Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши талабалари учун “Корхона иқтисодиёти” фанидан


-мавзу. “Корхона иқтисодиёти» курсининг мазмуни ва вазифалари



Download 1,17 Mb.
bet2/86
Sana24.02.2022
Hajmi1,17 Mb.
#215791
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86
Bog'liq
4. корхона иқтисодиёти Маъруза матнлари

1-мавзу. “Корхона иқтисодиёти» курсининг мазмуни ва вазифалари

Режа:
1.1. Иқтисодиёт фан ва ишлаб чиқариш фаолиятининг соҳаси сифатида


1.2. «Корхона иқтисодиёти» - иқтисодиёт фанларининг таркибий қисми ва билимлар соҳаси
1.3. “Корхона иқтисодиёти” фанининг мазмуни, мақсадлари ва бошқа фанлар билан алоқаси


1.1. Иқтисодиёт фан ва ишлаб чиқариш фаолиятининг соҳаси сифатида
Маълумки, инсонлар ўзининг кундалик ҳаётида моддий ҳамда номоддий неъматларга бўлган эҳтиёжларини тўлиқроқ қондиришга ҳаракат қилади. Бунга эришиш мақсадида, улар турли соҳаларда − ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш каби фаолият турлари билан шуғулланишади. Инсонларнинг турли фаолиятлари ичида энг асосийси − инсониятнинг яшаши ва унинг камол топишини таъминлайдигани моддий ва маънавий неъматлардир.
Инсонларнинг ҳаётий эҳтиёжларини қондришга қаратилган фаолият − иқтисодий фаолиятдир. Эҳтиёжлар чексиз. Улар мавжуд ресурслар доирасида қондирилади.
Инсонларнинг у ёки бу нарсаларга бўлган эҳтиёжларини (талаб доирасида) қондириш асосида ишлаб чиқариш ётади. Ишлаб чиқариш – бу кишилик жамиятининг мавжуд бўлиши ва ривожланиши учун зарур бўлган ҳаётий неъматларни яратиш жараёнидир. У такрор ишлаб чиқаришнинг энг асосий ва бошланғич фазаси ҳисобланади. Инсонлар эҳтиёжини қондириш мақсадида ҳаётий неъматлар ишлаб чиқарилмаса − тақсимланадиган, айирбошланадиган ва истеъмол қилинадиган нарсалар бўлмайди.
Иқтисодиёт олдида турган доимий ва бош муаммо − эҳтиёжларнинг чексизлиги ва ресурсларнинг чекланганлигидир.
Қадимда иқтисодиётнинг туб маъносини инсонлар мантиқан (интуитив ҳолатда) англашган. Бироқ, унинг мазмун моҳияти хусусида илмий қарашлар кейинчалик пайдо бўлган. Жумладан, қадимги грек олимлари иқтисодий фаолиятни − уй хўжалиги ва уни юритиш, деб тушунтиришган.
Эрамиздан олдинги IV асрда Ксенофонт “Уй қуриш” (қадимги грекча "Οἰκονομικός") деб номланган асар ёзган. Кейинчалик, бу асар Цицерон томонидан “Oeconomicus” дейилган номда лотин тилига ўгирилган.
“Бир қарашда уй хўжалиги ва иқтисодиёт тушунчалари бир-биридан фарқ қилсада, уларнинг ўртасида ўзаро боғликлик ҳам бор.3
Иқтисодиётга мустақил фан сифатида қараш Адам Смит томонидан XVIII асрда “Халқлар бойлигининг табиати ва сабаблари тўғрисида тадқиқот” номли китобнинг чоп этилиши билан боғлиқ.
Илмий ва амалий адабиётларда “иқтисодиёт” атамасига яқин − “иқтисод” атамаси ҳам кенг қўлланилади. Бу атамалар бир-бирини тўлдириб туради. “Иқтисодиёт” азалдан инсонларни у ёки бу ресурсларни “иқтисод” қилишга ундаб келган. Араб лексиконида «иқтисод» тежамкорлик маъносини англатади. Ислом динига оид адабиётларда тежамкорликка алоҳида эътибор берилган ва инсонларни исрофчиликка йўл қўмасликка дават этиб келинган. Исломда у ёки бу неъматларни “увол” қилмаслик қадрланади.
Шуни таъкидлаш лозимки, “иқтисодиёт” атамаси “иқтисод” атамасига қараганда кенгроқ маънога эга. Иккинчиси биринчисининг таркибий қисми ҳисобланади. Ҳозирги даврда ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида моддий, молиявий ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш ва уларни “увол” қилмаслик (улардан тежамли фойдаланиш) ўта долзарб бўлиб бормоқда.
Барча ресурслар – табиий бойликлар, малакали ишчи кучлари, ишлаб чиқариш воситалари, истеъмол товарлари, пул маблағлари ва бошқа ресурсларнинг барчаси чекланган миқдордадир.
Инсонларнинг турли-туман эҳтиёжларини қондиришнинг асосий манбаи табиатнинг ресурслари ва бойликларидир. Улар ... “Ер остида, устида, дарёлари, кўллари, денгиз ва океанлари, ҳайвонат дунёси бағридадир. Сиртдан қараганда, табиий ресурслар битмас-туганмасдек туюлади. Бироқ Ер юзида миллион-миллион йиллар давомида одамлар яшаб, унинг ресурслари ўзлаштирилиб, истеъмол қилиниб келинаётгани, баъзан табиий ресурслар аёвсиз, ваҳшийларча, қайта тикланмай тортиб олинаётгани натижасида камайиб бормоқда, ҳатто баъзи ғоят нодир ресурслар, кўп истеъмол қилинаётганлари йўқолиб кетди ёки йўқолиб бормоқда.
... бизнинг давримизга келиб табиий ресурслар ғоят чекланиб бормоқда. Инсоният бу билан сўзсиз ҳисоблашиши керак, акс ҳолда келажак ҳаётимиз хавф остидадир”4.
Жаҳон ҳамжамиятининг бугунги ишлаб чиқариш даражасини ҳисобга олган ҳолда қилинган башоратларга кўра инсоният 2500 йилга келиб, барча металл захираларини сарфлаб бўлади. Бунда темир рудаси 250 йилга, алюминий 570, мис 29, рух 23, қалайи 35, қўрғошин 19 йилга етиши тахмин қилинмоқда. Қолайверса, бугунги кунда ишлаб чиқаришда қўрғошин, қалайи, рух, олтин, кумуш, платина, никел, волфрам, мисдан фойдаланиш муаммосига дуч келинмоқда. Яқин юз йил ичида ишлаб чиқаришни энергоресурслар: нефт, газ, кўмир билан таъминлаш муаммоси ҳам алоҳида муаммо бўлиб қолиши эҳтимолдан ҳоли эмас5.
Мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиб, аҳолининг тўхтовсиз ўсиб борувчи эҳтиёжларини қондириш мақсадига эришиш, ресурслар ва маҳсулотларни тўғри тақсимлаш йўлларини топиш иқтисодиётнинг асосий мазмунини ташкил этади.
Кишилик жамиятида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг ривожланиб бориши, меҳнат тақсимотининг кучайиши “иқтисодиёт”нинг “уй хўжалиги” доирасидан кенгроқ доирада амал қилишига олиб келди. Шу сабабдан ҳам ҳозирги кунда иқтисодиётга – мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган хўжаликлардан, хўжаликлараро, давлатлараро бирлашмалар, корпорациялар, концернлар, қўшма корхоналар, молия ва банк тизимларидан, давлатлар ўртасидаги турли иқтисодий муносабатлардан иборат ўта мураккаб ижтимоий тизим, деб қараш мақсадга мувофиқдир.
Демак, иқтисодиёт − инсонларнинг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш натижаларини ўзлаштиришдаги ижтимоий муносабатларини ифодалайди.
Иқтисодиёт тушунчасига мамлакатдаги ишлаб чиқариш ҳолати, унинг жойланиши ва динамикаси (ҳаракати) ҳам киради. У мамлакатнинг ўзига хос хусусиятлари билан ҳам боғлиқдир. Масалан, Ўзбекистон иқтисодиётининг ҳозирги ҳолати ва даражаси унинг хом ашё ишлаб чиқаришга йўналтирилганлиги, аста-секин бевосита пировард (тайёр) маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ва ўз аҳолиси ҳамда чет эл эҳтиёжларини қондиришга ўтила бораётгани билан тавсифланади”6.
Иқтисодиёт тушунчаси инсонларнинг моддий ва номоддий неъматлар ишлаб чиқаришидаги, уларни айирбошлаш (сотиш)даги хўжалик фаолиятини ҳам англатади. Моддий ва номоддий неъматлар ишлаб чиқариш, уларни айирбошлаш (сотиш) тизими қанчалик мукаммал бўлса мамлакатнинг иқтисодий кўрсаткичлари ва аҳолининг турмуш тарзи, ресурслардан оқилона фойдаланиш даражаси шунчалик юқори бўлади.
Иқтисодиёт − инсон ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олган. Инсонлар учун зарур бўлган ҳаётий неъматлар иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги корхоналарда ишлаб чиқарилади. Шу сабабли ҳар бир одам иқтисодиётнинг моҳиятини, ҳаёт неъматлари нималар эвазига берилишини англаши, маблағларни ишлаб топиш ва улардан самарали фойдаланиш йўлларини ўрганиши, иқтисодиётнинг ривожланиш тенденциялари ва қонунларини билиши, рўй бераётган ижтимоий-иқтисодий жараёнларни тушуниши ва хўжалик юритиш асносида пайдо бўладиган муаммоларни ҳал қила олиш қобилиятига эга бўлиши зарур.
Иқтисодий борлиқ − жамият ҳаёти ва унинг иқтисодий тузилишини англатади. Шу сабабли ҳам иқтисодиёт оила хўжалиги, корхона, тармоқ ва миллий иқтисодиёт даражасида ўрганилади.
“Иқтисодиёт” фани жамият учун зарур бўлган моддий ва номоддий неъматларни тайёрлаш, айирбошлаш ва тақсимлаш усуллари ҳамда жараёнларини ўз ичига олади.
“Иқтисодиёт” фани меъёрий ҳужжатлар доирасида корхона (фирма)лар ва давлатнинг иқтисодий сиёсатини рўёбга чиқаришга хизмат қилади, шунингдек, иқтисодиётдаги реал воқеликни таҳлил қилади ва баҳолайди ҳамда унинг ривожланишидаги қонуниятларни аниқлайди.
Демак, “Иқтисодиёт” фани изланиш ва услубий вазифаларни бажаради ҳамда жамият ҳаётининг барча соҳа ва тармоқларида қабул қилинувчи амалий қарорлар учун назарий асос бўлиб хизмат қилади.
XXI аср − инновациялар асри. Ҳозирги фан-техника тараққиёти шароитида иқтисодиёт фани жамиятда бевосита ишлаб чиқариш кучига айланиб бормоқда. Иқтисодий асослаб берилган ҳисоб-китоб ва башоратлар “Иқтисодиёт” фанининг муҳим таркибий қисми сифатида − корхона (фирма)лар фаолиятида таваккалчилик (риск) даражасини камайтиришга, ресурслардан фойдаланишни оптималлаштиришга ҳамда янги техника ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишда энг мақбул йўлларни танлашга имконият туғдиради.

Download 1,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish