Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши талабалари учун “Корхона иқтисодиёти” фанидан



Download 1,17 Mb.
bet12/86
Sana24.02.2022
Hajmi1,17 Mb.
#215791
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   86
Bog'liq
4. корхона иқтисодиёти Маъруза матнлари

3.2. Таъсис ҳужжатлари
Корхонани ташкил этиш ва кейинги фаолият юритиш жараёнидаги муҳим босқичларидан бири − таъсис ҳужжатларини тайёрлаш ҳисобланади.
Корхоналар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларида икки хил таъсис ҳужжатлари белгилаб берилган: корхона Устави ва аъсис шартномаси.
Таъсис ҳужжатлари фаолият юритувчи корхоналарнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ҳамда шароитларини ифодалайди. Таъсис шартномаси ташкил этилаётган корхона Уставини тўлдирувчи ҳужжат ҳисобланади.
Ўзбекистон қонунчилиги корхоналарга фақат Устав ёки фақат таъсис шартномаси асосида, шунингдек, бир вақтнинг ўзида Устав ва таъсис шартномасига асосан фаолият юритишга йўл беради.
Корхонанинг таъсис шартномаси келишув асосида тузилади, Устав эса муассис (муассислар) томонидан тасдиқланади. Битта таъсисчи томонидан тузилган юридик шахс шу таъсисчи томонидан тасдиқланган Устав асосида фаолият юритади.
Корхона мулкини шакллантириш ва ундан фойдаланиш Устав ва таъсис шартномасининг муҳим қисми ҳисобланади.
Таъсис ҳужжатларининг мазмуни ва уларни тайёрлаш тартиби турли ташкилий-хуқуқий шакллардаги корхоналар учун ўзига ҳос хусусиятларга эга.
Хусусий корхонанинг таъсис ҳужжати сифатида, унинг Устави қабул қилинади.
Корхонанинг Устави қонун ҳужжатларига зид келмайдиган бошқа қоидаларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.
Хусусий корхонанинг Устав капитали бўлинмас бўлиб, уни мулкдорнинг ўзи белгилайди.
Хусусий корхона Устав капиталига киритадиган мол-мулк қиймати мулкдор томонидан мустақил баҳоланади.
Хусусий корхона Устав капитали шакллантирилаётганда мулкдор ўз оила аъзоларининг умумий мулки ҳисобланган мол-мулкни корхонага бераётган бўлса, ушбу мол-мулкнинг барча мулкдорларидан нотариал тасдиқланган розилик олиш талаб этилади.
Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар таъсис ҳужжатлари сифатида жамиятнинг таъсис шартномаси ва Устави қабул қилинади.
Жамият бир шахс томонидан таъсис этилган тақдирда, шу шахс тасдиқлаган Устав жамиятнинг таъсис ҳужжати ҳисобланади. Жамият иштирокчиларининг сони икки ва ундан ортиқ кишига кўпайса, улар ўртасида таъсис шартномаси тузилиши талаб қилинади.
Жамият иштирокчисининг, аудиторнинг ёки исталган манфаатдор шахснинг талабига биноан жамият уларга жамиятнинг таъсис ҳужжатлари билан, шу жумладан унга киритилган ўзгартишлар билан танишиш имкониятини бериши шарт. Жамият иштирокчисининг талабига биноан жамият унга жамиятнинг таъсис шартномаси ва устави нусхаларини бериши шарт. Нусхаларни берганлик учун жамият томонидан олинадиган ҳақ уларни тайёрлашга кетган харажатлардан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши қарорига биноан киритилади ва киритилган ўзгартишлар давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Жамиятнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартишлар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб учинчи шахслар учун кучга киради. Ваколатхоналар ва филиаллар ташкил этилиши, шунингдек, жамиятнинг почта манзили ўзгариши билан боғлиқ ўзгартишлар киритилган ҳолларда, бундай ўзгартишлар юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган хабардор қилинган пайтдан бошлаб учинчи шахслар учун кучга киради.
Таъсис шартномаси қоидалари билан жамият Устави қоидалари мос келмаган ҳолларда жамият Устави қоидалари учинчи шахслар ва жамият иштирокчилари учун устувор кучга эга бўлади.
Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятларнинг таъсис шартномасида жамиятнинг муассислари жамиятни тузиш мажбуриятини оладилар ва уни тузиш юзасидан биргаликдаги фаолият тартибини белгилайдилар.
Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятларнинг Устав капитали унинг иштирокчилари улушларининг номинал қийматларидан таркиб топади. Унинг миқдори жамиятни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим этиш санасидаги ҳолатга кўра қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан кам бўлмаслиги керак.
Жамият иштирокчисининг жамият Устав капиталидаги улушининг миқдори фоизларда ёки каср кўринишида белгиланади. Жамият иштирокчиси улушининг миқдори унинг улуши номинал қиймати билан жамият Устав капиталининг нисбатига тенг бўлиши лозим.
Корхона Уставида жамият иштирокчилари улушининг энг юқори миқдори ҳамда улушларининг нисбатини ўзгартириш имконияти чеклаб қўйилиши мумкин. Жамият давлат рўйхатидан ўтказиладиган пайтга қадар унинг ҳар бир иштирокчиси таъсис ҳужжатларида кўрсатилган жамиятнинг Устав капиталидаги ўз ҳиссасининг камида ўттиз фоизини киритиши шарт.
Жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси таъсис ҳужжатларида белгиланган ва жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир йилдан ошмайдиган муддат мобайнида жамиятнинг Устав капиталига ўз ҳиссасини тўлиқ киритиши керак. Ҳиссанинг тўлиқ киритилганлиги − жамият иштирокчисига бериладиган гувоҳнома билан тасдиқланади.
Жамият иштирокчилари ҳамда унга қабул қилинадиган учинчи шахслар томонидан жамиятнинг Устав капиталига киритилган пулсиз (мол-мулк кўринишидаги) ҳиссаларнинг пул баҳоси жамият умумий йиғилишида барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинадиган қарори билан тасдиқланади.
Жамият Устав капиталига ҳисса сифатида киритилган мол-мулкдан фойдаланиш муддати ўтгунга қадар ушбу мол-мулкдан фойдаланиш ҳуқуқи тугатилган тақдирда, жамият мол-мулкни берган иштирокчига (шундай мол-мулкдан ва шунга ўхшаш шароитларда қолган муддат мобайнида фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақга тенг) товон пулини тўлаши шарт. Товон пули бир ой ичида бир йўла тўланиши керак.

Download 1,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish