5.3 – жадвал
Турли ҳисобот шаклларида берилган иқтисодий кўрсаткичлар суммасининг бир-бирига мос келиши
Тартиб сони
|
Кўрсаткичлар
|
1 - шакл
|
2 - шакл
|
Мос келиши тўг`рисидаги белги
|
Шакл сони
|
Қатор ва устун сони
|
Сумма (минг со`м ҳисобда)
|
Шакл сони
|
Қатор ва устун сони
|
Сумма (минг со`м ҳисобда)
|
|
1
|
Устав капитали йил бошига
йил охирига
|
1
1
|
410/3
410/4
|
8 937
8 937
|
5
5
|
010/3
110/3
|
8 937
8 937
|
мос
мос
|
2
|
Резерв капитали
йил бошига
йил охирига
|
1
1
|
430/3
430/4
|
6 763
7 983
|
5
5
|
010/5
110/5
|
6 763
7 983
|
мос
мос
|
Ушбу текширишнинг моҳияти қуйидагидан иборат: Бир қанча иқтисодий кў рсаткичлар турли ҳисобот шаклларида берилади ва бинобарин, ҳисобот тузишда ана шу иқтисодий кўрсаткичлар суммаси бир-бирига тўғри келиши шарт. Масалан, устав капиталининг миқдори 1-шакл (баланс) ва 5-шакл (хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот) берилади ва ҳ.к.
5.6. Таҳлил натижаларини умумлаштириш ва расмийлаштириш
Иқтисодий таҳлилининг охирги босқичи – таҳлил натижаларини якуний хулосаларини чиқариш ва расмийлаштириш ҳисобланади.Якуний хулосада, корхонанинг мулкий ҳолати, уларнинг манбаланиши, иқтисодий ва молиявий салоҳияти, тўловга қобиллиги, ликвидлилиги, молиявий мустаҳкамлик ва барқарорлигини ташхиси қўйилади. Бу ташхис асосида унинг иқтисодий рейтинг баҳосини ҳам бериш мумкин.
Иқтисодий таҳлил натижалари таҳлилий мавзулар ёки хўжаликник йиллик ҳисоботига илова қилинқдиган баённома кўринишида ифода этилади.
Таҳлил натижаларига асосланган ҳолда маълумотнома ёки изоҳнома ёзилади. Изоҳномада корхона ва ташкилотларнинг хўжалик фаолиятида қўлга киритилган ютуқлари ва йўл қўйган камчиликларини бартараф қилиш йўллари кўрсатилади. Бу ўринда, айниқса, аниқланган ички хўжалик резервларни ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга жалб этиш йўллари кўрсатилади.
Таҳлил натижаларини умумлаштириш ва якунлаш қайси турдаги таҳлилни ўтказганлигига қараб бажарилади. Мисол учун, корхоналарнинг йиллик ҳисоботи асосида ўтказилган жорий таҳлилнинг якуни, умумий хулосалар ва юқори ташкилотларга тушунтириш хати ёзиш орқали якунланади. Айрим турдаги бошқа таҳлил турларининг натижалари эса мутахассисларни маърузаси, корхона раҳбарининг буйруғи, жамоанинг мажлис баёни, аудит хулосалари орқали умумлаштирилиши мумкин.
Таҳлил натижаларини умумлаштирганда албатта эришилган натижалар, йўл қўйилган камчиликлар кўрсатилиши лозим. Йтуқлар аниқ рақамларда ва фактлар билан кўрсатилган бўлиши талаб этилади. Шунингдек, йўл қўйилган камчиликларни тузатиш чора-тадбирлари, яъни таклифлар ҳам к ўрсатилади.
Иқтисодий таҳлил натижаларини расмийлаштириш ва умумлаштиришга корхонанинг умум мажлис материаллари, турли хил диаграмма, жадвал ва графиклар тузилади. Чунки, ҳисобот маълумотларини таҳлилий жиҳатдан қайта ишлаш усулларидан бири таҳлилий жадвалларни тузиш ҳисобланади. Жадвалга таҳлил қилинадиган кўрсаткичларнинг база ва амалдаги даражаси киритилади, мутлақ фарқ аниқланади, кўрсаткичларнинг ўсиш суръати аниқланади ҳамда тегишли хулоса ёзилади. Таҳлилий жадвалларнинг устунлиги ва афзаллиги шундан иборатки, у ҳам бўлса, кўрсаткичларнинг ўзаро боғланиши жуда ҳам аниқ ва кўргазмали тарзда намоён бўлади.
Таҳлил натижаларини расмийлаштиришни услубий тартибида хулосаларни аниқ ва равон тилда баён этилишига, ютуқ ва камчиликларни асослигига, ўринли ва обективлигига, юзага келиш ва ўзгаришларни даврийлигига, таҳлил якуни бўйича компания, фирма бошқарувини оптимал стратегияларини (чора, тадбирлар) белгилаб олинишига аҳамият бериш лозим.
Қисқа хулоса
Ушбу бобни ўрганиш натижасида талабалар иқтисодий таҳлилнинг турларини туркумлаш, уларни умумлаштириш ва бир тизимга келтириш ҳамда ушбу фаннинг истиқболда янада такомиллаштириш йўлларини, хусусан ретроспектив (жорий), тезкор, истиқбол, молиявий-иқтисодий, техник-иқтисодий, таққослама ва функсионал қиймат таҳлилини ўтказиш усулларини, иқтисодий таҳлилда қўлланиладиган асосий иқтисодий кўрсаткичларни ахборот манбалари, қўлланиладиган маълумотлар манбаларининг тўғрилигини текшириш усулларини, маълумотлардан ташқи ва ички фойдаланувчиларига қандай мақсад учун кераклигини, таҳлил натижалари қандай расмийлаштириш кабиларни билишлари зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |