Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши талабалари учун “Корхона иқтисодиёти” фанидан



Download 1,17 Mb.
bet13/86
Sana24.02.2022
Hajmi1,17 Mb.
#215791
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   86
Bog'liq
4. корхона иқтисодиёти Маъруза матнлари

Акциядорлик жамиятининг таъсис ҳужжати сифатида таъсис йиғилиши (муассис) тасдиқлаган Устав қабул қилинади.
Давлат корхонаси акциядорлик жамиятига айлантирилаётганда − давлат мулкини тасарруф этишга ваколатли орган тасдиқлайдиган эмиссия маълумотномаси ҳам таъсис ҳужжати ҳисобланади.
Акциядорлик жамияти Уставига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ёки уни янги таҳрирда тасдиқлаш акциядорларнинг умумий йигилишида иштирок этаётган овоз берувчи акциядорларнинг тўртдан уч қисмдан иборат кўпчилик овози билан қабул қилинган акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига биноан амалга оширилади.
Корхонанинг Устав капитали акциядорлар сотиб олган жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади. Муомалага чиқариладиган барча акцияларнинг номинал қиймати бир хил бўлиши лозим.
Акциядорлик жамияти Устав капиталининг ҳажми − кредиторлар манфаатларини энг кам миқдорда кафолатлайдиган даражада белгиланади.
Акциядорлик жамияти давлат мулки негизида тузилган тақдирда корхонанинг мол-мулки − қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланган бозор баҳосида жамият Устав капитали суммасини ташкил этади.
Акциядорлик жамиятлари, амалдаги меъёрий ҳужжатларга биноан, оддий акцияларни, шунингдек, бир ёки бир неча турдаги имтиёзли акцияларни эмиссия қилишга ҳақлидирлар. Муомалага чиқарилган имтиёзли акцияларнинг номинал қиймати жамият Устав капиталининг йигирма фоизидан ошмаслиги лозим.
Акцияларнинг номинал қиймати юз сўмдан кам бўлиши мумкин эмас.
Жамият таъсис этилаётганда унинг барча акциялари таъсисчилар ўртасида жойлаштирилган бўлиши керак.
Акциядорлик жамияти Устав капиталини (таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда) шакллантиришнинг энг кўп муддати − жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йилдан ошмаслиги лозим.
Акцияда кўрсатилган ва жамият акциядорлари реестрига киритилган жисмоний ёки юридик шахс − эгаси ёзилган акциянинг соҳиби, яъни акциядори ҳисобланади.
Эгаси ёзилмаган акцияни сақловчи шу акциянинг эгасидир. Эгаси ёзилмаган акциялар жамият акциядорларининг реестрига киритилмаган ҳолда бошқа шахсларга мулк қилиб берилади.
Оддий акциялар овоз берувчи бўлиб, уларнинг эгаларига дивидендлар олиш, жамиятнинг умумий йигилишларида ва жамиятни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини беради.
Имтиёзли акциялар ўз эгаларига корхона фойда кўриш-кўрмаслигидан қатъий назар, муайян дивидендларни, шунингдек, корхона тугатилганда акцияларга қўйилган маблагларни биринчи навбатда олиш ҳуқуқини беради.
Ёпиқ акциядорлик жамиятининг акциялари фақат эгаси ёзиладиган акциялар бўлиши мумкин. Уларни бошқа шахсга ўтказиш тартиби Уставда қайд этилади.
Ёпиқ акциядорлик жамиятлари акциядорларга акциялар ўрнига уларнинг номинал қийматига тенг суммада сертификатлар берилиши мумкин.
Муомалага чиқариладиган акцияларнинг хиллари, уларни тарқатиш ва жойлаштириш, улар бўйича дивидендлар тўлаш тартиби акциядорлик жамиятининг Уставида белгилаб қўйилади.

Download 1,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish