Истайсизми? Болтабоева Гузал Равшановна


Бир ёшдан уч ёшгача боланинг руҳий ривожланиши



Download 423,04 Kb.
Pdf ko'rish
bet19/20
Sana25.02.2022
Hajmi423,04 Kb.
#287896
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
Bolam soglom bolsin desangiz 61337

Бир ёшдан уч ёшгача боланинг руҳий ривожланиши 
Дононинг бир кунда қилган ишини, 
Нодон қилолмайди яшаб ёшини. 
Доно бир кунда минг йил яшайди, 
Нодон минг кунда ҳам йиғмас ҳушини. 
Имом Ғаззолий
Бола бу ёшга етганида у шиддат билан гапиришга ўргана бошлайди. 
Бола хар куни бир нечта сўзни ўрганиб, икки ёшга тўлганида у бир-бирига 
боғлиқ бўлган уч-тўрт ва ундан кўп сўзлар бўлган оддий ва етарлича 


Болтабоева Г.Р., Умарова Н. А. 
32 
мураккаб гаплар туза бошлайди. Энди бола нима ҳоҳлаётганини сўзлар билан 
ифода қила олади, масалан «мен юраман ёки тураман, мен сайр қиламан, мен 
уйнинг ёки боланинг расмини чизаман» деган маънодаги сўзлар бола фикрлаш 
қобилиятининг анча ривожланганини кўрсатади. Бу даврда бола учун 
атрофдаги инсонлар муносабатининг аҳамияти жуда катта бўлади. Чунки 
унинг гапириши, ҳаётий тасаввурлари ва аҳлоқ-одоби у ўз атрофида 
кимларни ва нималарни кўргани, атрофдагиларнинг ҳатти-ҳаракати, 
мулоқоти ва маданияти билан узвий боғлиқ бўлади. Бу даврда бола билан 
кўпроқ гаплашинг, биргаликдаги ҳатти-ҳаракатларингизни изоҳлаб беринг, 
болага кўпроқ нимадир қилишни буюринг, унга кўпроқ саволлар беринг. 
Турли хил нотўғри сўзларни ёки одатларни, хурмача ва бемаъни қилиқларни 
унга ўргатиб қўйишдан эҳтиёт бўлинг. Чунки бола ўрганиб олганини 
унутиши жуда қийин бўлади. Боланинг сўзлаш қобилияти нормал 
ривожланиши учун у билан катталар тилида тўғри ва мулойим равишда 
гаплашинг. Агар бола ўргатилган сўзларни дарҳол қайтара олмаса ёки 
ўрганишга қийналса, асабийлашманг. Ёдингиздан чиқмасин - бу ёшда 
болалар сўзлашиш кўникмаларини жуда секин ўзлаштирадилар. Бола 
миясининг ривожланишига лирик шеърларни ўқиб (ёки айтиб) бериш ҳам 
жуда яхши ёрдам беради. Шеърларнинг ритмик тузилиши ва кетма-кетлиги 
болага эслаб қолиш қобилиятининг яхши ривожланишига кўмак беради. 
Шунинг учун болалар учун турли шеърлар ёзилган китобларни сотиб олинг 
хамда уларни болангизга ўқиб беринг ва у билан биргаликда қайтаринг ва 
болани бу шеърларни ёдлаб олишга унданг. Бола ясли ёшига етганидан сўнг, 
у юришга ўрганиб олади ва бу унга руҳий-эмоционал ривожланишда катта ва 
янги имкониятлар беради. Натижада бола дунёсининг чегаралари кескин 
ўзгаради. Энди бола янги тааъсуротлар олишга ҳаракат қилади, ўз 
атрофидаги предмет ва ҳодисалар билан мустақил равишда таниша 
бошлайди. Бу боланинг ривожланишида зарурий жараёндир. Аммо унинг 
жуда ҳам фаоллиги уйдагиларни лол қолдиради – бола хамма нарсани ушлаб 
кўраяпти, олаяпти, тишлаб кўраяпти, ташлаб юбораяпти, шкафни титаяпти, 


Болтабоева Г.Р., Умарова Н. А. 
33 
отаяпти, оқизиб юбораяпти ва бошқалар. Бунда агар болага «Мумкин эмас!» 
деб, уни манежга ўтказиб, боғлаб қўйиб ёки уриб жазолаш ундаги қизиқишни 
батамом сўндиради ва бола катта бўлганида ҳам янгиликка интилмайдиган, 
пассив ва қўрқоқ одам бўлиб қолади. Шунинг учун боладаги қизиқиш ва 
билишга интилишни иложи борича тақдирланг. Руҳшуносларнинг 
айтишларича, бола ўз ҳаётининг биринчи беш йилида шунчалик кўп билим 
ва маълумотлар оладики, унинг келажакдаги характери, интилишлари ва ҳаёт 
тарзи шунга мос равишда бўлади. Аммо бу жараёнда боланинг бирор нимани 
ўрганаман деб, шикастланиб қолишидан эҳтиёт бўлиш керак. Масалан, дори-
дармонларни, заҳарли кимёвий моддаларни, ёнғин чиқариши мумкин бўлган 
воситаларни, ўткир, учли, кесадиган, қирқадиган ва чопадиган ошхона 
асбобларини бола қўли етмайдиган жойларга яшириб қўйиш керак. Айниқса 
электр жиҳозлари, розеткалар, вилкалар, дазмолларга бола тегиб кетишидан 
ва ўйнашидан эхтиёт бўлиш керак. Бу барча маслаҳатларга оғишмай риоя 
қилиш боланинг ақлий, маънавий, руҳий ва жисмоний етук ҳолда 
ривожланишини таъминлаб, уни бахтсиз ҳодисалардан асрайди. Қуйидаги 
Саъдий Шерозий мисралари болани уч ёшдан сўнгги даврда тарбиялашда 
сизга дастури-амал бўлади деб умид қиламиз ва ишонамиз: 
Ўғил ёши ўндан ошгач яхши боқ, 
Номаҳрамлардан у ўлтирсин йироқ. 
 
Пахтага оташни яқин келтирма, 
Уйинг куйиб кетса, йиғлаб ўлтирма. 
 
Яхши ном қолдирмоқ истарсан агар, 
Ўғлингга ақл бер, ўргатгил ҳунар. 
 
Ақлу одобида бўлса гар нуқсон, 
Ўларсану сендан қолмагай нишон. 
 
Ўғилни эркалаб ўстирмоқ хато, 
Ундайлар ҳаётдан кўрар кўп жафо. 
 
Чидам бер тотисин турмуш кўп-озин, 
Жонингдан севсангда кўтарма нозин. 
 


Болтабоева Г.Р., Умарова Н. А. 
34 
Ёшликдан одоб бер, бер илму-ҳунар, 
Яхшиликка ўргат, ёмондан қайтар. 
 
Янги иш бошласа мақтов ва таҳсин, 
Устоднинг дўқидан яхшидир билгин. 
 
Қорунча хазинанг бўлса ҳам агар, 
Фарзандингга ўргат албатта ҳунар. 
 
Бойлик давлатингга суянма зинҳор, 
Бойлик бебақодир, давлат беқарор. 
 
Сийму зар кетади бўшар ҳамёни, 
Бўшанмайди асло ҳунарманд ёни. 
 
Билолмайсан замон не қилур охир, 
Ғурбат бошга тушар, қилур мусофир. 
 
Агар бўлса киши қўлда ҳунари, 
Қўлин чўзмагай ҳеч кишилар сари. 
 
Билурсанми Саъдий на имкон топди, 
На дарё кезди-ю ва на кон топди. 
 
Ёшликда улуғлар сўзини олди, 
Охири улуғлик ўзини олди. 
 
Ким итоат юкин тортар беминнат, 
Ўзгалар ҳам унга этар итоат. 
 
Ким ёшликда устоз жабрини чекмас, 
Ҳаётда кўп жафо чекса ажабмас. 
 
Ўғлингга яхши боқ, ҳориб толмасин, 
Ўзгалар қўлига қараб қолмасин. 
 
Ким фарзанд ғамини емади ўзи, 
Жовдираб қолади, ўзгада кўзи. 
 
Ёмон муаллимдан сақлагил уни, 
Ўргатади ўзи не билса шуни. 
 
Ёш ота-оналарга қўлланма тариқасидаги ушбу рисолани кўп йиллар 
давомида олий тоифали шифокор бўлиб ишлаган Умарова Нодира Анваровна 


Болтабоева Г.Р., Умарова Н. А. 
35 
оллоҳ розилигини олиш умидида сизнинг хукмингизга хавола этди. Аммо бу 
китобчадаги маълумотларни нафақат билиш ва тушуниш, балки уларни 
амалда қўллаш ҳам ёш болаларни жамиятнинг етук, соғлом ва бардавом 
аъзоси сифатида тарбиялашда жуда катта аҳамиятга моликдир: 
Болам тутсин десанг донолик йўлин, 
Кичикликдан тегиз билимга қўлин. 
«Қутадғу билиг» дан 
Қўшимча маълумотларни қуйидаги Интернет сайти орқали билиб олишингиз 
мумкин: 

Download 423,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish