Истайсизми? Болтабоева Гузал Равшановна


Эмизикли болаларни чиниқтириш



Download 423,04 Kb.
Pdf ko'rish
bet17/20
Sana25.02.2022
Hajmi423,04 Kb.
#287896
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
Bolam soglom bolsin desangiz 61337

Эмизикли болаларни чиниқтириш 
«Тана гўзаллигини, агар унинг заминида ақл ётмаса,
ҳўкиз гўзаллигига ўхшатиш мумкин» 
Демокрит
 
Болани 
чиниқтириш деганда 
унинг ҳимоя 
имкониятларини 
ривожлантиришга, яъни уни совуққа, иссиққа, намликка, турли хил физик 
таъсиротларга чидамлилигини оширишга айтилади. Болани қанчалик тезроқ 


Болтабоева Г.Р., Умарова Н. А. 
27 
чиниқтира бошласангиз, шунчалик яхши бўлади. Бола учун асосий 
чиниқтирувчи тадбирлар бўлиб, яхши ташкил қилинган кун тартиби, 
тартибли равишда ташкил қилинган овқатланиш режими, уйқу, тоза ҳавода 
сайр қилиш ва чўмилиш ҳисобланади. Булар биргаликда бола организмининг 
ўсиши ва ривожланиши учун қулай шароитлар яратади ва унинг ҳимоя 
кучларини толиқишдан асрайди. Аммо бола катта бўлган сари, яъни унинг 
1,5-2 ойлигида тўлақонли чиниқтириш учун буларнинг ўзи етарли бўлмайди. 
Энди бола учун ҳаво ванналари, массаж, гимнастика ва бошқа тадбирлар 
зарур бўлади.
Болани чиниқтиришнинг энг асосий принциплари – аста секинлик, 
доимийлик, узлуксизлик ва эҳтиёткорликдир. Чиниқтирувчи тадбирлар 
болага қувонч бағишласа, қониқтирса ва уни қийнамасагина уларни самарали 
дейиш мумкин. Аммо шуни ёддан чиқармангки, чиниқтирувчи тадбирларни 
бола абсолют соғлом бўлгандагина бошлаш мумкин. Бола туғилганининг 
биринчи кунларидан бошлабоқ, кийим алмаштирилганда ва чўмилганида 
хаво ванналари ола бошлайди. Аммо булар қисқа муддатли ва доимий 
бўлмагани учун болани чиниқтирувчи тўлақонли тадбирлар жумласига 
кирмайди. Сизнинг мақсадингиз – болани салқин хавонинг узоқ муддатли 
таъсирига ўргатишдир. Олдин болани эрталабки ювинтириш пайтида яланғоч 
холда 1-2 минут қолдиринг. Сўнгра 2-3 кундан кейин бундай хаво 
ваннасининг давомийлигини 2-3 минутга кўпайтиринг. Шундай қилиб, хаво 
ваннаси давомийлигини 15 минутгача етказишингиз мумкин. Бу вақтда 
боланинг аҳволини диққат билан кузатинг. Агар у совқотса, юзида норозилик 
аломатлари пайдо бўлса, уни дарҳол кийинтириб қўйинг. Бундай ҳаво 
ванналари хона харорати 22 градусдан юқори бўлгандагина қабул қилиниши 
мумкин. Ёзда болани очиқ ҳавода, шамол бўлган жойда узоқ вақт 
қолдирманг. Кейинчалик ҳаво ваннасининг хароратини аста-секин +16 . . . 
+17 градусгача туширинг, чунки бу ҳаво ваннасининг чиниқтирувчи 
эффектини оширади.


Болтабоева Г.Р., Умарова Н. А. 
28 
Ёзда хаво ваннасини болани қуёшда чиниқтириш билан биргаликда 
амалга ошириш ҳам мумкин. Бу ишни дарахтлар соясида, қуёш сал-пал 
тушиб турганда амалга оширилади, акс холда боланинг териси қуёш нурлари 
таъсирида куйиб қолиши мумкин. Бунда боланинг бошига рўмол ўраш ёки 
чепчик кийгизиб қўйиш мумкин. Бола хаво ваннасига яхши ўрганиб олгандан 
сўнг уни массаж қилиш ҳам мумкин. Буни чақалоқ 2 ойлик бўлгандан сўнг 
амалга оширилиши мумкин. Массаж боланинг асосий мускулларини 
эҳтиёткорлик билан силашдан иборат бўлади. Олдин боланинг қўлини 
панжасидан-елкасигача йўналишда 4-6 марта енгил массаж қилинади. Кейин 
оёғининг тўпиғидан тепа томонга қараб, оёқнинг орқаси ва олди томони яна 
4-6 марта енгил массаж қилинади. Бунда бола оёғини бироз кўтариб 
турилади. Оёқ бармоқларини ҳам массаж қилиш мумкин. Қоринни массаж 
қилиш ҳам жуда муҳим, чунки бу ошқозон-ичак фаолиятини яхшилайди ва 
газлар чиқишини енгиллаштиради. Қоринни киндик атрафида соат стрелкаси 
йўналишида енгил айланма харакатлар билан массаж қилинади. Ичи қотиб 
қоладиган болаларга бундай массаж кунига 2-3 марта овқатланишдан 30 
минут олдин қилинади.
Боланинг орқа томонини массаж қилиш уни корни билан ётқизиб 
қўйилган холатда бажарилади. Бунда боланинг думбасидан елкасига қараб 
иккала қўлнинг ички томони билан оҳиста юргизилади ва бу массаж ҳам 4-6 
марта қайтарилади. Бундай оддий массажларнинг давомийлиги кунига 10-15 
минутгина вақтингизни олади, аммо болага катта фойда келтиради.
Бола уч ойликдан ўтганда уни гимнастика билан ҳам шуғуллантириш 
мумкин. Олдин унча мураккаб бўлмаган харакатлар 3-4 марта, кейинроқ эса 
6-8 марта қайтарилади. Бола каттароқ бўлганида, уни сузишга ўргатиш ҳам 
жуда яхши гимнастика турларидан бири ҳисобланади.  

Download 423,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish