Лойиҳa
Ўзбекистон Республикaси Вaзирлaр Маҳкамасининг фармойиши
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 26 майдаги ПФ–6000-сон Фармонига мувофиқ Халқаро Венеция архитектура биенналесида Ўзбекистон миллий павильонини яратиш билан боғлиқ тадбирлар ҳамда Давлат санъат музейининг янги биносини лойиҳалашни молиялаштириш мақсадида:
Қуйидагилар:
а) Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 559-ф-сон фармойишига асосан:
2021 йил 21 майдан 22 ноябргача Венецияда (Италия) ўтказилаётган Халқаро Венеция архитектура биенналесида Ўзбекистон миллий павильони кўргазмасининг (кейинги ўринларда – Миллий павильон) очилиш маросими юқори савияда ташкил этилганлиги;
Миллий павильон концепциясини ишлаб чиқиш,
кураторлар учун гонорарлар, Миллий павильон жойлашган ҳудуд учун ижара тўлови, Миллий павильонга халқаро даражадаги меҳмонларни жалб қилиш, монтаж ва жиҳозлаш, халқаро жамоатчилик диққатини кенг жалб қилиш мақсадида халқаро ОАВ ва реклама агентликлари хизматлари ҳамда “Маҳалла” тушунчасини ифодалаш орқали юртимиз маданияти ва санъатини ҳалқаро миқёсда кенг ёритиш бўйича амалга оширилган ишларни молиялаштириш учун биринчи босқичда 10,5 млрд сўм маблағ ажратилганлиги;
Миллий павильонда бажарилган ишлар ҳамда Халқаро Венеция архитектура биенналесида мамлакатимизнинг иштироки билан боғлиқ тадбирларни тўлиқ молиялаштириш учун 10,1 млрд сўм маблағга
зарурат мавжудлиги;
б) Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида “Tadao Ando Architect & Associates” архитекторлик бюроси (Япония) томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа асосида барпо этиладиган Давлат санъат музейи биносининг концепцияси маъқулланганлиги;
дастлабки ҳисоб-китобларга кўра мазкур объектни лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж жараёнида муаллифлик назоратини амалга ошириш учун жалб этиладиган хорижий лойиҳа ташкилотлари хизматлари учун 838,3 минг евро эквивалентида маблағ талаб этилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг (кейинги ўринларда
– Жамғарма):
Халқаро Венеция архитектура биенналесида ташкил этилган Миллий павильон кўргазмаси билан боғлиқ тадбирларни молиялаштириш учун зарур маблағларни – Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан ажратиш;