Фоиз ставкасининг миқдори пул-кредит сиёсатининг муҳим қуроли ҳисобланади:
давлат уни ўзгартириш орқали мамлакатдаги пул таклифини тартибга солиб туради.
Фоиз ставкасини кўтарилиши пулнинг қимматлашуви ва унга бўлган талабнинг қисқараётганини билдиради. Демак, инвестиция харажатлари ҳам қисқариб боради. Ўз навбатида, инвестиция харажатларини қисқариши, келажакда миллий ишлаб чиқариш ҳажмини пасайишини билдиради.
Инвестиция функтсиясини фоиз ставкасига боғлиқ ҳолда қуйидагича ёзиш мумкин:
И = э - дР
Бу ерда: И –инвестиция харажатлари;
э – фоиз ставкасига боғлиқ бўлмаган автоном инвестиция харажатлари; Р – реал фоиз ставкаси;
д – инвестициялар ва реал фоиз ставкаси ўртасидаги таъсирчанликни тавсифловчи коеффитсиент.
Бундан ташқари инвестициялар ЯИМ ёки даромадлар даражасига ҳам боғлиқ бўлиб, бу боғлиқликни акселератор модели акс эттиради:
И = И0+ γЙ бу ерда:
Δ И Ит –И т-1
γ = = Δ Й Йт - Йт-1
И0 – даромадга боғлиқ бўлмаган инвестициялар; Й – ЯИМ (даромад) ҳажми.
γ - инвестициялар ва даромад ўртасидаги таъсирчанликни тавсифловчи
коеффитсиент ёки акселетатор.
Юқорида келтирилган ҳолатларни ҳисобга олиб, уларни умумлаштириш асосида инвестиция функтсиясини қуйидагича ёзиш мумкин:
И = э - дР + γЙ
Жамғариш ва инвестициялар ўзаро боғлиқдир. Жамғариш ва инвестициялар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни кўрсатиш учун мувозанатли ишлаб чиқариш шартларини акс эттирувчи макроиқтисодий айниятдан фойдаланилади: бунда, умумий ишлаб чиқариш ҳажми ялпи харажатларга тенг бўлиши лозим.
Агарда миллий иқтисодиёт ташқи дунё билан ҳеч қандай алоқага эга эмас (Хн=0) ва давлатнинг иқтисодиётга аралашуви нолга тенг (Г=0) деб фараз қилинса, унда миллий иқтисодиётда даромадлар (Й) орқали ифодаланган ишлаб чиқариш ҳажми ихтиёридаги даромад (Йд)га тенг бўлади. Чунки бунда солиқларнинг барча турлари, ижтимоий суғурта ажратмалари ва трансферт тўловлари йўқ бўлади.
Яъни:
Й = Йд = C + С
Ялпи ички маҳсулотни яратишга сарфланган харажатлар эса = C+И Бунда макроиқтисодий қонуният қуйиғдаги кўринишга эга бўлади:
C+И = C+С
ёки И = С
Ушбу айниятдан кўриниб турибдики, уй хўжаликларнинг жамғаришга бўлган истаклари тадбиркорликнинг қанча миқдорда инвестициялаш ҳоҳишларига мос тушса, унда ишлаб чиқариш ҳажми (C+С) ва ялпи ҳаражатлар (C+И) тенглигига ёки ишлаб чиқаришнинг мувозанат даражасига эришиши мумкин.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам барча турдаги жамғармаларнинг умумий йиғиндиси инвестицияларга тенг бўлади:
С=Сп+Сг+Схн=(Й+ТР+Н-Т)-C+(Т-ТР-Н)-Г+(-Хн)
яъни, С =Й-C-Г- Хн = И
Юқоридаги қонуниятдан кўриниб турибдики, иқтисодиётда инвестициялаш аҳоли ва давлатнинг жамғариши қисқараётган ҳолда ҳам, хорижий капитални оқиб келиши ҳисобига иқтисодиётга бўлган инвестициялар ўсиши мумкин.