаги харажатларни камайтириш;
- ишлаб чиқарилган маҳсулотни стандарт талаблари даражасида бўлишини таъминлаш;
Таҳлилнинг асосий вазифаларидан яна бири ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнида содир бўлаётган барча салбий харажатлар тўғрисида маълумотларни жамлаб, уларни бартараф этиш йўлларини кўрсатишдир.
Функсионал қийматли таҳлил инженерлик, иқтисодий, ҳуқуқий, технологик масалаларни барчасини мужасамлаштирган ҳолда жараёнлар ва ҳодисаларни охирги натижасидан аввалроқ билиб, ўрганиб турадиган таҳлил туридир. Бу таҳлил тури энг ривожланган мамлакатларнинг ишлаб чиқаришида амалда қўлланилиб катта ижобий тарафларни эгаллашга мушарраф бўлган.
Функсионал қийматли таҳлилда иқтисодчилар билан бир қаторда инженер, технолог, оддий ишчиларни маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида қатнашув даражасини такомиллаштириш ишлари ҳам кўриб чиқилади. Умуман бу таҳлил ҳар бир фаолиятни аниқ ўлчанган ва натижалаштирган ҳолда кўради.



Download 5,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish