Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши талабалари учун “Корхона иқтисодиёти” фанидан


Назорат ва муҳокама учун саволлар



Download 1,17 Mb.
bet11/86
Sana24.02.2022
Hajmi1,17 Mb.
#215791
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   86
Bog'liq
4. корхона иқтисодиёти Маъруза матнлари

Назорат ва муҳокама учун саволлар
1. Миллий иқтисодиёт тушунчаси ва корхоналарнинг мамлакат халқ хўжалиги мажмуасидаги роли.
2. Саноат корхоналарига хос бўлган белгилар.
3. Саноат корхоналарининг вазифалари ва бажарадиган ишлари.
4. Корхонанинг давлат рўйхатидан ўтиш учун қандай ҳужжатлар талаб қилинади?
6. Саноат корхоналарининг таснифи.
7. Корхона тузилмасини белгилаб берувчи омиллар.
8. Корхона тузилмасини мукаммаллаштириш йўллари.
3-мавзу. Ўзбекистонда янги корхонани ташкил этиш асослари

Режа: 
3.1. Корхонани ташкил қилиш тамойиллари


3.2. Таъсис ҳужжатлари
3.3. Корхоналарнинг давлат томонидан рўйхатга олиниши
3.4.Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
3.1. Корхонани ташкил қилиш тамойиллари
Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳатлар асосида кўпукладли иқтисодиётнинг шаклланиши, мулкдорлар синфининг пайдо бўлиши − инсон фаолиятининг барча доираларида хўжалик юритиш бозор механизмларининг ривожланаётганидан дарак беради.
“Мамлакатимизнинг барқарор иқтисодий ўсиши ва истиқболи, аҳоли ҳаёт даражаси ва сифатини белгилаб беришга кўп жиҳатдан боғлиқ бўлган энг муҳим устувор вазифа − бу хусусий мулк ва хусусий тадбиркорлик ривожи йўлидаги барча ғов ва тўсиқларни олиб ташлаш ва бу соҳага тўлиқ эркинлик беришдан иборат”9.
Мамлакат иқтисодиётининг тадрижий ўсишини таъминлаш ҳозирги кунда фаолият юритаётган корхоналар билан бир қаторда, янги корхоналарни ташкил қилиш ва ишга туширишга асосланади.
Янги корхонани ташкил қилиш қуйидаги ташкилий тамойиллар асосида амалга оширилади:

  • корхонани ташкил қилиш фикрининг пайдо бўлиши;

  • корхона муассисларини танлаш;

  • таклиф қилинаётган маҳсулотга бозордаги талабни ўрганиш;

  • корхона Низом жамғармасини тузиш учун молия манбаларини аниқлаш;

  • корхонанинг таъсис ҳужжатлари ва бизнес-режасини тайёрлаш;

  • давлат рўйхатидан ўтиш;

  • муҳр, штамп ва бошқа реквизитларни тайёрлаш;

лицензияланадиган фаолият турлари бўйича лицензиялар олиш.
Фуқаролик Кодексининг 42-моддасига мувофиқ: “Юридик шахслар мулкдор ёки у вакил қилган шахс томонидан ёхуд ваколатли органнинг фармойиши асосида, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ташкил этилади.
Мулкдорлар, хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи субъектлари ёхуд улар вакил қилган шахслар юридик шахсларнинг муассислари (таъсисчилари, асос солувчилари. –Э.Ш.) ҳисобланади”.
Шунингдек, мулк эгаси ёки у тайинлаган вакиллик органининг розилиги бўлса, фаолият юритаётган корхона таркибидан бир ёки бир нечта таркибий бўлинмаларни, ушбу бўлинмаларнинг меҳнат жамоалари ташаббусига кўра, ажратиб чиқариш натижасида янги корхона ташкил топиши мумкин.
Корхоналар жорий ва ҳисоб-китоб рақамлари очиш ва улар тўғрисидаги ҳолатларни тасдиқлаш ҳуқуқига эга бўлган, мустақил юридик шахс мақомидаги ваколатхоналар ва филиалларни ташкил қилиши мумкин. “Ваколатхона юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган, юридик шахс манфаатларини ифодалайдиган ва уларни ҳимоя қиладиган алоҳида бўлинмасидир.
Филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир.
Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан мол-мулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб борадилар. Ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради”10.
Корхона қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда махсус давлат органларида рўйхатга олинган кундан бошлаб ташкил қилинган ҳисобланади ва ҳуқуқий шахс мақомига эга бўлади.
Корхонани ташкил қилишдан ташқари, унинг молиявий барқарорлиги ва самарали фаолиятини таъминлаш − рақобатчилик шароитларида жуда муҳимдир. Бу қоидаларга риоя қилмаслик оқибатида корхонани ташкил қилиш билан боғлиқ барча меҳнатлар ўзини оқламайди ва мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг микро ва макроиқтисодий кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатади. Молиявий жиҳатдан барқарор бўлмаган корхоналар − банкрот корхоналар ҳисобланади.
Шуни таъкидлаш лозимки, ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланадиган корхонни ташкил этишда, унинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади.



Download 1,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish