Иќтисодиёт назариясининг халќаро аспектлари


- §. ХАЛЌАРО ИЌТИСОДИЙ МУНОСАБАТЛАР



Download 355 Kb.
bet13/23
Sana22.02.2022
Hajmi355 Kb.
#114688
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   23
Bog'liq
Jahon xo'jaligi va uning evolyutsiyasi

4- §. ХАЛЌАРО ИЌТИСОДИЙ МУНОСАБАТЛАР.

Ќиёсий устунлик ЖаЏон х¢жалигининг шаклланиши
(афзаллик) назарияси иќтисодиёт назарияси фани олдига
мамлакатларни халќаро иќтисодий
муносабатларда ќатнашишининг фойдалими ёки й¢ќ эканлигини аниќлаш муаммосини ќ¢яди. Иќтисодиёт фани бу масала билан узоќ ваќтдан бери шуƒулланиб келмоќда. Бу масалани биринчи б¢либ к¢тарганлар меркантилистлар б¢либ, улар ташќи савдо сиёсатини юритиш масалаларини таЏлил этар эканлар, албатта, эътиборни бу муаммога ќаратишлари зарур б¢лган. Улар бойлик т¢плаш учун давлат иложи борича к¢проќ ташќи бозорда товар сотиши, камроќ сотиб олиши зарур эканлигини таъкидлайдилар.
Меркантилистларнинг ташќи иќтисодий алоќаларининг роли Џаќидаги ƒояларини классик мактаб вакиллари давом эттиришди. А. Смит фикрича, агар бирон-бир бегона мамлакат бирон турдаги товарни ¢зимизда ишлаб чиќаришга ќараганда арзон нархда таъминлаш имкониятига эга экан, бу товарни улардан сотиб олиб, шу товарни ¢зимизда ишлаб чиќариш учун сарфлайдиган меЏнатни бошќаларга ќараганда устунликка эга б¢лган маЏсулот ишлаб чиќаришга сарфлаганимиз маъќул. (А. Смит. Исследование о природе и причинах богатства народов. М. 1962, с. 333.)
Ќоидага к¢ра к¢проќ меЏнат сарфланган, ќайта ишланган маЏсулотларни сотган маъќул. Экспортга целлюлоза чиќаргандан к¢ра ќоƒоз, металлга ќараганда станок, ускуналар, хом нефтга ќараганда бензин, мойлаш материалларини сотиш маъќул. Хуллас, ќиммат товарлар, хизматларни сотиш, арзон таќчил молларни сотиб олиш афзал. Бошќача айтганда, ташќи савдони амалга ошириш мезони б¢либ нархлар юзага чиќади. Бунда оддий нарх эмас, балки ички ва жаЏон нархлари нисбати асосий рол ¢йнайди. Бразилия кофе сотади, Саудия Арабистони нефт, Япония маиший техника сотади. Сабаби миллий х¢жалик учун фойда келади.
Саудия Арабистони учун Бразилиядан кофе, Япониядан маиший техника, Япония учун Саудия Арабистонидан нефть, Бразилиядан кофе сотиб олган маъќул. Сабаби сотиб олинаётган товарни шу мамлакатда ишлаб чиќариш имконияти й¢ќ ёки ¢зи ишлаб чиќарса ќимматга тушади.
Адам Смит фикрича, халќаро савдони амалга ошириш шарти миллий нархлар билан жаЏон нархлари, уларни ишлаб чиќариш учун ќилинган абсолют харажатлар ¢ртасидаги фарќдир.
Смит сунъий равишда савдони чеклашга ќарши чиќиб, ќаерда маЏсулот арзон б¢лса, шу мамлакат билан савдо ќилиш керак. Агар вино Францияда Португалияникидан к¢ра арзон, яхши сифатли б¢лса, уни Франциядан сотиб олиш керак. Шотландияда вино учун узум етиштиришни нима кераги бор, чунки у ерда вино ишлаб чиќариш Португалияга ќараганда 30 марта ќимматга тушади, дейди.
А. Смит назарияси абсолют харажатлар принципига асосланади, яъни ќаерда харажат кам сарфланса маЏсулотни шу ердан сотиб олган маъќул.
Ќиёсий харажатлар устунлиги назариясини меЏнат таќсимотининг тугалланган модели сифатида Д. Рикардо ишлаб чиќди. Смит гипотезаси бу назарияда алоЏида бир к¢риниш сифатида талќин этилади.
Д. Рикардо, агар харажатлар б¢йича абсолют устунлик й¢ќ б¢лса нима ќилиш керак? Бунда мамлакат ¢з товарини маълум ќисмини сотса б¢ладими? деган савол ќ¢яди. Унга халќаро товар айирбошлаш учун харажатлар ¢ртасида абсолют фарќ б¢лиши шарт эмас. Бунда харажатлар бир-бирига таќќосланганда нисбий фарќ ќилса б¢лди. Харажатлар нисбийлиги принципи-¢заро манфаатлар принципидир.
Д. Рикардо халќаро меЏнат таќсимоти ва ишлаб чиќариш ихтисослашуви муаммоларини чуќур ¢рганиб, давлатнинг экспорт ва импорт имкониятлари нисбатини таЏлил ќилади. У халќаро ишлаб чиќаришнинг ихтисослашуви ва ¢заро манфаатли савдонинг зарурлигини, Џатто Џамма маЏсулотларни ¢зи ишлаб чиќариш имкониятларига эга, иќтисоди юќори даражада ривожланган мамлакатлар учун Џам зарур эканлигини асослаб беради. Бирон турдаги товар ишлаб чиќариш, хизмат к¢рсатишдаги афзалликлар энг аввало табиий-географик шароитга боƒлиќ. У ¢зининг «Сиёсий иќтисод ибтидоси ва солиќќа тортиш» асарида Англия мовути билан Португалия виносини айирбошлаш б¢йича мисол келтиради. Айтайлик, Англияда мовут ишлаб чиќариш йил давомида 100 ишчини талаб этсин. Шу мовут миќдорига Англия Португалиядан вино олади, агарда ¢зи ишлаб чиќарса 120 ишчини жалб этиши керак. Португалияда эса шу миќдордаги мовут ва вино ишлаб чиќариш учун мувофиќ равишда 90 ва 80 кишининг меЏнати талаб этилади. Уларни таќќосласак Португалияда мовут ишлаб чиќариш Англияга ќараганда арзон ва лекин вино ишлаб чиќаришга ќараганда ќимматроќ. Бу Англия учун Џам, Португалия учун Џам мовутни винога алмаштириш афзалроќлиги, очиќ бозорнинг ёпиќ бозордан устунлигини к¢рсатади.


Очиќ ва ёпиќ бозор ќиёсий (характеристикаси) таснифи


Мамалакат
Бозор

ёпик

очиќ

Ишчилар сони

вино

мовут

жами

Вино

мовут

жами

Португалия
Англия
Жами

80
120
200

90
100
190

170
220
390

160

160


200
200



160
200
360

Англия билан Португалияда ишлаб чиќаришни таќќослар эканмиз, Португалияда ишлаб чиќариш Англияга нисбатан самаралироќ. Лекин Д. Рикардо бу ерда абсолют миќдорига ќараб эмас, балки ќиёсий самарага эътибор бериш кераклигини уќтиради. Бу мисолда ¢заро савдо Џар икки мамлакат учун Џам фойдали эканлигини к¢рсатади. Португалия Џар икки маЏсулот ишлаб чиќариш б¢йича мутлаќ (абсолют) устунликка эга. Мутлаќ устунлик (афзаллик) бир хил ресурс сарфлаш эвазига бир мамлакатда иккинчи мамлакатга ќараганда к¢п маЏсулот ишлаб чиќариш ёки бир хил маЏсулот ишлаб чиќариш учун кам харажат ќилишда ифодаланади. Жадвал раќамларидан к¢риниб турибдики, Португалия Англияга нисбатан Џар икки маЏсулот внно ишлаб чиќаришда Џам мовут ишлаб чиќаришжа Џам абсолют устунликка эга. Чунки, шу маЏсулотларни ишлаб чиариш учун Англияга нисбатан кам ресурс сарфлаяпти.


Истеъмолчилар манфаатлари нуќтаи назаридан ќаралса, Англия учун Џар иккала маЏсулотни Џам Португалиядан сотиб олиш маъќул к¢ринади. Мантиќий жиЏатдан ќарасак, Англия ¢з ишлаб чиќаришини Џаммасини ёпиб ќ¢я олмайди. Демак Англия олдида муаммо турибди: ќайси маЏсулотни ¢зида ишлаб чиќаргани, ќайси маЏсулотни Португалиядан сотиб олгани маъќул. Бунинг учун вино ва мовут ишлаб чиќариш учун Џар икки мамлакатда сарфланадиган харажатлар таќосланади, ќийсий афзаллиги аниќланади.
Ќиёсий устунлик (афзаллик)деганда бир мамлакатда яратилган маълум бир товарни иккинчи мамлакатга ќиёслаганда нисбатан паст харажатлар муќобил (алтернатив) ќиймат билан ишлаб чиќариш тушунилади. Рикардонинг мисоли б¢йича Португалия вино тайёрлаш учун 80 бирлик, Англия 120 бирлик, яъни Португалия Англияга ќараганда 40 бирлик кам харажат ќиаяпти. Мовут ишлаб чиќариш учун эса Португалия Англияга ќараганда 10 бирлик кам сарфлаяпти.
Португалияда мовутнинг винога нисбатан муќобил ќиймати 90:80, яъни бир бирлик мовут ишлаб чиќариш учун винога ќараганда 0,125 бирлик к¢п, яъни 1,125 бирлик ресурс сарфлар экан. Муќобил ќийматни винонинг мовутга нисбати тарэида Џам Џисоблашимиз мумкин. У Џолда винонинг мовутга нисбатаан муќобил ќиймати 80:90, яъни бир бирлик вино ишлаб чиќариш учун мовутга нисбатан 0,11 бирлик кам ресурс, яъни 0,89 бирлик ресурс кам талаб ќилинар экан. Демак, Португалияда вино ишлаб чиќариш учун мовутга нисбатан кам ресурс талаб ќилинаяпти.
Энди Англияни к¢райлик. Англияда винонинг мовутга нисбатан муќобил ќиймати 120:100, яъни бир бирлик вино ишлабчиќариш учунмовутга нисбатан 0,2 бирлик к¢п, яъни 1,2 бирлик ресурс сарфлар экан, Мовутнинг винога нисбатан муќобил ќиймати 100:120, яъни бир бирлик мовут ишлаб чиќариш учун винога нисбатан 0,17 бирлик кам, яъни 0,83 бирлик ресурс сарфлаяпти. Демак Англияда винога ќараганда мовутга кам ресурс сарфланар экан. Шунинг учун Џар икки маЏсулотдан ќайси бирини ишлаб чиќариш танланадиган б¢лса, албатта Англия учун мовут ишлаб чиќарган афзал.
Ћар икки мамлакат ¢заро манфаатли савдо олиб бориши учун мантиќий олиб ќарасак, Португалия вино ишлаб чиќаришга ихтисослашган маъќул, сабаби уни ишлаб чиќариш учун кам харажат сарф ќилинади. Уни Англиядан олинадиган мовут билан алмаштиргани маъќул, чунки 100:120 (Англия) 90:80 (Португалия).
Д. Рикардонинг фикри б¢йича Португалия, Англияга нисбатан мовут ва вино ишлаб чиќариш б¢йича абсолют устунликаа эга. Нисбатан эса — вино ишлаб чиќариш б¢йича. Шундай ќилиб, жадвал маълумотларидан шундай хулосага келиш мумкин, ташќи иќтисодий муносабатлар принциплари нуќтаи назаридан Португалия вино ишлаб чиќаришга ихтисослашса Џар икки мамлакат учун Џам фойдали б¢лар эди. Португалия Англияга нисбатан мовут ишлаб чиќаришга кам меЏнат сарфласа Џам унинг учун ¢з капиталини вино ишлаб чиќаришга сарфлагани маъќул. Чунки, Англия 100 киши меЏнати маЏсулини Португалиядаги 80 киши меЏнати маЏсулига алмашади. Шундай килиб Џар икки мамлакат вино ва мовутни ¢зи ишлаб чиќарганда 390 бирлик ресурс сарфлаган б¢ларди. ¡заро олди-сотди натижасида муќобил ќийматдаги фарќ туфайли уларни ишлаб чиќариш учун 360 бирлик ресурс сарфланди, яъни 30 бирлик ресурс тежалди. Бир мамлакатнинг ¢зида шундай ќилиб б¢лмасди.
Жадвалдан очиќ бозорнинг ёпиќ бозорга ќараганда афзал эканлиги к¢риниб турибди. Агарда, Џар бир мамлакат ¢зи ишлаб чиќариб, ¢зи истеъмол ќилса вино ва мовут ишлаб чиќариш учун 390 киши талаб ќилинарди. Ихтисослашган ташќи бозор нуќтаи назаридан ќараганда, вино Португалияда ишлаб чиќарилса унга 160, мовут Англияда ишлаб чиќарилса 200, Џаммаси б¢либ 360 киши меЏнати сарфланади. Ёпиќ бозор учун 390 бирлик меЏнат талаб этилса, очиќ бозор учун эса 360 бирлик меЏнат талаб этилади. Автаркия сиёсати натижасида аЏолини турмуш даражаси пасаяди ва бошќа негатив Џолатлар юз беради.
Д. Рикардонинг нисбий харажатлар устунлиги назариясига П. Самуэльсон баЏо бериб, агар илгари сурилган назариялар б¢йича, худди «г¢заллар маликаси» конкурсига ¢хшаган конкурс ¢тказилганда, албатта Рикардонинг ќиёсий харажатлар устунлиги назарияси ютиб чиќарди. Чунки у ¢зининг изчиллиги ва мантиќий г¢заллиги билан ажралиб туради.
Лекин, Рикардо модели соддалаштирилган Џамма мураккабликларни турли мамлакатларда ишлаб чиќариш потенциалини фарќи, нисбий харажатлар ¢згаришини Џисобга олмайди. Жамият тараќќиёти натижасида нисбий харажатлар назариясига Џам ќатор ¢згаришлар киритилди, янги моделлар яратилди. Бу моделларда ишлаб чиќариш омиллари таќќосланади.
ЖаЏон бозорида борган сари ќайта ишловчи саноат маЏсулотлари, хизматлар билан савдо ќилиш ривожланиб боради. Бу маЏсулотларни ишлаб чиќариш ва савдосида жаЏон нархларини ташкил топишида борган сари ана шу товарларнинг роли ортиб боради.
Мамлакатларда технология даражаси деярли бир хил, лекин ишлаб чиќариш омиллари фарќланади. Ишлаб чиќариш эса айнан ана шу омилларга боƒлиќ.
Ќайси мамлакат ¢зидаги сероб омилдан самарали фойдаланса нисбатан устунликка эга б¢лади.
ЖаЏон савдосининг таркиби миллий х¢жаликлардаги ишлаб чиќариш омиллари нисбати билан боƒлиќлиги илгари сурилган назария швед иќтисодчилари Эли Хекшер ва Бертил Олин (Улин) назариясидир.
Хекшер-Олин талќинида ташќи савдо оддий унумдорлик (яъни аввало, табиий шароитлардаги фарќ туфайли)даги фарќ натижасигина эмас, балки ана шу омиллар нархидаги фарќ муЏим роль ¢йнайди.
Миллий иќтисодиётдаги нарх билан жаЏон бозоридаги нарх ¢ртасидаги фарќќа биринчидан, ишлаб чиќариш омиллари билан таъминланиш даражаси Џар хиллиги; иккинчидан, у ёки бу товарларга б¢лган мамлакат ичидаги эЏтиёжлар сабаб б¢лади.
Товар нархи ишлаб чиќариш омиллари нархи билан боƒлиќ. Омиллар нархи эса Џар бир миллий бозордаги уларга б¢лган талаб ва таклифга ќараб шаклланади. Ћар бир омилнинг нархи ¢згариши билан ишлаб чиќариш омилларининг эгалари ¢ртасидаги даромад ќайта таќсимланади. Харажатларда Џар бир омилнинг улуши унинг нархлари асосида аниќланади.
Бир мамлакатда бир омил к¢п, бошќасида етмайди. Бир омил нархи юќори, бошќаси арзон. Одатда ками ќиммат, к¢пи арзон. Агар мамлакат ќайси ресурсга бой б¢лса, ана шу ресурс асосий ¢рин тутадиган товарларни сотишга ихтисослашуви фойдали б¢лади. Масалан, ќаерда иш кучи к¢п б¢лса, бу мамлакат к¢п меЏнат талаб ќиладиган маЏсулотлар: т¢ќимачилик, кийим-кечак, импорт ќилинадиган (бутловчи ќисмлар)дан буюм йиƒиш ва шунга ¢хшаш меЏнат сиƒими юќори товарлар ишлаб чиќаришга, агарда мамлакатда капитал к¢п б¢лса, капитал сиƒими юќори маЏсулотлар: машина, трактор, асбоб-ускуна, станок ва бошќалар ишлаб чиќаргани маъќул. Масалан: Жанубий Корея арзон ишчи кучи м¢л б¢лгани учун меЏнат сиƒими юќори кийим-кечак, автомобиль, маиший электроника; табиий бойлиги — нефть к¢п Яќин Шарќ мамлакатларида нефт сотиш асосий ¢ринда туради.
Дунёга донƒи кетган швед п¢лати, шу металлдан тайёрланган турли маЏсулотлар у ердаги темир рудасининг камёб хусусияти билан боƒлиќ.
Хекшер-Олин назариясининг моЏияти ќисќача ќуйидагича ифодаланади: мамлакат ишлаб чиќариш омилларидан ќайси биридан самарали фойдаланса шу омилларнинг улуши к¢п б¢лган товарларни экспорт ќилади, ќайси ишлаб чиќариш омили таќчил б¢лса шу омил асосий ¢рин тутган товарларни импорт ќилади.
Бу моделдан савдо стратегияси тузишда фойдаланилади. Омиллар устунлигини Џисобга олиб экспортни раƒбатлантириш чоралари к¢рилади.
Масалан: турли имтиёзлар белгилаш, ишлаб чиќаришни модернизациялашга, маЏсулотларни янгилашга субсидия ажратиш ва Џоказо.
Айтайлик, икки мамлакатда буƒдой етиштирилсин. А мамлакатда буƒдойнинг 1 тоннаси мувозонат нархи 200 доллар, В мамлакатда эса 100 доллар. А мамлакатда (Ўзбекистонда) буƒдой В мамлакатга (Ќозоƒистонга) ќараганда ќиммат шунинг учун Ќозоƒистонга буƒдойни экспорт ќилиш фойда келтиради.(чизма а,б,в)
ЖаЏон бозоридаги буƒдойнинг мувозонат нархи 140 доллар/т.
ЖаЏон нархи ќанча юќори бўлса, Ќозоƒистондан шунча кўп буƒдой экспорт ќилинади. Натижада ички бозорда нарх кўтарила боради. Ќозоƒистонликлар талаби D ќисќаради. Натижада жаЏон бозорида таклиф Ќозоƒистондаги ички бозорда талаб ва таклиф миќдорини ўзгариши билан аниќланади. S = S – D
Иккинчи томондан Ўзбекистонликлар учун буƒдой импорти ќулай, фойдали. ЖаЏон нарЏи ички бозор нархидан ќанча арзон бўлса импортга шунча талаб ўсади. Лекин, мамлакатнинг ўзини ишлаб чиќарувчиларини ишлаб чиќариш хажми ќисќариб боради. Натижада жахон бозорида 1т. буƒдойнинг нархи Ўзбекистон ички бозорида мувозонат нархи яъни нархни тушиши оќибатида талаб ва таклифни мос келиши даражасига боƒлиќ. У холда жаЏон бозорида талаб D = D – S . Натижада бизни мисолимизда жахон бозорида мувозонат нархи 140 доллар/т. бўлади.
Эркин савдо туфайли олинган натижа

.
Эркин савдо туфайли олинган натижа


Импорт импорт, экспорт экспорт
P S S
P
D S
P а b с
e f g
• O D D
Q Q Q Q Q Q
А) А мамлакат б) ЖаЏон бозори d) В мамлакат

Бозордаги нархларнинг ўзгариши импорт экспорт


натижасида:
1.Истемолчилар ютуƒининг ўзгариши +a+b+с -e -f
2.Ишлаб чиќарувчилар ютуƒининг
ўзгариши - -а +e +f +g

Натижа соф умумий ютуќ +в +c +g


Бундай нарЏда Ўзбекистонда буƒдойга талаб таќчиллиги билан 80-20 = 60, Ќозоƒистонда таклиф ортиќчалилиги 90-30=60; тенг келади.


ЖаЏон бозорида нарЏ юќори бўлса таклифни ўсишига олиб келади ва натижада нарЏ тушади. Аксинча бўлса, таклиф камаяди, оќибатда нархни ўсишига олиб келади. Бу жараён доимо маълум бир мувозонатгача давом этади.
Ўзбекистонда истеъмолчилар буƒдойни 200 доллар эмас 140 доллардан сотиб олиш имкониятига эга бўлишгани учун кўрган ютуќлари миќдори a+b+c юзага майдонга тенг бўлади. Лекин ишлаб чиќарувчилар а майдонга тенг фойдаларидан ажрашади. Сабаби улар 200 доллардан сотишарди. Энди 140 доллардан сотишга мажбур бўлишади.
Ќозоƒистонда эса нархни 140 га кўтарилиши туфайли истеъмолчилар (e+f) юза майдон Џажмига тенг миќдорда пулларини кўп сарфлашади. Сабаби аввал 100 доллардан олишган бўлса, энди эса 140 доллардан олишади. Лекин ишлаб чиќарувчилар g (учбурчак юзи)га тенг миќдорда фойда олишади. Умумий натижага ќарасак Џар икки мамлакат учун хам фойдали.
Хекшер-Олин назарияси эркин савдо Џар икки мамлакат учун Џам фойдали эканлигини, лекин мамлакат ичида аЏолининг маълум бир ќисми ютса, иккинчи маълум бир ќисми ютќазишини кўрсатади.
Ўзаро манфаатли савдодан Џар бир мамлакат ќай даражада наф кўриши импорт ёки экспортнинг Џажмига ва жаЏон нархларига боƒлиќ.
Мисолимизда импорт ва экспорт Џажми Џар икки мамлакат ўртасида тенг. Шунинг учун фаќат нархлар фарќи таъсир ќилади.
Агарда экспорт ќилувчи мамлакат нарх Х % га (жаЏон нархларига нисбатан) ўсса импорт ќилувчи мамлакатда Y % га тушса, у Џолда бу мамлакатларнинг умумий ютуќдаги улуши ќуйидагича Џисобланади.
Экспорт ќилувчи мамлакат = Х
Импорт ќилувчи мамлакат Y
(200 – 140) х 100
Ў збекистонда нарх = 42,8% тушди.
140
(140 - 100)
Ќозоƒистонда эса нарх х 100 = 28,6% га кўтарилди.
140

Шу сабабли Ўзбекистон учун кўпроќ манфаат келтиради.


Таниќли иќтисодчи В. Леонтьев Хекшер-Олин назариясининг асосий хулосаларини ¢зининг «харажатлар — ишлаб чиќариш» модели (тармоќлараро баланс)га асосланган Џолда АЌШ иќтисодиёти мисолида тадќиќ ќилади. 50- йилларнинг маълумоти асосида АЌШ экспортида меЏнат сиƒими юќори, импортида эса капитал сиƒими юќори товарлар устун эканлигини к¢рсатиб берди. АЌШ билан савдо-сотиќ ќиладиган бошќа мамлакатларга ќараганда капитал омили устун, иш Џаќи эса нисбатан юќорилиги билан Хекшер-Олин назариясига к¢ра. АЌШ капитал сиƒими юќори товарларни экспорт, меЏнат сиƒими юќори товарларни импорт ќилиши керак эди.
Бу ќарама-ќаршилик иќтисодда «Леонтьев парадокси» деб аталади. Кейинги тадќиќотлар бу парадоксни шу давр учун бошќа мамлакатлар (Япония, Ћиндистон ва бошќалар) учун Џам хос эканлигини аниќлади. Уни тушунтириш учун ќилинган Џаракатлар Хекшер-Олин назариясини янада бойитишга, ривожлантиришга олиб келди.
1. Ишлаб чиќариш омиллари сифат жиЏатидан бир хил эмас. Айниќса меЏнат омили. У ¢зининг сифати — малака даражаси жиЏатидан катта фарќ ќилади. Шунинг учун саноат ривожланган мамлакатлар экспортида умуман меЏнат сиƒими юќори б¢лган товарлар эмас, балки юќори малака талаб ќиладиган товарлар экспорти устун б¢лади. Ривожланаётган мамлакатлардан эса юќори малака талаб этмайдиган меЏнат сиƒими юќори б¢лган товарлар экспорт ќилинади.
2. Табиий ресурсларни ¢злаштириш ишлаб чиќариш жараёнида катта капитал талаб ќилади. Табиий ресурсларга бой ривожланаётган мамлакатдан четга ундирма саноат маЏсулотлари экспорт ќилинади. Бу тармоќларда эса бошќа тармоќларга нисбатан капитал сиƒими юќори.
3. Давлат томонидан юритилаётган иќтисодий сиёсат. Мамлакатлар импортни чеклаб, нисбатан таќчил ишлаб чиќариш омиллари интенсив ишлатилаётган тармоќларни ќ¢ллаб-ќувватлаши орќали халќаро ихтисослашувга таъсир к¢рсатади. Хозирги пайтда саноати ривожланган мамлакатлар ихтиёридаги ишлаб чиќариш ресурслари таркибининг тенглашуви ва халќаро савдода ¢хшаш товарлар Џиссасининг ¢сиши жаЏон савдосида янги тенденцияларни вужудга келтирди. Бу ¢з навбатида уларни технологик нуќтаи назардан изоЏлашга ќаратилган ќатор янги назариялар юзага келишига сабаб б¢лди.

Download 355 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish