Макроиқтисодиётда истеъмол ва жамғаришнинг аҳамиятини англаш учун уларни тавсифловчи кўрсаткичларни аниқлаш лозим. Бундай кўрсаткичлар сифатида истеъмол ва жамғаришга бўлган ўртача мойиллик ҳамда чекли мойиллик қатнашади.
Истеъмолга ўртача мойиллик истеъмол харажатларининг ихтиёрдаги даромадда қандай улушга эга эканлигини ифодалайди ва у қуйидагича аниқланади, яъни:
C
APC = 100
Yd
бунда: АPC – (авераге пропенситй то cонсуме) истеъмолга бўлган ўртача
мойиллик.
Жамғаришга бўлган ўртача мойиллик эса жамғармаларнинг ихтиёрдаги даромадда қандай улушга эга эканлигини ифодалайди ва у қуйидагича аниқланади, яъни:
S
APS = 100
Yd
Бунда: APС (авераге пропенситй то савинг) – жамғаришга бўлган ўртача
мойиллик.
Юқорида келтирилган жадвал маълумотларига асосланиб, берилган йиллар учун бу кўрсаткичларни аниқлашимиз мумкин.
4-жадвал
Истеъмолга ва жамғаришга бўлган ўртача мойиллик кўрсаткичлари
(шартли рақамларда)
-
Йиллар
|
Йд Ихтиёрдаги даромад (минг сўм)
|
C
Истеъмол (минг сўм)
|
АПC
Истеъмолга бўлган ўртача
мойиллик (фоиз)
|
С
Жамғариш (минг сўм)
|
АПС
Жамғаришга бўлган ўртача
мойиллик (фоиз)
|
2011 йил
|
170
|
175
|
102,9
|
-5
|
-2,9
|
2012 йил
|
210
|
210
|
100
|
0
|
0
|
2013 йил
|
250
|
245
|
98
|
5
|
2
|
2014 йил
|
290
|
280
|
96,6
|
10
|
3,4
|
2015 йил
|
330
|
315
|
95,5
|
15
|
4,5
|
2016 йил
|
370
|
350
|
94,6
|
20
|
5,4
|
2017 йил
|
410
|
385
|
93,9
|
25
|
6,1
|
2018 йил
|
450
|
420
|
93,3
|
30
|
6,7
|
2019 йил
|
490
|
455
|
92,9
|
35
|
7,1
|
2020 йил
|
530
|
490
|
92,5
|
40
|
7,5
|
Мисол учун, ихтийрдаги даромад миқдори 250 ва 530 минг сўмга ва истеъмол миқдории 245 ва 490 минг сўмга тенг бўлган ҳолатлар учун истеъмолга бўлган ўртача мойилликни ҳисоблаймиз, яъни:
АPC =(245 / 250) х 100 = 98 фоиз ёки 0,98;
АPC = (490 / 530) х 100 = 92,5 фоиз ёки 0,93 га тенг.
Демак, бу мисоллардан кўриниб турибдики, ихтиёрдаги даромадлар миқдори кўпайиб бориши билан унинг таркибидаги истеъмол улуши камайиб ва аксинча жамғарма улуши кўпайиб боради. Умуман, биринчи бўлиб истеъмол назариясини
асослаб берган олим Дж. М. Кейнс ҳисобланади. Унинг бу борадаги хулосалари қуйидагилардан иборат: *
-истеъмолни белгилайдиган асосий омил- даромад;
-истеъмолга бўлган ўртаҳа мойиллик (АПC) даромад ошгани сари пасаяди;
истеъмолга бўлган чекли мойиллик ҳар доим 0 дан катта ва 1 дан кичикроқ
бўлади.
Шу хулосалардан Кейнс олдинги саволларда келтирилган истеъмол функтсийсини
чиқарди.
С.Кузнетс истеъмолга бўлган ўртаҳа мойилликни қисқа ва узоқ муддатли даврлар учун ажратиб кўриб чиққан ва узоқ муддатли даврда бу кўрсаткич барқарорлик хусусиятига эга бўлиши, яъни АПCнинг пасайиш қонунияти Кейнс назариясига мос келмай қолишини асослаб берган.
Истеъмол борасидаги замонавий назариялардан бири ҳисобланган Модилянининг “Товарнинг ҳаётийлик даври” назариясида шахс ўзининг истеъмоли ва жамғармаларини бутун умри даврида кафолатлигини режалаштириши ҳамда жамғармалар одатда кўп ҳолларда кексалик давридаги истеъмолни таъминлаш учун яратилишини изоҳлаб берган. Яна бир истеъмол назариясида, яъни М.Фридманнинг “Даромадларни доимийлиги” назариясида истеъмол билан боғлиқ ҳатти-ҳаракатлар даромаднинг жорий даражаси билан боғлиқ бўлмасдан, балки даромаднинг доимий даражасига, яъни узоқ вақт давомида олинадиган даромадга боғлиқлиги исботлаб берилган.
Солиқлар тўлангандан кейин қолган даромаднинг истеъмол қилингандан кейин қолган иккинчи қисми жамғарилади, шу туфайли ҳам истеъмолга ва жамғаришга ўртача мойиллик йиғиндиси 100 фоизга ёки коеффитсиент кўринишда 1 га тенг: АПC + АПС = 100 фоиз ёки коеффитсиент кўринишда ПC + АПС = 1.
Мисол учун, ихтийрдаги даромад миқдори 250 ва 530 минг сўмга ва истеъмол миқдории 245 ва 490 минг сўмга тенг бўлган ҳолатлар учун жамғаришга бўлган ўртача мойилликни ҳисоблаймиз, яъни:
АПС =(5 / 250) х 100 = 2 фоиз ёки 0,02;
АПС = (40 / 530) х 100 = 7,5 фоиз ёки 0,07 га тенг.
Истеъмол ва жамғаришни тавсифловчи яна бир кўрсаткич бу истеъмол ва жамғаришга бўлган чекли мойиллик кўрсаткичидир.
Истеъмолга бўлган чекли мойиллик кўрсаткичи ихтиёрдаги даромаднинг ўзгариши натижасида истеъмолда қандай ўзгаришлар юз беришини кўрсатади ва қуйидагича аниқланади:
Δ C
Do'stlaringiz bilan baham: |